Yakkasaroy tuman hokimligi Matbuot xizmati
6.72K subscribers
49.4K photos
4.12K videos
6 files
5.94K links
Yakkasaroy tuman hokimligi Matbuot xizmati
Download Telegram
Яккасаройда Президент Мурожаатномасининг мазмун-моҳияти маҳаллабай етказилмоқда

⚡️ Бугун Яккасарой туманидаги 4 сектор ҳудудида жойлашган Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти қошидаги академик лицейида Президентимизнинг Олий Мажлисга Мурожаатномаси мазмун-моҳиятини халқимизга етказиш мақсадида маънавий-маърифий тарғибот тадбири бўлиб ўтди.

Унда тарғибот гуруҳ аъзолари, маҳалла раислари, маҳалла фаоллари ва ёшлар иштирок этишди.

Давра суҳбатида давлат ва жамият қурилиши, суд-ҳуқуқ тизимидаги ислоҳотлар, қонун устуворлигини таъминлаш, иқтисодиётни ривожлантириш ва либераллаштириш, хавфсизлик, миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенгликни таъминлаш, ташқи сиёсатдаги устувор йўналишларга бағишланган маърузалар тингланди.

✍🏻 Яккасарой туман ҳокимлиги Матбуот хизмати
Yakkasaroy tuman hokimligi Matbuot xizmati
Photo
Маънавият – энг муҳим ва ҳамма шуғулланиши керак бўлган масала

🔹 Маънавият миллатни тараққиётга етакловчи, давлатнинг қудратини оширувчи муҳим омил саналади. Зеро, инсоннинг жамиятдаги ўрни унинг моддий бойликлари билан эмас, балки юксак маънавий қиёфаси билан белгиланади.

🖇 Бугун Яккасарой туманидаги 26 сонли умумий ўрта таълим мактабида тадбир бўлиб ўтди. Унда туман ҳокимлиги, туман ДХХ, Республика маънавият ва маърифат туман бўлими, туман прокуратураси, туман ИИО ФМБ, тумандаги масжид имомлари ҳамда мактаб ўқувчилари иштирок этдилар.

Сўнгги йилларда юртимизда миллий маданиятни янада ривожлантириш бўйича қатор қарорлар қабул қилиниб, янги Ўзбекистоннинг янги тарихини яратиш йўлида изчил ислоҳотлар олиб борилмоқда. Бу ўзгариш эса маънавий-маърифий ишларни давлатимиз сиёсатида янада юксак ўринга кўтарди.

⚡️ Ёшларни маънавиятли қилиб тарбиялаш, уларни китоб мутолаасига жалб қилиш, ёшлар ўртасида мутолаа маданиятини манзилли қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш энг асосий масала ҳисобланади. Чунки, баркамол авлодни вояга етказишда китобнинг тарбиявий аҳамияти беқиёс. Айнан мутолаа инсонга билим ва ахборот беради, унинг маънавий оламини бойитади.

✍🏻 Яккасарой туман ҳокимлиги Матбуот хизмати
Давлатимиз раҳбари Олот, Қоракўл, Жондор ва Шофиркон туманлари фаоллари, маҳалла раислари билан учрашди.
Аҳоли фаровонлигини оширишга қаратилган ишлар изчил давом эттирилиши, бунинг учун қуйи тизимдаги раҳбарлар уйғониши, жон куйдириши кераклиги айтилди.
Ушбу туманлар иқтисодиёти ва ижтимоий инфратузилмасини ривожлантириш борасидаги режаларга алоҳида тўхталинди.

Глава государства встретился с активом и председателями махаллей Алатского, Каракульского, Джандарского и Шафирканского районов.
Подчеркнуто, что проводимая во имя повышения благополучия населения работа будет последовательно продолжена, для чего руководители нижних звеньев должны пробудиться и работать самоотверженно.
Отдельно затронуты планы по развитию экономики и социальной инфраструктуры данных районов.

#Mirziyoyev #safar #Buxoro #uchrashuv

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Яккасарой ёшлари «Crafers» қандолат фабрикасида

⚡️ 💻Яккасарой туманидаги умумий ўрта таълим мактаб ўқувчиларидан 180 га яқин ёшларнинг “Crafers” корхонасига саёҳати ташкил қилинди.

Ширинликларни кўпчилигимиз севиб истеъмол қиламиз. Сиз-у бизнинг дастурхонимизни безаб турувчи ширинликлар бизга тайёр ҳолда етиб келгунча қандай босқичлардан ўтади? Бу жараённи кузатиш мақсадида ёшлар «Crafers» қандолат фабрикасига саёҳат қилдилар. .

🔹 Ёшлар қандолат фабрикасининг бугунги салоҳияти, иш жараёнлари ва ёшларни бандлигини таъминлаш бўйича қилинаётган ишлар билан яқиндан танишдилар.

✍🏻 Яккасарой туман ҳокимлиги Матбуот ҳизмати