Yakkasaroy tuman hokimligi Matbuot xizmati
7.09K subscribers
48.9K photos
4.07K videos
6 files
5.9K links
Yakkasaroy tuman hokimligi Matbuot xizmati
Download Telegram
Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳрида йўл-транспорт инфратузилмасини ривожлантиришга оид концепция тақдимоти билан танишди.
Давлатимиз раҳбари йўловчи ташиш хизматларидан аҳоли мутлақо норози эканини таъкидлаб, жамоат транспорти ҳаракатининг тезлиги ва қулайлигини таъминлаш вазифасини қўйди.
Тирбандлик кузатилаётган кўп қаторли йўлларнинг бир қисмини жамоат транспорти учун ажратиш, шу билан бирга, пиёдалар ва велосипедлар йўлакчаларини кўпайтириш муҳимлиги қайд этилди.

Президент Шавкат Мирзиёев ознакомился с концепцией развития дорожно-транспортной инфраструктуры Ташкента.
Глава государства отметил, что население абсолютно не довольно услугами по перевозке пассажиров и поставил задачу обеспечить скорость и удобство общественного транспорта.
Указано на важность выделения для общественного транспорта отдельных полос на многополосных дорогах, увеличения количества пешеходных и велосипедных дорожек.

#Mirziyoyev #taqdimot #transport #konseptsiya

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🏆 Яккасарой туманидаги 1-сонли болалар ва ўсмирлар спорт мактабида кураш бўйича қизлар ва ўсмир болалар ўртасида Яккасарой туман прокурори соврини ўтказилди.

🥇 Унда Тошкент шаҳар прокурори Б.Валиев, Яккасарой туман ҳокими А.Сайфутдинов, Ўзбекистон Кураш федерацияси раисининг биринчи ўринбосари К.Юсупов, туман прокурори Н.Аллабергенова, туман сектор раҳбарлари, таниқли спорт чемпионлари ҳамда ёшлар ва мураббийлар иштирок этишди.

🤼 Ушбу мусобақада 100 га яқин иштирокчилар куч синашишди.

🥇 Якунда ғолиблар ташкилотчиларнинг диплом ва қимматбоҳо совғалари билан тақдирланди.

🎥 Лавҳамиз шу ҳақда
Тошкент шаҳрида озиқ-овқат таъминотини янада яхшилаш ҳамда ички бозорда нарх-наво барқарорлигини сақлаш мақсадида бирламчи озиқ-овқат ҳамда қишлоқ хўжалик маҳсулотлари (мол ва қўй гўшти, картошка, пиёз, гуруч, ун, шакар, ўсимлик ёғи ва бошқа турдаги) етказиб берувчи таъминотчи корхоналар, деҳқон ва фермерлар учун танлов эълон қилинади.

Танлов шартлари, ўказилиш вақти ва манзили билан танишиш учун ушбу ҳаволага ўтинг.

***

В целях дальнейшего улучшения продовольственного обеспечения и сохранения ценовой стабильности на внутреннем рынке города Ташкента объявляется конкурс для предприятий снабжения, дехканских и фермерских хозяйств, поставляющих первичные продовольственные и сельскохозяйственные продукты (баранина и говядина, картофель, лук, рис, мука, сахар, растительное масло и пр.).

Для ознакомления с условиями, временем и местом проведения конкурса — проходите по ссылке.



🌐 Web-site 🌏 Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️ Ўзбекистон Республикаси Президенти Админстрациясининг топшириғига мувофиқ, Яккасарой туманидаги Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида Яккасарой туман сектор раҳбарларининг сайёр қабули бўлиб ўтди.

🔹 Сайёр қабулда Ўзбекистон Республикаси Президенти Админстрацияси, халқ қабулхоналари, вазирлик ва идоралар, тумандаги барча ташкилот ва корхоналар раҳбарлари иштирок этди.

🗓 Қабул давомида 100 га яқин фуқаролардан маҳалланинг ижтимоий-иқтисодий фаолиятига доир ҳамда шахсий муаммолари юзасидан мурожаатлар келиб тушди.

