Yangibozor.uz | Rasmiy|
3.2K subscribers
14.6K photos
1.37K videos
13 files
2.97K links
Янгибозор туман ҳокимлигининг расмий саҳифаси

Facebook: https://www.fb.com/YangibozorAxborotXizmati
Instagram: https://www.instagram.com/yangibozor_axborot_xizmati

Мурожаат учун: @TumanHokimligiMurojaatbot
Download Telegram
Пайғамбарлар тарихи
7-қисм|@MuzikalarUZB
🎙 Пайғамбарлар тарихи

7⃣-қисм Иброҳим алайҳиссалом
🗣 Aфзал Рафиқов талқинида
Forwarded from Ermanov Farhod - Эрманов Фарход (Karriev Shonazar)
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Буюк жасорат ҳеч қачон унутилмайди
Forwarded from Xorazm yoshlari | Yoshlar ittifoqi (Икбал Машарипова)
💡Diqqat, tanlov!

Qanday mavzuda?
🎗Ikkinchi jahon urushida qozonilgan g`alabaning 75 yilligi

Kimlar ishtirok eta oladi?
👫Maktab o`quvchilari

Nima qilish kerak?
🖼“Ajdodlarimiz jasorati mangu barhayot!” mavzusida rasmlar hamda “Nomingiz dillarda mangu yashaydi” mavzusida ijodiy ishlar (she'r, hikoya, qissa) ni belgilangan manzilga yuborish

Tanlov muddati qanday?
⌛️7-may soat 18:00 gacha

🥇G`oliblar 8-may kuni e`lon qilinib, viloyat Kengashi diplomi va estalik sovg`alari bilan taqdirlanadi!

📱Ijodiy ishlar (+99899) 965-66-12 telegram raqami orqali qabul qilinadi.
2020 йил 6 май соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 2217 нафарни ташкил қилмоқда.

---------------------------------------------------

По состоянию на 6 мая 2020 года 10:00 часов в Узбекистане число случаев заражения коронавирусной инфекцией составляет 2217.


@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#karantinbezpaniki
🔶 Хоразм мавжуд эпидемиологик вазият туфайли “сариқ”, яъни ўрта хавфли ҳудудга киритилди.

5 май куни Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилган видеоселектор йиғилишида мамлакатдаги эпидемиологик ҳолатдан келиб чиқиб, карантин қоидалари босқичма-босқич юмшатилиши билдирилди. Шунингдек, вилоят, туманлар ва шаҳарлар “қизил” (юқори хавфли), “сариқ” (ўрта хавфли) ва “яшил” (хавфсиз) ҳудудларга ажратилиши белгиланди.
Вилоят бўйича 6 майга қадар 231 нафар шахс коронавирус инфекциясига чалингани аниқланган. Шу кунгача уларнинг 154 нафари касалликдан бутунлай соғайган. 77 нафари айни пайтда шифохоналарда даволанмоқда.
Даволаётганарнинг 40 нафари жорий йилнинг 22 март куни Новосибирск – Ургенч йўналишида ва 21 нафари Москва-Ургенч йўналишида чартер рейс билан келган фуқаролар, 13 нафари касалликка чалинган ушбу фуқароларга хизмат кўрсатиш жараёнида юқтириб олган воҳадошимиз, яна 3 нафари юк машиналари ҳайдовчиларидир. Уларнинг аҳволи қониқарли, тиббиёт ходимлари томонидан халқаро стантдартлар асосида муолажалар олиб борилмоқда.
🌕 Иккинчи — "сариқ" тоифадаги ҳудуд — охирги 14 кун давомида коронавирус инфекциясига чалинган шахслар аниқланмаган, бироқ ушбу касалликка чалинган ва даволанаётган шахслар мавжуд бўлган ҳудудлар:

Сурхондарё,
Хоразм вилоятлари,
Тошкент шаҳри.

📎 "Сариқ" ҳудудларда айрим чекловлар сақлаб қолинади.

✔️ "Сариқ" ҳудудларда, "қизил" ҳудудларга қўшимча равишда яна қуйидаги фаолият турларига рухсат берилади:

🔸 ноозиқ-овқат маҳсулотлари чакана савдо дўконлари, заргарлик ва гул сотиш дўконлари, сартарошхона ва гўзаллик салонлари (махсус талаблар асосида) ҳамда меҳмонхоналар (хостеллар ва меҳмон уйлари бундан мустасно) фаолияти;

🔸 автомашиналар ювиш шаҳобчалари фаолияти, автомобиллар, қишлоқ хўжалиги ва қурилиш техникаларига техник хизмат (сервис) кўрсатувчи ташкилотлар фаолияти;

🔸 ҳунармандчилик, маиший жиҳозлар ва электрон қурилмаларни таъмирлаш устахоналари фаолияти;

🔸 йўналишсиз таксида махсус талаблар асосида йўловчи ташиш, велосипед ва скутерда ҳаракатланиш.
Пайғамбарлар тарихи
8-қисм|@MuzikalarUZB
🎙 Пайғамбарлар тарихи

8⃣-қисм Шуайб алайҳиссалом
🗣 Aфзал Рафиқов талқинида
6 май соат 23:00 ҳолати бўйича Ўзбекистон статистикаси:

🦠 коронавирус аниқланганларнинг жами сони - 2233 нафар (бугун +26);

тузалганлар - 1577 нафар (бугун +76);

😷 ҳозирда даволанаётганлар - 646 нафар (бугун -50);

вафот этганлар - 10 нафар (бугун ўзгариш йўқ).
Пайғамбарлар тарихи
9-қисм|@MuzikalarUZB
🎙 Пайғамбарлар тарихи

9⃣-қисм Исмоил алайҳиссалом
🗣 Aфзал Рафиқов талқинида
Forwarded from Times.uz
⚡️РЕСПУБЛИКА МАХСУС КОМИССИЯСИ АХБОРОТИ

Республика махсус комиссияси айрим фуқаролар ва жамоат ташкилотлари томонидан 9 май — Хотира ва қадрлаш кунида Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва ёши улуғ фахрийларимизни ушбу байрам муносабати билан табриклаш ва уларнинг ҳолидан хабар олиш юзасидан берилаётган кўплаб саволлари бўйича қуйидагиларни маълум килади:

Бугунги кунда Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига аъзо ва бошқа кўплаб хорижий мамлакатлар томонидан 9 май куни байрам тадбирлари ўтказишда фуқароларнинг жамоат жойларида тўпланиши бўйича қатъий чекловлар қўлланилаётганлиги, шунингдек, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига асосан коронавирус инфекцияси билан касалланиш ёши катталарда оғир кечишини инобатга олиб,

☝️ ҳудудларда "яшил", "сариқ" ва "қизил" тоифаларга ажратган ҳолда табақалаштирилган карантин чекловларидан қатъий назар,

‼️ барча ҳудудларда 9 май — Хотира ва қадрлаш кунида оммавий тадбирларни ўтказиш ҳамда Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва ёши улуғ фахрийларнинг ҳолидан хабар олиш ТАҚИҚЛАНАДИ ва барчамиз учун улуғ ушбу байрамни фақат оила даврасида нишонлаш тавсия этилади.

〰️〰️〰️〰️

Таъкидлаш жоизки, иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини байрам муносабати билан табриклаш ва рағбатлантириш тадбирлари санитария талабларига риоя қилган ҳолда давлат ташкилотлари томонидан амалга оширилиши таъминланади.

🔘 Бундан ташқари, коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш мақсадида жамоат жойларида ҳаракатланишда, савдо дўконлари ва бошқа жойларда 2 метрлик ижтимоий масофани сақлаш, шунингдек, уч кишидан кўп шахсларнинг тўпланиши бўйича талаблар сақланиб қолганлиги, ушбу талабларни бузганлик учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгарликка тортилишга сабаб бўлиши мумкин.

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
(+16)
2020 йил 8 май соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 2314 нафарни ташкил қилмоқда.
UZ: «Ўзбекистон бўйлаб шифохоналарда даволанаётган 648 бемордан 9 нафарининг аҳволи оғир.

42 мингга яқин фуқаро карантинда бўлиб турибди.

Улардан олинган намуналар мунтазам лабораторияларда таҳлил қилинмоқда. Охирги бир куннинг ўзида 12 минг 600 дан кўпроқ ҳолатда, жами 371 мингдан кўпроқ лаборатория текширувлари ўтказилган», — Нурмат Отабеков, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси бошлиғи.
📣 Бугун, 8 май куни Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги ҳузурида ташкил этилган штабда бир қатор брифинглар бўлиб ўтади. Қуйида брифинг мавзуси ва масъул ташкилотлар номи келтирилади:

〰️〰️〰️〰️〰️

🕙 13:00 Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги

Мавзу: Республикадаги эпидемиологик вазият юзасидан келиб тушган саволларга жавоблар

Спикер:
Б. Қурбонов — директорнинг биринчи ўринбосари

🕙 17:00 Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиялар вазирлиги, Миллий Гвардия, Мудофаа вазирлиги

Мавзу: Сардоба воқеалари бўйича

🔰 Брифинглар АОКАнинг расмий телеграм канали @aoka_uz орқали онлайн ёритиб борилади.

📹 Шунингдек, брифинг трансляциясини «UzReportTv», "Ўзбекистон 24" телеканалларида ва Youtube каналида томоша қилинг.
Forwarded from Xorazm24/7official (Karriev Shonazar)
Иккинчи жаҳон урушида 67 мингдан зиёд хоразмлик қатнашган Уларнинг қарийб ярми жангда ҳалок бўлди, минглаб норғул йигитлар ногирон бўлиб қайтди, 7 мингдан зиёдининг тақдири номаълумлигича қолмоқда. Жанг майдонларида кўрсатган жасорати учун 3 мингга яқин Хоразм ўғлони орден ва медаллар билан мукофотланган.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Иккинжи жаҳон уруши қатнашчиси Пирметов Ҳусин хотирасига бағишланади


Уланиш учун👇

@yangibozor_hokimligi
Чаросни яна бир ғалаба билан самимий қутлаймиз.
Пайғамбарлар тарихи
10-қисм|@MuzikalarUZB
🎙 Пайғамбарлар тарихи

🔟-қисм Исҳоқ алайҳиссалом
🗣 Aфзал Рафиқов талқинида
УРУШ ВА ХОРАЗМЛИКЛАР

Гарчи қонли жангоҳлардан жуда узоқда бўлса ҳам, Иккинчи жаҳон урушининг даҳшатли суронлари, оғир синовлари, айрилиқ азоблари хоразмликлар бошига ҳам тушди.
Барчамизга маълумки, 1941-45 йилларда 67300дан зиёд хоразмликлар фронтга отланиб, уларнинг 38 минг 457 нафари ўз яқинлари бағрига қайтиб келмади. Чуқур қайғу билан эслаймизки, 7312 нафар элдошларимиз олис ўлкаларда бедарак йўқолди. Юрт озодлиги ва эрки учун курашган, юраги ўз она тупроғи ишқи билан ёнган, орқасида қолган яқинлари, жагарбандлари бахти учун жонини фидо қилган бу ватандошларимизнинг азиз сиймолари матонати, ўз фарзанди, турмуш йўлдошларини жангга кузатиб, йўлларига кўз тиккан, уруш орти меҳнат фронтида жонбозлик кўрсатган мўътабар оналаримизнинг сабр-у, бардоши, фидоийлиги олдида ҳамиша бош эгамиз.
Ақл бовар қилмайдиган мардлиги, жасорати билан Ғалаба онларини яқинлаштирган, "Совет Иттифоқи Қаҳрамони" унвонига мушарраф бўлган Сотим Нурматов, Гатаулла Салихов, Петр Сизовлар, учала даражадаги "Шуҳрат" ордени соҳиби Раҳим Авазмуродов ва урушда кўрсатган қаҳрамонликлари учун ўша даврнинг энг олий орден ва медалларига сазовор бўлган минглаган хоразмликларнинг шон-шарафга тўла ҳаёти бугунги ёшларимиз учун ўз Ватанига, халқига муҳаббат ва садоқатнинг мангу тимсоли бўлиб қолаверади.
Бешафқат уруш йўқотишларини бошдан кечириб, ўт-олов майдонларидан омон чиққан, она диёримиз бағрига қайтиб келиб, урушдан кейинги тикланиш машаққатлари олдида иродаси букилмаган, очлик, муҳтожлик нима эканини ўз кўзи билан кўрган, ХХ асрнинг аччиқ-чучук воқеаларига гувоҳ бўлган ва бугунги давр-у, давронимиз, музаффар Истиқлолимиз қадр- қимматини ҳаммадан кўпроқ яхши билан уруш фахрийларимизнинг 27 нафаригагина Ғалабанинг 75 йиллигини байрам қилиш насиб этмоқда.
Муҳтарам Президентимиз фармони билан уларнинг ҳар бирига ўн миллион сўм миқдорида пул мукофотлари топширилади.
Бугун ҳар бирининг қаршисида бу саодатли кунларимиз ҳаққи ҳурмати, урушда қурбон бўлган хоразмлик ўғлонлар ҳаққи ҳурмати, қўлимизни кўксимизга қўйиб таъзим қиламиз...
Уруш оловлари сўнганига чораккам бир аср бўлмоқда, лекин унинг одамлар қалбига солган жароҳати, жудоликлари халқимиз қалбидан асло ўчмайди!
Айниқса, бутун инсоният кўзга кўринмас офат заҳмини баравар тортаётган, жаҳоннинг кўплаб мамлакатларини ўз домига олган пандемияга қарши курашда ҳам оталаримиз, жигарбандларимизнинг Иккинчи жаҳон урушидаги матонати, қаҳрамонлиги биз учун улкан Ҳаёт ва жасорат мактаби вазифасини ўтайди. Улардан олган ибрат-у, сабоғимиз, ғайрат-шижоатимиз туфайли, ҳамжиҳатликда, бир тан-у, бир жон бўлиб, бу балога қарши курашда ҳам, албатта, ғолиб бўламиз!
Барчамизга бу ғалабанинг нашидасини ҳам тез кунларда байрам қилиш муяссар бўлсин! Юртимиз тинч, осмонимиз мангу мусаффо бўлсин. Фарзандларимиз, набираларимиз, уруш даҳшатини асло кўрмасинлар! Тинчлигимиз, мустақиллигимиз абадий бўлсин!

9 май - Буюк Ғалабанинг 75 йиллиги, Хотира ва қадрлаш куни барчамизга муборак бўлсин, азизлар!


© Г. Ибодуллаева
Айни дамда туман бўйлаб тузилган ишчи гуруҳ уруш қатнашчилари ва фронт орти қатнашчиларини "9 май- Хотира ва қадрлаш куни" муносабати билан қутлаш учун жараёндалар. Сизларни батафсил мазкур жараёнлар билан таништириб борамиз. Биздан йироқлашманг. Кичик тадбирлар карантин қоидаларига риоя қилинган ҳолда ўтказилади.
Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларига ва фронт орти қатнашчиларига Президент совғалари топиширилади.