YANGI SIRDARYO
1.9K subscribers
2.04K photos
273 videos
74 files
1.68K links
Yangi Sirdaryo gazetasi rasmiy telegram sahifasi.

Aloqa uchun bot :

@yangisirdaryobot
Download Telegram
#Экологик_бюллетен

Бугун атмосфера ҳавоси ифлосланиши мониторинги автоматлаштирилган станциялардан олинган маълумотлар бўйича асосий ифлослантирувчи моддалар миқдори РМ2,5 бўйича Тошкент шаҳрида (Мирзо-Улуғбек туманида (ТТЗ-4) 1,5 марта, Мирзо-Улуғбек туманида (Янги Ўзбекистон  боғи) 1,1 марта, Юнусобод туманида (Safiya) 1,4 марта, Green University 1,5 марта), Жиззах шаҳрида 1,2 марта, Фарғона шаҳрида 3,9 марта, Наманган шаҳрида 2,4 марта ошди; азот диоксиди бўйича Гулистон шаҳрида 16,6 марта ошиш ҳолатлари кузатилди.

Қолган концентрациялар бўйича ошиш ҳолатлари кузатилмади.

➡️ Telegram | Facebook | Instagram |Website | YouTube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📹 Гулистон шаҳри автомобил йўлларида ётиқ йўл чизиқларини махсус техникалар ёрдамида янгилаш чоралари кўрилмоқда - СирдарёЙПХ.

➡️ Telegram | Facebook | Instagram |Website | YouTube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📹 Электромобилларни қувватлаш учун кундузи қиммат, кечаси арзон тарифлар жорий этилиши кутилмоқда

➡️ Telegram | Facebook | Instagram |Website | YouTube
🌤 #Об_ҳаво

4 январь куни кутилаётган об-ҳаво тўғрисида маълумот


Гидрометеорология хизмати марказига кўра, 4 январь куни Сирдарё вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлиши мумкин.

Айрим жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади.

Ҳарорат кечаси -5...0 даража, кундузи +1...+6 даража бўлади.

➡️ Telegram | Facebook | Instagram |Website | YouTube
«Менинг боғчам» доирасида ғолиб лойиҳалар аниқланди

2025 йилда янги қуриладиган, капитал таъмирланадиган ва реконструкция қилинадиган боғчаларни аниқлаш бўйича ўтказилган «Менинг боғчам» лойиҳаси доирасида ғолиб лойиҳалар эълон қилинди.

Унда Боёвут туманида жойлашган 8-мактабгача таълим ташкилотининг 90 ўринли биносини бузиш ва ўрнидан 180 ўринли бино қуриш лойиҳаси ҳам ғолиб деб топилган.

➡️ Telegram | Facebook | Instagram |Website | YouTube
❗️Огоҳ бўлинг!

Телеграмда номаълум аккаунтлар «Туғилган кунимга таклифнома» номли зарарли мобил илова тарқатмоқда. Иловани юклаб олманг ва бундай хабарларга ишонманг!

Фирибгарларнинг мақсади – пул маблағларингизни ўзлаштириш.

Яқинларингизни ҳам огоҳлантиришни унутманг!

➡️ Telegram | Facebook | Instagram |Website | YouTube
Маҳаллий йўналишлардаги поездлар чипталари нархи оширилиши маълум қилинди

«Ўзбекистон темир йўллари» 2025 йил 1 февралдан бошлаб юқори тезликда ҳаракатланувчи «Афросиёб» электропоездларнинг ВИП, Бизнес тоифадаги чипта нархлари 25 фоизга, Эконом тоифадаги чипта нархлари 20 фоизга ҳамда тез юрар йўловчи поездлар  «Шарқ», «Насаф» ва «Ўзбекистон» поездларнинг чипта нархлари 30 фоизга оширилишини маълум қилди.

«Афросиёб» электропоездларни чипта нархлари қуйидагича:

➡️ Тошкент — Бухоро
▪️ВИП 994 000 сўм
▪️Бизнес 751 000 сўм
▪️Эконом 484 000 сўм

➡️ Тошкент — Қарши
▪️ВИП 854 000 сўм
▪️Бизнес 634 000 сўм
▪️Эконом 406 000 сўм

➡️ Тошкент — Самарқанд
▪️ВИП 619 000 сўм
▪️Бизнес 450 000 сўм
▪️Эконом 294 000 сўм этиб белгиланди. 

