Yangibozor.uz | Rasmiy|
3.21K subscribers
15K photos
1.39K videos
13 files
3.01K links
Янгибозор туман ҳокимлигининг расмий саҳифаси

Facebook: https://www.fb.com/YangibozorAxborotXizmati
Instagram: https://www.instagram.com/yangibozor_axborot_xizmati

Мурожаат учун: @TumanHokimligiMurojaatbot
Download Telegram
Халқобод маҳалласида Ёшлар маркази очилди


Марказда маҳалла ёшлари учун кутубхона, касб-ҳунар, пазандачилик, тикувчилик, мусиқа, логопед, фитнес, компьютер, инглиз тили тўгараклари фаолият юритади. Бунинг учун хоналар барча керакли жиҳозлар билан таъминланган. Марказ очилишида туман ҳокими Ў.Қурбанов, сектор раҳбарлари, ёшлар етакчилари, маҳалла ёшлари ва фаоллари, фахрийлар иштирок қилди. Очилиш тадбири олдидан беш ташаббус доирасида спорт мусобақалари, кўрик танловлар, интеллектуал ўйинлар ташкил қилинди. Тадбир сўнгида ғолиб ёшлар мукофотланди.

Янгибозор туман ҳокимлиги Матбуот хизмати

@yangibozor_hokimligi
Янгибозор туман ҳокими Ў.Қурбанов 25-сонли мактабда бўлиб, ўқувчиларга дарс ўтди.

Дарс давомида ёшларга Ватанни севиш, унинг тараққиётига муносиб ҳисса қўшиш ҳар бир фарзанднинг муқаддас бурчига айланиши, бугунги ёшлар-мамлакат тараққиётининг эртанги келажаги, бугунги ислоҳотларнинг хақиқий давомчилари бўлишлари лозимлиги, бу мақсадларга эришиш учун эса албатта ўқувчилар кучли билимга эга бўлиши, юксак одоб-ахлоқ, тарбия билан камолга етиши зарурлигини алоҳида таъкидлади.

Ўқувчилар ўтилган дарсдан нафақат зарурий маълумотларга эга бўлишди, балки туман ҳокимига ўзларини  қизиқтирган саволлари билан мурожаат этишди.

Янгибозор туман ҳокимлиги Матбуот хизмати

@yangibozor_hokimligi