Yakkasaroy tuman hokimligi Matbuot xizmati
6.67K subscribers
50.2K photos
4.18K videos
6 files
6.01K links
Yakkasaroy tuman hokimligi Matbuot xizmati
Download Telegram
Учинчи йўналишэркин ва адолатли фуқаролик жамияти ривожланиши билан боғлиқ масаладир.

Бизнинг халқимиз учун жамият, аввало, маҳалладан бошланади. Маҳалла – асрлар давомида миллий урф-одатларимиз ва бой маънавиятимизни безавол сақлаб, халқимиз учун эзгулик ва тарбия бешиги, яхши қўшничилик ва ҳамжиҳатлик маскани бўлиб келмоқда.

Хабарингиз бор, фуқаролар йиғинларининг жамиятдаги мавқеи ва таъсирини кучайтиришга кўмаклашиш мақсадида Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлигини ташкил этдик. Лекин гоҳида бу – маҳаллаларни бошқарадиган идора, деган нотўғри гап-сўзларни ҳам эшитиб қоляпмиз.

Бундай қарашларга йўл қўймаслик мақсадида, маҳалланинг мақомини ҳамда давлат органларининг бу борадаги вазифаларини Асосий қонунимизда аниқ белгилаб қўйишни таклиф этаман.

Бунда маҳаллаларнинг давлат ҳокимияти органлари тизимига кирмаслиги, жойлардаги маҳаллий аҳамиятга молик масалаларни мустақил ҳал этиш бўйича ваколатлари алоҳида белгиланиши зарур”.
"Тўртинчи йўналиш Ўзбекистонда инсонпарвар, демократик ҳуқуқий давлат қуриш масаласидир.

Ҳуқуқий давлат – инсониятнинг минг йиллар мобайнидаги машаққатли меҳнати эвазига шаклланган тараққиёт ғояси ва буюк кашфиётидир.

Фақат ҳуқуқий давлат шароитидагина инсоннинг ҳаёти, эркинлиги, шаъни, қадр-қимматини тўлиқ таъминлаш, том маънода халқпарвар бошқарув тизимини шакллантириш мумкин.

Ҳуқуқий давлат
– демократик тамойиллар асосида қабул қилинган қонунлар олдида барча тенг ва ҳисобдор бўлган, ҳеч ким қонундан устун турмайдиган давлатдир.

Шу маънода, мен “Ўзбекистон – ҳуқуқий давлат” деган ғояни Конституциямизда аниқ мустаҳкамлаб қўйишни таклиф этаман.

Конституцияга давлат органлари фаолиятида очиқлик, шаффофлик ва ҳисобдорликни, мазкур органларнинг ихчам ва тежамкор бўлишини таъминлаш юзасидан қоидалар киритишни таклиф қиламан.

Асосий қонунимизда халқ ҳокимиятчилигини, ҳокимиятларни бир-бирини тийиб туриш ва мувозанатда сақлаш механизмларини таъминлашни янада кучайтириш талаб этилади".
Давлатимиз раҳбари мавзуни давом эттирди:

"Ҳукуматни шакллантириш ва унинг самарали фаолият юритишини таъминлашда Олий Мажлиснинг ваколатларини кенгайтириш бўйича тегишли қоидаларни Асосий қонунимизда белгилашимиз зарур.

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги раҳбарини тайинлаш бўйича фармон Сенат томонидан тасдиқланиши тартибини жорий этишни таклиф этаман.

Ҳукумат томонидан тайёрланган Коррупцияга қарши кураш бўйича йиллик миллий маърузани муҳокама қилиш масаласини парламентимиз ваколатига киритиш лозим.

Олий Мажлиснинг парламент назоратини амалга ошириш бўйича ваколатларининг конституциявий асосларини кучайтириш бўйича ишларни давом эттириш керак.

Шу мақсадда мен Президентнинг айрим ваколатларини Олий Мажлисга ўтказишни таклиф этаман. Мисол учун, Ҳисоб палатаси раисини лавозимга тайинлаш ва озод қилиш ваколатини Сенатга ўтказиш мақсадга мувофиқ.
Бу орқали Ҳисоб палатаси Давлат бюджети шаклланиши ва ижросини таъминлашда парламент назоратининг муҳим воситасига айланади".
“Хусусан, Конституцияда Вазирлар Маҳкамаси ва ҳокимликларнинг экология, ёшлар сиёсатини амалга ошириш, оилани қўллаб-қувватлаш, мустаҳкамлаш ва ҳимоя қилиш, ногиронлиги бўлган шахсларни ижтимоий ҳимоя қилиш, қулай жамоат транспортини ривожлантириш, аҳолининг дам олиши учун зарур шароитлар яратиш, фуқаролик жамияти институтларини қўллаб-қувватлаш бўйича масъулиятини белгилаш лозим.

