Yakkasaroy tuman hokimligi Matbuot xizmati
6.68K subscribers
50.2K photos
4.18K videos
6 files
6.01K links
Yakkasaroy tuman hokimligi Matbuot xizmati
Download Telegram
Forwarded from Нигоҳ
​​АҚШ Конгрессига Ўзбекистон бўйича махсус резолюция киритилди

Ўзбекистон мустақиллиги ва суверенитетини қўллаб-қувватловчи резолюция АҚШ Конгрессига кўриб чиқиш учун киритилди.

Ҳужжатда президент Ш.Мирзиёев ислоҳотлари дастурининг аҳамияти таъкидланиб, инсон ҳуқуқлари, сўз ва ОАВ эркинлиги, дин эркинлигини таъминлаш, шунингдек, коррупцияга қарши чораларни илгари суриш билан боғлиқ вазият яхшиланиши олқишланади.

Ўзбекистоннинг Марказий Осиёда иқтисодий етакчи давлат сифатида ўрни тобора ошиб бораётгани таъкидланиб, унинг Афғонистондаги можарони тинч йўл билан ҳал қилиш бўйича саъй-ҳаракатлари юқори баҳоланмоқда.

Ҳозиргача резолюцияни 10 нафар конгрессмен қўллаб-қувватлаган. Июнь ойининг ўрталарига келиб ҳужжат АҚШ Вакиллар палатасида қабул қилиш учун етарли овоз тўплаши кутилмоқда. Ҳужжатнинг қабул қилиниши Ўзбекистон Мустақиллигининг 30 йиллиги ва буни АҚШ тан олганлигининг 30 йиллигига рамзий маъно беради.

Эслатиб ўтамиз, 2020 йил ноябрь ойида Ўзбекистон ва АҚШ мунтазам алоқалар форматини стратегик шериклик мулоқоти даражасига кўтаришга қарор қилган эди. Янги форматдаги биринчи учрашувни июнь охирига қадар Тошкентда ўтказиш режалаштирилган.

— — —

В Конгресс США внесена специальная резолюция по Узбекистану

На рассмотрение Конгресса США внесена резолюция в поддержку независимости и суверенитета Узбекистана.

В документе подчеркивается значимость программы реформ президента Ш.Мирзиёева, приветствуется улучшение ситуации с правами человека, свободой выражения мнений и СМИ, обеспечением свободы вероисповедания, а также продвижение антикоррупционных мер.

Также отмечается растущая роль Узбекистана как экономического лидера в Центральной Азии, высоко оцениваются усилия Узбекистана по мирному урегулированию конфликта в Афганистане.

К сегодняшнему дню данную резолюцию уже поддержали 10 конгрессменов. Ожидается, что к середине июня будет получено достаточно голосов для принятия документа в Палате представителей Конгресса США.

Напомним, что в ноябре 2020 г. Узбекистан и США приняли решение повысить формат ежегодных регулярных контактов до уровня диалога стратегического партнерства. Первое заседание в новом формате планируется провести до конца июня в Ташкенте.

👉 @nigoh_01
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#5Tashabbus #toshkentyoshlari2021 #молодёжьташкента2021

🔷“Тошкентнинг беш ташаббус ҳаракати” фестивали доирасида маҳаллий ҳунармандлари кўргазмаси бўлиб ўтмоқда. Улар кўплаб чиройли буюмлар - идишлар, кийим-кечак, тақинчоқлар билан иштирок этмоқда.

Батафсил - лавҳамизда.

***

🔷В рамках фестиваля «Движение пяти инициатив Ташкента» проходит выставка работ народных умельцев. Они представили массу очень красивых вещей – посуду, одежду, украшения.

Подробности — в нашем ролике.

🌐 Web-site 🌏 Telegram
​​#5Tashabbus #toshkentyoshlari2021 #молодёжьташкента2021

“Минг кишилик ошларимиз бор экан, ОТМларга имтиҳонсиз қабул тизимини жорий қилиб бўлмайди” – Абдуқодир Тошқулов

"Тошкент Беш ташаббус ҳаракати"нинг иккинчи кунида ҳам ҳукумат вакиллари билан учаршувлар ўтказилиши давом этмоқда. Хусусан, Олий ва ўрта махсус таълим вазири Абдуқодир Тошқуловнинг ёшлар билан очиқ мулоқоти кўпчиликнинг диққат марказида бўлди.

Унда йиғилганларнинг асосий қисми талаба ёшлардан иборат бўлиб, улар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишга ҳаракат қилишди.

Тадбир давомида иштирокчилардан бири ОТМларга имтиҳонсиз қабул тизимини жорий қилиш таклифини илгари суриб, хориждаги аксарият олийгоҳларда талабалар ўқув жараёнида саралаб олинишини мисол қилиб келтирди.

– “Маълумки, хориждаги ОТМларда қабул осон, битириш қийин. Бизда эса кўпчиликка бунинг акси – ўқишга кириш қийин, битириш осондек туюлади. Хориждагидек тартиб амал қилишини мен ҳам хоҳлайман. Лекин битта масала: бизда – ўзбекчиликда, 300дан 1000 кишигача ошларимиз бор экан, талабани ўқишдан четлатиб бўлмайди, менимча. Гапимнинг маъносини тушундингиз деб ўйлайман.

Лекин бу сизнинг таклифингиз инобатга олинмайди дегани эмас. Биз шунга қараб интиляпмиз.
Қайси ОТМда шаффоф муҳит бўлса, гуруҳда яхши ўқиган талаба кейинги курсга ўтиб, ўқимагани курсдан қолса, ана ўша ерда буни жорий қилса бўлади.

Мен вазир сифатида ҳозир яна бир таклиф билан чиқяпман. Талабаларни ўқишга қабул қилишда ДТМ имтиҳон қилади, тўғрими?! Менинг таклифим, битираётганида ҳам давлат аттестацияларини ДТМ ўтказсин. Бу ўқитувчини ҳам ишлашга мажбур қилади.

Лекин, ҳозирча бу бизга тўғри келмайди. Сабаби боя айтганимдек “бизда ошларимиз бор” деган жумла замирида жуда катта маъно бор”
, - деди вазир.

🌐 Web-site 🌏 Telegram
#5Tashabbus #toshkentyoshlari2021 #молодёжьташкента2021

"Тошкентнинг беш ташаббус ҳаракати"нинг иккинчи куни дастуридан ўрин олган учрашувлар қаторида ёшларнинг Олий ва ўрта махсус таълим вазири Абдуқодир Тошқулов билан очиқ мулоқоти бўлиб ўтди.

Мулоқот давомида Тошкент давлат Стоматология институти талабаси вазирга қуйидаги саволлар билан юзланди:

— Нега олийгоҳларда номутахассислик фанларига бунчалик кўп соатлар ажратилади? Масалан, менда мутахассислик фаним атиги 1 ой давом этган бўлса, соҳамга алоқаси бўлмаган фанлар 3 ой давом этди.

— Давлат раҳбари томонидан номутахассислик фанларини 2 барафарга қисқартириш топшириғи берилган. Келаси ўқув йилидан бу амалга ошади.

— Таълим жараёни қачон рақамлаштирилади? Рейтинг дафтарини қўлда тўлдириш ноқулай ва самарасиз.

— Кредит модулли тизимга ўтган ОТМларда, кейинги ўқув йилидан рейтинг дафтарлари ва журналлар бўлмайди. Ҳаммаси рақамли форматда бўлади.

🌐 Web-site 🌏 Telegram
#5Tashabbus #toshkentyoshlari2021 #молодёжьташкента2021

На территории проведения «Движения пяти инициатив Ташкента» состоялся открытый диалог молодёжи с министром высшего и среднего специального образования Абдукодиром Тошкуловым.

Студент стоматологического института обратился к министру со следующими вопросами:

— Почему на непрофильные предметы в вузах выделяют так много часов? Спецпредметы длились месяц, а предметы, не связанные с моей специальностью, — 3 месяца.

— Президентом Республики Узбекистан дано поручение сократить непрофильные предметы в два раза. Со следующего учебного года это будет осуществлено.

— Когда образование перейдет в «цифру»? Заполнять зачетки вручную — неудобно и неэффективно.

— В вузах, перешедших на кредитно-модульную систему, со следующего года зачеток и журналов не будет. Все будет в цифровом формате.

🌐 Web-site 🌏 Telegram
Yakkasaroyda asfalt yotqizish ishlari olib borilmoqda

🔸 Ayni kunlarda Yakkasaroy tumanida “Mahallabay”dasturi doirasidagi keng qamrovli obodonlashtirish va ko‘kalamzorlashtirish tadbirlari amalga oshirilmoqda.

🔹 Yakkasaroy tumanidagi Bobur MFY hududidagi 71, ko‘p qavatli uy hamda 249-MTT yo‘laklariga 800 kv.metr asfalt yotqizildi.

