Yakkasaroy tuman hokimligi Matbuot xizmati
7.1K subscribers
49K photos
4.09K videos
6 files
5.91K links
Yakkasaroy tuman hokimligi Matbuot xizmati
Download Telegram
Яккасаройда замонавий “Ёшлар меҳнат гузари” очилади

Бугун Яккасарой туман ҳокими, туман прокурори, туман ИИО ФМБ бошлиғи, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Яккасарой туман Кенгаши раиси, тумандаги “Дамариқ” маҳалла ҳудудида “Yoshlar – kelajagimiz” Давлат дастури доирасида қурилган “Ёшлар меҳнат гузари”ни қурилиш ишлари билан танишди.

Танишиш давомида “Ёшлар меҳнат гузари” раҳбари билан суҳбатлашиб керакли маслаҳатларни бериб ўтишди.

Эслатиб ўтамиз, эртага 27 июнь куни ушбу янги қурилган замонавий “Ёшлар меҳнат гузари”нинг очилиш маросими бўлиб ўтади.

✍🏻 Яккасарой туман ҳокимлиги Матбуот хизмати
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тошкентдаги ўқув марказлари қачондан тўлиқ ишга тушади? Улар фаолиятида қандай янгиликлар кутилмоқда?

Тошкент шаҳар ҳокимлигида бўлиб ўтган пойтахтимиздаги нодавлат таълим муассасалари раҳбарлари иштирокидаги йиғилиш тафсилотлари орқали саволларга жавоб оласиз.

***

Когда будет полностью запущена деятельность учебных центров в Ташкенте? Что нового ожидается в их работе?

Ответы на эти и другие вопросы по теме можно получить из нашего репортажа о собрании, которое прошло в хокимияте города Ташкента при участии руководителей негосударственных образовательных учреждений.

🌐 Web-site 🌏 Telegram
Сайёр ўрганиш

Яккасарой туман ҳокими Анвар Сайфутдинов ҳамда тумандаги масъул ташкилотлар ҳамкорлигида тумандаги “Армуғон”, “Бошлиқ”, “Қушбеги” маҳалла ҳудудларида сайёр ўрганиш олиб борилди.

Сайёр ўрганиш давомида маҳаллалардаги қурилиш объектлари ҳамда маҳаллаларда олиб борилаётган ободонлаштириш ишлари билан танишилди.

Ўрганиш давомида масъулларга аниқланган камчиликлар бўйича аниқ топшириқлар бериб ўтилди.

Яккасарой туман ҳокимлиги Матбуот хизмати
Президент Шавкат Мирзиёевнинг матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимларига табриги

Поздравление Президента Шавката Мирзиёева работникам печати и средств массовой информации

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Forwarded from Mass-media fondi
​​​​Коронавирус инфекциясининг тарқалиши ва карантин чораларининг кучайиши даврида Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди «Xavfsiz yordam» лойиҳаси доирасида фахрий журналистларга кўмак беришнинг биринчи босқичини амалга оширган ва уларни озиқ-овқат пакетлари билан таъминлаган эди.

Аввал ваъда қилинганидек, 27 июнь — Матбуот ва оммавий ахборот воситалари куни арафасида лойиҳанинг иккинчи босқичига старт берилди. Ижтимоий ҳимояга муҳтож ҳамкасбларимизга ҳисобида 1 миллион сўмлик маблағ мавжуд бўлган пластик карталар навбати билан тарқатилмоқда.

Умид қиламизки, мазкур чоралар ҳозирги мушкул вазиятда оз бўлсада кўмак ва ёрдам бўла олади.

@massmediauz
Forwarded from Mass-media fondi
В период распространения коронавирусной инфекции и усиления связанных с этим карантинных мер Общественный фонд поддержки и развития национальных масс-медиа в рамках проекта «Xavfsiz yordam» осуществил первый этап оказания помощи журналистам-ветеранам — предоставил им продуктовые наборы.

Как было обещано ранее, накануне 27 июня — Дня работников печати и средств массовой информации дан старт второму этапу проекта. Нашим коллегам, нуждающимся в социальной помощи, будут розданы пластиковые карты, на каждую из которых зачислено по 1 миллиону сумов.

Надеемся, что эти меры станут для них небольшой поддержкой в нынешней сложной ситуации.

@massmediauz
Forwarded from Дилшод Саиджанов (Ниқоб тақинг!)
Ҳурматли журналистлар, оммавий ахборот воситалари ходимлари ва блогерлар!

Азиз дўстлар!

Бугун биз касб байрамимиз — Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари кунини нишонлаяпмиз. Ҳаммамиз учун муҳим бўлган бу кунда биз ушбу фидойи, мураккаб, масъулиятли ва олижаноб касб вакилларини шарафлаймиз.

Бир асрдан зиёд вақт аввал, 1906 йилнинг 27 июнида ўзбек тилидаги илк газета бўлмиш «Тараққий»нинг биринчи сони олам юзини кўрди. Айнан шу тарихий сана мустақил Ўзбекистонда Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни сифатида нишонлана бошланди.

