Yangiyoʻl tuman hokimligi axborot xizmati / Янгийўл туман ҳокимлиги ахборот хизмати
3.28K subscribers
25.5K photos
3.2K videos
72 files
10.9K links
Янгийўл туман ҳокимлиги Ахборот хизматининг расмий телеграм канали.

Мурожаат: @Tumanpressa
Instagram: https://bit.ly/3rXniLD
Facebook: https://bit.ly/3yjFEHX
Youtube: https://bit.ly/3INm4IC
Туман ҳокимига мурожаат: https://t.iss.one/Fuqaromurojaatiuchun_bot
Download Telegram
​​👨‍⚕️Covid-19 Инфекциясини амбулатор шароитда даволаш учун қўлланма (17.05.2020 йилдаги қўлланма асосида)

🔹Рационал овқатланиш 4-5 маҳал витаминли, оқсилларга бой маҳсулотлар (творог, тухум, гўшт маҳсулотлар, хўл мевалар, кўкатлар укроп ва бошқалар
🔹Кундалик суюқлик (per os) – компот, кисель, лимонли чой, тем, диарея бўлган (Қайт қилиш, ичи суюқ кетиши) кунига 1.5-2 литр, нафас йўлларида яллиғланиш процесси бўлса, субқлик ахволига қараб берилади.
🔹Ингаляция 1 литр сувни қайнатиб, унга 1 ош қошоқ ичимлик содаси қўшилиб ингаляция қилинади 15 мин давомида
🔹Температура бўлса Парацетамол 0,5 х 2 махал, болаларга ёшига қараб
🔹Антибактериал терапия: Азимаг (Азитромицин) 500мг х 2 махал 7 кун давомида
🔹 (per os) ича олмаса, йўтали бўлиб бронхит алматлари бўлса Цефтриаксон 50-100 мг/кг мушак орасига 2 махал қилинади (пробадан сўнг)
🔹Вирусга қарши препаратлар: Ацикловир 200мг 2 таблеткадан 3 махал. Болаларга 1 таблеткалан 3 махал.
🔹Балғам кўчириш учун Амброксол (per os) ичишга. Сальбутамол ингаляция учун
🔹Цинк препаратлари ичишга
🔹Иложи бўлса Аскорбиновая кислота 5%-6,0мл + Физиологик эритма 0,9%-10,0 мл томир ичига қилинади.
🔹Этиотроп даво:
👉Гидроксихлорохин 400мг х 2 махал 1 чи куни эрталаб ва кечқурун, кейин 200мг 2 махал эрталаб ва кечқурун 6 кун мобайнида
Ёки
👉Хлорохин 500мг 500мг х 2 махал 7 кун давомида
👉Даволаш жараёнида иложи бўлса умумий қон тахлили, қоннинг ивиш вақти билан иложи бўлса кўкрак қафаси R-графия
🔹Кандидозни профилактикаси учун Флуканазол 400мг х 1 махал 3 кун оралатиб

Тана ҳарорати кўтарилса, йўталиш кучайса, ўпкасида хўл хириллашлар пайдо бўлса стационар шароитида даволаш тавсия этилади.
Ҳурматли фуқаролар!

Тошкент вилояти Янгийўл туманида СOVID 19 инфекциясига чалинган беморларга кўмак кўрсатувчи ва доимий фаолият юритувчи СALL CENTER ларнинг қисқа рақамлари ва туман масъулларининг рақамлари билан танишинг.

ҚИСҚА ИШОНЧ РАҚАМИ: 1275

🚑 Шунингдек, 103 рақамига мурожаат этсангиз бир вақтнинг ўзида 4 нафар навбатчи ходим жавоб бериш имкониятига эга.

❇️ Нигора Йўлдошева - Туман тиббиёт бирлашмасининг бош шифокори 97. 876-74-45

❇️ Наврўз Маматов - Туман СЭОМ бош врачи.
94. 625-24-80
❇️ Эрали Абдурасулов - Молия, иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ҳоким ўринбосари. 97. 136-32-01

❇️ Азиз Акромов- Қурилиш - коммуникация, коммунал хўжалиги масалалари бўйича ҳоким ўринбосари 97. 136-32-02

❇️ Маъмуржон Нарбаев - Ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ҳоким ўринбосари. 97. 136-32-03

❇️ Ҳакимжон Муродов - Қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ҳоким ўринбосари. 98. 302-48-80

❇️ Рустам Саидқулов - Инвестициялар ва ташқи савдо бўлими бошлиғи, ҳоким ўринбосари. 97. 136-32-05

❇️ Нилуфар Нормирзаева - Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи, ҳоким ўринбосари 97. 136-32-06

✍️ Янгийўл туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

https://t.iss.one/yangiyul_tuman
#уйда_қолинг
#карантин_қоидалари
#мурожаат_ва_ечим

🚰 Тошкент вилояти Янгийўл тумани Кескан маҳалласи фуқаролари бугун тоза ичимлик сув масаласида муаммолар юзага келаётганлиги тўғрисида мурожаат йўллашган.

