Yangiyoʻl tuman hokimligi axborot xizmati / Янгийўл туман ҳокимлиги ахборот хизмати
3.22K subscribers
25.8K photos
3.22K videos
75 files
11K links
Янгийўл туман ҳокимлиги Ахборот хизматининг расмий телеграм канали.

Мурожаат: @Tumanpressa
Instagram: https://bit.ly/3rXniLD
Facebook: https://bit.ly/3yjFEHX
Youtube: https://bit.ly/3INm4IC
Туман ҳокимига мурожаат: https://t.iss.one/Fuqaromurojaatiuchun_bot
Download Telegram
Онлайн

Айни дамда Янгийўл тумани ҳокими У.Ялгашев сектор раҳбарлари билан Қорақалпоғистон Республикасида ўтказилган республика "Ёшлик баҳори" ёш опера ижрочилари танловининг ғолиблигини қўлга киритган ёшларимиз Маъруфжон Акбаров, Шахнозабону Махамаджонова ва Петросян Кристиналарни ҳамда 1-умумий ўрта таълим мактабининг 8-синф ўқувчиси Умида Нигматова Миллий кураш спорт туридан Сурхондарё вилояти Термиз шаҳрида ўтказилган Ўзбекистон чемпионатида фахрли 1-ўринни эгаллаганлиги учун "Фахрий ёрлиғ" ва қимматбаҳо эсдалик совғалари, пул мукофотлари билан тақдирлади.

✍️ Янгийўл туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

https://t.iss.one/yangiyul_tuman
Ўзбекистонда камбағалликни қисқартириш бўйича 4 йиллик стратегия ишлаб чиқилмоқда

“2022-2026 йилларда Ўзбекистон Республикасида камбағалликни қисқартириш стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Президенти Қарори лойиҳаси эълон қилинди.

Батафсил 👉 https://bit.ly/3wZpPXG

Обуна бўлинг 👉 t.iss.one/yuz_official
O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining 2022 yil 25 maydagi PQ-258-son qaroriga asosan bir martalik moddiy yordam pullarining tarqatilishi bo‘yicha qarori ijrosi yuzasidan xabarnoma

📎 ☎️ -11-40 🌏 -
https://pfru.uz

👉Kanalga ulaning:
https://t.iss.one/PensionFundRUz
Футбол финал босқичига стадион ҳозирланмоқда

Янгийўл туманида маҳалла ёшлари орасида олиб борилаётган ДХХ кубоги мусобақасининг футбол финал босқичини юқори савияда ўтказиш мақсадида Халқобод маҳалласида жойлашган БЎСМ стадионида туман ҳокими У.Ялгашев бошчилигида масъул корхона ва ташкилот раҳбарлари йиғилиб, мавжуд муаммоларни ўз вақтида бартараф этиш учун ўрганиб чиқишди.

Кўрилган масалалар юзасидан тегишли мутасаддиларга муддатлари белгиланган холда топшириқлар берилди.

Каналга аъзо бўлиш 👈

✍️ Янгийўл туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

Telegram | Instagram | Facebook | Youtube
#Статистика

Янгийўл туманида 2021 йил январ-декабр ойларида саноат корхоналарининг ўсиш суръати

Дастлабки маълумотларга асосан 2021 йилнинг январ- декабр ойларида Янгийўл туманида фаолият кўрсатаётган саноат корхоналари томонидан 1504,4 млрд. сўмлик саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилишига эришилди ва ўтган йилнинг мос даврига нисбатан саноат маҳсулотлари индекси 110,2 %ни ташкил этди.

Ҳисобот йилида 793,9 млрд. сўмлик истеъмол товарлари ишлаб чиқарилиб, 2020 йилнинг январ-декабрга нисбатан 123,3 %ни ташкил этди.

Шу йилнинг январ-декабр ойларида хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар томонидан 553,9 млрд. сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарилиб, 2020 йил январ декабрга нисбатан 21,7 %га ўсди ва умумий ҳажмга нисбатан 3,5 %ни ташкил қилди.