Бу касб байрами сўнгги йилларда янгича мазмун касб этди. Президент Ш.Мирзиёевнинг сиёсий иродаси, унинг халқ билан мулоқотни йўлга қўйиш, сўз ва ахборот эркинлигини таъминлаш ғояси натижасида давлат органларининг очиқлиги ва шаффофлиги таъминланиб, бу Ўзбекистоннинг ривожланиш стратегиясининг устувор йўналишига айланди.

Шу муносабат билан, ўтган даврни таҳлил қилар эканмиз, ишонч билан айтиш мумкинки, журналистлар ва блогерлар мамлакат ҳаётининг ажралмас қисмига айланди, аҳоли орасида уларнинг нуфузи ошди, таниқли исмлар ва таҳаллуслар пайдо бўлди. Бу эса уларнинг ҳақиқий журналистика кучини борган сари кўпроқ ҳис қилаётган кўп миллионли аудиториянинг ҳурмати ва эҳтиромига сазовор бўлаётганидан дарак беради. Бу куч ҳеч кимга хотиржамликка берилишга йўл қўймаяпти, доим воқеа-ҳодисалардан хабардор ва давлат органларига жамият олдидаги вазифаларини мунтазам эслатиб турибди. Бу, шубҳасиз, катта ютуқ ва шу билан бирга Янги Ўзбекистон тараққиётининг асосидир!

Давлат раҳбарининг белгилаб берган йўналиши мамлакатда шаклланаётган фуқаролик жамиятининг муҳим қисмига айланган нодавлат интернет-журналистика ва блогерликнинг жадал ривожланишига сабаб бўлди. Бугун уйқудан уйғонишимиз билан ижтимоий тармоқ ва мессенжерларга киришга ошиқамиз, ҳаётимизни реал вақт режимидаги янгиликлар ва постларсиз, матбуот ва электрон нашрлардаги долзарб мақолалар, ижтимоий тармоқлардаги қизиқарли, танқидий ва фикрлашга ундовчи материалларсиз тасаввур эта олмаймиз.

Алоҳида таъкидлашни истардимки, оммавий ахборот воситаларининг асосий эътибори инсон, унинг кундалик ҳаёти, ўй-хаёллари, қизиқишлари, орзу ва мақсадларига қаратилган. Бу мамлакатимизда етук, фуқаролик ва прогрессив фикрловчи журналистиканинг шаклланиши нуқтаи назаридан жуда муҳимдир.

Нафақат расмий ахборотнинг бирламчи манбаси, балки фуқаролар ўзини қизиқтирган маълумотни олиши мумкин бўлган ресурс бўлишга интилаётган давлат органлари ахборот хизматлари ҳам ОАВ ва блогерлардан қолишмаяпти.

Шу нуқтада 2019 йилнинг 27 июнь — Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари кунида Президент томонидан матбуот котибларининг ҳуқуқий мақоми, роли ва аҳамиятини белгилаб берган қарор имзоланганига эътиборингизни қаратмоқчиман.

Ўзбекистонда ҳамиша кучли иқтидорга эга матбуот котиблари бўлган, аммо шу дамдан жамиятга уларнинг янги қирралари очилди — энди ушбу касб эгалари фақат журналистлар билан ҳамкорликни ташкил этувчи ташкилот вакилларигина эмас. Бундан буён ахборот хизматлари раҳбарлари (400 га яқин мутахассис) вазирлар, раислар, директорлар ва ҳокимларнинг ахборот сиёсати бўйича маслаҳатчиларидир. Улар шов-шувли воқеаларни шарҳлай оладиган, раҳбар номидан журналистларнинг мураккаб саволларига жавоб берадиган, ахборот маконида давлат органининг расмий нуқтаи назарини ифода этадиган ва ҳимоя қиладиган мутахассислардир. Мисол учун, 2019 йилда ОАВдаги танқидий мақолаларга жавоб қайтариш кўрсаткичи 10-15 фоизга тенг бўлган бўлса, бугунга келиб, 87 фоизга етди.

Бу йўлда уларни Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги — фаолиятининг илк кунидан давлат органлари ва ОАВ ўртасида ҳамкорликни йўлга қўйиш чора-тадбирларини амалга ошириб келаётган ташкилот ҳар томонлама қўллаб-қувватламоқда. Агентлик конструктив мулоқот учун ўзига хос майдон бўлиб хизмат қилишга ҳаракат қилмоқда ҳамда журналистлар ва блогерлар ҳамиша керакли ахборотга эга бўлишлари учун шароит яратмоқда.

@saidjanov_dm
Forwarded from Дилшод Саиджанов (Ниқоб тақинг!)
Ҳурматли ҳамкасблар!

Албатта, сўз эркинлигини мустаҳкамлаш ва ОАВни ривожлантириш бўйича амалга оширадиган ишларимиз ҳали кўп, бу борада муаммолар етарли. Афсуски, баъзан журналист ва блогерлар ўзларининг сўзлаш ва фикрлаш эркинликларини, «тингланиш ҳуқуқи»ни ҳимоя қилишларига тўғри келмоқда. Бундай ҳолатлар, албатта, журналистлар ҳамжамияти ва бутун жамиятнинг назаридан четда қолиши мумкин эмас.

