Yangiyoʻl tuman hokimligi axborot xizmati / Янгийўл туман ҳокимлиги ахборот хизмати
3.25K subscribers
25.3K photos
3.18K videos
72 files
10.9K links
Янгийўл туман ҳокимлиги Ахборот хизматининг расмий телеграм канали.

Мурожаат: @Tumanpressa
Instagram: https://bit.ly/3rXniLD
Facebook: https://bit.ly/3yjFEHX
Youtube: https://bit.ly/3INm4IC
Туман ҳокимига мурожаат: https://t.iss.one/Fuqaromurojaatiuchun_bot
Download Telegram
⚡️⚡️Ягона мактаб формаси 2025 йилга қадар босқичма-босқич жорий этиб борилади

АОКАда бўлиб ўтган брифингда Халқ таълими вазири Бахтиёр Саидов 2022-2023 ўқув йилида ягона мактаб формаси жорий этилиши юзасидан маълумот берди:

〰️〰️〰️
2022 йил сентябрь ойидан янги ўқув йилида ота-оналар учун ягона формани харид қилишга мажбурий талаб қўйилмайди ва мактабга ягона формада келмаган ўқувчиларга нисбатан ҳеч қандай эътирозлар билдирилмайди.

Миллий қадриятларимиздан келиб чиқиб, ўқувчи-қизларнинг мактабга очиқ рангдаги миллий рўмолни бошнинг орқа томонидан ўраган ҳолда келишлари ман этилмайди.

🔹Шунингдек, ўқувчи-қизларнинг юбка ва кофта енгларининг узунлигини узайтиришга рухсат берилади, аммо белгиланган ўлчамдан калта бўлиши мумкин эмас.

💴 Маҳаллий ҳокимликлар томонидан кам таъминланган оилаларга маҳаллий бюджетнинг қўшимча манбалари ҳамда “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари” жамғармалари маблағлари ҳисобидан мактаб формасини сотиб олинишига кўмак берилади.

🛒 Мактаб формасини айнан бирор тадбиркордан/корхонадан харид қилиш бўйича мактаб маъмурияти томонидан мажбур этилмайди ва бундай ҳолатга йўл қўйилмайди.

🗓 Мактаб формаси савдоси август ойидан бошлаб ҳар бир туман ва шаҳар марказларидаги аҳолига қулай жойлар ҳамда мактаб ярмаркаларида ташкил этилади.

📢 Халқ таълими вазирлиги ота-оналар ва ўқувчиларнинг мактаб формаси дизайни ва сифати бўйича ҳар қандай таклифларини кўриб чиқишга ва биргаликда ягона форма дизайнларини такомиллаштириб боришга тайёр эканлигини маълум қилади.

📌 Батафсил
〰️〰️〰️〰️〰️

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
Онлайн

Янгийўл тумани 2-сектор ҳудудининг Миришкор маҳалласида "Обод қишлоқ" дастури доирасида амалий ишлар бошланган.

Айни дамда бўлса маҳалла раиси, ҳоким ёрдамчиси ҳамда ёшлар етакчиси билан биргаликда сектор раҳбарлари томонидан жалб этилган махсус техникалар ёрдамида маҳалладаги асосий кўчаларда ободонлаштириш, тартибга келтириш ишлари жадаллик билан олиб борилмоқда.

✍️ Янгийўл туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

https://t.iss.one/yangiyul_tuman
#Инфографика

📌 Конституциявий қонун лойиҳасининг умумхалқ муҳокамаси давомида шу кунгача 91 869 мингта таклиф келиб тушди.

🔻 Таклифларни қабул қилиш 1 августгача давом этади.

Каналга аъзо бўлиш

✍️ Янгийўл туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

Telegram | Instagram | Facebook | Youtube|Web-site
Бюронинг Янгийўл туман бўлими иш юритувида бўлган ФИБ Янгийўл туманлараро судининг ижро варақасига асосан қарздор Б.Суюндиковдан ундирувчи М.Зиявудинова фойдасига 1/4 қисм миқдорда алимент ундириш белгиланган бўлиб, ҳозирги кунда қарздор алимендан бўлган қарздорлиги 62.071.012 сўмни ташкил этмоқда.

Ушбу алимент пулларини тўлашдан бўйин товлаб юрганлиги сабабли ЖИБ Янгийўл туман судига қарздорнинг маъмурий хужжати юборилиб қарздорга нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 47,4-моддаси 1-қисмига асосан 15 кунлик маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.

✍️ Янгийўл туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

https://t.iss.one/yangiyul_tuman
Онлайн

Хорижий шифокорлар биз билан

Янгийўл тумани Тиббиёт бирлашмасига бугун Япониянинг "JAYKA" компаниясининг тиббиёт йўналишидаги вакиллари ташриф буюрган.

Айни дамда туман ҳудудидаги Мирзо Улуғбек маҳалласининг Мирзо Улуғбек оилавий шифокорлик пунктида соғлом турмуш тарзи, тўғри овқатланиш ва жисмоний фаоллик бўйича ўрганиш олиб борилиб, амалий ёрдам кўрсатиш мақсадида туман шифокорлари билан малака алмашмоқда.

Бундан кейинги манзил Гулбаҳор ҳудудидаги 70-оилавий поликлиникаси бўлади.

✍️ Янгийўл туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

https://t.iss.one/yangiyul_tuman
Адлиянинг аралашуви билан фуқаро 25 ёшида туғилганлик ҳақида гувоҳнома олди

Янгийўл туман адлия бўлимига фуқаро Т.Г 2022 йил январ ойида фарзандига туғилганлик ҳақида гувоҳнома олишда амалий ёрдам берилиши юзасидан мурожаат қилди.

Аниқланишича, фуқаро Т.Г. 1997 йил 6 сентябр куни Қозоғистон Республикаси Сарагаш вилояти Туркистон туманидаги туғруқ мажмуасида қиз фарзандли бўлган.

Туруш ўртоғи билан оилавий келишмовчиликлар сабабли, фарзандига туғилганлик ҳақида гувоҳномаси олмаганлиги ва Ўзбекистон Республикасида ўзининг шахсини тасдиқловчи ҳужжатларда камчиликлар бўлганлиги туфайли шу кунга қадар фарзандига туғилганлик ҳақида гувоҳномаси олмаганлигини маълум қилди.

Мурожаатни ўрганиш давомида, туман адлия бўлими Фуқаролик ҳолатларни расмийлаштириш бўлими томонидан ҳақиқатдан фуқаро Қозоғистон Республикаси Сарагаш вилояти Туркистон туманидаги туғруқ мажмуасида туққанлиги ва фарзанди шу кунга қадар туғилганлик ҳақида гувоҳнома олмаганлиги юзасидан тегишли маълумотлар олиниб 2022 йил 27 июль куни фуқаронинг фарзанди Т.Г га туғилганлик ҳақида гувоҳномаси топширилди.

Янгийўл туман адлия бўлими бошлиғи в.б. О.Сатимов

✍️ Янгийўл туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

https://t.iss.one/yangiyul_tuman
Онлайн
Айни дамда Янгийўл туманида...

Айни дамда Янгийўл туманидан ўтган темир йўл ёқасида туман ҳокими У.Ялгашев раҳбарлигида махсус техникалар жалб этилган холда қизғин ишлар олиб борилмоқда.

🔻🔻

Тоза ҳудуд ДУК ходимлари томонидан Қўшёғоч маҳалласидаги чиқиндилар тозаланмоқда.

🔻🔻

Қовунчи маҳалласига келтирилган 35 дона бетон таянч устунлар ўрнатилмоқда.

✍️ Янгийўл туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

https://t.iss.one/yangiyul_tuman
Онлайн

Айни дамда Янгийўл тумани Шодлик маҳалласида "Обод қишлоқ" дастури доирасида олиб борилаётган амалий ишларни туман ҳокими У.Ялгашев ва 4-сектор раҳбари А.Абдуллаевлар кўздан кечириб, камчиликлар юзасидан ўз тавсияларини бермоқда.

✍️ Янгийўл туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

https://t.iss.one/yangiyul_tuman