Yangiyoʻl tuman hokimligi axborot xizmati / Янгийўл туман ҳокимлиги ахборот хизмати
3.22K subscribers
25.9K photos
3.24K videos
77 files
11.1K links
Янгийўл туман ҳокимлиги Ахборот хизматининг расмий телеграм канали.

Мурожаат: @Tumanpressa
Instagram: https://bit.ly/3rXniLD
Facebook: https://bit.ly/3yjFEHX
Youtube: https://bit.ly/3INm4IC
Туман ҳокимига мурожаат: https://t.iss.one/Fuqaromurojaatiuchun_bot
Download Telegram
Онлайн
Айни дам
Яшил макон

Амалга оширилаётган Яшил макон умуммиллий лойиҳаси доирасидаги эзгу ишлар она табиатни асрашга ундаши билан аҳамиятлидир.

Янгийўл тумани миқёсида бугун эрта тонгдан бошланган ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш ҳамда дарахт ва гул кўчатларини экиш ишлари уюшқоқлик билан давом этмоқда.

Суратда Янгийўл туман Тиббиёт бирлашмаси, Кадастр бўлими, 2-сон касб-ҳунар мактаби, ФВБ, СЭО ва ЖСБ ҳамда туман газ бўлими ходимлари.

Каналга аъзо бўлиш 👈

✍️ Янгийўл туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

Telegram | Instagram | Facebook | Youtube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ментал арифметиклар сони ортмоқда

Инсоннинг энг олий сифати бу унинг тафаккури. Фарзандларимизнинг болаликдан мукаммал билим олишлари айниқса аниқ фанларни ўзлаштиришига алоҳида эътибор қаратиш лозим. Ментал арифметика билимдонлари сафи борган сари тобора кенгаймоқда.

Янгийўл тумани 40-сонли умумий ўрта таълим мактабида интеллектуал фанларни ривожлантириш мақсадида ташкил этилган ментал арифметика бўйича ўтказилган олимпиада мусобақасида 4 ёшдан 14 ёшгача бўлган ўқувчилар иштирок этишди.

Бу ҳақда батафсил "NURAFSHON TV" телеканали лавҳасида танишинг.

Каналга аъзо бўлиш 👈

✍️ Янгийўл туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

Telegram | Instagram | Facebook | Youtube
I чорак якуни билан яхши кўрсатгичга эришган ҳоким ёрдамчилари тақдирланди.

Тошкент вилояти ҳокими З.Мирзаев раҳбарлигида бугун ҳоким ёрдамчиларининг фаолияти ва уларга яратилган шароитлар тўғрисида видеоселектор йиғилиши ўтказилди.

Видеоселектор якунида I-чорак учун режалаштирилган прогноз кўрсаткичларини бажарилишининг натижадорлиги яхши кўрсатгичга эга бўлган ҳоким ёрдамчилари тақдирланди.

Янгийўл тумани халқи фаровонлигини юксалтиришдаги қўшган муносиб ҳиссаси, мамлакат миқёсда олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотларни амалга оширишдаги самарали меҳнати учун Қўштепа маҳалласи ҳоким ёрдамчиси Бегали Анарбоев ва Ниёзбош маҳалласи ҳоким ёрдамчиси Жамшид Махмудхоновлар Тошкент вилояти ҳокимининг "Фахрий ёрлиқ"и ва қимматбаҳо совғалари билан тақдирландилар.

Тақдирлаш жараёнларида совғаларни Янгийўл тумани ҳокими У.Ялгашев ва туман прокурори М.Рашидовлар ўз эгаларига топширди.

✍️ Янгийўл туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

https://t.iss.one/yangiyul_tuman
#таҳлил
#эътироф

⚡️Маҳаллалардаги ҳоким ёрдамчилари фаолиятининг дастлабки таҳлили: ташаббус ва ибрат кўрсатаётганларнинг 44 нафари вилоят ҳокимининг Фахрий ёрлиғи ва эсдалик соғалар билан тақдирланди

➡️Тақдирланганларнинг тўлиқ рўйхати

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram |YouTube |Twitter | TikTok
Онлайн
Яшил макон

Ҳозирда Янгийўл тумани Тиббиёт бирлашмасида ободонлаштириш ва ерларни экинга тайёрлаш ишлари давом этмоқда.

Юксалиш маҳалласидаги 10-умумий ўрта таълим мактабида ҳам ишлар авжида бўлиб, 300 та терак қаламчалари экилмоқда ва боғ ичларига ишлов берилмоқда.

✍️ Янгийўл туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

https://t.iss.one/yangiyul_tuman
#хайрли_тонг

Ҳар бир тонг — янгиликларни кўриш, ўрганиш имконияти, ғаройиб саргузаштнинг бошланиши ва давом этишидир. Ҳар бир янги кунни машаққатларга қарамай унутилмас лаҳзаларга бой қилиш ўз қўлимизда...

Тақдир бизни ўзимиз ўйлаб тополмайдиган сўқмоқлар орқали, албатта чўққига етаклайди. Тонгингиз хайрли бўлсин азизлар. Ассалому алайкум!

✍️ Янгийўл туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

https://t.iss.one/yangiyul_tuman
Жараён

Янгийўл туманида 2022 йил ҳосили учун мўлжалланган 798 гектар майдонга картошка уруғликларини экиш ишлари қизғин равишда давом этмоқда.

Туманда фермер хўжаликлари томонидан ҳозирда Гала ва Разара каби картошка уруғликлари экилмоқда.

Янгийўл тумани ҳокими У.Ялгашев ушбу йўналишда олиб борилаётган ишларни кўздан кечириб шундай деди:-"Ички бозорлардаги барқарорликни сақлаш ўз қўлимизда. Картошкага ишлов бериб ва суғориш ишларига вақтида эътибор қаратсак мўл ҳосил туфайли яхши даромад олишга ҳам эришамиз".

✍️ Янгийўл туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

https://t.iss.one/yangiyul_tuman
Ёшларнинг бўш вақти етакчининг иш вақти

⚡️Янгийўл тумани Самарқанд маҳалласи ёшлар етакчиси Умид Умаров ташаббуси билан маҳалладаги бир гуруҳ ёшлар Самарқанд шаҳрига ҳам саёҳат, ҳам зиёратга олиб борилди.

📍Саёҳат давомида ёшлар Самарқанд шаҳрининг диққатга сазовор жойлари, тарихий обидалари, зиёратгоҳлари ва истиқлол йилларида қурилган маҳобатли биноларини кўздан кечириб уларда олам-олам таассурот қолдирди ва улкан руҳий маънавий куч бағишлаб ёшлар янги марраларни эгаллашлари учун рағбатлар уйғонди.

-"Узоқ йўл давомида эса маҳалламиз ёшлари миллий куй ва қўшиқларни айтиб кетишди"-дейди Самарқанд маҳалласи Ёшлар етакчиси Умид Умаров.

Каналга аъзо бўлиш 👈

✍️ Янгийўл туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

Telegram | Instagram | Facebook | Youtube