Yakkasaroy tuman hokimligi Matbuot xizmati
5.56K subscribers
59.5K photos
4.87K videos
6 files
6.9K links
Yakkasaroy tuman hokimligi Matbuot xizmati
Download Telegram
Президент Шавкат Мирзиёев Ислом цивилизацияси марказида амалга оширилаётган қурилиш ишлари билан танишди.
Марказ биноси лойиҳаси, ички ва ташқи дизайни, музей экспозициялари мазмуни бўйича дунёнинг етук олимлари, исломшунос ва санъатшунослари билан фикрлашилган. Шу асосда марказнинг илмий-тарихий концепцияси ишлаб чиқилган.
Ташриф чоғида ушбу концепциянинг тақдимоти ўтказилди.

Президент Шавкат Мирзиёев ознакомился с ходом строительства Центра исламской цивилизации.
Проект здания, внутреннее и внешнее оформление, содержание музейных экспозиций были обсуждены с ведущими учеными, исламоведами и искусствоведами мира. На этой основе была разработана научно-историческая концепция центра.
Во время ознакомления состоялась презентация данной концепции.

#Mirziyoyev #tanishuv #markaz #konseptsiya

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Yakkasaroy tuman hokimligi Matbuot xizmati
Photo
Яккасарой ўқувчилари Инновацион ривожланиш вазирлигига саёҳат қилдилар

Бугун Яккасарой туманидаги 91мактаб ўқувчиларининг бир гуруҳи Инновацион ривожланиш вазирлиги биноси ва фаолияти билан танишди. Мазкур мактабни инновацион ривожланиш вазири ўринбосари Азимжон Назаров оталиққа олган бўлиб, мазкур илм даргоҳининг раҳбарияти ва ўқитувчилари билан яқиндан ҳамкорлик ўрнатилган.

💻 Тадбир давомида Азимжон Назаров ўзининг ҳаёти давомида амалга оширилган ишлари, тажрибаси ва ўқувчиларга тавсиялари билан ўртоқлашди. Савол-жавоблар асосида викториналар ўтказилиб, фаол иштирок этган ўқувчиларга эсдалик совғалар топширилди.

☝🏻 Ўқувчилар мамлакатимизда инновацион ривожланиш соҳасида амалга оширилаётган ишлар билан танишдилар, робототехника бўйича маҳорат дарслари, вазирлик биноси бўйича экскуркция ташкил этилди.

⚡️ Тадбир якунида ўқувчиларнинг таклиф ва мулоҳазалари, қизиқишлари тингланди. Келажакда ёшларнинг инновацион ғоялари ва ташаббусларини жорий этиш бўйича тавсия ва маслаҳатлар берилди.

✍🏻 Яккасарой туман ҳокимлиги Матбуот хизмати
Расмий муносабат

👆🏻 Жорий йилнинг 28 январь куни Facebook тармоғида фуқаро Надежда Лесинко томонидан “Бобур боғи”да дарахтлар кесилаётгани, боғ панжаралар билан ўраб олингани танқид остига олинган хабар қолдирилди.

⚡️ Ҳолат юзасидан жорий йилнинг 29 январь куни туман ҳокимлиги вакиллари кўрсатилган манзилга чиқдилар.

Ўрганишлар давомида фуқаро томонидан ўзбошимчалик билан боғ ҳудудини панжара тўсиқлар билан ўраб олганлиги аниқланди. Жойида панжара тўсиқлар олиб ташланди ва ҳудудда ҳеч қандай дарахтлар кесилмаганлиги аниқланди.

✍🏻 Яккасарой туман ҳокимлиги Матбуот хизмати
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Туман ҳокими ёшлар билан ҳамнафас

🎷 Хабар берганимиздек, Яккасарой туманидаги ҳар бир мактаб спорт залларида кечки вақтларда спортнинг бир қанча турлари бўйича маҳалла ва мактаб ёшлари учун спорт тўгараклари фаолият юритиб келмоқда.

⚡️ Яккасарой туман ҳокими Анвар Сайфутдинов тумандаги 160 сонли умумий ўрта таълим мактабидаги рақс тўгараги фаолияти билан танишди.

✍🏻 Яккасарой туман ҳокимлиги Матбуот хизмати
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🖇 Бугун Яккасарой туманида жойлашган Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида Тошкент шаҳар прокуратураси томонидан “Темир дафтар” ва “Аёллар дафтарига” киртилган фуқаролар учун сайёр қабул бўлиб ўтди.

⚡️ Қабулда Тошкент шаҳар прокуратураси ходимлари, туман ҳокими, туман прокурори ва масъул ходимлар иштирок этдилар.

🩺 Сайёр қабул давомида хотин-қизлар учун тиббий кўрик ҳам ташкиллаштирилди.

✍🏻 Яккасарой туман ҳокимлиги Матбуот хизмати