Yangiqo'rg'on tumani hokimligi rasmiy kanali
3.33K subscribers
38.9K photos
3.26K videos
22 files
6.06K links
Yangiqo'rg'on tumani hokimligining rasmiy kanali

Manzil: 161200, Yangiqo'rg'on shaharchasi, Mustaqillik maydoni, 1-uy.
Web-sahifa: https://yangikurgan.uz
El.pochta: [email protected]

Aloqa uchun: @Bizgamurojaatqiling_bot
Download Telegram
Тадбиркорлар муаммолари ўрганилди

Янгиқўрғон тумани ҳокими А.Нажмиддинов ўрганишлар давомида тадбиркорлик субъектларидан "Булоқбоши" МФЙ ҳудудида 3,6 га ер майдонида иссиқхона ташкил этган "Водий агро комплекс" МЧЖ фаолияти билан танишди.

Бугунги кунда иссиқхонада 20 нафар ишчиларнинг бандлиги таъминланган.

Жорий йилнинг ўтган даврида 150 тонна помидор ички бозорларга етказиб берилган.

Шунингдек, "Бунёдкор" МФЙ ҳудудида 2,0 га ер майдонида иссиқхона ташкил этган "MO‘JIZA AGRO-SANOAT SERVIS" МЧЖ  фаолияти билан ҳам танишилди.

Иссиқхонада ҳозирда 60 нафаргача ишчилар ишлаб келмоқда.

Жорий йил ўтган даврида иссиқхонада 80 тонна бодринг етиштирилиб, ички бозорларга сотилган.

Бугунги кунда помидор кўчатлари парваришланмоқда.

Туман ҳокими тадбиркорларнинг муммолари юзасидан суҳбатлашиб, уларни бартараф этиш бўйича тегишли масъулларга кўрсатма берилди.

Янгиқўрғон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
1😡1
Гўшт таннархи ўрганилди

Бугун Янгиқўрғон тумани ҳокими А.Нажмиддинов ҳамда туман прокурори О.Раҳмонов бошчилигидаги ишчи гуруҳ иштирокида синов тариқасида хўкиз сўйилди.

Ушбу тажриба амалиёти орқали гўшт етиштириш ва сўйиш жараёнларидаги аниқ харажатлар ўрганилди.

Ташаббусдан мақсад — бир килограмм гўштнинг ҳақиқий тан нархини аниқлаш ва шу орқали бозорда адолатли нарх-наво шаклланишига замин яратишдир.

Синов натижаларига кўра 1 кило гўштнинг нархи 95 000 сўмга  тўхтади.

Натижа асосида масъул идораларга бозорда арзон ва барқарор нархни сақлаш бўйича тавсия ва топшириқлар берилди.

Янгиқўрғон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
👍3👏1😡1
Жамоат тартибини сақлаш, жиноятчиликнинг олдини олиш ва фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш – асосий вазифа

"Хавфсиз ва соғлом юрт" ойлиги доирасида Янгиқўрғон тумани Ички ишлар бўлими ҳамда ҳамкор ташкилотлар   томонидан туманда тунги хизматга жалб қилинган ходимларга йўриқнома ўтказилди.

Йўриқномада жамоат тартибини сақлаш, маҳаллаларда хавфсизликни таъминлаш, йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш ва жиноятчиликка қарши курашиш бўйича аниқ топшириқлар берилди. Шунингдек, хизмат давомида фуқароларнинг шахсий ҳуқуқ ва эркинликларини ҳурмат қилиш, хизмат интизомига амал қилиш, фуқаролар билан самимий ва хушмуомалада бўлиш бўйича керакли кўрсатмалар берилди.

Йўриқнома орқали ходимларга ўз хизмат вазифаларини сидқидилдан бажариш зарурлиги яна бир бор эслатиб ўтилди.

Янгиқўрғон туман Ички ишлар бўлими
👍32