2024 йил 1 январдан юқори тезликдаги ва тезюрар йўналишдаги поездларда йўловчиларни ташиш хизматлари тарифларини давлат томонидан тартибга солиш амалиётидан воз кечиш, шунингдек, уларни бозор тамойиллари асосида тартибга солиш механизмига ўтилди.

➡️ Telegram | Facebook | Instagram |Website | YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон_республикаси_Президентининг_455_сонли_қарори.pdf
13.6 MB
❗️Эндиликда магистратурага қўшимча қабул учун таълим кредити берилмайди

Ҳукуматнинг 2021 йил 18 августдаги 527-сон қарорига ўзгартириш киритилди. Унга мувофиқ:

☑️ Давлат олий таълим муассасалари магистратурасига қўшимча қабул асосида ўқишга қабул қилинган талабаларга таълим кредити ажратиш бекор қилинди.

☑️ Бу қарор қуйидагиларга тегишли:
▪️Қўшимча қабул параметрлари асосида ўқишга қабул қилинган магистратура талабалари.

▪️Табақалаштирилган тўлов-контракт ёки унинг минимал миқдорига тенг бўлган бошқа тўловлар учун таълим кредити ажратилмайди.

➡️ Telegram | Facebook | Instagram |Website | YouTube
«Палов индекси»: Ўзбекистонда ош нархи бир йилда қанчага ошди?

Статистика агентлигига кўра, 2024 йилнинг декабр ойида энг қиммат палов Тошкент шаҳрида сотилган – бир порцияси 35 744 сўм. Кейинги ўринлардан Бухоро (33 717 сўмдан) ва Андижон (27 000 сўмдан) вилоятлари жой олган. Энг арзон ош эса Наманган вилоятида – бир порцияси 22 201 сўмдан сотилган.

2023 йилнинг декабри билан таққослаганда бир йил ичида палов нархи Андижонда 28,9 фоизга, Фарғонада 23,7 фоизга, Тошкент шаҳрида 20,5 фоизга қимматлаган. Ош баҳосининг энг кам ошиши Сирдарё (2,1 фоиз) ва Қорақалпоғистонда (9,9 фоиз) кузатилган.

➡️ Telegram | Facebook | Instagram |Website | YouTube
Жаҳон IQ рейтинги: энг ақлли инсонлар қайси давлатларда яшайди? Ўзбекистон нечанчи ўринда?

Дунё мамлакатларининг ўртача IQ даражаси янгиланди. Тадқиқот 2024 йилда Халқаро IQ Registry веб-сайтида бир хил тестдан ўтган бутун дунё бўйлаб 1 393 066 кишининг маълумотларига асосланган.

Рейтингга 127 давлат киритилган. Ушбу рейтингда юқори ўринларни Хитой, Эрон, Корея, Япония, Сингапур ва Россия эгаллаган. Ўзбекистон 69-ўринда, ўртача IQ 96,98.

➡️ Telegram | Facebook | Instagram |Website | YouTube
Шаҳрам Ғиёсов айиқ билан машғулот ўтказгани учун жаримага тортилди

Айиқ билан машғулот ўтказиб, ҳуқуқбузарликка йўл қўйган боксчи Шаҳрам Ғиёсовга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 111-моддасига кўра маъмурий баённома расмийлаштирилди.

Ҳуқуқбузар базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 баравари миқдорида жаримага тортилди. Шунингдек, боксчи айиқ билан машғулот ўтказгани учун узр ҳам сўради.

Боксчига 1 млн 125 минг сўм жарима тайинланди, деб хабар берди Экология вазирлиги.

➡️ Telegram | Facebook | Instagram |Website | YouTube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📹 ЎЗБEКИСТОН БЎЙИЧА 2025 ЙИЛ 6-10 ЯНВАР КУНЛАРИГА ОБ-ҲАВО ПРОГНОЗИ - ЎЗГИДРОМEТ

➡️ Telegram | Facebook | Instagram |Website | YouTube
2024 йилда Сирдарё вилоятида ​3 та болалар боғчаси иш фаолияти тўхтатилди

Бугунги кунда Сирдарё вилоятида жами 203 та Давлат мактабгача таълим ташкилоти (боғча) фаолият юритади.

Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бошқармаси ҳамда шаҳар (туман) бўлими мутахассислари томонидан 2024 йил давомида Давлат мактабгача таълим ташкилотларида 191 та режа асосида ва 76 та режадан ташқари жами 267 та текширувлар ўтказилган.

