Yangiyoʻl tuman hokimligi axborot xizmati / Янгийўл туман ҳокимлиги ахборот хизмати
3.25K subscribers
25.5K photos
3.2K videos
73 files
10.9K links
Янгийўл туман ҳокимлиги Ахборот хизматининг расмий телеграм канали.

Мурожаат: @Tumanpressa
Instagram: https://bit.ly/3rXniLD
Facebook: https://bit.ly/3yjFEHX
Youtube: https://bit.ly/3INm4IC
Туман ҳокимига мурожаат: https://t.iss.one/Fuqaromurojaatiuchun_bot
Download Telegram
Аҳоли мурожаатларига биноан йўллар таъмирланмоқда

Бугун куннинг иккинчи ярмида 1-сектор ҳудуди Обод маҳалласидаги 4Р-7 давлат аҳамиятидаги йўлларда ҳосил бўлган чуқурликлар ҳам Автойўл ходимлари томонидан таъмирланди.

✍️ Янгийўл туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

https://t.iss.one/yangiyul_tuman
4 та секторда ҳам арзонлаштирилган ярмарка бозори ташкил этилди

Янгийўл туманидаги ҳар бир сектор ҳудуди марказида бугун сектор раҳбарлари бошчилигида арзонлаштирилган ярмарка бозори ташкил этилди.

Аҳолига қулайлик ва енгиллик яратиш мақсадида ташкил этилган ярмарка бозорлари қуйидаги маҳаллаларда иш олиб борди;

1-сектор Гулистон
2-сектор Халқобод
3-сектор Шўралисой
4-сектор Аҳил

маҳаллаларида арзонлаштирилган озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги махсулотлари сотувга қўйилди.

✍️ Янгийўл туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

https://t.iss.one/yangiyul_tuman
Саҳми «Promeat agro» дар бозори гӯшту шир
Аз бозе, ки дар Ҷамъияти масъулияташ маҳдуди «Promeat agro» дар ноҳияи Янгийӯли вилояти Тошканд аз Олмон говҳои зоти «голштейн»-ро оварда, ба парвариш сар кард, дар ин ҷо тасаввурот дар бораи молдориву молпарварӣ тағйир ёфт.
#билдириш

Янгийўл тумани Тиббиёт бирлашмаси раҳбарияти аҳоли олдида ҳисобот беради

⚡️Давлатимиз раҳбарининг соғлиқни сақлаш соҳасида амалга ошириш лозим бўлган чора-тадбирлар юзасидан ўтказилган навбатдаги видеоселектор йиғилишида белгилаб берилган вазифалардан келиб чиқиб, вилоят ҳокимининг таклифи билан бундан буён ҳар бир туман-шаҳар Тиббиёт бирлашмаси раҳбари аҳоли олдида ҳисобот бериб боради.

📌Бунда тизимда йўл қўйилаётган камчиликлар, аҳолининг ҳақли эътирозларига сабаб бўлаётган долзарб масалалар, тиббиёт муассасалари фаолиятига оид тўпланиб қолган муаммоларни бартараф этиш бўйича тезкор ва долзарб вазифалар баён қилинади.

Мазкур хайрли ташаббусдан келиб чиқиб, Янгийўл тумани Тиббиёт бирлашмаси туман аҳли вакиллари олдида илк ҳисоботини беради.

📃 Шу муносабат билан туман тиббиётига доир масала ва муаммоларга дуч келаётган фуқаролар, соғлиқни сақлаш тизимидаги ислоҳотларга бефарқ бўлмаган аҳоли вакилларини мазкур ҳисобот жараёнида бевосита иштирок этишга таклиф қиламиз.

Тадбир жойи: Гулбаҳор шаҳарчасидаги Кўкаламзор маҳалласининг "Ёшлар боғи"да.

Ҳисобот вақти: 2022 йил 6
апрель соат10.00 да бошланади.

✍️ Янгийўл туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

https://t.iss.one/yangiyul_tuman
Халқ таълими соҳасидаги ислоҳотлар натижадорлигининг таҳлили юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилди.
Мактаб ўқитувчиларини янги методика асосида қайта тайёрлаш бўйича умуммиллий лойиҳа бошланиши эълон қилинди. Мактабларда маънавий муҳитни тубдан яхшилаш бўйича янги концепция ишлаб чиқиш вазифаси қўйилди. Ўқувчи сони кўп бўлган мактабларда шароитни кенгайтириш, директорларни сертификатлаш тизимини жорий этиш бўйича кўрсатмалар берилди.

Состоялось видеоселекторное совещание, посвященное анализу результативности реформ в народном образовании.
Объявлено о старте общенационального проекта по переподготовке школьных учителей на основе новых методик. Поставлена задача разработать новую концепцию кардинального улучшения духовной обстановки в школах. Дано указание расширить условия в школах с большим количеством учащихся, ввести систему сертификации директоров.

#Mirziyoyev #videoselektor #xalqtalimi #islohotlar

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Онлайн

38 та мактабларга 250 млн сўмлик қурилиш моллари берилмоқда

Муҳтарам Президентимизнинг 2022 йил 28 январда Халқ таълимини ривожлантиришга бағишланган селектр йиғилиши топшириқларидан келиб чиқиб, бугун Янгийўл туманидаги мактабларнинг хожатхоналарининг санитар гигиеник холатларини яхшилаш мақсадида 38 та шароити яхши бўлмаган мактабларга маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан 250 млн сўмлик миқдорида қурилиш моллари (кафел, цемент, аристон, сув бочкаси, урна, раковина, ойна) мактаб директорларига топширилмоқда.

Мактабларда ушбу қурилиш молларини ишлатиб хожатхона таъмири, уста ҳақлари маҳаллий ҳомийлар ҳисобидан амалга оширилиши белгиланганлиги тўғрисида туман ҳокими У.Ялгашев масъулларга тушунтириб ўтмоқда.

✍️ Янгийўл туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

https://t.iss.one/yangiyul_tuman