Yangibozor.uz | Rasmiy|
3.21K subscribers
14.8K photos
1.38K videos
13 files
2.99K links
Янгибозор туман ҳокимлигининг расмий саҳифаси

Facebook: https://www.fb.com/YangibozorAxborotXizmati
Instagram: https://www.instagram.com/yangibozor_axborot_xizmati

Мурожаат учун: @TumanHokimligiMurojaatbot
Download Telegram
Сирдарё вилоятига Янгибозор тумани халқидан кўмак.

Ҳайрия акцияси давом қилмоқда.

Бизга уланинг👇

@yangibozor_hokimligi
Пайғамбарлар тарихи
5-қисм|@MuzikalarUZB
🎙 Пайғамбарлар тарихи

5⃣-қисм Солиҳ алайҳиссалом
🗣 Aфзал Рафиқов талқинида
4 май – душанба кунидан бошлаб Тошкент шаҳар ИИББ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармаси ҳамда унинг туман бўлинмалари (паспорт стол) фуқаролар қабулини давом эттиради.

Иш кунлари: душанбадан шанбагача, дам олиш кунлари – якшанба ва байрам кунлари.

Иш вақти: соат 9.00 дан 18.00 га қадар. Тушлик вақти: 13.00 дан 14.00 гача.

Қабул санитария-эпидемиология меъёрларига қатъий амал қилинган ҳолда олиб борилади. Фуқаролардан тиббий ниқоб тақишни ва ижтимоий масофани сақлашни сўралади.


Уланиш учун👇

@yangibozor_hokimligi
2020 йил 4 май соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 2160 нафарни ташкил қилмоқда.

---------------------------------------------------
⚡️⚡️Яна кучли ёмғир ёғиши кутилмоқда

4-6 май кунлари Ўзбекистон ҳудудига Туркманистон орқали Каспий денгизининг жанубий районлари устида шаклланган нам ҳаво оқими киради.

4 майда Хоразм, Бухоро, Навоий вилоятларида ёмғир, айрим жойларга кучли ёмғир ёғиши кутилмоқда, момақалдироқ бўлиши мумкин. Қашқадарё, Самарқанд вилоятларида кечга бориб ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Республиканинг қолган ҳудудларида ёғингарчилик бўлмайди.

5 майда республикада айрим жойларга ёмғир, кучли ёмғир ёғиши кутилмоқда, момақалдироқ бўлиши мумкин. Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида кечга бориб ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши кутилмоқда. Қорақалпоғистонда, Хоразм вилоятида ёғингарчилик бўлмайди.

6 майда Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё, Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида айрим жойларга ёмғир, кучли ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Республиканинг қолган ҳудудларида ёғингарчилик бўлмайди.

❗️❗️4-6 майда шамолнинг тезлиги 15-20 м/с гача кучайиши, шамол шиддати 23-28 м/с гача етиши мумкин.

4-7 май кунлари республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида сел келиши хавфи бор.

Manba: Uzgydromet
Қайғули хабар 😔

Миллий гвардия матбуот хизмати "Сардоба" сув омбори фожиаларидан кейинги қутқарув ишларида ҳалок бўлган ходим ҳақида хабар берди.

Сув омборида юз берган фавқулодда ҳолатнинг илк соатларида, тезкор гуруҳ таркибида эвакуация қутқарув ишларида иштирок этган Миллий гвардиянинг 2 нафар ходими кучли оқим сабаб оқиб кетган.

Натижада, Миллий гвардия ҳарбий хизматчиси сержант Суяров Хусниддин Зокирович табиий офатга қарши курашиш жараёнида ҳалок бўлди.

Ҳозирда иккинчи ходимни қидириш ишлари давом этмоқда.

«Миллий гвардия қўмондонлиги ва шахсий таркиби номидан мардлик намунасини кўрсатиб, ўз хизмат бурчига сўнгги нафасигача содиқ қолган сержант Суяровнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдирамиз», - дейилади хабарда.

Биз ҳам ушбу мард ўғлонимизнинг ҳақларига дуодамиз. Ватани учун, юртдошлари учун жонини ҳам фидо қилишга тайёр бўлган бундай жасур йигитларни халқимиз унутмайди.
Янгибозордан Сирдарё вилоятидаги юртдошларимизга ҳайрия акцияси доирасида йиғилган турли хил маҳсулотлар ортилган юк машиналари бугун жўнаб кетти. Уларга оқ йўл тилаймиз.

P.S. Бу ҳақида батафсил махсус репортажимизда ҳавола қиламиз. Бизни кузатишда давом қилинг.


Туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

@yangibozor_hokimligi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Салом, Сардоба, Биз биргамиз. Ҳайрия акциясида йиғилган маҳсулотлар ортилган юк машиналари бугун жўнаб кетти. Бу ҳақида

Махсус репортаж

Албатта кўринг

Янгибозор тумани ҳокимлиги АХБОРОТ ХИЗМАТИ

Бизга уланинг👇

@yangibozor_hokimligi
Пайғамбарлар тарихи
6-қисм|@MuzikalarUZB
🎙 Пайғамбарлар тарихи

6⃣-қисм Лут алайҳиссалом
🗣 Aфзал Рафиқов талқинида
UZ: 2020 йил 4 май соат 23:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 2189 нафарни ташкил қилмоқда.

---------------------------------------------------
Янгибозор туманидаги 25 нафар оғир ижтимоий шароитда яшаётган хотин- қизларга ,,Замин" фонди ҳисобидан 1 миллион сўм маблағга эга бўлган пластик карточкалар тақдим қилинди.

Бизни кузатиб боринг👇

@yangibozor_hokimligi
⚡️Стикерлар бекор қилинади.

🚗 Шахсий автомобиллардан фойдаланишга рухсат берилади.

✔️ Вазият ёмонлашса, карантин чоралари қайта тикланади.

❗️Айнан қайси кундан бунга рухсат берилиши Республика махсус комиссияси қарори билан белгиланади.

Бу ҳақда бугун Шавкат Мирзиёев раислигида бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида айтиб ўтилди.
❗️Шавкат Мирзиёев: айбдорлар ким бўлишидан қатъи назар жавоб беради

Бугунги йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев “Сардоба” сув омбори фожиасида айбдорлар албатта жазо олишини таъкидлади. Жумладан, давлатимиз раҳбари шундай деди:

“Халқимиз бир нарсадан кўнгли тўқ бўлиши керак, ҳеч қандай ортиқча гап-сўзларга ва миш-мишларга ўрин бўлмаслиги лозим. Менинг топшириғимга кўра ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан сув тошқини билан боғлиқ воқеа юзасидан объектив, холис ва кенг қамровли тергов ҳаракатлари бошланган. Халқимизни ишонтириб айтаман, тергов якунлари бўйича барча айбдорлар, ким бўлиши ва эгаллаб турган лавозимидан қатъи назар, қонун олдида жавоб беради.

Бу сув тошқини биз учун аччиқ сабоқ бўлди. Шу сабабли сув омбори масаласида биз халқаро экспертларни жалб этган ҳолда тўғоннинг барча дамбаларини чуқур экспертизадан ўтказамиз. Фақат шундан кейингина якуний хулосага келамиз.

Шунингдек, менинг топшириғимга биноан ҳозирги кунда тегишли давлат органлари томонидан кучли ёғингарчилик сабабли эрозия юзага келиши мумкин бўлган барча гидроиншоотлар, тўғонлар ва ГЭСларда текширув ишлари олиб борилмоқда”.

Manba