Yangibozor.uz | Rasmiy|
3.19K subscribers
14.6K photos
1.38K videos
13 files
2.98K links
Янгибозор туман ҳокимлигининг расмий саҳифаси

Facebook: https://www.fb.com/YangibozorAxborotXizmati
Instagram: https://www.instagram.com/yangibozor_axborot_xizmati

Мурожаат учун: @TumanHokimligiMurojaatbot
Download Telegram
⚡️Gurlan va Yangibozor tumani mahalla yoshlar yetakchilari o'rtasida sport musobaqasi tashkil qilindi

📎Yoshlarni jismoniy rivojlantirish, sog‘lom turmush tarzini targ'ib etish,  yosh avlodning sog‘ligini mustahkamlash maqsadida mahallalarda yoshlar yetakchilari boshchiligida "Besh tashabbus olimpiadasi" musobaqalari o'tkaziladi.

Gurlan hamda Yangibozor tumanidagi mahalla yoshlar yetakchilari o'rtasida shaxsiy namuna bo'lish hamda sog'lom turmush tarziga rioya qilish maqsadida sportga doir ko‘plab loyihalarni amalga oshirildi.

🏆 O'rtoqlik uchrashuvida mahalladagi yoshlar yetakchilari  sportning yengil atletika, arqon tortish, stol tennis hamda mini futbol kabi bir qator musobaqalar o‘tkazildi.

Yakuniy natijalarga ko'ra 4 ta shartda ham yangibozorlik yoshlar yetakchilari g'oliblikni qo'lga kiritdi.
Янгибозор туманида "Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси куни" муносабати билан сектор раҳбарлари, прокуратура, Ички ишлар, Миллий гвардия, ФВБ ходимлари, Тиббиёт бирлашмаси потранажлари ва бошқа ҳамкор ташкилотлар иштирокида йўриқнома ўтказилди.

Тадбирда туман ҳокими Руслан Жуманиязов мавзу доирасида амалга оширилиши лозим бўлган ишларни муҳокама қилди ва иштирокчиларига профилактик тадбир доирасида ишларни тўғри йўлга қўйиш, хорижда узоқ муддатда юрган ва қайтиб келган фуқаролар билан ишлаш ва уларни тиббий кўрикдан ўтказиш шунингдек, туман миқёсида криминоген вазиятни яхшилаш борасида  профилактик ишларни кучайтириш бўйича топшириқлар берди.

Кун давомида бажарилиши лозим бўлган аниқ вазифалар белгиланиб, тадбирларга старт берилди.

Янгибозор тумани ҳокимлиги матбуот хизмати

@yangibozor_hokimligi
Куз-қиш мавсумига тайёргарлик ҳолати муҳокама қилинди.

Республика ишчи гуруҳи ва сектор раҳбарлари, ташкилот раҳбарлари иштирокида ўтказилган йиғилиш шу хусусида бўлди. Унда ҳудудларда куз-қиш мавсумига тайёргарликнинг бориши муҳокама қилинди.

Мавсумга тайёргарлик борасида олиб борилаётган тизимли ишлар натижасида аҳолини иссиқлик ҳамда электр энергияси билан узлуксиз таъминлашда мавжуд муаммоларни бартараф қилишга ҳамда бу борада юзага келиши мумкин бўлган салбий ҳолатларнинг олдини олишга алоҳида эътибор қаратилди.

Туманда куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш мақсадида аҳолини ҳамда ижтимоий соҳа объектларини кўмир билан таъминлаш борасидаги ишлар тизимли тарзда амалга ошириш белгилаб олинди.

Янгибозор туман ҳокимлиги матбуот хизмати

@yangibozor_hokimligi
“1-OKTABR — USTOZ VA MURABBIYLAR" KUNI

(Suratlarda Yangibozor tumani 10-son ixtisoslashtirilgan maktab internati va 12-sonli maktab o‘qituvchilari)

Yangibozor tumani hokimligi matbuot xizmati

@yangibozor_hokimligi