Yakkasaroy tuman hokimligi Matbuot xizmati
7.04K subscribers
49.1K photos
4.11K videos
6 files
5.92K links
Yakkasaroy tuman hokimligi Matbuot xizmati
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бугун Яккасарой туманидаги “Дилбулоқ” маҳалла гузарида Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш Яккасарой туман бўлими, Ёшлар ишлари агентлиги Яккасарой туман бўлими, ҳамкорлигида маҳаллада бизнесини бошлаш арафасида турган йигит-қизлар ўртасида тадбир бўлиб ўтди.

Унда ёшлар учун ёш тадбиркорлар томонидан «Муваффақиятга эришиш сирлари» мавзусидаги маҳорат дарслари ўтказилди.

🎥 Лавҳамиз шу ҳақда
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
☘️ Бугун Яккасарой туман ҳокимлиги ташаббуси билан тумандаги "Дўстлик боғи" да ҳашар ўтказилди.

Унда туман ҳокими сектор раҳбарлари, туман ободонлаштириш бошқармаси ходимлари, тумандаги масъул корхона ташкилотлар иштирок этдилар.

🚛 Унда туман ободонлаштириш бошқармасининг 100 га яқин ишчилари иштирок этиб, боғнинг 12,3 гектар майдонида ободонлаштириш ишлари олиб борилиб, 10 та махсус техникалари жалб этилиб, ҳудуддан 20 тоннадан зиёд чиқиндилар олиб чиқиб кетилди.

🎥 Репортажимиз шу ҳақда
Ҳурматли пойтахтимиз аҳолиси ва меҳмонлари!

Тошкент шаҳрида 2020-2021 йилги куз-қиш мавсумига тайёргарлик юзасидан тасдиқланган дастурга асосан, 14 сентябрдан бошлаб пойтахтимиздаги Иссиқлик марказлари ва уларнинг йўналишидаги қувурларни янги мавсумга тайёрлаш ишлари олиб борилади. Шу муносабат билан ҳудудлардаги иссиқ сув таъминотида режали узилишлар кузатилади.

Хусусан, 5-9 октябрь кунлари 1 ва 5-Иссиқлик марказларининг таъминот йўналишида иссиқ сув бўлмайди.

1-Иссиқлик марказининг таъминот йўналишидаги:

— Мустақиллик шоҳ кўчаси, Мирзо Улуғбек, Буюк ипак йўли, Қори Ниёзий, Муҳаммад Юсуф, Сайрам, Тамарахоним, Оққўрғон, Ўткир Султонов, Осиё, Лев Толстой, Навниҳол, Навниҳол 3-тор кўчаси, Ясси, Қаландар, Бўз, Сайрам 5-тор кўчаси, Сайрам 7-тор кўчаси, Чуст, Катта Дархон, Катта Дархон 2-тор кўчаси, Геология, Иброҳим Мўминов, Ниёзбек йўли, Кичик ҳалқа йўли, Катта ҳалқа йўли, Дўрмон йўли, Шаҳриобод, Зиёлилар, Мирзакалон Исмоилий, Паркент, Боғишамол, Наманган, Зарбулоқ, Қирқйигит, Тамарахоним тор кўчаси, Озодлик кўчаларида;
— Яланғоч, Тошқишлоқмаш, Мавлоно Риёзий, Бўз-1 даҳаларида;
— ТошГРЭС шаҳарчасида;
— Ҳамид Олимжон майдонида;
— Тошкент Давлат Аграр Университети ҳудудида.

5- Иссиқлик марказининг таъминот йўналишидаги:

— Заргарлик, Лутфий, Қатортол, Гулистон, Фарҳод, Чўпонота, Боғибўстон, Кичик ҳалқа йўли, Наққошлик, Дўмбиробод, Дўмбиробод 4-тор кўчаси, Серқуёш, Ўсмир, Тахиатош, Ширин, Мақсуд Шайхзода, Қатортол 1, 2-тор кўчалари, Катта Хирмонтепа, Нурафшон, Сеул, Гулханий, Боғистон, Самарқанд Дарвоза, Тақачи, Катта ҳалқа йўли, Ўрикзор, Бешқайрағоч, Тўқимачи, Нашриёт, Юсуф Саккокий, Фозилтепа кўчаларида;
— Чилонзор 5-26, 30, 31, Г9А, 20А, Ц, Дўмбиробод, Оқтепа, Ал-Хоразмий 1,2, Шарқ, Изза, Гулистон, Бешқайрағоч даҳаларида;
— Ўрикзор бозори ҳудудида.

“Тошиссиққуввати” ДУК ноқулайликлар учун узр сўрайди.