⚡️ Тушган мурожаатларни ўрганиб, бартараф этиш юзасидан туманнинг тегишли ташкилот раҳбарларига топшириқлар берилиб, муаммоларни бартараф этиш бўйича чора-тадбири ишлаб чиқилди.

🎥 Лавҳамиз шу ҳақда
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🪕 Яккасарой туман ҳокимлиги ташаббуси билан тумандаги ёшлар учун Юнус Ражабий уй музейида уч авлод учрашуви ташкиллаштирилди.

🎼 Унда тумандаги мактаб ўқувчилари, санъат соҳасида қизиқувчи ёшлар, Ўзбекистон халқ артисти, таниқли ҳофиз, бастакор ва ўзбек халқ мусиқаси тузувчиси Юнус Ражабий уй-музейи директори Юнус Ражабийнинг ўғли Хасан Ражабий, ҳамда набираси Азиз Ражабийлар билан учрашув бўлиб ўтди.

🔹 Учрашув савол ва жавоблар руҳида, кўтаринки тарзда ўтди. Ота - бола Ҳасан Ражабий ва Азиз Ражабий ижроларидаги қўшиқлар ёшларга илиқ таассурот қолдирди.

🎥 Лавҳамиз шу ҳақда
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️ АЁЛ!.. Одамзот ўзини таниганидан бери бу сирли ва ажиб хилқатга таъриф ва таъбир тополгани йўқ! Ҳар бир қалб муҳаббат туйғусини ўзича янгилагани каби аёлга нисбатан тавсифлар ҳар сафар янгиланаверади. Не-не улуғ авлиё-ю пири комиллар, аллома-ю донишмандлар ҳам аёл шаънига қиёс ахтариб ўтганлар.

⚡️ Маълумки, мамлакатимизда хотин-қизларнинг жамиятда тутган ўрни, ижтимоий-сиёсий ҳаётимиздаги фаоллик даражаси, энг муҳими, эртанги кунимиз эгалари бўлмиш соғлом авлодни тарбиялаб, вояга етказишдаги ҳаётий вазифаси каттадир.

🤽 Яккасарой туманидаги 100-сонли мактабда тумандаги оилавий поликлиника ҳамширалари ўртасида волейбол бўйича спорт мусобақаси ўтказилди.

🎥 Лавҳамиз шу ҳақда
Президент раислигида ўтаётган видеоселектор йиғилишида ҳудудларда тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар натижадорлиги муҳокама қилинмоқда.
Ҳокимларнинг бажарилган ишлар бўйича ҳисоботлари эшитилди. Бу борадаги фаолияти қониқарсиз бўлган туман ҳокимларини лавозимидан озод этиш масаласи қўйилди.
Жойларда тадбиркорларга кўмак бериш бўйича “бизнес-патронаж” тизимини йўлга қўйиш бўйича топшириқ берилди.

На проходящем под председательством Президента видеоселекторном совещании обсуждается результативность мер по поддержке предпринимательства в регионах.
Заслушаны отчеты хокимов, поднят вопрос об освобождении от занимаемой должности хокимов районов, не организовавших работу должным образом.
Поручено наладить систему «бизнес-патронажа» по содействию предпринимателям.

#Mirziyoyev #videoselektor #iqtisodiyot #tadbirkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Президент раислигидаги видеоселектор йиғилиши давомида ҳудудларда хизматлар соҳасини ривожлантиришга қаратилган устувор вазифалар муҳокама қилинди.
Йўл бўйи инфратузилмасини яхшилаш орқали қўшимча хизматлар яратиш имкони борлиги таъкидланди. Қишлоқ хўжалиги соҳасида замонавий хизматлар кўламини кенгайтириш бўйича кўрсатмалар берилди.
Туманлар кесимида аниқ вазифаларни ўз ичига олган ҳукумат қарори қабул қилиш вазифаси қўйилди.

В продолжении видеоселекторного совещания у Президента обсуждены приоритетные задачи развития сферы услуг в регионах.
Указано на возможность налаживания дополнительных услуг путем улучшения придорожной инфраструктуры. Даны указания по расширению спектра современных услуг в сельском хозяйстве.
Поставлена задача принять постановление правительства с определением конкретных задач в разрезе районов.

#Mirziyoyev #videoselektor #iqtisodiyot #xizmatlar

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter