Yakkasaroy tuman hokimligi Matbuot xizmati
6.85K subscribers
49.2K photos
4.11K videos
6 files
5.93K links
Yakkasaroy tuman hokimligi Matbuot xizmati
Download Telegram
2020 йил 1 октябрдан бошлаб Узумзор мавзеси - «Чорсу» савдо маркази АШБ оралиғида ҳаракатлланувчи 9-сонли ва «Чукурсой» темир йул станцияси - «Тошкент MУM» АШБ йўналишида қатновчи 71-сонли автобус йўналишлари ҳаракатини бирлаштирилди.

Эндиликда ушбу йўналишда 71-сонли автобус ҳаракатланишини маълум қиламиз.

***

С 1 октября 2020 года автобусные маршруты № 9 — «Узумзор мавзеси — Чорсу савдо маркази АШБ» и № 71 — «Чукурсой темир йул станцияси — Тошкент MУM АШБ» объединяются.

Объединённые автобусные маршруты получат № 71.

Манба 👉 https://t.iss.one/tashkentdeptrans

🌐 Web-site 🌏 Facebook
Тошкентдаги Халқаро конгресс марказида 1 октябрь – Ўқитувчи ва мураббийлар кунига бағишланган тантанали маросим бўлиб ўтмоқда. Унда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев иштирок этяпти.
Бу йилги табрик аввалгиларидан фарқ қилиб, мурожаат тарзида бўлмоқда. Унда Президент таълим ва илм-фанни ривожлантириш йўлидаги долзарб вазифалар ҳақида сўз юритяпти.

В Международном конгресс-центре в Ташкенте проходит торжественное собрание, посвященное 1 октября - Дню учителей и наставников. В нем принимает участие Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев.
В этом году праздничное поздравление адресуется в формате своеобразного послания к учителям, интеллигенции. Президент говорит об актуальных задачах по развитию образования и науки.

#Mirziyoyev #murojaat #1oktabr #talim #fan

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ипотека кредити механизмларини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» Фармони асосида жорий этилган бозор тамойилларига асосланган ипотека кредитлари орқали аҳолини уй-жой билан таъминлашнинг янги тартиби доирасида уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож бўлган фуқароларни аниқлаш бўйича аризалар туман комиссия аъзолари томонидан мунтазам ўрганиб чиқилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан тасдиқанган Низом талабларига асосан, Яккасарой туманида субсидия тўланадиган талабгорларни танлаб олиш бўйича навбатдаги Комиссия йиғилиши бўлиб ўтди.

Унда 16 та ариза кўриб чиқилиб, 7 нафар фуқаро мурожаати ижобий ҳал этилди.

🎥 Лавҳамиз шу ҳақда
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Ўқитувчи ва мураббийлар кунига бағишланган тантанали маросимдаги нутқи

Выступление Президента Республики Узбекистан Шавката Мирзиёева на торжественном собрании, посвященном Дню учителей и наставников

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Байрамингиз муборак бўлсин, азиз устозлар!

С праздником Вас, дорогие наставники!

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Yakkasaroy tuman hokimligi Matbuot xizmati
Photo
Ассалому алайкум!

Қадрли устозлар, меҳри дарё ўқитувчи ва мураббийлар!

Аввало Сизларни, Сизлар орқали ўзининг илму салоҳиятини, куч-ғайратини ёш авлодга таълим-тарбия беришдек шарафли ва масъулиятли ишга бағишлаб келаётган барча соҳа фидойиларини бугунги улуғ байрам “Ўқитувчи ва мураббийлар” куни билан самимий муборакбод этаман.

Ҳаётда инсон ким бўлмасин, қайси соҳада меҳнат қиламасин шубҳасиз, унинг камолотида ўқитувчи ва мураббийларнинг беқиёс ҳиссаси бор.

Фурсатдан фойдаланиб, Сиз азиз устозларимизга чин юракдан берган билим ва сабоғингиз учун ўзимизнинг чексиз миннатдорчилигимизни билдирамиз.

2020 йил барчамизга синовли давр бўлди. Ўтиб бораётган йилда, тиббиёт ходимлари каби сиз яна бир бор юксак эътирофга лойиқ эканлигингизни исбот этдингиз.

Зеро, ҳурматли Юртбошимизнинг “Ҳар бир мурғак болани ўз фарзандидек ардоқлаб, ёш авлод тарбияси учун кўз нури, қалб қўри, бутун борлиғини бахш этадиган ўқитувчи ва мураббийлар том маънода фидоий касб эгаларидир”, деган пурмаъно сўзлари, албатта Сиз азиз устозларга берилган энг муносиб баҳодир.

Алоҳида таъкидлаш жоизки, ҳурматли Юртбошимизнинг фармонларига асосан ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан таълим-тарбия тизимида алоҳида ўрнак кўрсатган ходимлардан бир гуруҳини турли даражадаги давлат мукофотлари билан тақдирлангани Сиз устозларнинг меҳнатинингизга берилган муносиб рағбатдир.

Улар орасида туманимиздаги 144-умумий ўрта таълим мактабининг бошланғич синф ўқитувчиси Нодира Азизова «Шуҳрат» медалига муносиб топилгани барчамизга юксак фахр ва ифтихор бағишлади.

Азиз устозларимизни ушбу юксак мукофот билан самимий муборакбод этамиз.

Қадрли устоз ва мураббийлар!

Биз халқимизнинг энг катта бойлигини – миллионлаб фарзандларимиз, жондан азиз ўғил-қизларимизнинг тақдирини, Ўзбекистон истиқболини сизларга ишониб топширганмиз. Ва бу вазифани масъулият билан адо этиб келаётган сизлар каби фидойи инсонлар, келажак бунёдкорларига ҳар қанча таҳсин ва тасаннолар айтсак, арзийди.

Биз учун ибрат намунаси, юксак инсоний фазилатлар тимсоли бўлган Сиз азиз устозларимизни юртимизда кенг нишонланаётган “Устозлар ва мураббийлар куни” билан чин қалбимдан табриклаб, самимий тилакларни изҳор этишни ўзим учун катта бахт деб ҳисоблайман.

Шарафли касбингиз ортидан ҳамиша шогирдлар ва эл-юрт ардоғида бўлинг, қадрли устозлар!

Байрамларингиз муборак бўлсин!

Яккасарой туман ҳокими Анвар Сайфутдинов
“Ҳамжиҳатлик бор жойда жиноятга ўрин йўқ!”

Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш Яккасрой туман бўлими томонидан тумандаги “Қушбеги” маҳалла фуқаролар йиғини биносида “Обод ва хавфсиз маҳалла” тамойили асосида “Ҳамжиҳатлик бор жойда жиноятга ўрин йўқ!” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.

Тадбирда туман ИИБ ходимлари ва Яккасарой тумани «Усмон ибн Мазъун» жоме масжиди имом хатиби ҳамда маҳалла фаоллари иштирок этди.

Унда “Оилавий ажримларнинг олдини олиш”, “Оилавий тотувликка биргаликда эришамиз” мавзусида суҳбатлар, хотин-қизлар бандлигини таъминлаш тўй-ҳашамлар, оилавий тантаналар, маърака маросимларини ихчамлаштириш борасида тарғибот тадбири ташкил этилди. Намунали оила вакиллари таклиф этилиб, уларнинг ҳаётий тажрибалари бўйича суҳбатлар ўтказилди.

✍🏻 Яккасарой туман ҳокимлиги Матбуот хизмати