🌐 Web-site 🌏 Facebook
Уважаемые жители и гости столицы!

В соответствии с программой подготовки к осенне-зимнему сезону 2020–2021 годов в городе Ташкенте с 14 сентября проводятся работы по подготовке тепловых центров и труб по их маршруту к новому сезону. В связи с чем в районах столицы осуществляются плановые отключения горячего водоснабжения. В частности, 5–9 октября не будет горячей воды по маршруту снабжения 1-го и 5-го тепловых центров.

На территории, снабжаемой 1-м тепловым центром, это:

— проспект Мустакиллик, улицы Мирзо Улугбека, Буюк ипак йули, Кари Ниязова, Мухаммада Юсуфа, Сайрам, Тамараханум, Аккурган, Уткира Султанова, Осиё, Льва Толстого, Навнихол, 3-проезд Навнихол, Ясси, Каландар, Буз, 5-й проезд Сайрам, 7-йпроезд Сайрам, Чуст, Катта Дархон, 2-й проезд Катта Дархон, Геология, Ибрахима Муминова, Ниёзбек йули, Кичик халка йули, Катта халка йули, Дурмон йули, Шахриобод, Зиёлилар, Мирзакалона Исмаили, Паркентская, Богишамол, Наманган, Зарбулок, Киркйигит, проезд Тамараханум, Озодлик;

— массивы Ялангач, Ташсельмаш, Мавлоно Риёзи, Буз-1;
— посёлок (городок) ТашГРЭС;
— площадь Хамида Алимджана;
— территория Ташкентского государственного аграрного университета.

На территории, снабжаемой 5-м тепловым центром, это:

— улицы Заргарлик, Лутфи, Катартал, Гулистан, Фархадская, Чупонота, Богибустан, МКАД, Наккошлик, Домбрабад, 4-й проезд Домбрабад, Серкуёш, Усмир, Тахиаташ, Ширин, Максуд Шайхзода, 1-й 2-й проезды улицы Катартал, Катта Хирмонтепа, Нурафшон, Сеул, Гульхани, Богистон, Самарканд Дарвоза, Такачи, ТКАД, Урикзар, Бешкайрагач, Тукимачи, Нашриёт, Юсуф Саккоки, Фозилтепа;
— кварталы Чиланзар 5-26, 30, 31, Г9 А, 20 А, Ц и массивах Домбрабад, Актепа, Аль-Хорезми 1 и 2, Шарк, Изза, Гулистан, Бешкайрагач;
— территория рынка Урикзор.

ГУП «Тошиссиккуввати» приносит извинения за доставленные неудобства!

🌐 Web-site 🌏 Facebook
Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг йигирма биринчи сессияси онлайн тарзда бўлиб ўтмоқда.

Сессия кун тартибидан ўндан ортиқ масалалар ўрин олган.

Депутатлар дастлаб “Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 1 майдаги “Ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг рейтинг баҳолаш тизимини жорий этиш тўғрисида”ги қарори ижроси тўғрисида”ги масалани кўриб чиқмоқдалар.

Шу билан бирга йиғилишда Тошкент шаҳридаги Меҳрибонлик уйларида тарбияланаётган, етим ва ота-онасининг қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни қўллаб-қувватлашга доир Қонун ҳужжатлари ижроси, пойтахтимиздаги коммунал хизмат кўрсатиш корхоналарининг 2020-2021 йиллардаги куз-қиш мавсумига тайёргарлиги ҳамда ижтимоий-иқтисодий аҳамиятга эга бўлган қатор масалалар муҳокама этилади.

Сессия тафсилотларига яна тўхталамиз.

🌐 Web-site 🌏 Telegram
Куз-қиш мавсумига тайёргарлик ҳолати кўриб чиқилди

Яккасарой туман ҳокимлигида йиғилиш бўлиб ўтди. Уни туман ҳокими Анвар Сайфутдинов олиб борди.

Йиғилишда тумандаги корхона ташкилот раҳбарлари, маҳалла раислари иштирок этишди.

Президентимизнинг Ижтимоий соҳа объектларини 2020-2021 йиллар куз-қиш мавсумига тайёрлаш бўйича берган топшириқлари ижросини ўрганиш учун Яккасарой туманида Республика ишчи гуруҳи ўрганишни бошлаган эди.

Ишчи гуруҳ томонидан кўп қаватли уй-жойларнингнинг куз-қиш мавсумига тайёргарлиги ҳолати бўйича жойларда аниқланган камчиликлар юзасидан масъул раҳбарларга ўз вақтида бартараф этиш бўйича топшириқлар берилди.