💦 Шу куннинг ўзидаёқ туман ҳокимлигининг мутасадди раҳбарлари томонидан муаммони бартараф этиш мақсадида Кескан маҳалласининг ҳар бир хонадонига махсус транспорт ёрдамида тоза ичимлик суви етказиб берилди.

♻️ Эртага ҳам тоза ичимлик сувида муаммолар юзага келаётган маҳаллаларга сув етказиб бериш ишлари давом этади.

✍️ Янгийўл туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

https://t.iss.one/yangiyul_tuman
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#брифинг

📌Тошкент вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати раҳбари Беҳзод Қобулов иштирокида Aхборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида брифинг ташкил этилди.

🔹Унда вилоятда пандемия шароитида қандай ишлар амалга оширилгани борасида ахборот эшиттирилиб, келгусида кун тартибида турган масалалар юзасидан маълумот берилди.

🎥Батафсил юқоридаги лавҳада

👉Каналга
уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
COVID-19: вазият

Уйда даволанаётган беморларга тавсия қилинган дориларни қабул қилиш тартиби ҳақида маълумот берилди

#COVID19


Yangiyo'l tuman XTB rasmiy sahifalari👇

Telegram | Facebook | YouTube | Veb sayt
Диққат, эълон! Эртадан ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактаб-интернатларига 2020/2021 ўқув йили учун қабул бошланади

Батафсил: https://minsport.uz/post/view/3522

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
QABUL BOSHLANDI!!!

Hurmatli ota-onalar diqqatiga!

📝 2020-2021 o'quv yili uchun
9-sinf bitiruvchilarini Yangiyo'l tuman
2-son kasb-hunar maktabi
o'qishga taklif etadi. O'qish muddati 2 yil.

Ta'lim yo'nalishlari:

1. Avtomobillarni ta'mirlash chilangari;
2. Payvandlovchi (elektrgazpayvandlash ishlari);
3. Sotuvchi, nazoratchi kassir;
4. Bank nazoratchisi;
5. Tikuvchi;
6. Sartarosh (modelyer);
7. Vulkanizatsiya jarayonlari operatori.

☑️ Manzil: Changtepa mahallasi Changtepa ko'chasi 90-uy (sobiq Yangiyo'l iqtisodiyot va servis kasb-hunar kolleji)

📞 Murojaat uchun telefonlar:

+99891-780-06-74
+99890-316-88-71

✍️ Янгийўл туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

https://t.iss.one/yangiyul_tuman
Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирининг 2020 йил 14 июлдаги 805-сонли «2020-2021 ўқув йили учун ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактаб-интернатларида қабул жараёнларини ташкил этиш тўғрисида»ги буйруғи ижросини таъминлаш ҳамда Чирчиқ ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактаб-интернатига кириш истагида бўлган ўқувчилар ва уларнинг ота-оналарига енгилликлар яратиш, уларнинг қизиқтирган саволларга жавоб бериш учун Тошкент вилояти Жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси томонидан вилоятнинг барча туман (шаҳар)ларида масъул шахслар белгиланиб ҳужжатлар қабул қилиш бўйича штаблар ташкил этилди.

📌Мазкур штабларда ташкил этилган ишчи гуруҳига ҳафтанинг душанбадан шанба кунига қадар соат 9:00 дан 18:00гача фуқаролардан келаётган мурожаатлар қабул қилиш ва ҳужжатларини Чирчиқ ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактаб-интернатига кириш учун талаб этиладиган ҳужжатларни қабул қилиш вазифалари юклатилган.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#уйда_қолинг
#карантин_қоидалари
#мурожаат_ва_ечим

⚡️ Тошкент вилояти Янгийўл тумани Бобур маҳалласида жойлашган 250 кучланишли трансформатор кўйиши натижасида Халқобод ва Бобур ҳудудларида электр таъминотида узилишлар юзага келган эди.

💡 Ҳозирда туман электр таъминоти корхонаси ходимлари томонидан носозликлар бартараф этилиб, ушбу маҳалла аҳлига электр энергияси етказиб берилмоқда.

🛠 Шунингдек, айни вақтда Ниёзбош маҳалласидаги трансформаторда ҳам муаммолар юзага келган. Туман электр таъминоти корхонаси ходимлари тузатиш ишларини олиб бормоқда. Яқин соатларда электр таъминоти тикланади.

❗️Туман электр таъминоти корхонаси юзага келаётган носозликлар учун фуқаролардан узр сўраб қолади.

✍️ Янгийўл туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

https://t.iss.one/yangiyul_tuman
МУРОЖААТ

Ҳурматли Янгийўл тумани фуқаролари!

📊 Ҳозирда коронавирус касаллигининг аҳоли орасида авж олиб бораётгани ачинарли ҳолат.

☎️ Агарда ушбу касаллик белгилари сизда кузатилса дарҳол 103 ёки 1275 қисқа рақамларига мурожаат қилинг. Сиз учун доимо ушбу рақамлар 24 соат мобайнида ишлаб турибди.

👨‍🔬Штабда Тошкент тиббиёт институти кафедраси олий даражадаги ходимлари билан боғланиб телефон орқали керакли маълумотларни олиш имконингиз борлигини эслатиб ўтамиз.

🦠 Ўз вақтида қилинган мурожаат касалликнинг олдини олади. Аксинча, шифокорга мурожаат этмасдан уйда яширинча даволаниш касалликни кучайтириши ва оғир асоратларга, хаттоки ўлимга олиб келишини эслатиб ўтамиз.

‼️Азизлар! Ҳар биримиз ўз соғлиғимиз учун масъул эканлигимизни унутмайлик!
Қўнғироқларингизни кутамиз. Сиз уйда қолинг биз сиз учун хизмат қиламиз.

✍️ Янгийўл туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

https://t.iss.one/yangiyul_tuman
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#уйда_қолинг
#карантин_қоидалари

Тошкент вилояти Янгийўл туманининг барча ҳудудларида бугун карантин қоидаларига биноан дезинфекция ишлари олиб борилди.

✍️ Янгийўл туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

https://t.iss.one/yangiyul_tuman
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Янгиланаётан Ўзбекистон: Абдулла Қодирий номидаги ижод мактаби

Обновляющийся Узбекистан: школа творчества имени Абдуллы Кадыри

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Ҳурматли ҳамшаҳарлар!!!!

❗️Янгийўл тумани Гулбаҳор мфй Ш. Рашидов кўчасидан ўтувчи ичимлик сув тармоғини янги тармоқга ўтказиш муносабати билан 20.07.2020 йил 09:10 дан 14:00 га қадар ичимлик сув таъминоти тўхтатилади.

🚫 Гулбаҳор мфй Ш. Рашидов кўчаси 1а, 2а,8,9,10,11,12,13 кўп қаватли уйларда ичимлик сув таъминотида узилишлар юзага келади.

🚰 Ушбу носозликлар Янгийўл туман сувоқава бўлими масъул ходимлари томонидан бартараф этилганидан сўнг ичимлик сув таъминоти бир меъёрда узатилади.

☎️ Мурожаат учун

+998706060214 (диспетчер)
+998706060237 (қабулхона)
+998978715313 (телеграмм)

"ТОШКЕНТ СУВ ТАЬМИНОТИ" МЧЖ Янгийўл шаҳар бўлими

✍️ Янгийўл туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

https://t.iss.one/yangiyul_tuman
Ҳафтанинг биринчи иш кунини Президент Шавкат Мирзиёев пандемияга қарши кураш ишларининг танқидий таҳлилидан бошлади. Тошкент шаҳри ва пойтахт вилоятидаги вазият видеоселектор йиғилишида кўриб чиқилди.
Шифохоналарни қўшимча ЎСВ аппаратлари ва бошқа ускуналар, дори-дармон билан таъминлаш, янги даволаш ўринларини кўпайтириш, ПЦР-таҳлил натижаларини тезлаштириш чоралари белгиланди.
Мутасаддиларга барча куч ва имкониятларни сафарбар қилиш топширилди.

Президент Шавкат Мирзиёев начал новую рабочую неделю с критического анализа работы по борьбе с пандемией. На видеоселекторном совещании рассмотрены ситуация в городе Ташкенте и столичной области.
Определены меры по обеспечению больниц дополнительным количеством аппаратов ИВЛ и другого оборудования, лекарствами, увеличению резервных коек, ускорению выдачи результатов ПЦР-анализа.
Ответственным лицам поручено мобилизовать все силы и возможности.

#Mirziyoyev #videoselektor #koronavirus #pandemiya

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
#уйда_қолинг
#кун_ҳақиқати

«МЕНИНГ ОЙИМ...»

Дада, ойижоним нега уйга келмаяптилар? Кеч бўлсаям келардилар-ку, нега энди эрталаблари ҳам кўрмаяпман. Қаердалар ўзи? Ишдами? Бугун келадиларми? А, айтинг, келадиларми?..

Мана, бир неча ҳафтадан буён тўрт ёшли ўғилчасининг мана шундай бир олам саволларига жавоб тополмай қийналади, у. Касалхонада беморлар жуда кўўўп экани, ойиси шифокор сифатида улар ёнида бўлиши зарурлигини ўғилчасига қайта-қайта тушунтириб чарчади. Ухлаб турибоқ, яна худди шу саволларни такрорлай бошлайди. Сўнгги кунларда телевизорда юз-кўзларигача ҳимояланган, оппоқ кийимдаги докторларни кўрсатиб, болакайни овута бошлади:

🖥 “Улар ичида ойижонинг ҳам бор”. Бола экран қаршисидан нари кетмай қолди. Ана шундай кийимлилар кўриндими, тамом, овози борича бақиради: “Ана, ойимни кўрдим, ўзимнинг ойижонимни кўрдим!!!”

Ўғилчасининг бу қилиғини кўриб, томоғига нимадир тиқилади.
Ўзини чалғитиб улгурмасидан телефон садо беради. Қайнонаси хавотир олиб қўнғироқ қилаётган бўлади. 📱 Қизининг бугун ишдан келган-келмаганини, соғлигини сўрайди. “Келди, ойи. Аммо жуда чарчаган экан, дам олаётувди, уйғотайми?” – дейди юрак ҳовучлаб. “Йўқ, йўқ, майли, дамини олсин, тинчлигини билдим, менга шу етади. Уйғонса, ўзи қўнғироқ қилар...”, - дейди она шўрлик.

У қизини неча ҳафтадан буён касалхонада, карантин ҳудудида хизмат вазифасини бажараётганини билмайди. Ёши саксондан ошган, шовқин, нохуш гап-сўзлардан қон босими бирданига ошиб кетаверадиган онадан ҳаммаси сир тутилган. Энг тўғри йўл - шу.

Кеча унга аёли ишлаётган шифохонадан қўнғироқ қилишди.🦠 Минг афсуски, жуфти ҳалоли иш жараёнида касалликни ўзига юқтириб олибди...
У туни билан ухлолмади. Яратгандан кўпга, улар қатори аёлига шифо сўради. Фидойи умр йўлдошининг меҳнатлари ҳаққи унинг тузалиб кетишини, яна бир оила бўлиб бахтиёр умр кечиришни насиб этишини, ўғлининг тобора соғинчдан сарғайиб бораётган юзи тез орада аввалгидек кулишини жуда-жуда истади, жуда-жуда...

У кўзларини юмган эди, икки томчи ёш думалади...
“Эй, дея ҳайқиргиси келди унинг, тоғни урса талқон қиладиган алп йигитларнинг кўзидан ёшини оқизган хасталик, қайдан бошимизга келдинг? Синов дедик, чиндан ҳам синов. Аммо бу оғир синовни менсимаётган ҳамюртим, оқибатни шу биргина оила мисолида тасаввурингга сиғдира олаяпсанми⁉️

Ўзгалар ҳаётини асраб қолмоқ учун курашган АЁЛОНА, севимли РАФИҚА, жондан азиз ҚИЗ ким учун ҳаётини таҳликага қўйди? Сиз ва биз учун. Буни инкор қилолмас экансиз, нега сабаб, бесабаб кўчага ошиқасиз? Нега барчамизнинг ҳаётимиз, соғлигимизни таҳликага қўймоқдасиз? Бунга нима ҳаққингиз бор?
👫 Ўз болангизни ўша кўзларига соғинч мунг чўктирган тўрт яшар норасиданинг ўрнига қўйиб кўринг❗️
Ўз аёлингизни
кеча соппа-соғ бўлган, аммо хизмат вазифасини бажараётиб, касаллик юқтириб олган, иситма оташида ёнаётган аёл ўрнига қўйиб кўринг. Ўз онангизни қизининг тақдиридан бехабар кекса волида ўрнига қўйиб кўринг. Бу қўлингиздан келадими? Бирозгина бўлса-да, юрагингиз увишдими?..
У ҳолда дарвоза тутқичларидан қўлингизни олинг ва уйда қолинг. Зерикиб кетдим-ку, деган бемаъни баҳонани тилга олишдан уялинг. Не-не кучли, ривожланган давлатларни довдиратиб қўйган касаллик оқибатини англашга ҳаракат қилинг.

Ҳатто, ювилиш ва кафанланиш насиб этмаётган, баъзи бир мамлакатларда ҳатто ўз қабрига эга бўлолмаётган жасадлар кўзингизни очсин, ҳеч бўлмаса...”
Пичирлаган овозидан чўчиб кетдими, ўғилчаси уйқу аралаш йиғлай бошлади: 😪«Менинг ойим, ўзимнинг ойижоним...»

✍️ Янгийўл туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

https://t.iss.one/yangiyul_tuman
Коронавирус аломатлари сезилмаган беморлар неча кунгача вирус ташувчиси ҳисобланади?

АОКА ҳузуридаги штабда ўтказилган брифингда Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Ҳабибулла Оқилов эпидемиологик вазиятга оид саволларга жавоб берди

Батафсил: https://sof.uz/d1s

Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEEO3xwkg3C8h_jAew