Фуқароларнинг тинч, эркин ва фаровон яшаши Ҳукумат ва маҳаллий ижро органлари фаолиятининг бош мезонига айланиши зарур.

Суд-ҳуқуқ тизимини қораловчи, жазоловчи органдан инсон ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилувчи органга айлантириш – ислоҳотларимизда ҳал қилувчи аҳамиятга эга.

Ривожланган давлатлардаги каби бизда ҳам адолатли ва мустақил суд, қонун устунлигини амалда таъминловчи прокуратура, жамоат тартибини сақловчи, ва инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи ички ишлар, миллий гвардия, кучли адвокатура тизимини яратиш асосий вазифамиздир”.
Конституциянинг олий юридик кучга эга экани, тўғридан-тўғри қўлланиши, инсоннинг асосий ҳуқуқ ва эркинликлари ажралмас ва дахлсиз бўлиб, ҳар кимга туғилганидан бошлаб тегишли экани қайд этилмоқда.

Буларнинг барчаси Асосий қонуннинг ҳимоячиси бўлган Конституциявий суд фаолиятини янада такомиллаштиришни тақозо этмоқда.

Мазкур суд бошқа судлардан фарқли ўлароқ, фақат Конституцияга бўйсунади ҳамда Асосий қонуннинг устунлиги принципини таъминлайди.

Конституциявий суд қонун чиқарувчи ҳамда ижро этувчи ҳокимият чиқарган ҳужжатларда инсон ҳуқуқ ва эркинликлари устуворлигига оид конституциявий принцип ҳамда Конституция нормаларига амал қилинишига эътибор қаратади.

Конституциямизда фуқаролар ва юридик шахсларнинг муайян ишда суд томонидан уларга нисбатан қўлланилган қонуннинг Конституцияга мослигини текшириш ҳақидаги шикоятларини кўриб чиқишни Конституциявий суднинг ваколатида акс эттириш мақсадга мувофиқ”.
“Асосий қонунимизга Ўзбекистон барча давлатлар, энг аввало ўзининг яқин қўшнилари билан тинчликпарвар ва дўстона сиёсат юритиши, унинг ташқи сиёсати инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини ҳурмат қилиш, давлатларнинг ҳудудий яхлитлиги принцип ва нормаларига асосланиши ҳақидаги моддани қўшишни таклиф этаман.

Шунингдек, мамлакатимиз ва жаҳонда туб ўзгаришлар юз бераётган ҳозирги шароитда, Ўзбекистон ташқи сиёсатининг концептуал-ҳуқуқий асосларини янгилаш ва такомиллаштириш алоҳида долзарб аҳамият касб этмоқда.

Шу муносабат билан ҳозирги пайтда кенг омма муҳокамасида бўлиб турган конституцион ислоҳотларни инобатга олиб, Ўзбекистон Республикасининг Миллий хавфсизлик концепцияси ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Ташқи сиёсий фаолияти концепциясини янги таҳрирда ишлаб чиқиш зарур, деб ҳисоблайман.

Мазкур ҳужжатларнинг ўта муҳимлигидан келиб чиқиб, ушбу Концепцияларни ҳам Конституциявий қонун шаклида қабул қилишни таклиф этаман”.
“Албатта, халқимиздан Комиссияга келиб тушган барча муҳим ва долзарб таклифларни бугун Сизлар билан батафсил муҳокама қилиш имкониятига эга эмасмиз. Мен уларнинг айримларига тўхталиб ўтдим, холос.

Комиссия таклифи асосида Парламент томонидан ишлаб чиқилган лойиҳани умумхалқ муҳокамасида кўриб чиқишни ҳамда референдум ўтказиш йўли билан қабул қилишни таклиф этаман.

Тўғри, амалдаги қонунчилигимизга кўра, парламентнинг ўзи ҳам Конституцияга ўзгартиш киритиш ваколатига эга.

Лекин, конституциявий ислоҳотни фуқароларимиз фикри ва қўллаб-қувватлаши асосида референдум орқали амалга оширсак, бу том маънода халқимиз хоҳиш-иродасининг ифодаси ҳақиқий халқ Конституцияси бўлади, деб ўйлайман.

Бу “Конституциянинг ягона манбаи ва муаллифи – халқдир” деган тамойилга тўла мос келади.