Барча текширувлар лаборатория мутахассислари билан биргаликда олиб борилган. Текширувлар давомида санитария қоида ва меъёр талабларига риоя этилмаган 3 та ДМТТ иш фаолияти вақтинча ёпилган.

Аниқланган камчиликлар юзасидан 169 нафар масъул ходимларга нисбатан 251 млн 872 минг 500 сўм миқдорида маъмурий чоралар кўрилган.

Сирдарё вилояти СЭО ва ЖС бошқармаси ОАВ ва жамоатчилик билан ишлаш бўлими

➡️ Telegram | Facebook | Instagram |Website | YouTube
#Диққат

🚰 Гулистон шаҳрининг Дўстлик, Нурафшон ва Янги ҳаёт маҳалласида, Боёвут туманининг Қаропчи, Янгиобод маҳаллалари ва Юсуфобод қишлоғида ичимлик суви таъминоти вақтинча тўхтатилади


Гулистон - Янгиер шаҳри йўналишидаги Д-800 мм ичимлик суви қувурида юзага келган носозликни бартараф этиш мақсадида жорий йилнинг 7 январь куни соат 10:00 дан 18:00 га қадар ичимлик суви вақтинча ўчирилади.

«Сув таъминоти вақтинча ўчирилаётган маҳаллалар аҳолисига заруратга кўра ичимлик суви махсус техникалар ёрдамида етказиб берилади. Юзага келган ноқулайликлар учун истеъмолчиларимиздан узр сўраймиз», - «Сирдарё сув таъминоти» АЖ ахборот хизмати.

➡️ Telegram | Facebook | Instagram |Website | YouTube
#Биласизми

Бугунги кунда Гулистон шаҳри ҳудудидан ўтувчи автомобил йўлларида ўрнатилган йўл белгилари ва ахборот кўрсаткичларининг умумий сони 382 тани ташкил этади.

Шундан, огоҳлантирувчи белгилар 89 та, имтиёзли белгилар 78 та, тақиқловчи белгилар 59 та, буюрувчи белгилар 45 та, ахборот-кўрсаткич белгилари 66 та, сервис белгилари 21 та, қўшимча ахборот белгилари сони 24 та.

➡️ Telegram | Facebook | Instagram |Website | YouTube
#Амал_қилинг

🚌 Қонунчиликка кўра, йўловчининг троллейбусда, трамвайда, шаҳар ичида ва шаҳар атрофига қатнайдиган автобусда чиптасиз юриши БҲМнинг ўндан бир қисми (37 минг 500 сўм) миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.

‼️Қонунни билмаслик жавобгарликдан озод қилмайди.

➡️ Telegram | Facebook | Instagram |Website | YouTube
Регистоннинг муздан ишланган макети Хитойдаги машҳур фестивалда намойиш этилмоқда

Хитойнинг Харбин шаҳридаги «Муз ва қорнинг катта олами» тематик паркида 26-қишки муз ва қор фестивали очилди. Майдони миллион квадрат метр бўлган шаҳарчани қуриш учун 300 минг куб метр муз ва қор сарфланган. Унда Регистоннинг муздан ясалган макетини ҳам кўриш мумкин.

➡️ Telegram | Facebook | Instagram |Website | YouTube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
“Янги Сирдарё” газетаси бўлим муҳаррири, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган журналист Холида Пардабоева 70 ёшда. Шу муносабат билан устоз журналистнинг қарийб 50 йиллик ижодий фаолиятига бағишланган кўрсатувни томоша қилинг.


➡️ Telegram | Facebook | Instagram |Website | YouTube
Ховос туманига кимлар ҳоким бўлган?

Мустақиллик йилларида туманга 9 киши раҳбарлик қилган. Улар:

▪️ Шарипов Ғойиб Шарипович
(1992-1992);
▪️ Турдиқулов Абдуллажон 
(1992-1997);
▪️ Турдиев Рустамбек Абдуназарович
(1997-2004);
▪️Назаров Собиржон
(2004-2009);
▪️Чиннибеков Хуснитдин Кучкарович
(2009-2015);
▪️Турсунмуродов Рустамбек Перматович
(2016-2016);
▪️Бобоев Раҳимжон Махамаджонович
(2016-2020);
▪️Камолов Учқун Ибрагимович
(2020-2023);
▪️Йўлдошев Улуғбек Хасанович
(2023 - ҳ.в).

➡️ Telegram | Facebook | Instagram |Website | YouTube