Yakkasaroy tuman hokimligi Matbuot xizmati
5.6K subscribers
58K photos
4.78K videos
6 files
6.72K links
Yakkasaroy tuman hokimligi Matbuot xizmati
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#befarqemasman

Санжар Мавлонов, Яккасарой туман тиббиёт бирлашмаси бош шифокори:

— Тиббиётнинг бирламчи бўғинида меҳнат қилиб келмоқдаман. Ўзим ишлаётган туман мисолида аҳолига тиббиётнинг қай даражада яқинлашиб бораётганини айтиш, аввалги ҳолат билан таққослаш имконим бор. Биргина онлайн поликлиника лойиҳаси орқали оилавий поликлиникаларнинг иш юкламаси сезиларли қисқарди, фуқаролар ортиқча оворагарчиликлардан халос бўлди. Пойтахтнинг гавжум ҳудудларида ўрнатилган мини поликлиникалар ҳам ижобий янгиликлардан биридир. Мен шифокор сифатида ўзим ишлаётган тизимда бундай ўзгаришлар тўхтаб қолмаслигини истайман. Шу боисдан янгиланаётган Конституциямизни тўлиқ қўллаб-қувватлайман. Референдумда ўз саломатлигига бефарқ бўлмаган барча юртдошларимизни фаол бўлишларини сўрайман.

@menbefarqemasman