Амалга оширилаётган бундай ишлар мавжуд камчиликларни бартараф қилиш, аҳолига кўрсатилаётган хизматлар сифатини янада оширишда муҳим аҳамият касб этиб, хонадонларнинг қиш мавсумини муаммосиз ўтказишини таъминлаш имконини беради.

✍🏻 Яккасарой туман ҳокимлиги Матбуот хизмати
Президент миллий почта тизимини ислоҳ қилиш масалалари муҳокамаси юзасидан йиғилиш ўтказди.
Жўнатмалар ва маҳсулотларни якуний манзилга етказиб беришни йўлга қўйиш орқали почта даромадини ошириш зарурлиги айтилди.
Миллий онлайн савдо майдончасини ишга тушириш, олис ҳудудлардаги почта бўлинмаларида 13 хил давлат хизмати кўрсатишни ташкил этиш бўйича топшириқлар берилди.
Матбуот тарқатиш тизимини ривожлантириш, даврий нашрларга онлайн обунани йўлга қўйиш муҳимлиги таъкидланди.

Президент провел совещание по вопросам реформирования национальной почтовой системы.
Указано на необходимость увеличения доходов системы за счет налаживания доставки отправлений и продукции до конечного адресата.
Поручено запустить Национальную торговую онлайн-платформу, организовать оказание 13 видов госуслуг в почтовых отделениях.
Подчеркнута важность развития системы распространения прессы, налаживания онлайн-подписки на периодику.

#Mirziyoyev #yigilish #pochta #islohot

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Тошкентда энди 312 та умумтаълим мактабида дарслар анъавий тарзда олиб борилади

❇️Ҳурматли пойтахтликлар!
Фарзандлари умумтаълим муассасаларида таълим олаётган ота-оналар!

Аввалроқ, Санитария-эпидемиология осойишталик марказлари, тиббиёт бирлашмаларининг хулосалари, ўқитувчиларни коронавирус кўрсаткичи ҳамда Халқ депутатлари туман Кенгашларининг тегишли қарорлари билан пандемия шароитида Тошкент шаҳридаги умумтаълим муассасаларида таълим жараёнларини босқичма-босқич 2020 йил 14 сентябрдан бошлаб 308 та таълим муассасалари ўз фаолиятини бошлагани тўғрисида хабар берган эдик.
👉Жорий йилнинг 6 октябрдан бошлаб Юнусобод туманидаги 86, 97, 117, 220-сонли мактаблар ҳам ўз фаолиятини йўлга қўяди.
2020 йил 6 октябрь ҳолатига Тошкент шаҳридаги 318 та умумтаълим муассасаларидан қуйидаги 312 таси анъанавий тарзда фаолият кўрсатади:

1. Бектемир туманидаги 289, 290, 291, 292, 293-сонли мактаб.
2. Миробод туманидаги 31, 56, 57, 60, 65, 83, 94, 110, 125, 147, 154, 158, 175, 213, 214, 218, 263, 294, 328-сонли мактаблар.
3. Мирзо Улуғбек туманидаги 18, 27, 35, 49, 50, 54, 64, 71, 71а, 112, 121, 142, 187, 205, 207, 208, 209, 210, 211, 211а, 221, 225, 256, 223, 241, 275, 286, 308-сонли мактаблар, 101-105-сонли мактаб-интернатлар ҳамда ФФИДУМ, ПМТИДУМ, МАФИДУМ.
4. Олмазор туманидаги 1, 11, 15, 16, 22, 24, 28, 29, 36, 46, 111, 133, 134, 146, 159, 159а, 165, 185, 191, 196, 219, 224, 233, 234, 242, 243, 249, 261, 278, 298, 315, 326-сонли мактаблар ҳамда 100, 102, 106-сонли мактаб-интернатлар.
5. Сергели туманидаги 2, 3, 6, 7, 8, 32, 33, 47, 55, 68, 76, 104, 264, 266, 267, 268, 269, 237, 277, 284, 285, 300, 301, 303, 304, 305, 317, 322, 329, 330, 331-сонли мактаблар.
6. Учтепа туманидаги 4, 14, 38, 44, 62, 74, 75, 78, 81, 106, 107, 109, 116, 123, 129, 193, 194, 197, 199, 203, 228, 229, 236, 238, 245, 251, 283, 287, 295, 296, 297, 312-сонли мактаблар ҳамда ХТИДУМ.
7. Чилонзор туманидаги 66, 79, 90, 101, 103, 114, 126, 128, 131, 138, 162, 163, 164, 168, 173, 178, 179, 182, 183, 184, 188, 195, 195а, 200, 201, 202, 217, 232, 270, 280, 281-сонли мактаблар ҳамда 4-сонли мактаб-интернат.
8. Шайхонтоҳур туманидаги 10, 13, 19, 20, 34, 37, 39, 40, 41, 42а, 34а, 59, 82, 84, 85, 92, 102, 113, 132, 136, 141, 157, 180а, 192, 169, 186, 254, 262, 276, 299, 314, 316, 320, 324-сонли мактаблар.
9. Юнусобод туманидаги 5, 9, 12, 17, 21, 43, 51, 53, 58, 63, 70, 72, 80, 86, 87, 88, 96, 97, 98, 105, 117, 122, 150, 220, 235, 240, 246, 247, 250, 257, 258, 259, 260, 265, 271, 272, 273, 274, 288, 302, 313, 327-сонли мактаблар ҳамда ТФИДУМ.
10. Яккасарой туманидаги 25, 26, 48, 73, 89, 91, 100, 118, 127, 135, 144, 160, 172, 319, 321-сонли мактаблар.
11. Яшнобод туманидаги 23, 30, 52, 61, 67, 69, 145, 149, 151, 152, 153, 155, 156, 161, 166, 170, 198, 204, 206, 212, 215, 216, 226, 227, 230, 231, 244, 255, 282, 307-сонли мактаблар ҳамда 103-мактаб-интернат.
Тошкент шаҳридаги бошқа умумий ўрта таълим мактаблари санитар ва тиббий тайёргарлиги ҳолатидан келиб чиқиб, ўз фаолиятини анъанавий тарзда бошлагунга қадар онлайн тарзда, яъни “Онлайн-мактаб” лойиҳаси доирасидаги телевизион дарслар орқали дарс машғулотларини амалга оширади.
Фурсатдан фойдаланиб, яна бир бор ота-оналардан мазкур жараёнга масъулият билан ёндошишларини, анъанавий шаклда фаолиятини бошлаётган мактаблар жамоасидан санитария қоидаларига қатъий риоя қилиш, фарзандларимиз ва яқинларимиз саломатлигини сақлашларини сўраб қоламиз.

