Yakkasaroy tuman hokimligi Matbuot xizmati
7.1K subscribers
48.9K photos
4.07K videos
6 files
5.91K links
Yakkasaroy tuman hokimligi Matbuot xizmati
Download Telegram
Ҳоким ўринбосари тайинланди

Бугун Яккасарой туман ҳокимлигида йиғилиш бўлиб ўтди. Унда туман ҳокими ва сектор раҳбарлари, тумандаги ташкилот раҳбар ходимлари иштирок этди.

Йиғилиш кун тартибида бир қанча масалалар кўриб чиқилди, хусусан Яккасарой туман ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари тайинланди.

✍🏻 Яккасарой туман ҳокимлиги Матбуот хизмати
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Bir qarasam har shevangda ming jilolar
Har novdangda, har mevangda ming jilolar.
Qodiriylar, Cho'lponlar-u, Abdullolar,
Sening qaytgan kuning men tug'ilgan yilim,
Ona tilim, ey muqaddas Ona tilim.

#21oktabrtilbayrami
#ózbektilimfaxrimğururim
Тайинлов

Баходиров Азизхон Аваз ўғли Яккасарой туман ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари этиб тайинланди.

2017 – 2018 йилларда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши аппарати “Камалак” болалар ташкилоти бош мутахассиси.

2018 йилдан ҳозирги вақтгача Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги Ўқувчи ва ёшлар ташкилотлари билан ишлаш бошқармаси бош мутахассиси сифатида фаолият юритган.

✍️ Яккасарой туман ҳокимлиги Матбуот хизмати
2021 йилга мўлжалланган давлат бюджети параметрлари муҳокамаси бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди.
Яширин иқтисодиётни қисқартириш ва ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш ҳисобига тушумларни кўпайтириш вазифаси қўйилди. Ижтимоий соҳага харажатларни камида 15 фоизга ошириш режалаштирилаётгани маълум қилинди.
Молия вазирлигига ташкилотларда ички аудит тизимини кучайтириш, ноқонуний харажатлар ва камомадларга йўл қўймаслик бўйича кўрсатмалар берилди.

Cостоялось видеоселекторное совещание, посвященное обсуждению параметров государственного бюджета на 2021 год.
Поставлена задача увеличения поступлений в бюджет за счет сокращения теневой экономики и наращивания объемов производства. Отмечено, что расходы на социальную сферу планируется увеличить минимум на 15 процентов.
Министерству финансов поручено усилить систему внутреннего аудита в организациях, предотвращать незаконные расходы и недостачи.

#Mirziyoyev #videoselektor #byudjet #parametrlar

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Президент: Кўп соҳада ўтган йилгидан кўпроқ маблағ беряпмиз. Айниқса, ижтимоий соҳага

Президент: На многие сферы выделяем больше средств, чем в прошлом году. Особенно на социальную сферу

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Тайинлов

Яккасарой туман ҳокимининг тегишли қарорига асосан Яккасарой тумани Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғининг биринчи ўринбосари Исмоилжонова Дилдора Шавкатовна жамоатчилик асосида туман ҳокимининг Хотин-қизлар масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимига тайинланди.

Дилдора Исмоилжонова ушбу лавозимга тайинланганлиги билан табриклаймиз ва келгусида масъулиятли лавозимларида омад тилаймиз.

✍🏻 Яккасарой туман ҳокимлиги Матбуот хизмати
Пробация рўйхатига турувчилар учун бўш иш ўринлари ярмаркаси

Жиноятнинг катта-кичиги бўлмайди ва унинг ҳар қандай шаклига жазо муқаррар. Аммо энг оғир жазо бу – пушаймонлик. Чунки бу жазони ўташнинг аниқ муддати, чегараси йўқ. Бундай пайтда ягона таскин – қилмишлардан, хатолардан хулоса чиқариб, тўғри йўлга қайтиш. Бунинг учун эса яна бир имкон керак.

Яккасарой туман сектор раҳбарлари ташаббуси билан пробация рўйхатига турувчилар учун туман худудида жойлашган “Кичик саноат” зонасида бўш иш ўринлари ярмаркаси ташкил этилиб, 5 нафар фуқаролар иш билан таъминланди.

✍🏻 Яккасарой туман ҳокимлиги Матбуот хизмати
Ҳурматли Яккасарой туман фуқаролари!

🚛 Яккасарой тумани сектор раҳбарлари томонидан туманимиз аҳолиси учун яқин ва қулай жойда, арзонлаштирилган озиқ-овқат маҳсулотлари савдоси “Элга хизмат” йўлга қўйилмоқда.

📍Азиз фуқаролар ҳар куни ташкил қилинаётган ушбу кўчма ярмаркалар Сизнинг ҳам маҳаллангизда ташкил этилади.

21-октябрь куни:
🔹 “Бошлиқ”
🔹 “Тўқимачи”
🔹 “Конституция” маҳаллаларида арзонлаштирилган кўчма савдо расталари ташкил этилади.

🔷 Ҳурматли фуқаролар ярмаркаларда карантин қоидаларига асосан масофа сақлаган ҳолда ўз харидингизни олиб боришингизни сўраб қоламиз!

✍🏻 Яккасарой туман ҳокимлиги Матбут хизмати
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🔹 Жорий йилнинг 17 октябрь куни Яккасарой туман ҳокимлигида сектор раҳбарлари иштирокида куз-қиш мавсумига бағишланган йиғилишда масъул ташкилотлардан ишчи гуруҳи тузилиб, уларнинг вазифалари белгилаб берилган эди.

🔹 Бугун Яккасарой тумани ИИО ФМБ, ҳамда туман Фавқулодда вазиятлар бўлинмаси ходимлари томонидан тумандаги қурилиш объектларида ёнғин хавфсизлиги қоидаларига амал қилиш ҳолатлари кўздан кечирилди ва аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича тушунтиришлар бериб ўтилди.

✍🏻 Яккасарой туман ҳокимлиги Матбуот хизмати