Yangiyoʻl tuman hokimligi axborot xizmati / Янгийўл туман ҳокимлиги ахборот хизмати
3.5K subscribers
27.4K photos
3.41K videos
87 files
11.6K links
Янгийўл туман ҳокимлиги Ахборот хизматининг расмий телеграм канали.

Мурожаат: @Tumanpressa
Instagram: https://bit.ly/3rXniLD
Facebook: https://bit.ly/3yjFEHX
Youtube: https://bit.ly/3INm4IC
Туман ҳокимига мурожаат: https://t.iss.one/Fuqaromurojaatiuchun_bot
Download Telegram
Онлайн

Янгийўл тумани Халқобод МФЙ ҳудудидаги "Вкусний хлеб" МЧЖ нон ва нон маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи корхонасининг иш фаолияти билан ташиниб чиққан туман ҳокими У.Ялгашев муаммоларини ҳам ўрганди.

Тадбиркор томонидан биржа савдоларига қўйилган кунлик 3 тонна ун харидини кунлик 20 тоннага кўтариб бериш таклифи туман ҳокимига билдирилди.

Эслатиб ўтамиз, ушбу корхона кунлик 20 тонна ун маҳсулотларини қайта ишлаш қувватига эга.

✍️ Янгийўл туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

https://t.iss.one/yangiyul_tuman
Онлайн

ИИБ сектори ёшлари "Волейбол" мусобақасида

Янгийўл туманининг спортсевар ёшлари ўртасида айни дамда 53-умумий ўрта таълим мактаби спорт залида "Волейбол" спорт тури бўйича Ички ишлар вазири кубоги мусобақаси бўлиб ўтмоқда.

Ушбу мусобақада 3-сектор таркибига кирувчи маҳалладаги ёшлардан ташкил топган жамоалар иштирок этишмоқда.

Каналга аъзо бўлиш 👈

✍️ Янгийўл туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

Telegram | Instagram | Facebook | Youtube
Муносабат

Янгийўл тумани Нуробод маҳалласидаги Янгийўл массиви 2б-бўлими қишлоқ хўжалик харитасининг 9, 10, 11, 12 қ ва 18-қ контурларидаги ер майдонида юзага келаётган низолар туман ҳокимлигининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ҳоким ўринбосари, Қишлоқ хўжалиги бўлими, Кадастр агентлиги Янгийўл тумани бўлимининг масъул раҳбар ва ходимлари томонидан тўпланган ҳужжатлар асосида ўрганиш ишлари олиб борилмоқда.

Мазкур холат юзасидан юзага келган низоларни бартараф этиш мақсадида "Агро зиё файз боғи" фермер хўжалиги раҳбари билан музокаралар олиб борилмоқда.

✍️ Янгийўл туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

https://t.iss.one/yangiyul_tuman
Онлайн
Ташаббус

Аҳоли дастурхонига арзон нархларда гўшт маҳсулотлари етиб бориши таъминланади

♻️ Янгийўл тумани ҳокимлиги томонидан туман ҳудудидаги гўшт расталарига арзонлаштирилган, ҳалол гўштларни етказиб бериш мақсадида айни дамда кушхонада новвослар сўйилмоқда.

🥩Ҳамкорликдаги ишларнинг амалий натижаси сифатида эртага эрталаб 1-сектор ҳудудининг маркази (халқ тилида Манзура опа) даги ярмаркаларда гўшт 55 минг сўмдан сотилиши йўлга қўйилади.

Каналга аъзо бўлиш 👈

✍️ Янгийўл туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

Telegram | Instagram | Facebook | Youtube
Жараён

Спорт мактаби ёшлар учун ҳозирланмоқда

Янгийўл тумани Халқобод МФЙда жойлашган Болалар-ўсмирлар спорт мактабида туман ҳокими У.Ялгашев томонидан ёшларни спортга оммавий жалб қилиш мақсадида шарт-шароитлар яратилмоқда.

Жумладан, 5 гектарлик ер майдонида жойлашган марказий футбол ўйингоҳида ободонлаштириш кўкаламзорлаштириш ишлари айни дамда жадал олиб борилмоқда.

400 метрлик югуриш йўлагини асфальтлаштириш ва тунги ёритиш тизимини қайта тиклаш чоралари амалда бажарилмоқда.

Ушбу ишлар якунига етказилгандан сўнг бу маскан 1 кунда 200 га яқин ёшларни спортга жалб қилиш имконига эга бўлади.

Каналга аъзо бўлиш 👈

✍️ Янгийўл туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

Telegram | Instagram | Facebook | Youtube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Янгийўл туманида янги сайланган маҳалла раисларига гувоҳнома топширилди

Янгийўл туманида 64 та маҳалла мавжуд бўлиб, маҳалла фуқаролари йиғинлари раислари сайловида 168 нафар номзодлардан 64 нафари сайланди.

Уларнинг 62 нафари олий маълумотли 2 нафари ўрта махсус маълумотга эга. 35 нафар маҳалла раислари биринчи маротаба, 29 нафари қайта сайланди. Шуларнинг 10 нафари аёллардан иборат.

Бу ҳақида батафсил "Oʻzbekiston 24" телеканали лавҳасида ёритилган.

Каналга аъзо бўлиш 👈

✍️ Янгийўл туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

Telegram | Instagram | Facebook | Youtube
❗️Хотин-қизлар диққатига!

Эҳтиёжманд оилалардаги хотин-қизларга давлат гранти учун тавсияномага ҳужжатлар жорий йил 8 июнга қадар махсус платформа орқали электрон шаклда қабул қилинади.

➡️ Ариза юбориш

Каналга аъзо бўлиш 👈

✍️ Янгийўл туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

Telegram | Instagram | Facebook | Youtube
Онлайн

Янгийўл тумани Аҳил маҳалласи "Фан" кўчасидаги 1967 йилда ташкил топган Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги механизациялаштириш илмий тадқиқот институтининг хиёбони замонавийлаштирилишини кеча маълум қилган эдик.

Айни дамда бўлса мазкур 1 гектарлик майдонга Тошкент вилояти прокурори С.Самадов келиб хиёбоннинг холатини ўрганди ва ушбу манзилнинг тарихини билгувчи нуронийлар, фан докторлари билан яқиндан суҳбатлашиб сектор раҳбарлари томонидан танланган таклифлар ўринли эканлигини билдирди. Бошланаётган амалий натижалар учун сидқидилдан иш олиб бориш кераклигини С.Самадов таъкидлаб ўтмоқда.

Каналга аъзо бўлиш 👈

✍️ Янгийўл туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

Telegram | Instagram | Facebook | Youtube
Онлайн
Қизғин жараёнлар

Айни дамда Янгийўл тумани ДХХ кубоги ярим финал учрашувлари Ватан МФЙ Футбол маҳорат мактаби футбол майдонида ўтказилмоқда.

Дастлаб майдонга Ниҳол - Олмазор жамоалари тушди. Ҳисоб 2:2 билан якунланди. Пиналтилар сериясида 6:5 ҳисоби билан ғалаба қозониб Ниҳол жамоаси финал босқичига йўлланмани қўлга киритди.

Айни дамда эса майдонда Кескан-Ислохат жамоалари баҳс олиб бормоқда. Ҳисоб 1:1. Биринчи тайм давом этмоқда.

Каналга аъзо бўлиш 👈

✍️ Янгийўл туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

Telegram | Instagram | Facebook | Youtube