Yakkasaroy tuman hokimligi Matbuot xizmati
7.06K subscribers
49.1K photos
4.1K videos
6 files
5.92K links
Yakkasaroy tuman hokimligi Matbuot xizmati
Download Telegram
Forwarded from Hudud Inform
Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг 1282 қисқа рақами ишга тушди

Аҳолига қулайлик яратиш мақсадида Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг 1282 қисқа рақами ишга туширилди.

Эндиликда фуқаролар республиканинг исталган ҳудудидан ташқи меҳнат миграцияси, хусусан, хорижда ишлаш, меҳнат мигрантлари учун яратилган имконият ва имтиёзлар ҳамда уларни қизиқтирётган бошқа турли масалалар юзасидан ушбу қисқа рақам орқали ҳам мурожаат қилишлари мумкин.

Эслатиб ўтамиз, Ташқи меҳнат миграцияси қўнғироқлар марказининг 71 202-33-55, 71 200-00-61 рақамлари ҳам мавжуд.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🔹Тошкент шаҳридаги коммунал соҳа ташкилотлари 2020-2021 йиллар куз-қиш мавсумига тайёрми?

🔹Тошкент шаҳрида жамоат тартибини сақлаш ва карантин тадбирларига риоя этилиши қай даражада?

Шу каби қатор саволларга Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг йигирма иккинчи сессиясидан тайёрланган репортажимиздан жавоб оласиз.

***

🔹Готовы ли предприятия коммунальной сферы города Ташкента к осенне-зимнему сезону 2020-2021 годов? Какова ситуация в городе Ташкенте с сохранением общественного порядка и соблюдением карантинных мер?

Ответы на эти и ряд подобных вопросов — в нашем репортаже, подготовленном с двадцать второй сессии Ташкентского городского Кенгаша народных депутатов.

🌐 Web-site 🌏 Telegram
Forwarded from Huquqiy axborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Ёшлар ва хотин-қизларга микрокредитлар таъминотсиз ажратилади

“Аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш тизимини такомиллаштириш ва тадбиркорликни ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори қабул қилинди.

🔰 Қарорга мувофиқ, 2020 йил 15 ноябрдан ёшлар ва хотин-қизларни касб-ҳунар ва тадбиркорлик кўникмаларига ўқитишни давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг қуйидаги тартиблари жорий этилади:

📌 Тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги ва Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби томонидан ташкил этилган ўқув курсларини тамомлаган ҳар бир битирувчи учун касб-ҳунар ва тадбиркорликка ўқитиш бўйича нодавлат таълим ташкилотларига сарфланган харажатларнинг 70 фоизи, бироқ ҳар бир битирувчига 1 миллион сўмдан ортиқ бўлмаган миқдори давлат томонидан компенсация қилинади;

👉 ушбу курсларни муваффақиятли тамомлаб, сертификат олган шахсларга ўз бизнесини ташкил этиш учун микрокредит ажратилади.

“Микрокредитбанк” АТБ томонидан нодавлат таълим ташкилотлари махсус сертификатини олган:

▪️тадбиркорлик ташаббусига эга жисмоний шахслар, шу жумладан, ёшлар ва хотин-қизларга ўз бизнесини ташкил этиш учун 33 миллион сўмгача микрокредитлар таъминотсиз ажратилади;
▪️микрофирма ва кичик корхона таъсис этган шахсларга учинчи шахс кафиллиги, суғурта полислари, кредит ҳисобига сотиб олинаётган мол-мулклар гарови, Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармасининг кафиллиги асосида 225 миллион сўмгача микрокредитлар ажратилади.

💴 Бунда микрокредитлар 3 йил муддатгача 6 ойгача имтиёзли давр билан Марказий банкнинг асосий ставкасида ажратилади.

🔰 Қарорга кўра, Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси томонидан ёшлар ва хотин-қизларни касб-ҳунар ҳамда тадбиркорлик кўникмаларига ўқитиш орқали тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш мақсадларига 100 миллион АҚШ доллари эквивалентида маблағ ажратилади.

👉 2022 йил 1 январдан Тадбиркорликка ўқитишнинг ягона тизими ишга туширилади.

👉 2021 йил 1 январга қадар “Микрокредитбанк” АТБнинг аҳолини, айниқса, ёшлар ва хотин-қизларни тадбиркорликка кенг жалб қилиш бўйича янги бизнес модели ишлаб чиқилади.

👉 Тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги аҳолини тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш, хусусан, уларни ўқитиш, микрокредит ажратиш бўйича ишларни мувофиқлаштириш борасида ваколатли давлат органи этиб белгиланди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Она тилим, буюкликда энг улуғ тоғсан

Яккасарой туманида Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбек тилининг давлат тили сифатидаги нуфузи ва мавқеини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 21 октябрдаги ПФ-5850-сон Фармонида белгиланган вазифаларнинг самарали ижроси таъминланмоқда.