Каналга аъзо бўлиш 👈

✍️ Янгийўл туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

Telegram | Instagram | Facebook | Youtube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"Мунаввар оқшомлар" концерт дастури давом этади.

🎉 Янгийўл тумани 1-сектор ҳудудининг марказий нуқтаси Гулистон маҳалласи, "Баркамол авлод болалар мактаби" ҳовлисида бугун 18:00 да "Мунаввар оқшомлар" концерт дастури бошланади.

Концерт дастурига кимлар келади дейсизми? Эҳее айтсак кўпда. Майли қисқача ёзамиз.

Ўзбекистон Миллий академик драмма театрининг таниқли актёр ва актрисалари иштирокида кўнгилочар дастурлар, ғолиб бўлган спортчилар ва ҳарбийларнинг кўргазмали чиқишлари, қизиқарли савол жавоб викторина ўйинлари ўтказилади.

🎻🎤Ушбу концерт дастуримизга барча-барчани таклиф этамиз. Сиз ҳам фаол иштирок этсангиз викторина ўйинларимизнинг ғолибига айланасиз.

Белгиланган манзилда кўришгунча!

Каналга аъзо бўлиш 👈

✍️ Янгийўл туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

Telegram | Instagram | Facebook | Youtube
Бироздан сўнг Президент Шавкат Мирзиёев раислигида аҳолини озиқ-овқат, жумладан, чорвачилик ва паррандачилик маҳсулотлари билан узлуксиз таъминлаш чора-тадбирлари юзасидан видеоселектор йиғилиши бошланади.

Скоро под председательством Президента Шавката Мирзиёева начнется видеоселекторное совещание по мерам бесперебойного обеспечения населения продовольственной, в том числе животноводческой и птицеводческой продукцией.

Facebook|Instagram|Twitter
Президент раислигида видеоселектор йиғилиши бошланди.

Давлатимиз раҳбари сўзининг аввалида Ўзбекистон Қаҳрамони Лолахон Муродовани хотирлади:

“Мен Лолахон опани кўп йиллардан буён жуда яхши билар эдим. Охирги пайтларда бетоб бўлиб, даволанаётган эдилар. Биз у киши билан доимо гаплашиб, самимий мулоқот қилар эдик. Хасталикларига қарамасдан, ҳар доим кўтаринки кайфиятда бўлиб, эл-юрт ташвиши, ўз касбига садоқат билан яшадилар. Ҳалол ва фидокорона меҳнатдан бир дақиқа ҳам тўхтамадилар.

Лолахон опа ҳаёти давомида жуда кўп қийинчилик ва синовларни бошидан ўтказдилар. Мустаҳкам иродаси ва матонатини намоён этиб, фақат олдинга интилиб яшадилар. Опанинг улкан ғайрат ва шижоатига қойил қолардим.

Ҳақиқий ўзбек деҳқон аёли тимсолига айланиб, давримизнинг чинакам қаҳрамони сифатида яшадилар.

Ишончим комил, Лолахон опа яратган катта мактабни у кишининг шогирдлари, ўниб-ўсиб келаётган ёшларимиз албатта муносиб давом эттиради. Бу фидойи ва ватанпарвар юртдошимизнинг ёрқин хотираси қалбларимизда ҳамиша сақланиб қолади”.
“Дунёда кун сайин озиқ-овқат билан боғлиқ чекловлар ва нархларнинг ўсиши кучаймоқда. Албатта, бу бизга ҳам таъсир кўрсатмоқда.

Лекин, ҳамма вилоят, туман ва шаҳар ҳокимлари ҳам дунёда бўлаётган вазиятни баҳолаб, ишини тўғри ташкил қилаётгани йўқ. Буни бозорларимиздаги нарх-наво кўрсатиб турибди.

Жумладан, май ойида инфляция даражаси 1 фоизга ошиб, бу ўтган йилга нисбатан юқори бўлди.