Шунда ҳар бир ватандошимиз “Янги Ўзбекистон Конституцияси – менинг Конституциям” деб юксак ғурур билан айта олади."
Президент халқимизга мурожаат қилди:

Азиз юртдошлар, бугун нотинч дунёда, ўта таҳликали замонда яшаяпмиз. Мамлакатимиз тараққиётида ғоят масъулиятли даврни бошдан кечирмоқдамиз.

Янги Ўзбекистонни барпо этиш мақсадида бошлаган барча ислоҳотларимиз ҳар биримизнинг бугун ва келажакда фаровон ҳаёт кечиришимизни таъминлашга қаратилган.

Ҳар бир юртдошимиз ўз ҳаёти, эркинлиги, қадр-қиммати, шаъни ва ғурурини улуғлаб, Ватани ва халқига тоғдек таянч бўлиб яшашга қодир, эркин ва азму шижоатли инсонлардир.

Шу боис барчамиз Конституцияга киритиш таклиф этилаётган янги норма ва қоидаларни онгу тафаккуримиз, қалбимиздан ўтказиб, уларга холис ва ҳаққоний муносабатимизни билдиришимиз лозим.

Барчамиз Асосий қонунимизда ўзимизни, оиламизни, маҳалламизнинг орзу-умидларини кўришга интилаётганимиз – бу табиий ва мутлақо тўғри
".
“Ўйлайманки, Конституцияга киритиладиган барча тузатиш ва қўшимчалар мамлакатимизнинг 14 та ҳудудий бирлигидан иборат ягона давлатни, миллати ва элатидан қатъи назар, ягона ва қудратли Ўзбекистон халқини янада жипслаштиради ҳамда улуғвор мақсадлар сари сафарбар этади.

Шу боис барча азиз ватандошларимизни конституциявий ислоҳот жараёнида янада фаол қатнашишга чақираман.

Ҳеч қачон унутмайлик, бу жараёндаги иштирокимиз билан ўзимиз, оиламиз, фарзандларимиз мана шу муқаддас заминда янада эркин ва фаровон яшаши учун мустаҳкам пойдевор яратамиз.

Қадрли ватандошларим!

Сизларни ишонтириб айтмоқчиман, давлатимиз янгиланаётган Конституциямиз моддаларини ҳаётда тўла қарор топтириш учун барча куч ва воситаларни сафарбар этади.

Бу янгиликлар аниқ қонун ва кодекслар, амалий дастурлар ва режалар билан ҳаётимизда албатта ўз аксини топади. Ҳар бир конституциявий норма ижросини таъминлаш бўйича аниқ ижтимоий, иқтисодий, сиёсий-ҳуқуқий чора-тадбирлар кўрилади".
Биз ишлашга – иши, яшашга – уйи бўлган, фуқаролари тинч ва эркин, ҳаётдан мамнун, дастурхони тўкин, оиласи бахтиёр ва фаровон яшайдиган давлат қуришни мақсад қилганмиз.

Биз ана шундай буюк ишлар арафасида турибмиз. Кучли иқтисодиёт барпо этиб, дунёда муносиб ўрнимизни эгаллашимиз, халқимизга юксак шароитлар яратиш учун ҳам жуда кўп ишларни биргаликда амалга оширишимиз керак.

Бетакрор юртимизда барқарор жамиятни ва бардавом тараққиётни таъминлаш – барчамизнинг бош мақсадимиздир!

Мен бутун халқимизни ана шу буюк мақсадга эришишда ўзаро бирдамликка ва ҳамжиҳатликка чақираман.

Халқимиз сиёсий-ҳуқуқий тафаккурининг ёрқин ифодаси бўладиган янгиланаётган Конституциямизга таяниб, Янги Ўзбекистонни албатта биргаликда барпо этамиз.

Орадан йиллар, асрлар ўтади,
лекин ғоят мураккаб шароитда бундай улкан ислоҳотларни амалга оширишга муносиб ҳисса қўшган инсонларни келгуси авлодлар ҳеч қачон унутмайди.

Ана шундай буюк бахт ва шараф барчамизга ёр бўлсин!”, деди Президент сўзининг якунида.
«Халқ назорати» да туманлар рейтинги – ишлаш учун рағбат

📊 «Халқ назорати» сервисини ривожлантиришнинг мантиқий давоми сифатида туман ҳокимликлари ва туманлардаги хизматлар ишини баҳолашнинг янги рейтинг тизими жорий этилди. Иш сифатини таққослаш режимида тақдим этиш мотивация бериб, ўзининг илк натижаларини намоён этди.

👉 Батафсил

🎥 YouTube 🌏 Telegram 🌐 Web-site
Рейтинг районов на «Халк назорати» как мотивация для работы

📊 Логичным продолжением развития сервиса «Халк назорати» стало внедрение рейтинговой системы оценки работы районных хокимиятов и служб городских районов. Наглядная демонстрация качества работы в сравнительном режиме мотивирует и уже дает первые результаты.

👉 Подробнее

🎥 YouTube 🌏 Telegram 🌐 Web-site
Иссиқ сув таъминоти вақтинча тўхтатилади

⚠️ "ТошИЭМ"га келувчи юқори босимли магистрал газ қувурида юзага келган носозлик сабабли бир неча туманларнинг айрим ҳудудларида 2022 йил 20 июнь соат 18:00дан 21 июнь соат 06:00 га қадар иссиқ сув таъминоти вақтинча қисман тўхтатилади:

— Миробод;
— Яккасарой;
— Яшнобод;
— Мирзо Улуғбек;
— Юнусобод;
— Шайонтоҳур;
— Чилонзор;
— Сергели.

Юқори босимли газ қувурида юзага келган носозлик бартараф этилиши билан иссиқ сув таъминоти тикланади.

“Toshissiqquvvati” ДУК ноқулайликлар учун узр сўрайди.

🎥 YouTube 🌏 Telegram 🌐 Web-site
Yakkasaroy tuman hokimligi Matbuot xizmati
Иссиқ сув таъминоти вақтинча тўхтатилади ⚠️ "ТошИЭМ"га келувчи юқори босимли магистрал газ қувурида юзага келган носозлик сабабли бир неча туманларнинг айрим ҳудудларида 2022 йил 20 июнь соат 18:00дан 21 июнь соат 06:00 га қадар иссиқ сув таъминоти вақтинча…
Подача горячей воды будет временно приостановлена

⚠️ В связи с аварией на магистральном газопроводе высокого давления, подходящего к ТашТЭЦ, с 18:00 часов 20 июня до 06:00 часов 21 июня горячее водоснабжение будет частично приостановлено на отдельных массивах ряда районов города:

• Мирабад
• Яккасарай
• Яшнабад
• Мирзо Улугбек
• Юнусабад
• Шайхантохур
• Чиланзар
• Сергели

Подача горячей воды будет возобновлена после устранения неисправности на газопроводе высокого давления.

ГУП Toshissiqquvvati приносит извинения за неудобства.

🎥 YouTube 🌏 Telegram 🌐 Web-site
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🎭 Жорий йилнинг 28 июнь куни пойтахтимизда “Тошкент ёшлар карнавали 2022” бўлиб ўтади

🤩 Мазкур тадбир Тошкент шаҳрида илк бор ўтказилиб, 20.000 нафардан зиёд ёшларни қамраб олиши кутилмоқда.

📲 Сиз ҳам фаол ёшлар сафига қўшилишни истасангиз, @YoshlarKarnavali_bot телеграм-боти орқали рўйхатдан ўтинг ва кенг кўламли тадбир давомида биз билан бирга бўлинг.
———

🎭 28 июня в столице впервые пройдёт «Ташкентский молодежный карнавал-2022».

🤩Ожидается, что мероприятие охватит более 20 000 молодых людей.

📲 Хотите влиться в ряды активной молодежи? Подписывайтесь на @YoshlarKarnavali_bot и присоединяйтесь к масштабному мероприятию!

🎥 YouTube 🌏 Telegram 🌐 Web-site
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиев давлат ташрифи билан мамлакатимизга келди.
Тошкент халқаро аэропортида олий мартабали меҳмонни Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Арипов ва бошқа расмий шахслар кутиб олди.
Ташрифнинг асосий тадбирлари бугун бўлиб ўтади.

По приглашению Президента Республики Узбекистан Шавката Мирзиёева Президент Азербайджанской Республики Ильхам Алиев прибыл в нашу страну с государственным визитом.
В международном аэропорту Ташкента высокого гостя встретил Премьер-министр Узбекистана Абдулла Арипов и другие официальные лица.
Основные мероприятия визита состоятся сегодня.

#Mirziyoyev #tashrif #Ozarbayjon #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Озарбайжон Президенти Илҳом Алиевнинг давлат ташрифи Озарбайжон халқининг умуммиллий етакчиси Ҳайдар Алиев шарафига номланган кўча ва ҳиёбоннинг тантанали очилиш маросимидан бошланди.

Государственный визит Президента Азербайджана Ильхама Алиева начался с торжественной церемонии открытия улицы и сквера в честь общенационального лидера азербайджанского народа Гейдара Алиева.

Facebook|Instagram|Twitter