Шунингдек, мамлакатимиз ижтимоий-сиёсий, иқтисодий ҳаётида ўзбек тилининг ўрнини кучайтириш ва халқаро миқёсдаги обрў-эътиборини мустаҳкамлаш борасидаги фаолиятини янада такомиллаштириш мақсадида Яккасарой туман ҳокимлиги, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Давлат тилини ривожлантириш департаменти ҳамкорлигида тумандаги Шота Руставели, Бобур, Муқумий кўчаларида жойлашган 10 та эълонлар пешлавҳаларида ўзбек тилини тарғиб этувчи эълонлар жой олди.

Она тилимиз – миллий маънавиятимизнинг битмас-туганмас булоғидир. Шундай экан, унга муносиб ҳурмат ва эҳтиром кўрсатиш барчамизнинг нафақат вазифамиз, балки муқаддас инсоний бурчимиздир.

✍🏻 Яккасарой туман ҳокимлиги Матбуот хизмати
​​Коронавируснинг 5 босқичи: қайси даражада қандай даво чоралари кўрилади?

Кўпчилик ўзида коронавирус хасталиги белгилари пайдо бўлганда ундан ҳадиксирагани ёки ўз саломатлигига лоқайдлиги туфайли “шамоллабман, шекилли”, “кўз тегдими дейман, маззам бўлмаяпти” деб хотиржамликка берилади. Ё бўлмаса, ушбу ҳасталикнинг турли босқичларидан ҳабари бўлмаган кишилар “вирусни юқтирган бўлганимда ётиб қолишим керак эди”, дея коронавируснинг илк босқичларини оёқда ўтказиб юборишади. Оқибатда эса, вақтида уй шароитида даволаниб, касалликни енгиб кетиши мумкин бўлган беморлар аҳволи ўта оғир ҳолатга келиб қолиб, станционар даволанишга мажбур бўлади. Ҳўш, коронавирус ҳасталигининг қандай босқичлари бор, касалликнинг қайси даражаларида уй шароитида даволаниш мумкин? Cоғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Kоронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси, Тошкент давлат стоматология институти ректори Нодир Ҳайдаров вазирлик Матбуот хизматининг юқоридаги саволларига жавоб берди:

— Коронавируснинг бугунги кунда беш хил турли даражалари мавжуд:
📌Симптомсиз
📌Енгил
📌 Ўрта оғир
📌Оғир
📌 Ўта оғир

1. Симптомларсиз даражаси — бунда ҳасталик сезиларсиз белгилар беради. Масалан, бир, икки марта танада ҳолсизлик, ноқулайлик туйилиши, ё бўлмаса бир маротаба ҳароратнинг 37 даржага чиқиши ҳолати юз бериши мумкин. Аммо ушбу ҳолатда ПЗР текширувидан ўтганда коронавирус инфексияси борлиги аниқланиши мумкин.

2. Енгил даража — ҳароратнинг 38 даражагача кўтарилиши, томоқнинг қичиши, вақти-вақти билан йўтал ҳамда танадаги ҳолсизлик, бўғимлар қақшаши кузатилади.

Қайд этилган ушбу икки босқичда уй шароитида оилавий поликлиника шифокори билан ҳамкорликда, яъни уларнинг тавсиялари асосида даволаниш мумкин.

3. Ўрта оғир даража — бунда юқорида қайд этилган белгилар кучайгани учун беморнинг шифохонага ётқизилиши тавсия этилади. Бундай беморларга қатъий тартибдаги даволаниш чоралари ва доимий мутахассислар назорати керак бўлади.
Шунингдек, ҳавфлилик даражаси юқори бўлган кишилар: яъни беморларнинг ёши 50-60 ва ундан катта бўлганда ёки вирусга чалинган кишининг ёндош касалликлари бўлса, ҳомиладор аёллар ва болаларда коронавирус аниқланса, уларга ўрта оғир даража белгиланиб станцианар даволаш услуби қўлланилади.

4. Оғир даража — бунда беморларда юқоридаги белгилар яққол намоён бўлиши билан бирга нафаснинг ўткир етишмовчилиги, руҳият ўзгариши, хусусан, ўлим талвасаси ҳамда барча аъзоларида вируснинг таъсири сезила бошлайди. Ушбу ҳолатда ҳам станционар даволаш йўлидан фойдаланиш зарур.

5. Касалликнинг ўта оғир даражасида эса, беморлар фақатгина шифохоналарнинг жонлантириш бўлимларида даволаниши керак.

