Yakkasaroy tuman hokimligi Matbuot xizmati
7.09K subscribers
48.9K photos
4.07K videos
6 files
5.9K links
Yakkasaroy tuman hokimligi Matbuot xizmati
Download Telegram
Forwarded from Times.uz
⚡️(+19) — 2020 йил 29 май соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 3463 нафарни ташкил этмоқда.

🔴 Янги касалланиш ҳолатларининг 2 нафари — Тошкент шаҳрида аҳоли орасида, яна 2 нафари — Сирдарё вилоятида Қозоғистон орқали келган халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчиларида аниқланган.

✈️ 15 нафари — Карантин марказидаги фуқаролар орасида аниқланган бўлиб, шундан 10 нафари Шаржадан, 3 нафари — Новосибирскдан чартер рейс билан келган, қолган 2 нафари — коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлган.

💉 Даволанмоқда — 755.

🦠 Аҳволи оғир — 6 нафар. Ўта оғир — 1 нафар.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги  

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
Forwarded from Times.uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Коронавирусга кимлар чалинмаслиги маълум бўлди

Америка ва Швейцария олимлари томонидан ўтказилган тадқиқот натижалари нуфузли "Nature" журналида чоп этилди. Мақолага кўра, коронавируснинг 2003 йилда тарқалган турига чалинганлар янги (ҳозирги) коронавирусга чалинмайди.

🧬 Олимлар буни 17 йил олдин касалликка чалиниб, даволанган одамларнинг организмида коронавирусга қарши иммунитет шакллангани билан изоҳлашмоқда.

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
Forwarded from Times.uz
⚡️⚡️РЕСПУБЛИКА МАХСУС КОМИССИЯСИ АХБОРОТИ

❗️Амалдаги карантин талаблари 2020 йил 15 июнга қадар узайтирилди.

〰️〰️〰️〰️〰️

✔️ Шу билан бирга 2020 йил 1 июндан бошлаб қуйидаги фаолият турларига ҳам рухсат берилмоқда:

🔴 "қизил" ҳудудларда:

риэлторлик фаолияти;

реклама ва маркетинг фаолияти;

〰️〰️〰️〰️〰️

🟡 "сариқ" ҳудудларда "қизил" ҳудудларга қўшимча равишда:

автомототранспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш билан шуғулланувчи ташкилотлар фаолияти (бунда, назарий машғулотлар масофадан туриб (онлайн) ўқитиш орқали амалга оширилиши, амалий машғулотлар эса санитария талабларига қатъий риоя қилган, шу жумладан, тиббий ниқоб, тиббий қўлқопдан фойдаланган ҳамда автотранспорт воситаларини дезинфекция қилган ҳолда ташкил қилиниши лозим);

давлат ташкилотларида аутсорсинг асосида овқатланиш хизматларини кўрсатувчи тадбиркорлик субъектлари фаолияти;

〰️〰️〰️〰️〰️

🟢 "яшил" ҳудудларда "сариқ" ҳудудларга қўшимча равишда:

санаторийлар, пансионатлар, болалар оромгоҳлари, меҳмон уйлари, бошқа дам олиш масканлари ва жойлаштириш воситалари фаолияти (хостеллар бундан мустасно);

спорт секциялари, тўгараклари, спорт заллари ва фитнес клублар фаолияти;

оилавий тантана, тўй, маърака ва маросимларни ўтказиш.

〰️〰️〰️〰️〰️

☝️Бунда оилавий тантана, тўй, маърака ва маросимларни фуқароларнинг уй-жойи ва ҳовлисининг ўзида 30 кишидан кўп бўлмаган (фақат яқин қариндошлар ва ушбу туман ҳудудида истиқомат қилувчи бошқа қариндошлар) ҳамда санитария ва гигиена талабларига қатъий риоя этган ҳолда ўтказишга рухсат берилади.

Ўз навбатида карантин даврида оилавий тантана, тўй, маърака ва маросимларни ўтказишнинг белгиланган талабларини бузган шахслар эпидемияларга қарши кураш қоидаларини бузганлик учун маъмурий жавобгарликка тортилади.

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
Forwarded from Times.uz
🚌 Шунингдек, "яшил" ҳудудларда жойлашган санаторий, пансионат, болалар оромгоҳлари ва бошқа дам олиш масканларига фуқароларни марказлаштирилган тартибда ташиш учун вилоятлараро автобуслар, шу жумладан туристик ташкилотлар автобуслари қатновини йўлга қўйишга РУХСАТ БЕРИЛДИ. Бунда:

🌡 автобусларда ҳайдовчи ва йўловчилар тиббий ниқоб, тиббий қўлқопда бўлиши лозимлиги, шунингдек, уларнинг тана ҳарорати пирометрларда ўлчаниб, 37ºС ва ундан юқори бўлган ҳолатда уларнинг автобус салонига чиқарилмаслиги;

автобуслар вилоятларо қатновларда "қизил" ҳудудларда тўхтамаган ҳолда ҳаракатланади;

🚿 автобуслар доимий равишда ҳар қатновга чиқишдан олдин тўлиқ дезинфекциядан ўтказилади;

📝 автобусларда ҳаракатланаётган йўловчиларнинг рейслар кесимидаги рўйхати (базаси) юритилади.

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
Forwarded from Times.uz
⚽️ Шу билан бирга футбол бўйича халқаро ва ички мусобақаларга юқори даражада тайёргарлик кўриш ҳамда уларда қатнашиш мақсадида профессионал футбол клубларига ўз ўқув машғулотларини санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига мувофиқ ҳолда бошлашга ҳамда

🇺🇿 2020 йил 5 июндан бошлаб Ўзбекистон профессионал футбол лигаси чемпионатларини ТОМОШАБИНЛАР ИШТИРОКИСИЗ давом эттиришга рухсат берилди.

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
Forwarded from Times.uz
📣 Юқоридагилар билан бир қаторда БАРЧА ҲУДУДЛАРДА уларнинг тоифасидан қатъи назар қуйидаги карантин талаблари сақлаб қолиниши белгиланди:

🚧 жамоат жойларида ижтимоий масофа (2 метр)ни сақлаш,

😷 уч кишидан ортиқ йиғилмаслик, фуқароларнинг тиббий ниқобдан ҳамда антисептик воситаларидан фойдаланиши;

🎓 таълим ташкилотлари (боғча, мактаб, лицей, коллеж, техникум, институт, университет ва бошқалар), ўқув курслари фаолиятини йўлга қўймаслик;

💃🏻 🍽 кўнгилочар объектлар — тунги клублар, дискотека, ресторан, кафе, ошхона, чойхона, спа ва массаж салонлар, караоке, бильярд заллари, чилим (кальян) ва компьютер ўйинлари марказлари фаолиятига йўл қўймаслик;

🎬 🏓 концерт, театр, кинотеатр ва спорт тадбирларини (профессионал футбол клублари ўқув машғулотлари ва Ўзбекистон профессионал футбол лигаси чемпионатлари бундан мустасно) ўтказмаслик;

🚌🚇 жамоат транспорти ҳаракатига рухсат бермаслик;

🛍 буюм бозорлари фаолиятига рухсат бермаслик;

🌡 деҳқон, қурилиш бозорлари, озиқ-овқат ва ноозиқ-овқат савдо нуқталари (супермаркет ва бошқа йирик дўконлар) кириш-чиқиш жойларини пирометрлар ва антисептик воситалар билан жиҳозлаш ҳамда ҳар бир фуқаронинг тана ҳароратини ўлчаб, 37ºС ва ундан юқори бўлган ҳолатда, ушбу мажмуаларга киритмаслик чораларини кўриш;