🖌Тошкент шаҳар ХТББ Матбуот хизмати

👉Каналимизга уланинг ва дўстларингизга улашинг: 👉 https://t.iss.one/ToshkentshaharXTBB
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Яккасарой туманидаги 91-сонли ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактабининг 540 ўринли янги биносининг очилиш маросими бўлиб ўтди.

🔹 Унда туман ҳокими Анвар Сайфутдинов тумандаги сектор раҳбарлари туман халқ таълими бўлими мудири ва ўқувчи ва ота-оналар иштирок этишди.

🔹 Мактаб биноси мутлақо янгича дизайнда барпо этилган бўлиб, лабораториялар, электрон кутубхоналар, спорт заллари ва майдончалар билан таъминланган.

🎥 Лавҳамиз шу ҳақда
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚡️ Яккасарой туманидаги 319-сонли умумтаълим мактаби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 17 августдаги 679-сонли қарорига асосан, капитал таъмирдан чиқарилиб тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.

Унда туман ҳокими сектор раҳбарлари ва меҳмонлар иштирок этишди. Ушбу мактаб 750 ўринли бўлиб, ўқувчиларга қулайлик яратиш мақсадида 3 та махсус фан хоналари, 2 та меҳнат, тиббиёт ҳамда тиш шифокори хонаси, 120 ўринли фаоллар зали, 200 ўринли ошхона, 1 спорт зали ташкил этилган.

🎥 Лавҳамиз шу ҳақда
Вазифалар белгилаб олинди

Бугун Яккасарой туман ҳокимлигида куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш бўйича олиб борилаётган ишлар юзасидан йиғилиш бўлиб ўтди.

Йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси масъул ходими Фарҳод Азизов, туман ҳокими Анвар Сайфутдинов, туман ҳокими ўринбосарлари, туман прокурор ўринбосарлари, Республика ишчи гуруҳининг секторларга бириктирилган котиблари ва сектор котиблари иштирок этишди.

Ишчи гуруҳ томонидан кўп қаватли уй-жойларнингнинг куз-қиш мавсумига тайёргарлиги ҳолати бўйича жойларда аниқланган камчиликлар юзасидан масъул раҳбарларга ўз вақтида бартараф этиш бўйича топшириқлар берилди.

Амалга оширилаётган бундай ишлар мавжуд камчиликларни бартараф қилиш, аҳолига кўрсатилаётган хизматлар сифатини янада оширишда муҳим аҳамият касб этиб, хонадонларнинг қиш мавсумини муаммосиз ўтказишини таъминлаш имконини беради.

✍🏻 Яккасарой туман ҳокимлиги Матбуот хизмати