Таъкидлаб ўтиш жоизки, беморларнинг қайси даражада эканлигини фақатгина шифокорлар белгилай олади. Ўзбошимчалик билан менда ҳали коронавируснинг енгил даражаси дея оғир ҳолатларда ҳам уй шароитида даволанишни давом эттириш ўзингиз ва атрофдагиларнинг саломатлиги учун ўта хавфлидир. Шу боис, доимий равишда оилавий поликиника шифокори билан маслаҳатлашиш ва уларнинг тавсияларига амал қилишингизни сўраймиз.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими

Вазирлик расмий канали:
@ssvuz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚡️ Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш Яккасарой туман бўлими томонидан тумандаги 26 сонли умумий ўрта таълим мактабида “Зулфия” издошлари номли тадбир ўтказилди.

⚡️ Унда “Зулфия” номидаги давлат мукофоти совриндорлари, Яккасарой туманидаги мактаб ўқувчилари ва тумандаги “Бувижонлар” мактаби аъзолари қатнашдилар.

⚡️ Мукофот соҳибалари ўзларининг бугунги кундаги фаолиятлари ҳамда ушбу мукофотга эришишдаги жараёнлар ҳақида маълумот бериб ўтдилар.

⚡️ Тадбир давомида туман ёшлари иштирокида концерт дастури намойиш этилди.

🎥 Лавҳамиз шу ҳақда
Forwarded from VisitTashkent
🏞15 октябрдан бошлаб Ғалаба боғи пойтахтимизнинг меҳмонлари ва маҳаллий аҳоли ташрифи учун очиқ деб эълон қилинади!
📍Тошкент шаҳар, Олмазор тумани, Сағбон кўчаси, 382 уй

Тошкент шаҳар Туризмни ривожлантириш департаменти матбуот хизмати


🏞с 15 октября Парк Победы официально открывает свои двери для посещения всех гостей столицы и местных жителей Ташкента!
📍Город Ташкент, Алмазарский район, улица Сагбон, дом 382

Пресс-служба Департамента по развитию туризма города Ташкента


🏞
Victory park in the capital is open to visit for guests and residents of the city since 15th October.
📍Tashkent city, Almazar district, Sagbon, 382

Press service of Department for tourism development of Tashkent city



🌏Facebook 📲Instagram 🌐Telegram🔸Youtube🔹Website
⚡️ Давлат муассасалари учун хат-хабарларни етказиб беришнинг ягона тизими яратилди

Вазирлар Маҳкамасининг 9.10.2020 йилдаги қарори билан Давлат органлари ва ташкилотлари томонидан йўлланувчи хат-хабарларни етказиб бериш, етказилганлигини тасдиқлаш, маълумотларни сақлаш ва ҳисобга олишнинг ягона миллий тизими тўғрисидаги низом тасдиқланди.

👉 Батафсил
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бугун Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида Яккасарой туман ҳокимлиги ва туман маънавият маркази томонидан “Давлат тили ҳақида”ги қонун қабул қилинганининг 31 йиллиги муносабати билан “Тарихимсан, тақдиримсан, келажагимсан она тилим!” мавзусида тадбир бўлиб ўтди.

Тадбирга Яккасарой туман ҳокимининг давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаш масалалари бўйича маслаҳатчиси, Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат мусиқали театри актёрлари, шоир ва ёзувчилар, тумандаги ўқитувчилар иштирок этишди.

🎥 Лавҳамиз шу ҳақда
Ҳар бир мурожаат ортида инсон манфаати

Бугунги кунда фуқароларнинг дарду-ташвишини эшитиш, турли-хил муаммоли масалаларга қонуний ечим топиш, шунингдек, уларга ҳар томонлама кўмаклашиб, ҳар бир шахснинг қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш давлат органлари ва ташкилотларининг энг устивор вазифаларидан бири ҳисобланади.

Бугун Яккасарой туман ҳокими Анвар Сайфутдиновнинг навбатдаги фуқаролар қабули бўлиб ўтди. Ҳокимлик ташаббуси билан халқ билан мулоқотнинг таъсирчан ва самарали усуллари кенг йўлга қўйилиб, “ҳар бир мурожаат ортида инсон манфаати” принципи асосида аҳоли турмуш фаровонлигини янада ошириш, улар учун барча соҳада зарур қулайликлар яратишга қаратилган эзгу мақсад мужассам.

Қабулда туман ҳокими фуқаролар билан бевосита мулоқотда бўлиб, уларни қийнаётган муаммоларни бартараф этиш юзасидан масуълларга топшириқ бериб ўтди.

✍🏻 Яккасарой туман ҳокимлиги Матбуот хизмати