Yakkasaroy tuman hokimligi Matbuot xizmati
6.69K subscribers
50.3K photos
4.18K videos
6 files
6.01K links
Yakkasaroy tuman hokimligi Matbuot xizmati
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#befarqemasman

Санжар Мавлонов, Яккасарой туман тиббиёт бирлашмаси бош шифокори:

— Тиббиётнинг бирламчи бўғинида меҳнат қилиб келмоқдаман. Ўзим ишлаётган туман мисолида аҳолига тиббиётнинг қай даражада яқинлашиб бораётганини айтиш, аввалги ҳолат билан таққослаш имконим бор. Биргина онлайн поликлиника лойиҳаси орқали оилавий поликлиникаларнинг иш юкламаси сезиларли қисқарди, фуқаролар ортиқча оворагарчиликлардан халос бўлди. Пойтахтнинг гавжум ҳудудларида ўрнатилган мини поликлиникалар ҳам ижобий янгиликлардан биридир. Мен шифокор сифатида ўзим ишлаётган тизимда бундай ўзгаришлар тўхтаб қолмаслигини истайман. Шу боисдан янгиланаётган Конституциямизни тўлиқ қўллаб-қувватлайман. Референдумда ўз саломатлигига бефарқ бўлмаган барча юртдошларимизни фаол бўлишларини сўрайман.

@menbefarqemasman
Toshkent shahar hokimi v. b Shavkat Umurzoqov tumanlarni o‘rganmoqda.

Bugun Sh.Umurzoqov shahardagi sektorlar rahbarlari, hokim o‘rinbosarlari bilan Yakkasaroy tumanida bo‘ldi.

Yakkasaroy tumani hokimi va hokim o‘rinbosalarining tumanda iqtisodiyotni o‘stirish, infratuzilmani yaxshilash, kommunal sohadagi muammolarni bartaraf etish, aholini qo‘llab-quvvatlash, murojaatlarini o‘rganib, hal etish borasidagi ishlari bilan tanishdi.

И.о.хокима Ташкента Шавкат Умурзаков изучает ситуацию в районах.

Сегодня Ш.Умурзаков вместе с руководителями секторов столицы и заместителями хокима посетил Яккасарайский район.

Ознакомился с работой хокима Яккасарайского района и его заместителей, направленной на экономический рост района, улучшение инфраструктуры, устранение проблем в коммунальной сфере, поддержку населения, изучение и решение обращений граждан.


YouTube | Facebook | Instagram | Web-site
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#befarqemasman

Гулноза Ҳамидова, "Эл-юрт умиди" жамғармасининг 2022 йилги стипендианти, Буюк Британиядаги Абердин университети магистранти:

— "Эл-юрт умиди" жамғармасига ҳужжат топшириб, суҳбат ва имтиҳон жараёнларида ҳеч қандай таниш-билишларсиз, ўз билим ва салоҳиятим билан Британиянинг нуфузли университетига ўқишга киришга муваффақ бўлдим.
Нақлларда атрофимиздаги дўсту душманлардан эмас, бефарқ инсонлардан қўрқиш кераклиги айтилади. Бугун мен чет элда бўлсам ҳам, юртимизда бўлаётган ижтимоий, иқтисодий, сиёсий ўзгаришларга бефарқ эмасман ва референдумда фаол қатнашаман.

@menbefarqemasman
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#befarqemasman

Бектемир Мелиқўзиев, бокс бўйича уч карра Осиё чемпиони, Рио-2016 Олимпиадаси кумуш медали соҳиби:

— Бугунги кунда фаолиятимни АҚШда профессионал боксда давом эттираяпман. Олдимга катта мақсадлар қўйганман ва бу йўлда тинимсиз меҳнат қилаяпмиз. Худо хоҳласа, профессионал боксда ҳам юртимиз байроғини баланд кўтаришга ҳаракат қиламан. Катта натижаларни қўлга киритишимизга давлатимиз томонидан биз — спортчиларга, ёшларга кўрсатилаётган этибор ва халқимизнинг қўллаб-қувватлови сабаб, деб биламан. Айни кунларда Ўзбекистонимизда ҳар қандай соҳада ўзгаришлар бўлаяпти ва албатта, бу ўзгаришларга #befarqemasman. Барчангизни бефарқ бўлмасликка чақираман.

@menbefarqemasman