Yakkasaroy tuman hokimligi Matbuot xizmati
6.71K subscribers
49.5K photos
4.12K videos
6 files
5.95K links
Yakkasaroy tuman hokimligi Matbuot xizmati
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
“Yoshlar oyligi” davom etmoqda!

Yakkasaroy tumanida “Yoshlar kelajagimiz” Davlat dasturi asosida “Yoshlar mehnat guzari” foydalanishga topshirildi.

***

«Месяц молодежи» продолжается!

В Яккасарайском районе на основе Государственной программы «Yoshlar kelajagimiz » введен в эксплуатацию «Yoshlar mehnat guzari ».


https://t.iss.one/joinchat/AAAAAExR_PN2FfNgtR6Vsg
Forwarded from Times.uz
📈 Ўзбекистонда коронавирус билан касалланган ва тузалганлар сони қандай ўзгаряптиинфографика

〰️〰️〰️〰️

📈 Как меняется число заболевших и выздоровевших от коронавируса в Узбекистане — инфографика

@koronavirusinfouz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
Ҳеч ким меҳр ва эътибордан четда қолмайди

Меҳр-мурувват, саховат, ўзгалар ҳолидан хабар олиш халқимизга хос азалий қадриятлардан ҳисобланади. Юртимизда аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламига алоҳида эътибор қаратилаётган бугунги кунда бу қадриятнинг аҳамияти янада ортиб бормоқда.

Яккасарой туманидаги “Ракат” маҳалласи, Ж.Шоший кўчаси 1- уй, 15-хонадонда яшовчи имконияти чекланган 10 ёшлик Темур Бердибаевга Республика “Маҳалла” хайрия жамоат фонди Яккасарой туман бўлими томонидан ногиронлик аравачаси ва озиқ-овқат маҳсулотлари берилди.

Яккасарой туман ҳокимлиги Матбуот хизмати
Forwarded from 67 studio
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️ Соғлиқни сақлаш вазирлиги санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги директорининг биринчи ўринбосари Ботир Қурбонов иштирокида брифинг

Ушбу касалликка қарши курашнинг энг самарали усули бу – санитария талабларига қатъий риоя қилиш, жамоат жойларида тиббий ниқобда юриш ва қўлларни тез-тез стерилизация қилиш, одамлар билан мулоқотда ижтимоий масофани сақлаш❗️
© UzReport.news


Каналга уланиш https://t.iss.one/studio_67
Ўзбекистон ёшларига байрам табриги

Праздничное поздравление молодежи Узбекистана


Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🚕Пойтахтдамиздаги такси хизматига электромобиллар кириб келиши кутилмоқда. Бунинг учун 500 та электр токидан қувват олиб ҳаракатланувчи автомобиллар харид қилинди.

Экологик тоза ва ҳамёнбоп транспорт воситаси бир қувватланганда 450 км масофани босиб ўтади. Электромобил яна қандай қулайликларга эга ва транспорт тизими учун нимаси билан афзал?

Мутахассис батафсил тушунтириб беради.

***

🚕В службу такси столицы ожидается внедрение электромобилей. Для этого закуплено 500 автомобилей, которые в качестве источника энергии используют электричество.

Одного заряда этому экологически чистому и доступному транспортному средству хватает на 450 км езды. Какие еще удобства есть у электромобиля и в чём его преимущества для транспортной системы?

Все подробности – в нашем ролике.

🌐 Web-site 🌏 Telegram
Forwarded from Hudud Inform
Эртага, 1 июль куни ташкил этиладиган чартер рейслар
Тошкент – Москва – Тошкент

❗️Парвозга консуллик муассасалари томонидан фуқаролар рўйхатга олинади ҳамда Uzbekistan Airways авиакомпаниясига тақдим этилади ва ушбу рўйхат асосида фуқаролар самолёт бортига киритилади.

▪️Рўйхатга биринчи навбатда бемор фуқаролар, ёш болали ва ҳомиладор аёллар ҳамда бекор қилинган доимий авиақатновларга чипта харид қилган фуқаролар қўйилади.

📮 Чипталарни фуқаролар парвоздан 4 соат олдин хорижий мамлакатларнинг халқаро аэропортларидаги Uzbekistan Airways авиакомпаниясининг кассаларидан олишлари мумкин бўлади.

😷 Ўзбекистонга кириб келаётган фуқаролар ўз хоҳишига кўра 14 кунлик карантин муддатини давлат томонидан бепул таъминланадиган карантин марказларида ёки пуллик меҳмонхонада ўтказиши мумкин.

Бугун Тошкент – Москва – Тошкент чартер рейси амалга оширилади.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Yakkasaroy tuman hokimligi Matbuot xizmati
Photo
Яккасарой туман ҳокимининг туман ёшларига байрам табриги

Қадрли ёшлар, азиз яккасаройлик ука-сингилларим!

Сизларни Ёшлар куни билан чин қалбимдан самимий муборакбод этаман.
Мана шундай қувончли кунда, аввало, юртимизда кейинги пайтда ёшлар билан ишлаш бўйича мутлақо янги тизим яратилгани, ўғил-қизларимизнинг ижтимоий фаоллиги, Ватан ва халқ тақдирига дахлдорлик ҳисси кучайиб бораётганини, замонавий, демократик Ўзбекистон давлатини барпо этишда навқирон авлодимизнинг муносиб иштирок этаётганини барчамиз миннатдорлик билан эътироф этамиз.

Ушбу қутлуғ айёмда барчамиз ёшлик инсон умрининг нақадар гўзал ва беғубор фасли, улкан орзу-умидлар, беқиёс имкониятлар даври эканини янада чуқур ҳис қилиб, сиз, навқирон фарзандларимизга энг эзгу тилакларимизни изҳор этамиз.

Ўтган қисқа даврда жамиятимиз ҳаётидан мустаҳкам ўрин эгаллаган бу байрам давлатимиз, халқимиз ўз фарзандларининг бахти ва камоли учун ҳеч нарсани аямаслигини, мамлакатимиз ёшлари ҳам Ватанимиз равнақи учун хизмат қилишни ўз ҳаётининг мазмуни деб билишини яққол ифода этмоқда.
Ҳақиқатан ҳам, ёшларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш юртимизда давлат сиёсати даражасига кўтарилиб, доимо эътиборимиз марказида бўлиб келмоқда.

Бугунги кунда Яккасарой тумани аҳолисининг 41 400 нафарини ёшлар ташкил этмоқда. Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Яккасарой туман Кенгаши томонидан 2020 йил биринчи чорак давомида 30 дан ортиқ тадбирлар ташкил этилиб, уларга 5 мингдан ортиқ ёшлар жалб этилди.

Бошланғич ташкилотлар фаолияти самарадорлигини ошириш, фаол ва иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлаш йўналиши бўйича иқтидорли ва истеъдодли ёшларни қўллаб-қувватлаш мақсадида кенг қамровли ишлар амалга оширилиб келинмоқда.

Азиз ёшлар!

Бугунги кунда ўз олдимизга қўйган улкан ва масъулиятли вазифалар бутун халқимиз каби сизлардан ҳам ҳар томонлама катта тайёргарлик ва сафарбарликни талаб этмоқда.

Ишонаманки, сизлар замонавий билим ва тараққиёт чўққиларини эгаллаб, ўз амалий ишларингиз, ғайрат-шижоатингиз билан жонажон Ватанимизга муносиб, садоқатли фарзандлар бўласиз.

Сизларни Ёшлар куни билан яна бир бор қутлаб, барчангизга сиҳат-саломатлик, шахсий ва ижтимоий ҳаётингизда янги ютуқ ва омадлар тилайман.

Яккасарой туман ҳокими Анвар Сайфутдинов
Ёшлар прокурор нигоҳида

Бугун Тошкент шаҳар прокуратурасида 30 июнь ёшлар куни муносабати билан онлайн тадбир бўлиб ўтди.

Тадбирда шаҳар прокуратураси ходимлари ҳамда туман ёшлар иттифоқи Кенгаши раислари иштирок этди. Сўзга чиққанлар ёшларни ушбу кун билан самимий табриклашди.

Тадбир давомида қонун устуворлигини таъминлаш ва қонунийликни мустаҳкамлаш ҳамда жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтиришдаги фаол иштироки учун Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Яккасарой туман Кенгаши раиси Шодиёр Тошпўлатовга Тошкент шаҳар прокурорининг ташаккурномаси ва эсдалик совғаси топширилди.

✍🏻 Яккасарой туман ҳокимлиги Матбуот хизмати
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
2020 йил 29 июнь куни Яккасарой туманидаги Абдулла Қаҳҳор маҳалла гузарида ёшларни ахборот хуружига қарши иммунитетини шакллантириш омиллари мавзусида семинар бўлиб ўтди.

Семинарда Республика Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги, хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш бошқармаси ходимлари, Яккасарой тумани Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими масъуллари, маҳалла фаоллари, “Бувижонлар мактаби” фаоллари, ораста қизлар тўгарак аъзолари иштирок этишди.
Одил судловни таъминлаш ва коррупцияга қарши курашиш борасидаги вазифаларга бағишланган видеоселектор йиғилиши ўтказилди.
Президент Шавкат Мирзиёев суд тизимини “бир суд – бир инстанция” тамойили асосида қайта кўриб чиқиш ва оптималлаштириш, назорат тартибида ишларни кўриш амалиётидан тўлиқ воз кечиш, тергов тизими ва адвокатура институтини такомиллаштириш бўйича топшириқлар берди.
Янги ташкил этилган Коррупцияга қарши курашиш агентлигининг вазифалари муҳокама қилинди.

Состоялось видеоселекторное совещание по вопросам обеспечения правосудия и противодействия коррупции.
Президент Шавкат Мирзиёев дал поручения по пересмотру и оптимизации судебной системы по принципу "один суд - одна инстанция", отказу от практики рассмотрения дел в надзорном порядке, совершенствованию системы следствия и института адвокатуры.
Обсуждены задачи, стоящие перед новообразованным Агентством по противодействию коррупции.

#Mirziyoyev #videoselektor #sudhuquq #aksilkorrupsiya

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter