Yangiyoʻl tuman hokimligi axborot xizmati / Янгийўл туман ҳокимлиги ахборот хизмати
3.22K subscribers
25.7K photos
3.22K videos
75 files
11K links
Янгийўл туман ҳокимлиги Ахборот хизматининг расмий телеграм канали.

Мурожаат: @Tumanpressa
Instagram: https://bit.ly/3rXniLD
Facebook: https://bit.ly/3yjFEHX
Youtube: https://bit.ly/3INm4IC
Туман ҳокимига мурожаат: https://t.iss.one/Fuqaromurojaatiuchun_bot
Download Telegram
#Ёшлар_нуронийлар_нигоҳида

Республика Маънавият ва маърифат маркази Янгийўл туман бўлинмаси, туман Нуронийлар кенгаши ҳамда 83384-сонли ҳарбий қисм билан ҳамкорликда "Ёшлар-нуронийлар нигоҳида!" шиори остида уч авлод учрашуви бўлиб ўтди.

Тадбирда Янгийўл газетаси бош муҳаррири А.Рихсибоев, Ёзувчилар уюшмаси аъзоси М.Тўлаганова, РМММ Тошкент вилояти тарғиботчилар жамияти аъзоси Эркин Акром, туман бош отинойиси Х.Нишанова, туман фахрий нуронийлари А.Хаджимухамедовлар, аскарлар, Гулистон ва Маданият маҳалласи ёшлари иштирок этишди.

Давра суҳбатида ёш авлод вакилларига бугунги кунда яратилаётган имкониятлар тўғрисида ҳамда нуронийлар ўзларининг ибратли ҳаёт йўллари ҳақида сўзлаб ўтишди.

Учрашув куй-қўшиқларга бой, кўтаринки руҳда ўтказилди.

✍️ Янгийўл туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

https://t.iss.one/yangiyul_tuman
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
22 март Ўзбекистонда маҳалла тизими ходимлари куни

Бугунги сана муносабати билан Янгийўл тумани "Умрзоқ ота" тантаналар кошонасида ушбу касб эгаларининг меҳнати эътироф этилиб, тантанали тадбир ўтказилди.

Тадбирни туман ҳокими У.Ялгашев очиб бериб, масъулиятли касб эгаларига самимий тилакларини билдириб ўтди.

Ўзбекистон халқ артисти Ёқуб Аҳмедов, Ботир Мухаммаджонов, хизмат кўрсатган артист Хосият Хусанова ва бир қатор таниқли санъаткорларнинг байрамона иштироки тадбирга ўзгача шукҳ бағишлади.

Тадбир давомида аҳоли фаровонлиги учун муносиб ҳисса қўшган маҳалла ходимлари туман ҳокимининг "Фахрий ёрлиғ"и ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

Каналга аъзо бўлиш 👈

✍️ Янгийўл туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

Telegram | Instagram | Facebook | Youtube
Йўлларни таъмирланиши давом этмоқда

Куни кеча об-ҳавонинг қулайлигидан келиб чиқиб, Янгийўл туманидаги 4к-744э Кескан маҳалласи йўлларида ёғингарчилик оқибатида ҳосил бўлган чуқурликлар туман Автойўл ходимлари томонидан таъмирланди.

✍️ Янгийўл туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

https://t.iss.one/yangiyul_tuman
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Муносабат

Янгийўл тумани Тез тиббий ёрдам бўлими Ғалаба маҳалласида жойлашган А.Ортиқов Тез тиббий ёрдам шахобчасида битта тез тиббий ёрдам автомашинасини вилоят ихтисослаштирилган автобаза автомашинасини олиб кетиб қолганлиги юзасидан қилинган мурожаати зудлик билан масъуллар томонидан назоратга олиниб жойига бориб ўрганилди.

Вилоят Соғлиқни Сақлаш бошқармаси РШТЁИМ Тошкент вилояти филиали, Янгийўл туман ҳокимлиги, туман Тиббиёт бирлашмаси масъул раҳбарлари томонидан ходимлар ва блогер иштирокида ўрганилган масала ижобий ечим топди.

Тез тиббий ёрдам учун хизмат қилаётган иккинчи автомашинаси жойига қайтарилиб, яна қайта туман аҳолисига тиббий хизмат қилишни бошлади.

✍️ Янгийўл туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

https://t.iss.one/yangiyul_tuman
Ҳарбий хизматга бормоқчи бўлган ёшлар диққатига!

Янгийўл туман Мудофаа ишлари бўлимида туман йигитларини муддатли ҳарбий xизматга чақириш ва жўнатиш ишлари давом этмоқда.

Шy муносабат билан 18 ёшдан 27 ёшгача бўлган, бўйи 170 см, оғирлиги 60 кг дан кам бўлмаган йигитларни ҳарбий хизматга юбориш учун чақирмоқда.

Эслатиб ўтамиз, бир йиллик ҳарбий хизматга бориб келган йигитларга олий ўқув юртига киришда тўплаган балининг 50 % қўшимча балл имтиёз сифатида қўшиб берилади.

Бундан ташқари 18 ёшдан 27 ёшгача бўлган йигитларимиз СЧР хизматига ҳам чақирилмоқда бу
ёшларимизга бўйлари 165 см вазни 55 кг дан юқори бўлганлар шартнома асосида "Халқ банки"га тўлов (Мудофаа бўлимида тушунтириш ишлари олиб борилади) қилиб бўлгандан сўнг бир ойлик ҳарбий йиғинга жалб қилинади.

☎️ 99-827-01-70, 97-782-12-16
☎️ 99-239-79-82, 97-538-33-44

Муддатли ҳарбий хизматга жўнатиш муддати: 2022 йил 8, 9 апрель кунлари.

Бир ойлик ҳарбий йиғинларга жўнатиш ҳар ойнинг бошида амалга оширилмоқда.

Янгийўл тумани Мудофаа бўлими

✍️ Янгийўл туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

https://t.iss.one/yangiyul_tuman
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
"Очиқ бюджет" ахборот портали натижалари

Молия вазирлиги томонидан ташкил этилган замонавий ва янгича ёндошув тарзида олиб борилаётган "Очиқ бюджет" ахборот портали орқали фуқаролар ўз ташаббусларининг ижобатини бугунги кунда кўрмоқда.

Бу ерда давлат бюджети ва маҳаллий бюджет ижроси бўйича барча маълумотларни тақдим этиш имкониятлари яратилди.

Ташаббус, ижро ва натижа бу уч тамоил жам бўлган тизим орқали Янгийўл туманида ҳам "Очиқ бюджет" ахборот портали орқали ёшларнинг энг кўп овози билан ҳудудда ёшлар "Моно маркази"ни очиш лойиҳаси ғолиб бўлди ва бунинг учун 900 млн сўм маблағ ажратилди.

Бу ҳақда батафсил "O'zbekiston 24" телеканали лавҳасида.

Каналга аъзо бўлиш 👈

✍️ Янгийўл туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

Telegram | Instagram | Facebook | Youtube
Марғилон ироқи дўпписи ҳақида факт

XV-XVII асрларда Мовароуннаҳр рассомлари томонидан чизилган миниатюраларда аёлларнинг турли-туман бош кийимлари тасвири учрайди. Марғилонлик ҳунарманд Ҳидоятхон Умарованинг таъкидлашича, 1 метру 60 см сурп матосидан 20 та ироқи дўппи тайёрлаш мумкин.

Дўппи уч қисмдан – тепа (айлана ва тўртбурчак шаклида бичилади), кизак (гардиш шаклида) ва жиякдан иборат. Бичилган матонинг ҳар бир қисми қора ипакда текис чок бериб ажратилади.

XIX аср охири - XX аср бошларида Фарғона водийсида Марғилон ироқи нусха дўпписининг нақшига кўра, 100 га яқин турлари мавжуд бўлган. Айни кунда “Гулноз”, “Булбул”, “Гуллола”, “Баҳор”, “Жанон”, “Ёнғоқ нусха”, “Шабнам”, “Фарғона тонг отгунча” каби дўппи нусхалари тайёрланиб, дўппидўзлар томонидан янги нақш мотивлари билан бойитилмоқда.

20 дона ироқи дўпписи безаги учун 400 граммдан 500 граммгача турли рангдаги ипак ип ишлатилади.

Каналга аъзо бўлиш 👈

✍️ Янгийўл туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

Telegram | Instagram | Facebook | Youtube
Онлайн

Янгийўл тумани Аҳил маҳалласи ҳудудида қурилаётган "Малютка" номли ДХШ мактабгача таълим ҳудудига яшил макон умуммиллий лойиҳаси доирасида Тошкент вилояти ҳокими ўринбосари Б.Мелиев ва Янгийўл туман 4 та сектор раҳбарлари биргалашиб дарахт кўчатларини экишмоқда.

Каналга аъзо бўлиш 👈

✍️ Янгийўл туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

Telegram | Instagram | Facebook | Youtube
Онлайн
Очиқ мулоқот

Тошкент вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи З.Мирзаевнинг тасдиқланган режасига биноан айни дамда Янгийўл тумани Аҳил маҳалласи ҳудудида қурилаётган "Малютка" номли ДХШ мактабгача таълим ташкилотида Тошкент вилояти ҳокими ўринбосари Б.Мелиев ва Янгийўл туман 4 та сектор раҳбарлари тумандаги фаолият юритаётган тадбиркорлар билан учрашиб мулоқот ўтказишмоқда.

Мазкур учрашувда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари вакиллари билан давлат тасарруфидаги объетларнинг аукцион савдоларига чиқарилиши, сотилиши ва инвестицион мажбуриятларнинг бажарилиш ҳолатлари юзасидан очиқ мулоқот олиб борилмоқда.

Каналга аъзо бўлиш 👈

✍️ Янгийўл туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

Telegram | Instagram | Facebook | Youtube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Онлайн

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 1 мартдаги ПФ-81-сонли "Оила ва хотин-қизлар билан ишлаш, маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги фармонига мувофиқ айни дамда Янгийўл туманидаги мавжуд 64 та маҳаллаларга хотин-қизлар фаоллари учун 100 дан ошиқ номзодлар билан суҳбат жараёнлари олиб борилмоқда.

Каналга аъзо бўлиш 👈

✍️ Янгийўл туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

Telegram | Instagram | Facebook | Youtube
Сайёр қабул ўтказилди

Янгийўл тумани ИИБ бошлиғи, 3-сектор раҳбари А.Султанов бошчилигида Иттифоқ маҳалласида сайёр қабул ўтказилди.

Сайёр қабулда 30 га яқин фуқаролар, туман мутасадди корхона ва ташкилот раҳбарлари қатнашишди.

Мурожаатлар 3-сектор штаби ва туман Халқ қабулхонаси раҳбари Ғ.Давлатов томонидан назоратга олиниб, мутасаддиларга белгиланган муддатда ҳал этишлари учун йўналтирилди.

✍️ Янгийўл туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

https://t.iss.one/yangiyul_tuman