💼 барча ташкилотлар кириш-чиқиш жойларини пирометрлар, антисептик воситалар ва дезинфекцион "тўшак"лар билан таъминлаш ҳамда ходимлар томонидан ижтимоий масофа (2 метр)ни сақлаган ҳолда фаолият юритишини таъминлаш;

🛠 қурилиш-таъмирлаш ишларида объектларнинг ҳудуди тўлиқ карантинга олиниши ва ҳудудий санитария-эпидемиология осойишталик марказлари билан биргаликда объектларда санитария-гигиена тадбирларининг амалга оширилиб борилиши. Бунда, ушбу ташкилотларнинг фаолият олиб бориш даврида санитария ва гигиена қоидаларига тўлиқ риоя қилиш, ўз фаолиятини фақатгина тегишли объект ҳудуди доирасида ташкил этиш.

〰️〰️〰️〰️〰️

📌 "Қизил" тоифага кирувчи ҳудудларда карантин чекловлари талабларини бажармаслик, шунингдек, "яшил" ва "сариқ" тоифага кирувчи ҳудудларда рухсат берилган фаолият турларини ўрнатилган махсус талабларга риоя этмаган ҳолда амалга ошириш тегишли жавобгарликка сабаб бўлади.

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
Forwarded from Times.uz
‼️ Қуйидагилар жорий йилнинг 1 СЕНТЯБРИГА ҚАДАР УЗАЙТИРИЛДИ:

📗 хорижий фуқароларга ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга берилган виза муддатлари;

🌐 муайян муддатга визасиз ва электрон виза билан кириш ҳуқуқига эга хорижий давлатлар фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг Ўзбекистон Республикасида бўлиш муддати;

🚓 Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кирилиб, 2020 йил ҳисобидан қайтариб олиб чиқиш муддати тугайдиган хорижий автотранспорт воситаларини республикамиз ҳудудидан қайтариб олиб чиқиш муддати.

〰️〰️〰️〰️〰️

🚘 Шахсий автотранспорт воситаларининг вилоятлараро ҳаракатланишига йўл қўйилмаслиги (Тошкент шаҳридан Тошкент вилоятига ҳамда Тошкент вилоятидан Тошкент шаҳрига кириб-чиқиш бундан мустасно) талаби устидан қатъий назорат ўрнатиш белгиланди.

🔎🕵🏻‍♂️ Деҳқон бозорлари ва аҳоли гавжум бўладиган ҳудудларда карантин талабларига риоя этилишини назорат қиладиган кўнгилли гуруҳлар тузиш топширилди.

🎒🗺 Шунингдек, Мамлакатда карантин ва ундан кейинги даврда фуқароларнинг республика бўйлаб саёҳат қилишлари юзасидан вақтинчалик тартиб ҳамда Карантин даврида санаторийлар ва болалар ёзги оромгоҳларининг фаолиятини ташкил этиш бўйича вақтинчалик талаблар тасдиқланди.

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
Forwarded from Times.uz
⚡️Ўзбекистонда коронавирусдан соғайганлар 3000 дан ошди

Бугун пойтахтимиздаги Тошкент тиббиёт академиясининг кўп тармоқли клиникасидан 29 нафар, Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий-текшириш институти клиникасида 9 нафар, 3-сонли туғруқ мажмуасидан 5 нафар, жами 43 нафар бемор соғайди ва реабилитацияга кузатилди.

💉 Соғайганлар — 3004 нафар.

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
Forwarded from Times.uz
📈 (+46) — 3 июнь соат 17:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 3815 нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг 45 нафари — Карантин марказидаги фуқаролар орасида, 1 нафари — Андижон вилоятида халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчисида аниқланган.

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
Forwarded from Times.uz
⚡️⚡️РЕСПУБЛИКА МАХСУС КОМИССИЯСИ АХБОРОТИ

❗️2020 йил 5 июндан бошлаб қуйидагиларга рухсат берилади:

🟡 “сариқ” ҳудудларда:

✔️ меҳмонхоналар, санаторийлар, пансионатлар, болалар оромгоҳлари, меҳмон уйлари, пляжлар, бошқа дам олиш масканлари ва жойлаштириш воситалари фаолиятига (хостеллар бундан мустасно);

✔️ уй меҳмонхоналари ва солиқ органларида рўйхатдан ўтган дала ҳовлилар (дачалар) фаолиятига (фақат оилавий меҳмонларга хизмат кўрсатиш учун);

✔️ меҳмонхоналар, санаторийлар, пансионатлар, болалар оромгоҳлари, меҳмон уйлари, пляжлар, бошқа дам олиш масканларида жойлашган ҳамда очиқ ҳавода хизмат кўрсатувчи умумий овқатланиш объектлари (ресторан, кафе, ошхона, чойхона) фаолиятига;

〰️〰️〰️〰️〰️

🟢 “яшил” ҳудудларда “сариқ” ҳудудларга қўшимча равишда:

✔️ индивидуал шуғулланиш учун тренажер заллари ва бассейнлар фаолиятига.

☝️Бунда тренажер заллари ва бассейнлар объектларининг доимий равишда дезинфекция қилиниши, уларнинг кириш-чиқиш жойларини пирометрлар, антисептик воситалар ва дезинфекцион “тўшак”лар билан жиҳозлаш, ходимларнинг тиббий ниқоб ва тиббий қўлқоплардан фойдаланиши, ижтимоий масофани сақлаши, шунингдек, ҳар бир фуқаронинг тана ҳароратини ўлчаб, 37*С ва ундан юқори бўлган, инфекция аломатлари мавжуд бўлган ҳолатда ҳамда тиббий ниқобда бўлмаган ҳолларда киритмаслик чораларини кўриш, ижтимоий масофани таъминлаш имконияти бўлмаган жамоавий спорт турларини ўтказмаслик талаб этилади;

✔️ маданият объектлари (театрлар) фаолиятига, индивидуал ва жамоавий репетициялар ўтказиш шарти билан (30 кишидан кўп бўлмаган), томошабинлар ва ташриф буюрувчиларга рухсат бермаган ҳолда, спектаклларни онлайн режимида ёки телевидение орқали трансляция қилиш йўли билан;

✔️ таълим марказлари, тўгараклар (10 кишидан кўп бўлмаган гуруғ ташкил этиб, вақтини олдиндан келишган ҳолда) фаолиятига.

☝️Бунда ходимлар ва болаларнинг соғлиғи ҳолатини доимий назорат қилиш (тана ҳароратини мунтазам ўлчаб бориш), инфекция аломатлари мавжуд бўлган ходимлар ва болаларни машғулотлардан четлатиш, шунингдек, санитария-гигиена ва дезинфекция талабларига қатъий риоя этиш талаб этилади;

🕌 ДИНИЙ ТАШКИЛОТЛАР фаолиятига.

Бунда диний ташкилотлар биноларининг доимий равишда дезинфекция қилиниши, уларга кириш-чиқиш жойларини пирометрлар, антисептик воситалар ва дезинфекцион “тўшак”лар билан жиҳозлаш, ходимларнинг тиббий ниқоб ва тиббий қўлқоплардан фойдаланиши, ижтимоий масофани сақлаши, шу жумладан намоз вақтида фуқароларнинг оралиқ масофасини 1,5 метр этиб белгилаш (махсус чизиқлар ёрдамида катакларга ажратган ҳолда), шунингдек, ҳар бир фуқаронинг тана ҳароратини ўлчаб, 37*С ва ундан юқори бўлган, инфекция аломатлари мавжуд бўлган ҳолатда ҳамда тиббий ниқобда бўлмаган ҳолларда киритмаслик чораларини кўриш, жамоавий диний маросимлар (жума намози ва бошқалар)ни ўтказмаслик талаб этилади.

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники