YANGI SIRDARYO
1.9K subscribers
2.03K photos
272 videos
74 files
1.67K links
Yangi Sirdaryo gazetasi rasmiy telegram sahifasi.

Aloqa uchun bot :

@yangisirdaryobot
Download Telegram
Чиқиндидан қарзи борлар дарҳол электр энергиясидан узилмайди

Чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиш хизматларини кўрсатиш соҳасида янги тўлов механизмларини жорий этишга қаратилган қонун лойиҳаси қабул қилинди.

Унга кўра, истеъмолчи чиқинди хизматларидан қарздорлиги ҳақида қисқа хабар (SMS) орқали хабардор қилингандан кейин қарздорликни бартараф этиш учун истеъмолчига 5 кунлик муддат берилади. Ушбу муддат ичида қарздорлик бартараф этилмаганда электр энергияси учун тўлов қабул қилиш вақтинчалик чекланади.

➡️ Telegram | Facebook | Instagram |Website | YouTube
“Ҳуррият” газетасининг бугунги 51-сонида Ўзбекистонда хизмат кўрсатган журналист Холида Пардабоеванинг 70 ёши муносабати билан Баҳром Боймуродовнинг “Журналистика – менинг ҳаётим” сарлавҳали мақоласи нашр этилди.

👉БАТАФСИЛ:👈

➡️ Telegram | Facebook | Instagram |Website | YouTube
💼 #Тайинлов

Набижан Абдалиев — Ўзбекистон Миграция агентлиги Сирдарё ҳудудий филиали бошлиғи лавозимига тайинланди.

Н.Абдалиев тайинловга қадар Кадастр агентлиги Сирдарё вилояти бошқармаси комплаенс-назорат хизмати бош мутахассиси лавозимида ишлаётган эди.

➡️ Telegram | Facebook | Instagram |Website | YouTube
Биласизми?
ИЧАН ҚАЛЪА ФАҚАТ МУЗЕЙМИ, ЁКИ...


Хива деганда барчамизнинг кўз ўнгимизга биринчи бўлиб Ичан қалъа келади, шундайми?
Шундай экан, Хоразмга борган инсон қалъага кирмай қайтмайди. Кўпчиликнинг назарида у ер фақатгина очиқ осмон остидаги музей, холос. Аслида эса ундай эмас.

👉 БАТАФСИЛ 👈


➡️ Telegram | Facebook | Instagram |Website | YouTube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистонда ижтимоий ҳимоя бўйича амалга оширилган ишлар сарҳисоби

2024 йилда Республикадаги 208 туман ва шаҳарларда "Инсон" марказлари ва маҳаллаларда ижтимоий ходимлар фаолияти йўлга қўйилди. Ушбу тадбирлар доирасида 12 тоифадаги ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар учун 100 дан ортиқ хизмат кўрсатиш тизими яратилди.

Ёлғиз ёки якка ёлғиз шахсларни қўллаб-қувватлаш учун реестр шакллантирилиб, унга 2 429 нафар шахс киритилди. Уларга пуллик ижтимоий хизматлар ташкил этилди. Шунингдек, 10 169 нафар ногиронлиги бўлган шахслар учун тиббий-ижтимоий экспертиза орқали ногиронлик гуруҳлари аниқланди.

Ногиронлиги бўлган шахсларни қўллаб-қувватлаш тизими такомиллаштирилиб, улар учун 30 турдаги протез-ортопедия мосламалари ва реабилитация воситалари тақдим этилади.

Электрон савдо майдончалари орқали 85 мингдан ортиқ шахсларга ваучерлар тарқатилиб, уларнинг аксарияти буюртма қилинган воситаларни олиш имконига эга бўлди.

2021 йилдан буён ҳозирги кунга қадар Етим ва ота-она қарамоғисиз қолган 2 490 нафар бола давлат томонидан уй-жой билан таъминланди.

Ижтимоий нафақаларни тақсимлаш тизими рақамлаштирилиб, 1,7 миллиондан ортиқ оилаларга онлайн режимда нафақа тайинлаш имконияти яратилди. Кам таъминланган оилалар учун автоматик ҳисоблаш тизими йўлга қўйилди, бу нафақа ажратиш жараёнини сезиларли даражада енгиллаштирди.

🎬 Батафсил видеода…

➡️ Telegram | Facebook | Instagram |Website | YouTube
#Қорбоболаркарвони

Қадрли ёшлар, Қорбоболар карвонини кутиб олинг!


«Ёшлар форуми – 2024» доирасида аҳолига, айниқса ёшларга байрам кайфиятини улашиш мақсадида Сирдарё вилоят Ёшлар ишлари бошқармаси ҳамда вилоят ҳокимлиги томонидан жорий йилнинг 26-27-28 декабрь кунлари #Қорбоболаркарвони ташкил этилмоқда.

Йўл-йўлакай улар ота-оналар ҳамда ёшларга Янги йилнинг кутилмаган совғаларини ҳадя этишади.

➡️ Telegram | Facebook | Instagram |Website | YouTube
Гулистон шаҳрида пенсия олувчилар ва уларга тўланадиган пулларнинг умумий миқдори тўғрисида маълумот

Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Гулистон шаҳри бўлими маълумотларига кўра, Гулистон шаҳрида пенсия олувчилар сони жами 12 минг 734 нафарни ташкил этади.

Шундан,  1 минг 615 нафари нақд пулда ва 11 минг 119 нафари пластик карталар орқали олади.

➡️ Telegram | Facebook | Instagram |Website | YouTube
❗️#АРГОС_эслатади

Байрам кунлари ходимларни ишлатиш тақиқланади

Ходимларни байрам (ишланмайдиган) кунлари иш берувчининг фармойиши бўйича ишга жалб этишга фақатгина жамоа шартномасида, агар у тузилмаган бўлса, иш берувчи томонидан касаба уюшмаси қўмитаси ёки ходимларнинг бошқа вакиллик органи билан келишиб белгиланган асослар бўйича йўл қўйилади.

Ишлаб чиқариш-техника шароитлари ва бошқа шароитларга кўра ишни тўхтатиб туриш мумкин бўлмаган жойларда, аҳолига хизмат кўрсатиш зарурати бўлган ишларда, шунингдек, кечиктириб бўлмайдиган таъмирлаш ва юк ортиш-тушириш ишларида байрам (ишланмайдиган) кунлари ишлашга йўл қўйилади.

▪️Иш вақтидан ташқари ишлар, дам олиш кунлари ва байрам кунларидаги ишлар учун камида икки ҳисса миқдорида ҳақ тўланади.

➡️ Telegram | Facebook | Instagram |Website | YouTube
ЯНГИ СИРДАРЁ № 52.pdf
10.6 MB
“Янги Сирдарё” газетасининг 28 декабрдаги
52-сони PDF ҳамда Веб форматда мутолаа учун ҳавола қилинмоқда.

Ушбу сонда:


Вилоят кенгашининг сессияси;
Болаларга Президент совғаси;
Сирдарёда янги йил шукуҳи;
Китобни севинг, у — сизнинг дўстингиз;
Муносиб ворислар етишиб чиқмоқда;
Китобхон кутубхоначилар баҳси;
“Унутмаганларинг учун раҳмат!”;
Сирдарёнинг донғини таратаётганлар;
“Экологик муаммоларни биргаликда ҳал қиламиз”;
“Мендан бахтли инсон йўқ” каби қизиқарли, мулоҳазали мақолалар, воҳамиз ҳаётига оид муҳим янгиликлар ўрин олган.

🌐🗞БАТАФСИЛ ВЕБ САХИФАДА ЭЛЕКТРОН ЎКИШ🌐🗞

➡️ Telegram | Facebook | Instagram |Website | YouTube
“Ҳуррият” газетасининг 28-декабрдаги 52-сонида нашр этилган Баҳром Боймуродовнинг “Ота-она қадрини ҳеч қачон унутмайлик!" сарлавҳали мақоласини мутолаа қилинг.

👉 БАТАФСИЛ 👈

➡️ Telegram | Facebook | Instagram |Website | YouTube
КИТОБНИ СЕВИНГ, У — СИЗНИНГ ДЎСТИНГИЗ

Янги йил арафасида Гулистон шаҳридаги Президент мактабида китоб тарғиботи, китобхонлик мавзусида бўлиб ўтган ўзига хос тадбирни биз шундай деб атадик.

👉БАТАФСИЛ👈

➡️ Telegram | Facebook | Instagram |Website | YouTube
Спорт — миллат ғурури СИРДАРЁНИНГ ДОНҒИНИ ТАРАТАЁТГАНЛАР

2024 — спорт йили сарҳисоби


Спорт мамлакат ва миллатни дунёга тез танитади, деган гап ҳақрост. Кейинги йилларда Сирдарё спортининг донғи мамлакатдан ташқарига чиқиб, дунёга танилмоқда. Осиё, жаҳон, Олимпиада ва Паралимпия мусобақаларида спортчиларимиз шода-шода медалларни қўлга киритишмоқда. Яхшиси, мисолларга мурожаат қилайлик. Чунки факт ва рақамлар ҳақиқатни аниқ ва лўнда ифодалайди.

👉БАТАФСИЛ:👈

➡️ Telegram | Facebook | Instagram |Website | YouTube
Сирдарё вилояти ҳокими Акмалжон Махмудалиевнинг Янги йил табриги

➡️ Telegram | Facebook | Instagram |Website | YouTube
СИРДАРЁДА ЯНГИ ЙИЛ ШУКУҲИ

Мана, янги йил остонасидамиз. Ортда қолган 2024 йил ҳаммамиз учун жуда қадрли ва эсда қоларли бўлди. Байрамларимиз кўп, ҳар бирининг ўз ўрни, гашти бор. Одатда янги йилни кутишга, байрамни нишонлашга алоҳида ҳозирлик кўрамиз, оиламиз, яқинларимиз учун тўкин дастурхон безаш, тансиқ таомлар, турли егуликлар тайёрлаш учун бозору дўконлардан озиқ-овқат маҳсулотлари, мева-чевалар, хилма-хил ширинликлар харид қиламиз. Айниқса, айёмни жуда яхши кўрадиган болажонларни совғалар билан хурсанд қилишнинг гашти бошқача. Вилоятнинг қай бир бурчагига борманг, байрам тантаналари, серфайз давралар, ташкил этилган савдо ярмаркаларидаги тўкинчилик устидан чиқасиз.

👉БАТАФСИЛ:👈

➡️ Telegram | Facebook | Instagram |Website | YouTube
Шароф БОШБЕКОВ: “Унутмаганларинг учун раҳмат!”

Устозимиз, профессор Қозоқбой Йўлдошнинг ажойиб бир одатлари бор: бошқа вилоятларда туғилиб, Мирзачўлда суяги қотган барча ижодкорларни адабий анжуманларда сирдарёлик деб таништирадилар. Булар сирасига Ўзбекистон халқ шоири Тўра Сулаймондан тортиб, Шароф Бошбековгача, Абдуқаюм Йўлдошдан тортиб, Жонибек Субҳонгача бор. Бу айтимда ўзига хос мантиқ борга ўхшайди. Чунки бу ижодкорлар Сирдарёда шахс сифатида шаклланиб, катта адабиётда ўз ўрнини топганлар. Шундай ижодкорлардан бири таниқли драматург, актёр, киносценарийчи, кинорежиссёр Шароф Бошбековдир.

👉БАТАФСИЛ:👈

➡️ Telegram | Facebook | Instagram |Website | YouTube
Ўзбекистонда янги йилнинг илк кунида 1040 нафар чақалоқ туғилди

Ўзбекистонда 2025 йил 1 январ соат 17:00 ҳолатига кўра жами 1040 нафар чақалоқ дунёга келди. Уларнинг 492 нафари ўғил, 548 нафари қиз.

Энг кўп туғилиш Фарғона вилоятида (154 нафар) қайд этилган. Энг кам туғилиш эса Навоий вилояти (18 нафар) ҳиссасига тўғри келган.

➡️ Telegram | Facebook | Instagram |Website | YouTube