Yakkasaroy tuman hokimligi Matbuot xizmati
5.54K subscribers
58.8K photos
4.83K videos
6 files
6.84K links
Yakkasaroy tuman hokimligi Matbuot xizmati
Download Telegram
Yakkasaroy tuman hokimligi Matbuot xizmati
Photo
Атмосфера ҳавосининг тозалиги жамики тирик мавжудот учун муҳим ҳисобланади. Бироқ бугунги кунда унга зарар етказувчи омиллар кўпайиб бормоқда. Биргина транспорт воситаларини олайлик. Мамлакатимизда 60 фоиз ёки йирик шаҳарларимизда 80 фоиздан ортиқ транспорт воситаси атмосфера ҳавосининг ифлосланишига сабаб бўлмоқда. Бу кўрсаткич Тошкент шаҳрида деярли 95 фоизга тўғри келади.

Автомобилсиз кун ғояси 1995 йилда Буюк Британияда пайдо бўлган ва қисқа муддатда бутун дунёда кенг оммалашган. 2000 йилдан бери 22 сентябрь – "Жаҳон автомобилсиз куни" сифатида нишонланади.

Шу куни автомобил хайдовчилари шахсий транспорт воситаларидан камида бир кун фойдаланишмайди, баъзи шаҳарлар ва мамлакатларда пиёда юриш, велосипед ҳайдаш, жамоат транспортидан фойдаланиш, шунингдек, иш ва дам олиш жойларига пиёда бориш ғояларини тарғиб қилувчи махсус акциялар ҳам ташкил қилинади.

Бундай тадбирларни ўтказишдан кўзланган асосий мақсад – энг аввало, автомобиллардан чиқаётган турли заҳарли газлар орқали атмосферанинг заҳарланишини камайтиришга ўз ҳиссасини қўшиш, қолаверса пиёда юриш ва велосипедда сайр қилишни кенг тарғиб этишдан иборат. Бу эса аҳоли орасида соғлом турмуш тарзини кенг оммалаштириш йўлида хизмати қилади.

✍🏻 Яккасарой туман ҳокимлиги Матбуот хизмати
Рақамли иқтисодиёт ҳамда электрон ҳукуматни жорий қилиш масалалари бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди.
Ҳар бир тармоқ ва ҳудуд раҳбари рақамли иқтисодиёт соҳасида кескин ўзгариш қилиши, рақамлаштириш соҳасини алифбосидан бошлаб чуқур ўрганиши кераклиги айтилди.
530 та ҳудудий ва 280 та тармоқ лойиҳасининг самарадорлиги муҳокама қилиниб, қўшимча вазифалар белгиланди.
– Рақамли иқтисодиётсиз мамлакат иқтисодиётининг келажаги йўқ, – деди Президент.

Состоялось видеоселекторное совещание по вопросам внедрения цифровой экономики и электронного правительства.
Указано, что руководители отраслей и регионов должны совершить коренной поворот в сфере цифровой экономики, досконально изучить ее начиная с азов.
Обсуждена реализация 530 региональных и 280 отраслевых проектов, определены дополнительные задачи.
- Без цифровой экономики нет будущего у экономики страны, - отметил Президент.

#Mirziyoyev #videoselektor #iqtisodiyot #raqamlashtirish

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Шавкат Мирзиёев: Рақамлаштириш билан шуғулланмасдан ривожланиш мумкин эмаслигини, бусиз келажагимиз йўқлигини тушуниб етиш керак

Шавкат Мирзиёев: Необходимо осознать, что невозможно развиваться, не занимаясь цифровизацией, без этого нет будущего

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
"Бўш иш ўринлари ярмаркаси" ўтказилади

Яккасарой туман ҳокимлиги ташаббуси ҳамда Ёшлар ишлари агентлиги Яккасарой туман бўлими, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш Яккасарой туман бўлими, туман бандликка кўмаклашиш маркази, ҳамкорлигида 24 сентябрь куни соат 11:00да тумандаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети олдидаги хиёбонда "Бўш иш ўринлари ярмаркаси" ўтказилади.

Ярмаркада тумандаги 30 дан зиёд корхона ва ташкилотлар ўзларининг 1000 дан ортиқ бўш (вакант) иш ўринлари билан қатнашади.

Тадбирнинг мақсади корхона, ташкилотларга, давлат идораларига замонавий билимларга эга истеъдодли ва истиқболли кадрларни жалб қилиш, ёш мутахассисларга ишга жойлашишда кўмаклашишдан иборат.

Ҳурматли Яккасарой туман фуқаролари “Бўш иш ўринлари ярмаркаси"га таклиф қилиб қоламиз.

✍🏻 Яккасарой туман ҳокимлиги Матбуот хизмати
Фуқаролар қабули бўлиб ўтди

Бугун Яккасарой туман ҳокимлиги ҳовлисида карантин қоидаларига амал қилган ҳолда фуқаролар қабули бўлиб ўтди.
Унда туман ҳокими ўринбосарлари, масъул корхона ташкилот раҳбарлари ва фуқаролар иштирок этди.

Қабулда фуқароларнинг коммунал соҳа, бандликни таъминлаш, банк кредити, уй-жой ажратиш, ички йўлларни таъмирлаш ва бошқа масалалар билан боғлиқ мурожаатлари қабул қилинди.

Барча мурожаатларни ўз вақтида ҳал этиш юзасидан чора-тадбирлар белгиланди.

Дарҳақиқат фуқаролар мурожаатининг ижобий ҳал этилиши уларнинг эртангги кунга бўлган ишончини янада оширади. Демакки, фуқаролар мурожаатини ижобий ҳал этиш ҳар биримизнинг бурчимиздир.

✍🏻 Яккасарой туман ҳокимлиги Матбуот хизмати
Yakkasaroy tuman hokimligi Matbuot xizmati
Photo
Кўнгилларни шод этиб

Ҳаёт қувонч ва ташвишлардан, оқ ва қора чизиқлардан, яхши ва ёмон кунлардан иборат. Инсон учун ҳаётнинг ўтиб бўлмас синовлари, ечиб бўлмас тугунлари, ошиб бўлмас довонлари бор. Яратган кимгадир дард берса, кимгадир ғам беради. Бу бир кам дунёнинг синоатлари кўп. Бу ҳақиқатларни англаган инсон борки, меҳр-мурувват, хайру саховат, кўнгли ярим одамга яхшилик қилишни эзгу амаллардан деб ҳисоблайди.

Бугун Яккасарой туман ҳокимлиги ва Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш Яккасарой туман бўлими масъуллари томонидан тумандаги Шохжаҳон маҳалласи Имом ат-Термизий кўчаси, 2а уйда яшовчи 92 ёшли онахон Павлина Муҳаммеджанова ҳолидан хабар олиниб онахонга тумандаги 59-оилавий поликлиника томонидан керакли тиббий хизматлар кўрсатилди.

Шунингдек, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғининг ўринбосари Дилдора Исмоилжонова тумандаги “Боғсарой” маҳалласи Ж.Шоший кўчаси 2 тор 16-уйда яшовчи Муҳаммадрафи Турғунов хонадонига бориб, унга эшитиш аппаратини топширди.

✍🏻 Яккасарой туман ҳокимлиги Матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 75-сессиясидаги нутқи

Выступление Президента Республики Узбекистан Шавката Мирзиёева на 75-й сессии Генеральной Ассамблеи Организации Объединенных Наций

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Президент Шавкат Мирзиёевнинг Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 75-сессиясидаги нутқи (видео)

Выступление Президента Шавката Мирзиёева на 75-й сессии Генеральной Ассамблеи Организации Объединенных Наций (видео)

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter