Yangiyoʻl tuman hokimligi axborot xizmati / Янгийўл туман ҳокимлиги ахборот хизмати
3.59K subscribers
28.5K photos
3.52K videos
95 files
11.9K links
Янгийўл туман ҳокимлиги Ахборот хизматининг расмий телеграм канали.

Мурожаат: @Tumanpressa
Instagram: https://bit.ly/3rXniLD
Facebook: https://bit.ly/3yjFEHX
Youtube: https://bit.ly/3INm4IC
Туман ҳокимига мурожаат: https://t.iss.one/Fuqaromurojaatiuchun_bot
Download Telegram
#саховат_ва_кўмак

📌Сирдарё вилоятида юз берган табиий офат оқибатларида кўпгина оилалар зарар кўрди. Халқимиз бундай оғир кунларда суянчиқ бўла олди десак адашмаймиз.

🚚 Тошкент вилояти Янгийўл тумани прокурори М.Рашидов 2-сектор ҳудудидаги фаоллар, тадбиркорлар билан биргаликда озиқ-овқат, кўрпа-тўшак, устки кийимларни жамлаб, навбатдаги ёрдамни Сирдарёга жўнатишди.


✍️ Янгийўл туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

https://t.iss.one/yangiyul_tuman
#пилла_етиштириш

Пилла етиштиришнинг технологик ва агротехника қоидалари бекаму-кўст бажарилса, хато ва камчиликларга йўл қўйилмаса Республикамиз пилла хом-ашёси дунё бозори талабларига жавоб берадиган даражада кўтарилади.

🐛Тошкент вилояти Янгийўл тумани пиллакорлари ҳам ипак қурти парваришига ҳар қачонгидан кўпроқ эътибор қаратишмоқда.

📦 Гулистон маҳалласининг фаолларидан бири
Ширин ая Аҳмедова бу йил 4 қути ипак қурти олиб, маҳалладошлари билан бирга парваришлаб бормоқда.

📌Боқилаётган ипак қуртининг нави юқори баҳоланиши учун етарли миқдорда тут барги билан таъминланмоқда.

✍️ Янгийўл туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

https://t.iss.one/yangiyul_tuman
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Шавкат Мирзиёев «Сардоба» сув омборини қуриш нега керак бўлгани ҳақида гапирди

«Франция, Туркия, Россиядан дунёдаги энг зўр экспертлар келиб, фалокатга холисона баҳо беради», — деди президент.

👉 https://kun.uz/28686453

Kun.uz Telegram каналлари👇

Ўзбекча | O‘zbekcha | Русская
#Yangiyol_tumani
#Online_anjuman_2020

⚡️CHALLANGE PARTY

🙃Bu loyihada Yangiyo'l tumaninig quvnoq yoshlari, o'zining ijtimoiy tarmoqdagi (Telegram, Instagram, Facebook va boshqalar) sahifalarida 🌈#19_yoshing_muborak heshtegi ostida o'zlari tushgan 🌅rasmlarini yoritadilar!

Bizni kuzatishda davom eting:
@YangiyultumanKengashi
МУНОСАБАТ

🔰 Янгийўлликлар телеграм канали орқали Янгийўл тумани “Шодлик” маҳалласида “қора мол” чорваси гўнги тўкилаётгани ҳақидаги фуқаро мурожаати йўлланган.

Мазкур муаммо бўйича туман ҳокимлиги мутасаддилари, депутатлар ва соҳа мутахассислари томонидан ўрганиш ишлари бошланган.

‼️Тез кунда муаммо бартараф этилиб ижобий натижага эришамиз ва қилинган ишлар юзасидан тўлиқ ахборот берилади
.

✍️ Янгийўл туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

https://t.iss.one/yangiyol_tuman
Forwarded from Нурафшон юлдузлари
#Янгийўл_тумани
#саховат_ва_кўмак

🏡Туман прокурори М.Рашидов 2-сектор ҳудудидаги ижтимоий ҳимояга муҳтож, кам таъминланган оилаларнинг турмуш шароитидан келиб чиқиб, тадбиркорлар билан ҳамкорликда "Қоратепа" ва "Халқобод" маҳаллаларида истиқомат қилувчи оилаларга 2 ва 3 хонали уй қуриб бермоқда.

@toshvil_koronavirusinfo
#vahimasizkarantin #карантинбезпаники
#уйда_қолинг
#биз_сиз_учун_ишлаяпмиз

Тошкент вилояти Янгийўл туман электр таъминоти корхонаси томонидан электр энергия таъминотида келгусида муаммолар юзага келмаслиги учун туман ҳудудидаги электр симларга халақит қилаётган дарахт шохларини тартибга солиш ишлари амалга оширилмоқда.


