Yangiqo'rg'on tumani hokimligi rasmiy kanali
3.17K subscribers
32.8K photos
2.83K videos
20 files
5.42K links
Yangiqo'rg'on tumani hokimligining rasmiy kanali

Manzil: 161200, Yangiqo'rg'on shaharchasi, Mustaqillik maydoni, 1-uy.
Web-sahifa: https://yangikurgan.uz
El.pochta: [email protected]

Aloqa uchun: @Bizgamurojaatqiling_bot
Download Telegram
Наманганда бугун адабиёт байрами: Усмон Носир ҳайкали очилди

Ҳамюртимиз оташнафас шоир, таржимон, драматург Усмон Носир таваллудининг 110 йиллиги катта тантана сифатида нишонланмоқда. Муҳтарам Президентимизнинг таклиф, тавсия ва ташаббуслари билан нафақат пойтахтда, шу билан бирга вилоятларда ҳам шоирнинг юбилей тантанаси кенг нишонланмоқда.

Маънавий-маърифий тадбирларимизнинг худди шу масканларда ўтказилаётгани барчамизга ўзига хос иштиёқ бағишлаётгани сир эмас.
Президентимизнинг 2022 йил 10 февралдаги “Оташин шоир, таржимон ва драматург Усмон Носир таваллудининг
110 йиллигини кенг нишонлаш тўғрисида”ги қарорлари ҳам маънавиятимизни юксалтиришга хизмат қилувчи қиммат билан аҳамият касб этди.

Шаҳримиздаги “Адиблар хиёбони”га туташ майдонда Усмон Носир ҳайкали ўрнатилиб, унинг очилиш маросими бўлиб ўтди. Маросимда вилоят ҳокими Шавкатжон Абдуразаков, сектор раҳбарлари ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

Вилоят ҳокими тантанали маросим иштирокчиларини қутлаб, маънавият ва маърифатга берилаётган мислсиз эътибор ва соҳадаги ислоҳотлар замирида инсон қадрини улуғлаш ётганини эътироф этди.

Маросимда пойтахтлик адабиётшунос одим, шоир ва  ёзувчилардан Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раиси ўринбосари Ғайрат Мажид, профессорлар Нурбой Жабборов, Қозоқбой Йўлдошев, Ўзбекистон Халқ шоири Усмон Азим шоир ва унинг ижоди бўйича маълумотлар беришди.

Бугунги маросим ҳам таъбир жоиз тутса ўзига хос тарихий аҳамияти билан абадиятга дахлдордир. Чунки шоирнинг ҳайкали устида таниқли санъат намояндалари астойдил меҳнат қилиб, Усмон Носирнинг энг ифодали сиймосини яратдилар.

Бугун вилоятимизнинг мана шу гўзал масканига шоир ҳайкали ўрнатилди.