✍🏻 Yakkasaroy tuman hokimligi Matbuot xizmati

***

В Яккасарайском районе идут работы по укладке асфальта

🔸 В настоящее время в Яккасарайском районе ведутся масштабные работы по благоустройству и озеленению территории махаллей по программе «Махаллабай».

🔹 На территории МСГ им.Бабура Яккасарайского района уложено 800 квадратных метров на территории, прилегающей к многоэтажному дому № 71 и ДОО № 249.

✍🏻 Пресс-служба хокимията Яккасарайского района
🚧Ҳурматли пойтахт аҳолиси ва меҳмонлари!🚧

“Мўйноққа мадад” экологик хайрия веломарафонини ўтказиш доирасида иштирокчиларнинг ҳаракатланиш йўли бўйлаб йўлларнинг қуйидаги қисмлари ҳаракат учун соат 9:30 дан 11:30 гача ёпилади:

1) Афросиёб кўчаси — “Ўзбекистон” метро бекатидан Нукус кўчасигача (Shox Med Center клиникаси);
2) Нукус кўчаси — Ойбек кўчасидан Фарғона йўли кўчасигача;
3) Абдулла Қодирий кўчаси — Фарғона йўли кўчасидан Қорасарой кўчасигача;
4) Қорасарой кўчаси — Абдулла Қодирий кўчасидан “Ҳазрати Имом” мажмуасигача;
5) Зарқайнар кўчаси — Қорасарой кўчасидан Ўзбек давлат циркининг пастидаги тоннелгача;
6) Фурқат кўчаси — Ўзбек давлат циркининг пастидаги тоннелдан Ислом Каримов шоҳ кўчасигача;
7) Ислом Каримов шоҳ кўчаси – Фурқат кўчасидан Афросиёб кўчасигача.

Ушбу йўл қисмларида тирбандликларнинг олдини олиш мақсадида ҳайдовчиларга айланма йўллардан фойдаланишни тавсия қиламиз.

Ноқулайликлар учун узр сўраймиз!

🌐 Web-site 🌏 Telegram
🚧Уважаемые жители и гости столицы!🚧

В связи с проведением экологического благотворительного веломарафона «Муйноққа мадад» по пути следования участников завтра, 25 мая, с 9:30 до 11:30 следующие участки дорог будут закрыты для движения:

1) Улица Афросиаб — от метро «Узбекистанская» до улицы Нукусской (клиника Shox Med Center);
2) Улица Нукусская — от улицы Айбека до улицы Фаргона йули;
3) Улица Абдуллы Кадыри — от улицы Фаргона йули улицы Карасарайской;
4) Улица Карасарайская — от улицы Абдуллы Кадыри до Ансамбля «Хазрати Имам»;
5) Улица Заркайнар — от улицы Карасарайской до тоннеля под Узгосцирком;
6) Улица Фурката — тоннеля под Узгосцирком до проспекта Ислама Каримова
7) Проспект Ислама Каримова – от улицы Фурката до улицы Афросиаб.

Просим водителей воспользоваться объездными путями во избежание пробок на данных участках.

Приносим извинения за доставленные неудобства!

🌐 Web-site 🌏 Telegram
Мамлакатимиз мактабларининг битирувчи ўғил-қизларига табрик

Поздравление всем выпускникам школ нашей страны

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Ҳудудларда мактабгача таълим муассасалари қамровини кенгайтириш масалалари муҳокамаси юзасидан йиғилиш ўтказилди.
Оилавий ва хусусий боғчаларни кўпайтириш, имтиёзли кредит ва субсидиялар орқали уларни қўллаб-қувватлаш бўйича кўрсатмалар берилди.
2021-2022 йилларда 23 та туманнинг чекка ҳудудларида 50 та боғча қурилиши таъкидланди. Президент уларни илғор хорижий тажриба асосида қуриш ва жиҳозлаш юзасидан топшириқлар берди.

Состоялось совещание по вопросам расширения охвата детей дошкольными образовательными учреждениями в регионах.
Даны указания по увеличению числа семейных и частных детских садов, их поддержке льготными кредитами и субсидиями.
Отмечалось, что в 2021-2022 годах намечено построить 50 детских садов в отдаленных населенных пунктах 23 районов. Президент поручил организовать и оснастить эти детские сады на основе передового зарубежного опыта.

#Mirziyoyev #yigilish #ijtimoiysoha #maktabgachatalim

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter