Yangiyoʻl tuman hokimligi axborot xizmati / Янгийўл туман ҳокимлиги ахборот хизмати
3.25K subscribers
25.6K photos
3.2K videos
74 files
10.9K links
Янгийўл туман ҳокимлиги Ахборот хизматининг расмий телеграм канали.

Мурожаат: @Tumanpressa
Instagram: https://bit.ly/3rXniLD
Facebook: https://bit.ly/3yjFEHX
Youtube: https://bit.ly/3INm4IC
Туман ҳокимига мурожаат: https://t.iss.one/Fuqaromurojaatiuchun_bot
Download Telegram
Онлайн
Сессия

Янгийўл туман Санитария Эпидемиология Осойишталик ва жамоат саломатлик бўлими 2022 йилга белгиланган дастурий режалари асосида амалга оширилаётган ишлари юзасидан ҳисоботни Янгийўл туман СЭОЖС бўлими мудири в.б. Д.Умаров бермоқда.

✍️ Янгийўл туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

https://t.iss.one/yangiyul_tuman
Онлайн
Сессия

Ўзбекистон Республикаси бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси, Тошкент вилояти Янгийўл тумани бўлимининг 2022 йилга белгиланган дастурий режалари асосида амалга оширилаётган ишлари юзасидан Янгийўл туман Мажбурий ижро бўлими бошлиғи Ҳ.Ондаев ахбороти тингланмоқда.

Сессияни тўғридан-тўғри Facebook саҳифамизда кузатиб боришингиз мумкин.

✍️ Янгийўл туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

https://t.iss.one/yangiyul_tuman
Онлайн
Сессия

Юзага келувчи масала.

2022 йил 6 ой мобайнида Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси, жиноятчиликка қарши кураш, жамоат тартибини сақлаш, йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш борасида амалга оширилган ишлар, йўл қўйилган камчиликлар ва келгусидаги вазифалар юзасидан, Янгийўл туман ИИБ Ташкилий бўлинма бошлиғи подполковник А.Атаходжаевнинг Халқ депутатлари Янгийўл туман Кенгаши олдидаги ҳисоботи тингланмоқда.

Сессияни тўғридан-тўғри Facebook саҳифамиз орқали кўришингиз мумкин.

✍️ Янгийўл туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

https://t.iss.one/yangiyul_tuman
Онлайн
Сессия

Юзага келувчи масала.

Кун тартибига қўйилган сўнги масала “Темир дафтар” ва "Аёллар дафтари"ни юритиш орқали ижтимоий аҳволи ва турмуш шароити оғир оилалар муаммоларини тизимли равишда ҳал этиш ва уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича бажарилаётган ишлари юзасидан Янгийўл туман ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари Э.Абдурасулов ва туман ҳокими ўринбосари, Оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи Н.Нормирзаеваларнинг маърузаси тингланмоқда.

Сессияни тўғридан-тўғри Facebook саҳифамизда кузатиб боришингиз мумкин.

✍️ Янгийўл туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

https://t.iss.one/yangiyul_tuman
Онлайн

Янгийўл тумани Ўзбекистон маҳалласининг бир гуруҳ фуқаролари мурожаатларига биноан айни дамда туман ҳокими У.Ялгашев ва туман прокурори М.Рашидовлар мазкур маҳаллада учрашиб турибди.

Суҳбат мобайнида маҳалла идорасига таалуқли масалалар кўрилиб, бирма-бир қонуний тартибда ўрганилиб ижобий ҳал этилиши тушунтирилмоқда.

Каналга аъзо бўлиш

✍️ Янгийўл туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

Telegram | Instagram | Facebook | Youtube|Web-site
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Самарқанд ШҲТ Саммитига тайёр

ШҲТ саммити халқаро майдондаги нафақат муҳим, балки узоқ кутилган воқеа

Каналга аъзо бўлиш

✍️ Янгийўл туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

Telegram | Instagram | Facebook | Youtube|Web-site
Билдириш

Янгийўл тумани Шўралисой, Марказ, Хўжаобод МФЙ ҳудудлари электр таъминотида14.09.2022 йил соат 9:00 дан 18:00 га қадар узилишлар кузатилади.

ГЭС-23 томонидан электр жихозларини таъмирлаш жараёни тугатилгач ушбу ҳудудлар электр таъминоти қайта тикланиши ҳақида маълум қиламиз.

Шунингдек, Қовунчи, Аҳил, Гулбаҳор, Кўкаламзор, Навбаҳор, Саховат, Ёшлик, Шодлик МФЙ ҳудудларида 14.09.2022 йил соат 10:30 дан 13:00 га қадар электр таъминотида узулишлар кузатилади.

Ушбу ҳудудларни электр таъминоти билан таъминловчи 35/10 кВ Қовунчи ПС даги электр ускуналарида авариявий узулиш холатлари аниқланганлиги ва аниқланган нуқсонларни бартараф этиш, созлаш ишлари якунлангач, номлари келтирилган ҳудудларда электр таъминоти қайта тикланиши ҳақида маълум қиламиз.

Янгийўл тумани ЭТК

Каналга аъзо бўлиш

✍️ Янгийўл туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

Telegram | Instagram | Facebook | Youtube|Web-site
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Муносабат

"Янгийўл тумани Олмазор МФЙ ахолисини дарди ичида қолиб кетаверадими? "- дея ижтимоий тармоқ орқали Янгийўл тумани Олмазор маҳалласи Садаф кўчаси 10-уйда яшовчи Тоштемир Хамробоевнинг мутлақо эски видеомурожаати қайта тармоққа жойланган.

Ушбу мурожаат юзасидан туман Нуронийлар масканида тегишли масъуллар иштирокида Тоштемир Хамробоев билан суҳбатлашилди.

Суҳбат давомида Т.Хамробоев тармоққа жойланган видеомурожаат эски холат эканлигини тасдиқлаб ўтди ва ҳозирда очиқ бюджет портали орқали маҳалладаги муаммоларни ҳал этиш имкониятлари борлиги бирма-бир батафсил масъуллар томонидан тушунтириб ўтилди.

Каналга аъзо бўлиш

✍️ Янгийўл туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

Telegram | Instagram | Facebook | Youtube|Web-site
Янгийўл тумани Давлат солиқ инспекцияси бошлиғи Аслиддин Абдувалиев:

-"Янгийўл тумани давлат солиқ хизмати органлари ходимлари томонидан тадбиркорлик субъектлари билан олиб борилган тушунтириш ишлари натижасида 710 та корхонадаги 1880 нафар норасмий ишловчи фуқаролар фаолияти қонунийлаштирилди.

Агар соҳалар кесимида кўриб чиқадиган бўлсак, савдо корхоналарида 10 умумий овқатланиш корхоналарида 1600 нафар, ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш корхоналарида 179 нафар фаолият юритувчи расмийлаштирилди.

Айтиш керакки, кейинги йилларда мамлакатимизда аҳоли ва бизнес учун қулайликларни ошириш, солиқ муносабатларида инсон омилини камайтириш мақсадида солиқ маъмуриятчилиги тубдан ислоҳ қилинмоқда. Хусусан, 2020-йилда янги Солиқ кодекси қабул қилинди. Солиқ турлари 13 тадан 9 тага камайтирилди. Мулк солиғи эса 2 фоиздан 1,5 фоизга тушди. Қўшилган қиймат солиғи 20 фоиздан 15 фоизга пасайтирилди.

Жорий йилнинг январ-август ойлари мобайнида Янгийўл тумани солиқ тўловчилари томонидан 68,0 млрд.сўм миқдорида солиқ тўланиб, 103,5 фоизга ортиги билан бажарилди.

Солиқ турлари бўйича таҳлил этадиган бўлса, тушумнинг 8,6 млрд.сўми ёки 12,7 фоизини айланмадан олинадиган солиқ, 27,8 млрд.сўмни ёки 40,8 фоизини жисмоний шахслар даромад солиғи, 9,9 млрд.сўм ёки 12,5 фоизини ресурс солиғи ҳамда қолган 18,4 млрд.сўм ёки 28,1 фоизини эса бошқа солиқлар ва йиғимлар ташкил етади.

Янгийўл тумани давлат солиқ инспекцияси “Сайёр солиқ текширувлари” шўъбаси жорий йилнинг январ-август ойлари мобайнида “Солиқ ҳамкор” дастури орқали фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектлари билан боғлиқ солиқ ҳуқуқбузарликлари тўғрисида жами 420 та мурожаат келиб тушган бўлиб, шундан 178 та мурожаатларга асосан сайёр солиқ текширувлари ўтказилди. Бугунги кунга қадар мурожаатлари ўз тасдиғини топган 120 нафар фуқароларнинг банк пластик картасига маблағ ўтказиб берилди".

Каналга аъзо бўлиш

✍️ Янгийўл туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

Telegram | Instagram | Facebook | Youtube|Web-site
Бугунги давр лоқайдликни кечирмайди

Инвестиция дастурига биноан Янгийўл тумани Мингбулоқ МФЙ ҳудудида 120 ўринли давлат мактабгача таълим муассасаси қурилиши бўйича туман ҳокими У.Ялгашев ва туман прокурори М.Рашидовлар қурувчи билан учрашишди.

Шу кунга қадар мазкур объектни қуришда сусткашликка йўл қўйилганлиги учун қурувчи фаолиятига танқидий, таҳлилий баҳо берилиб, огоҳлантириб ўтишди ҳамда қурилиш ишларини зудлик билан жадаллаштириш борасида топшириқлар бериб ўтди.

Режада кўрсатилган ишлар айрим сабабларга кўра тўхтаб қолганлиги туфайли боғча биноси қурилиши ишлари бошқа майдонга кўчирилди ва қурилиш ишларини жадаллаштириш масаласида тегишли кўрсатмалар бериб ўтишди.

Каналга аъзо бўлиш

✍️ Янгийўл туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

Telegram | Instagram | Facebook | Youtube|Web-site