Айнан шунинг учун бугун Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги ОАВ соҳасини янада либераллаштириш ва давлат бошқарув органларининг янада очиқлигини таъминлаш доирасида қўшимча ҳуқуқий чораларни қабул қилиш устида ишламоқда. ОАВни рўйхатга олишнинг хабардор қилиш тартиби, давлат органлари томонидан журналистик сўровларни кўриб чиқиш муддатларининг қисқартирилиши, журналистик фаолиятга аралашув ва қаршилик қилиш учун жавобгарликни ошириш, блогерларга журналистларники каби ҳуқуқлар бериш, туҳмат учун озодликдан маҳрум қилишни бекор қилиш, янги таҳрирдаги «Оммавий ахборот воситалари тўғрисида»ги қонунни қабул қилиш кабилар шулар жумласидандир.

Яна шуни ҳам таъкидлашни истардимки, журналистлар ҳамжамияти ўзини-ўзи бошқариши, ОАВ ходимлари ва блогерларнинг ахборот ишончлилиги таъминланишига асосланган миллий қонунчилик меъёрлари ва касбий этикага амал қилиши ҳам долзарб масалалардан.

Журналистлар ҳамда матбуот котибларининг малакасини ошириш, бу соҳада хорижий давлатларнинг илғор тажрибаларини ўрганиш ва қўллаш масалалари ҳам ўта муҳим. Фақатгина ўз устимизда тинимсиз ишлаш, миллий журналистиканинг профессионаллик даражасини такомиллаштириш орқали ОАВни халқ ва инсон манфаатларига хизмат қилувчи ҳақиқий «тўртинчи ҳокимият»га айлантиришимиз мумкин.

Азиз дўстлар!

Ушбу байрамона кунда касб айёмингиз муносабати билан энг илиқ табрикларимизни қабул қилгайсиз. Биз фидойилигингиз, истеъдодингиз, юксак ғояларга содиқлигингиз, меҳнатингиз, ҳар бир инсоннинг юрак-юрагига кириб борувчи ва ҳаётимизни янада яхшилашга хизмат қилувчи сўзингиз учун сиздан чин дилдан миннатдормиз.

Сизга ижодий юксалишлар, мушкул, аммо олижаноб ишингизда муваффақиятлар, танлаган йўлингизда доим собит ва ахборот маконида етакчи бўлишингизни тилаб қоламиз.

Байрамингиз билан!

@saidjanov_dm
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
27 июнь – Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни билан Яккасарой туман ҳокими, туман прокурори, туман
ИИО ФМБ бошлиғининг байрам табриги.

Байрам муборак бўлсин!
Forwarded from 67 studio
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Шавкат Мирзиёев оммавий ахборот воситалари ходимларини байрами билан табриклади ва уларга камчиликларни рўй-рост айтишаётгани учун миннатдорлик билдирди.


Каналга уланиш https://t.iss.one/studio_67
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📝Бугун – Матбуот ва ОАВ ходимлари куни. Шу сабабли бугун камераларимиз объективи айнан ушбу соҳа вакилларига қаратилган.

Журналист ўзи ким, унинг жамиятдаги вазифаси нима, бугунги кунда аудитория эътиборини қандай қозониш мумкин? Шу ва бошқа саволлага ўз ишининг ҳақиқий усталаридан жавоб олдик.

Тўлиқ видео: https://bit.ly/OAV_uzb

🌐 Web-site 🌏 Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бугун Яккасарой туманида янги замонавий “Ёшлар меҳнат” гузарининг очилиш маросими бўлиб ўтди.

Очилиш маросимида туман ҳокими А.Сайфутдинов, Тошкент шаҳар ҳокимининг ўринбосари Д.Рахимова, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Тошкент шаҳар Кенгаши раиси А.Назиров, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Яккасарой туман Кенгаши ҳамда сектор раҳбарлари ва ёшлар иштирок этишди.

🎥 Батафсил лавҳамизда...
Ғолиблар аниқланди

Яккасарой туман ҳокимлиги, туман прокуратураси, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Яккасарой туман Кенгаши ҳамкорлигида “Ёш хаваскор рассом” мавзусида расмлар танлови эълон қилинган эди.

16 июнь кунидан – 21 июнь кунига қадар ёш рассомларимиз 200 га яқин ўз ижод маҳсулларини телеграм орқали юборишди. Комиссия аъзолари томонидан 6-14 ва 15-20 ёш тоифаси бўйича ғолиблар аниқланди.

27 июнь куни туман ҳокими А.Сайфутдинов, Тошкент шаҳар ҳокимининг ўринбосари Д.Рахимова, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Тошкент шаҳар Кенгаши раиси А.Назиров, туман сектор раҳбарлари ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Яккасарой туман Кенгаши раиси томонидан тақдирландилар.

Яккасарой туман ҳокимлиги Матбуот хизмати