✍️ Янгийўл туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

https://t.iss.one/yangiyol_tuman
#тоза_ичимлик_суви

🚰 Тошкент вилояти Янгийўл тумани Қирариқ маҳалласида тоза ичимлик сувидаги муаммоларни бартараф этиш мақсадида Тошкент вилояти Сувтаъминоти МЧЖ ва туман ҳокимлиги мутасадди раҳбарлари ҳамкорлигида туман ҳокими топшириғига биноан муаммони жойида ўрганиб бартараф этиш ишлари кўриб чиқилди.

📃Қирариқ маҳалласидаги масалани ижобий ҳал этиш мақсадида ҳозирда ушбу ҳудуддаги ичимлик суви тармоқларини туман сувоқава балансига ўтказиш ишлари бошланган.

✍️ Янгийўл туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

https://t.iss.one/yangiyul_tuman
Forwarded from Times.uz
⚡️⚡️Ўзбекистонда коронавирусдан даволаниш кўрсаткичи 81 фоизга етди.

❗️Бугуннинг ўзида мамлакатимизда 15 ҳолатда янги касалланиш қайд этилди, 34 нафар бемор коронавирус инфекциясидан бутунлай соғайди.

Манба: @ssvmatbuotkotibi

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
#об_ҳаво

Яна ёмғир ёғмоқда...

💦Бугун Ўзбекистонда яна об-ҳавонинг нобарқарор бўлиши кутилмоқда. Волга бўйи ҳудидидан нам ва салқин ҳавонинг кириб келиши натижасида мамлакатимизнинг Қорақалпоғистон ва Хоразм вилоятидан ташқари, кўпгина ҳудудларида ёмғир ёғади. Айрим жойларга кучли ёмғир ёғиши ва момақалдироқ бўлиши мумкин.

🌬Республикамиз ҳудудидан совуқ атмосфера фронти ўтиши билан шамолнинг тезлиги сониясига 15-20 метргача кучайиши кутилмоқда, шамол шиддат билан эсганда унинг тезлиги 23-28 метргача етади. Кундузи ҳаво ҳарорати пасайиб 20-25 даражани ташкил этади.

Эртага Республикамизнинг кўпгина ҳудудларида ёмғир ёғиши тўхтайди, фақат марказий ва шарқий вилоятларда қисқа муддатли момақалдироқли ёмғир ёғиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 22-27 даража атрофида бўлади.

💨20 майдан ва ҳафта охиригача хорижий жанубдан Ўзбекистон ҳудудига кираётган қуруқ ва илиқ ҳаво оқими кун сайин кучаяди.

☀️Ниҳоят Республикада қуёшли ҳаво кузатилади. Ҳаво ҳарорати аста-секин кўтарилиб, дам олиш кунлари кечаси 17-20 даража, кундузи 32-35 даражага етади, мамлакатимиз шимоли, жанубий ва чўл зоналарида 37 даражагача кўтарилади, бу ўртача кўп йиллик кўрсаткичлардан 6-8 даражага юқоридир.

«Ўзгидромет».

✍️ Янгийўл туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

https://t.iss.one/yangiyul_tuman
#Бугун_туғилган_кун

Тошкент вилояти ҳокими Рустам Холматов 1961 йил 18 майда Оққўрғон туманида туғилган

➡️ https://bit.ly/2yXIjwL

Каналга қўшилиш ⬇️
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEHi_Tk-4p_xI26gIw
#эзгулик_ва_меҳр_оқибат

🔰Бугунги кунда жамиятимизда қарор топган меҳр-оқибат, ҳамжиҳатлик эл юртимизга хос бўлган эзгу фазилатлардан биридир.

🐑 Тошкент вилояти Янгийўл тумани Чортоқ маҳалласидаги кам таъминланган, ижтимоий кўмакка муҳтож, ногиронлиги бўлган хонадонларга саховатли тадбиркорларимиз томонидан ҳар биттасига бир бошдан қўй берилди. Шунингдек, дори-дармонга муҳтож оилаларга 1 млн 200 минг сўмдан пул маблағи берилди.

📩 Ниёзбош маҳалласидаги ногиронлиги бўлган, кам таъминланган хонадонларга ҳам тадбиркор томонидан бир қоп ун ва 1 млн сўмдан пул маблағи берилди.

✍️ Янгийўл туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

https://t.iss.one/yangiyul_tuman