Yakkasaroy tuman hokimligi Matbuot xizmati
6.72K subscribers
49.4K photos
4.12K videos
6 files
5.94K links
Yakkasaroy tuman hokimligi Matbuot xizmati
Download Telegram
Yakkasaroy tuman hokimligi Matbuot xizmati
Photo
Халқ депутатлари Яккасарой туман Кенгашининг II чақириқ йигирма олтинчи сессияси бўлиб ўтди

Сессияни Халқ депутатлари Яккасарой туман Кенгаши раиси Анвар Сайфутдинов олиб борди.

🔹Сессияда Яккасарой тумани Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими томонида 2020 йилнинг 4-чораги давомида амалга оширилган ишлари тўғрисида.
- “Темир дафтар”га киритилиб, бандлиги таъминланган ва доимий даромад манбаи яратилган оилаларни рўйхатдан чиқариш тўғрисида;
- Маҳалла фуқаролар йиғинлари фаолиятини рейтинг баҳолаш натижалари тўғрисида Яккасарой туман ҳокими ўринбосари – Махалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлим бошлиғи – М.Зуфаров.

🔹Яккасарой тумани халқ таълими бўлими томонидан 2020 йил давомида амалга оширилган ишлар ҳамда 2021 йилда амалга ошириладиган ишлар режаси тўғрисида Яккасарой тумани халқ таълими бўлими мудири Н.Хусанбоева.

🔹2020 йил мобайнида туман санитария-эпидемиология осойишталик маркази томонидан амалга оширилган ишлар ҳамда 2021 йил учун режалаштирилган ишлар тўғрисида Яккасарой туман санитария-эпидемиология осойишталик маркази раҳбари М.Тўраева.

🔹2020 йил мобайнида туман тиббиёт бирлашмаси томонидан амалга оширилган ишлар ҳамда 2021 йил учун режалаштирилган ишлар тўғрисида Яккасарой туман тиббиёт бирлашмаси раҳбари М.Мухсимова.

🔹2020 йил мобайнида туман мактабгача таълим бўлими томонидан амалга оширилган ишлар ҳамда 2021 йил учун режалаштирилган ишлар Яккасарой туман мактабгача таълим бўлими мудири Д.Расулмухамедова.

🔹Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 8 октябрдаги видеоселектор йиғилишининг 79-сонли баёни бўйича “Жамиятда аёллар ва ёшларнинг ролини ошириш ҳамда бандлигини таъминлаш қўшимча чора-тадбирлари юзасидан “Аёллар дафтари” ижроси бўйича муаммоларни бартараф этиш юзасидан Яккасарой тумани маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғининг биринчи ўринбосари Дилдора Исмоилжонова.

🔹 Яккасарой туман маҳаллий бюджетнинг 2021 йил бошига шаклланган қўшимча маблағларини ҳаражатларга йўналтириш Яккасарой тумани Молия бўлими бошлиғининг биринчи ўринбосари Исмоил Маткасимовларнинг ҳисоботлари тингланди.

🖇 Шу ва бошқа масалалар юзасидан Халқ депутатлари Яккасарой туман Кенгашининг II чақириқ йигирма олтинчи сессияси қарори қабул қилинди ва депутатлар томонидан бир овоздан тасдиқланди.

✍🏻 Яккасарой туман ҳокимлиги Матбуот хизмати
Президент Шавкат Мирзиёев Ислом цивилизацияси марказида амалга оширилаётган қурилиш ишлари билан танишди.
Марказ биноси лойиҳаси, ички ва ташқи дизайни, музей экспозициялари мазмуни бўйича дунёнинг етук олимлари, исломшунос ва санъатшунослари билан фикрлашилган. Шу асосда марказнинг илмий-тарихий концепцияси ишлаб чиқилган.
Ташриф чоғида ушбу концепциянинг тақдимоти ўтказилди.

Президент Шавкат Мирзиёев ознакомился с ходом строительства Центра исламской цивилизации.
Проект здания, внутреннее и внешнее оформление, содержание музейных экспозиций были обсуждены с ведущими учеными, исламоведами и искусствоведами мира. На этой основе была разработана научно-историческая концепция центра.
Во время ознакомления состоялась презентация данной концепции.

#Mirziyoyev #tanishuv #markaz #konseptsiya

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Yakkasaroy tuman hokimligi Matbuot xizmati
Photo
Яккасарой ўқувчилари Инновацион ривожланиш вазирлигига саёҳат қилдилар

Бугун Яккасарой туманидаги 91мактаб ўқувчиларининг бир гуруҳи Инновацион ривожланиш вазирлиги биноси ва фаолияти билан танишди. Мазкур мактабни инновацион ривожланиш вазири ўринбосари Азимжон Назаров оталиққа олган бўлиб, мазкур илм даргоҳининг раҳбарияти ва ўқитувчилари билан яқиндан ҳамкорлик ўрнатилган.

💻 Тадбир давомида Азимжон Назаров ўзининг ҳаёти давомида амалга оширилган ишлари, тажрибаси ва ўқувчиларга тавсиялари билан ўртоқлашди. Савол-жавоблар асосида викториналар ўтказилиб, фаол иштирок этган ўқувчиларга эсдалик совғалар топширилди.

☝🏻 Ўқувчилар мамлакатимизда инновацион ривожланиш соҳасида амалга оширилаётган ишлар билан танишдилар, робототехника бўйича маҳорат дарслари, вазирлик биноси бўйича экскуркция ташкил этилди.

⚡️ Тадбир якунида ўқувчиларнинг таклиф ва мулоҳазалари, қизиқишлари тингланди. Келажакда ёшларнинг инновацион ғоялари ва ташаббусларини жорий этиш бўйича тавсия ва маслаҳатлар берилди.

✍🏻 Яккасарой туман ҳокимлиги Матбуот хизмати
Расмий муносабат

👆🏻 Жорий йилнинг 28 январь куни Facebook тармоғида фуқаро Надежда Лесинко томонидан “Бобур боғи”да дарахтлар кесилаётгани, боғ панжаралар билан ўраб олингани танқид остига олинган хабар қолдирилди.

⚡️ Ҳолат юзасидан жорий йилнинг 29 январь куни туман ҳокимлиги вакиллари кўрсатилган манзилга чиқдилар.

Ўрганишлар давомида фуқаро томонидан ўзбошимчалик билан боғ ҳудудини панжара тўсиқлар билан ўраб олганлиги аниқланди. Жойида панжара тўсиқлар олиб ташланди ва ҳудудда ҳеч қандай дарахтлар кесилмаганлиги аниқланди.

✍🏻 Яккасарой туман ҳокимлиги Матбуот хизмати