Yakkasaroy tuman hokimligi Matbuot xizmati
7.1K subscribers
49K photos
4.09K videos
6 files
5.91K links
Yakkasaroy tuman hokimligi Matbuot xizmati
Download Telegram
Ғалаба боғида 9 май – Хотира ва қадрлаш кунига бағишланган тантанали тадбирлар бўлиб ўтмоқда.
Президент Шавкат Мирзиёев боққа ташриф буюриб, “Матонат мадҳияси” ёдгорлик мажмуасига гулчамбар қўйди.
Қуролли Кучлар тизимига кирувчи вазирлик ва идоралар вакиллари ҳам мажмуа пойига гуллар қўйди.

В Парке Победы проходят торжественные мероприятия, посвященные 9 мая – Дню памяти и почестей.
Президент Шавкат Мирзиёев возложил цветы в мемориальном комплексе «Ода стойкости».
Цветы к подножию монумента возложили также представители министерств и ведомств, входящих в состав Вооруженных Сил.

#Mirziyoyev #9may #Хotiravaqadrlash #Galaba

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Хотира ва қадрлаш кунига бағишланган тантанали маросимдаги нутқи

Выступление Президента Республики Узбекистан Шавката Мирзиёева на торжественной церемонии, посвященной Дню памяти и почестей

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Yakkasaroy yoshlaridan tashabbus davom etmoqda

🌳 Bugun Yakkasaroy tumanidagi 100-sonli umumiy o'rta ta'lim maktabining o'quvchilari “Meros” mahallasi, Oqsaroy ko'chasi 8-uyda yashovchi Farida Abduraximovaning holidan xabar olishib, xonadonida hashar o'tkazib, uy-joylari, tomorqasidagi yumushlarni bajarishdi.

☘️ Bunday savobli hasharlar yoshlar orasida o'zaro mehr-oqibat, beg'araz yordam, mehr-muruvvat kabi ezgu fazilatlarni yuksaltirish, barcha hududlarga obodlik, ozodalik shukuhini bag'ishlashda o'zgacha ruh beradi.

✍🏻 Yakkasaroy tuman hokimligi Matbuot xizmati

#yakkasaroy_yoshlaridan_tashabbus
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🎷 Yakkasaroy tumanidagi “Moviy gumbaz”lar hiyobonida “Tinchlik shukronasi” nomli yoshlar festivali bo‘lib o‘tdi.

⚡️ Mazkur festival Yakkasaroy tuman hokimligi, O‘zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi madaniyat saroyi, Madaniyat bo‘limi hamkorligida tashkil etildi.

“Tinchlik shukronasi” yoshlar festivalida O‘zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi Madaniyat saroyi harbiy ansambli tomonidan tayyorlangan vatan, tinchlik va yoshlikni tarannum etuvchi kuy-qo‘shiqlardan festival ishtiroqchilari madaniy xordiq oldilar.

✍🏻 Yakkasaroy tuman hokimligi Matbuot xizmati
Forwarded from MTRK ǀ Rasmiy kanal
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Янгиликлар 24 | Хотира бор экан – миллат барҳаёт
#10may #uzbekiston24

mtrk.uz | Youtube | Facebook | Telegram
Forwarded from Xushnudbek.uz
⚡️ Рамазон Ҳайити 13 май кунига белгиланди. Ўзбекистонликлар 4 кун дам олади.

Шавкат Мирзиёев бугун, 10 май куни «Рамазон ҳайитини нишонлаш тўғрисида»ги ПҚ-5110-сонли қарорга имзо чекди. Бу ҳақда ЎзА (@uzauz) хабар бермоқда.

Қарорга кўра, Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг 2021 йилда Рамазон ҳайитининг биринчи куни 13 май — пайшанба кунига тўғри келиши ҳақида қабул қилган қарори инобатга олиниб, мамлакатимизда 2021 йил 13 май Рамазон Ҳайити байрами сифатида нишонланиши белгиланди.

Шунингдек, Президентнинг 10 майдаги ПФ-6222-сонли Фармони асосида 2021 йил 14 май (жума) ҳамда 15 май (шанба) кунлари қўшимча дам олиш куни деб эълон қилинди.

Бундан келиб чиқиб, ўзбекистонликлар Рамазон Ҳайити муносабати билан кетма-кет 4 кун дам оладиган бўлишди:

13 май, пайшанба — Рамазон Ҳайитининг биринчи куни (ишланмайдиган байрам куни);
14 май, жума — қўшимча дам олиш куни (барча учун);
15 май, шанба — қўшимча дам олиш куни (барча учун);
16 май, якшанба — умумий дам олиш куни.

Қарорнинг тўлиқ матни: https://uza.uz/posts/265908


👉 @xushnudbek 👈
#Тошкент_шаҳридаги вакант лавозимлар учун очиқ мустақил танлов эълон қилинди

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Тошкент шаҳар филиали ҳудудий давлат органлари ва ташкилотлари билан ҳамкорликда қуйидаги вакант лавозимларга очиқ мустақил танлов эълон қилади:

— Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармаси Халқ таълими муассасаларини қуриш таъмирлаш ва жиҳозлаш бино ва иншоотлардан фойдаланишни мувофиқлаштириш давлат-хусусий шериклик бўлими етакчи мутахассиси;

— Сергели тумани халқ таълими бўлими жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш бўйича мутахассиси;

— Яккасарой тумани ҳокимлиги маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими котибияти бош мутахассиси;

— Яккасарой тумани ҳокимлиги инвестициялар ва ташқи савдо бўлими, етакчи мутахассис;

— Яккасарой тумани ҳокимлиги туман ҳокимининг архитектура, капитал қурилиш ва коммуникацияларни ривожлантириш бўйича ўринбосари котибияти бош мутахассиси.

▶️
Танловда иштирок этиш учун номзодлар Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ портали орқали рўйхатдан ўтишлари, вакант бўлган лавозимга сўралган ҳужжатларни электрон шаклда тақдим этишлари зарур.

❗️Ҳужжатлар 2021 йил 10 майдан 19 майгача (шу куни ҳам) қабул қилинади.

🔷 Порталдан фойдаланиш бўйича видеоқўлланма

🔷 Порталдан фойдаланиш ва ҳужжатларни электрон тақдим этиш бўйича қўлланма

🔷
Ягона идентификация тизими — id.egov.uz'дан фойдаланиш бўйича видеоқўлланма

Порталнинг расмий каналиhttps://t.iss.one/vacancy_argos
Президент Шавкат Мирзиёев давлат хизматлари кўрсатиш соҳасидаги ислоҳотлар натижадорлигига оид тақдимот билан танишди.
Давлатимиз раҳбари соҳани янада ривожлантириш, аҳолига қулайликларни ошириш бўйича устувор вазифаларни белгилаб берди.
Шу йил якунигача давлат хизматлари сонини 200 тага етказиш вазифаси қўйилди. Идоралараро интеграция даражасини ошириш, электрон рақамли имзо тизимини такомиллаштириш зарурлиги таъкидланди.

Президент Шавкат Мирзиёев ознакомился с презентацией о результативности реформ в сфере оказания государственных услуг.
Глава государства определил приоритетные задачи по дальнейшему развитию сферы, повышению удобства и доступности услуг для граждан.
Поставлена задача довести к концу года число оказываемых услуг до 200. Указано на необходимость усиления межведомственной интеграции, совершенствования системы электронной цифровой подписи.

#Mirziyoyev #taqdimot #davlatxizmatlari #raqamlashtirish

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter