Yakkasaroy tuman hokimligi Matbuot xizmati
7.09K subscribers
48.9K photos
4.07K videos
6 files
5.91K links
Yakkasaroy tuman hokimligi Matbuot xizmati
Download Telegram
Президент Юнусобод туманида барпо этилаётган Тошкент архитектура-қурилиш институтининг янги биносини бориб кўрди.
- Бу ерда замонавий қурилиш индустриясига мос юқори малакали мутахассислар тайёрланиши керак, - деди Шавкат Мирзиёев.
Институт ёнида қурилиш материаллари бўйича илмий-тадқиқот маркази ташкил этиш таклифи билдирилди. Мураббийлар ва илмий ходимлар учун ижтимоий объектлар ҳам барпо этилади.

Президент посетил возводящееся в Юнусабадском районе столицы новое здание Ташкентского архитектурно-строительного института.
- Необходимо готовить высококвалифицированных специалистов, соответствующих требованиям современной строительной индустрии, - сказал Шавкат Мирзиёев.
Предложено организовать рядом с институтом научно-исследовательский центр строительных материалов. Будут возведены социальные объекты для преподавателей и научных сотрудников.

#Mirziyoyev #tanishuv #Toshkent #institut

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш ва ички бозорда нарх-наво барқарорлигини сақлаш чора-тадбирлари юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилди.
Ҳар бир ҳудудда озиқ-овқат хавфсизлиги бўйича алоҳида жамғармалар ташкил этилиши белгиланди. Йирик хорижий ишлаб чиқарувчиларнинг маҳаллий биржадаги иштирокини кенгайтириш зарурлиги таъкидланди.
Вилоятлар ҳокимлари аҳолини озиқ-овқат маҳсулотлари билан ойма-ой узлуксиз таъминлаш режалари юзасидан ҳисобот берди.

Состоялось видеоселекторное совещание по мерам обеспечения продовольственной безопасности и сохранения стабильности цен на внутреннем рынке.
Определено создание в каждом регионе отдельного фонда продовольственной безопасности. Указано на необходимость расширения присутствия на бирже крупных зарубежных производителей.
Хокимы областей отчитались о планах по бесперебойному снабжению населения продуктами питания в разрезе месяцев.

#Mirziyoyev #videoselektor #oziqovqat #narxnavo

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Нарх-наво барқарорлиги - давлат сиёсати

Стабильность цен - государственная политика

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Yakkasaroy tuman hokimligi Matbuot xizmati
Photo
Биз+Сиз+Улар=Барчамиз масъулмиз

Яккасарой туман ҳокимлигида сектор раҳбарлари иштирокида куз-қиш мавсуми ҳамда ис гази мавзусига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди. Унда тумандаги масъул ташкилот ва корхона раҳбарлари иштирок этишди.

Қишнинг ёғингарчилик ва совуқ кунлари бошланиши билан ҳарорат кескин пасайиб боради. Бундан кўриниб турибдики, биз яшаб турган хонадонларимизни иситиш учун турли чоралар кўра бошлаймиз. Электр иситиш асбоблари, табиий газ тармоқлари ёки иситишнинг бошқа турли йўлларидан фойдаланамиз.

Хавфсизлик талабларига жавоб бермайдиган қўлбола, ностандарт газ жиҳозларидан, носоз ҳолатдаги дудбуронлардан ҳамда хонадон ичида очиқ оловдан иситиш мақсадида фойдаланиш фуқароларининг ис газидан заҳарланишига ҳамда ҳаво ва газ аралашмаси чақнаши натижасида жабрланиши ва ҳаттоки, ўлим ҳолатларига сабаб бўлмоқда.

Йиғилишда тумандаги тадбиркорлик субъектлари ҳамда аҳоли хонадонларида табиий газдан нотўғри фойдаланиш, уларни назоратсиз қолдирилиши, иситиш қурилмалари, газ қувурлари уланган жойдан газ сизиб чиқиш ҳолатларини олдини олиш, аниқланган камчиликларни ўз вақтида бартараф этиш мақсадида ишчи гуруҳи тузилиб, уларнинг вазифалари белгилаб берилди.

Аҳолини табиий ва ис газидан заҳарланишининг олдини олиш тадбирлари нафақат мутасадди ташкилот, идоралар ҳамда хизматлар томонидан балки, ҳар бир хонадон эгалари ва барча фуқаролар томонидан амалга оширилиши зарур.

Азиз тумандошлар, барчангизни газдан заҳарланиш ва чақнаш билан боғлиқ фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ҳамда юзага келиш омилларини бартараф этиш тадбирларида огоҳлик ва фаолликка чақирамиз.

✍🏻 Яккасарой туман ҳокимлиги Матбуот хизмати