Албатта, нарх-навонинг ўсишига жаҳон бозорларида буғдой нархи 50 фоизга, ўсимлик ёғи – 33 фоизга, шакар – 14 фоизга, нефть – 47 фоизга ошгани бевосита таъсир кўрсатмоқда.

Бундай шароитда ҳокимлар барча ички имкониятларни сафарбар этиб, бозорларни маҳсулотлар, энг муҳими – озиқ-овқат билан тўлдириш учун икки карра кўпроқ ишлашлари шарт.

Лекин, кўп ҳокимлар нарх-навога эътибор қилмасдан, жиловни қўлидан чиқариб юборган”, деди Президент йиғилишда.

Уч кун муддатда барча маҳалла ва қишлоқларда асосий маҳсулотлар билан таъминлаш даражасини ўрганиб, керак бўлса, бошқа ҳудудлардан тезкорлик билан етказиб бериш вазифаси қўйилди.
#эълон

Бир ой мобайнида маҳалла кесимида таъмирлаш ишлари олиб борилади

Янгийўл туман ЭТК томонидан туман ҳудудидаги истеъмолчиларни электр таъминотидаги юзага келиши мумкин бўлган авариявий холатларни, узулишларни олдини олиш ҳамда истеъмолчиларни узлуксиз электр таъминоти тизими билан таъминлаш мақсадида электр узатиш тармоқларини дарахт шохларидан тозалаш, осилган салқи симларни қайта тортиш, синган изоляторларни алмаштириш ишларини олиб бориш режалаштирилган.

Ушбу ишларни туман бўйича барча маҳалла кесимида июн ойи якунига қадар амалга ошириш белгилаб олинган бўлиб, электр таъминоти узилишлари юзасидан кунлик хабарномалар маҳалла кесимида бериб борилади.

Бугун Аҳил, Шодлик, Саховат, Олмазор, Ниҳол ва Миришкор МФЙ ҳудудларида ҳаво электр узатиш тармоқларида жорий таъмирлаш ишлари олиб борилиши муносабати билан электр таъминотида 18:00 га қадар узулишлар кузатилади.

Каналга аъзо бўлиш 👈

✍️ Янгийўл туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

Telegram | Instagram |Facebook | Youtube
Тантанали, кўнгилочар шоу концертига таклиф этамиз

Жорий йилнинг 1 июнь куни очиқ ва ёпиқ турдаги сув хавзалари, болалар дам олиш маскан (аквапарк)ларида ёзги мавсумнинг очилиши тантанали ўтказилади.

Замонавий "Шоу" концерт дастурларида танловлар, совғалар, бетакрор DJ лар, болалар ҳудуди учун аниматорлар кутади.

Машҳур санъаткорларнинг омма олдига чиқиши 18:00 дан бошланади.

Манзил: Янгийўл тумани Қирсадоқ маҳалласи (Калилен) "ALADDIN" кўнгилочар мажмуаси.

Каналга аъзо бўлиш 👈

✍️ Янгийўл туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

Telegram | Instagram |Facebook | Youtube
Янгийўл туманида янгидан сайланган 64 та маҳалла раисларини секторлар кесимида бирма-бир таништирамиз.

Дастлаб, 1-сектор ҳудудидаги 17 та маҳалла раислари ва уларнинг боғланиш рақамлари билан танишинг.

➡️ Батафсил бу ерда танишинг

Каналга аъзо бўлиш 👈

✍️ Янгийўл туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

Telegram | Instagram | Facebook | Youtube |Web-site
Онлайн

"Мунаввар оқшомлар" концерт дастури давом этади.

🎉 Янгийўл тумани 1-сектор ҳудудининг марказий нуқтаси Гулистон маҳалласи, "Баркамол авлод болалар мактаби" ҳовлисида "Мунаввар оқшомлар" концерт дастури бошланади.

Каналга аъзо бўлиш 👈

✍️ Янгийўл туман ҳокимлиги Ахборот хизмати