Yakkabog‘ tumani hokimligi
2.04K subscribers
8.4K photos
1.15K videos
9 files
1.28K links
Download Telegram
Яккабоғ туманида такрорий экиш ишлари босқичма-босқич амалга оширилмоқда

Яккабоғ туманида ғалладдан бўшаган ер майдонларидан самарали фойдаланиш, аҳоли бандлигини таъминлаш ҳамда ички бозорни арзон ва сифатли маҳсулотлар билан таъминлаш мақсадида “Сув текин эмас!” шиори остида амалий семинар ташкил этилди.

2025 йилги ҳосилдорлик мавсуми якуни бўйича туманда 6100 гектардан ортиқ майдонда такрорий экинлар экиш режалаштирилган. Айни пайтда мазкур йўналишда амалий ишлар босқичма-босқич олиб борилмоқда.

Жумладан, К. Ашуров ҳудудида жойлашган “Саховат” фермер хўжалигида картошка экиш ишлари жадал давом этмоқда. Экилган майдонларда суғориш ишлари белгиланган график асосида йўлга қўйилган.

Семинар доирасида иштирокчиларга такрорий экинларни самарали жойлаштириш, сувдан оқилона фойдаланиш, агротехника тадбирларини тўғри ташкил этиш юзасидан амалий кўрсатмалар берилди.
3
📢 РАСМИЙ ЭЪЛОН

❗️ДИҚҚАТ! ЭЛЕКТР ТАЪМИНОТИДА УЗИЛИШЛАР БЎЛАДИ

🔧 2025 йил 29-июль санасида Яккабоғ туманидаги Чинор 35/10 кВ нимстанциясига қарашли 10 кВ Эделбек ҳаво линиясини режали таъмирлаш ишлари амалга оширилади.

🕛 Шу муносабат билан соат 12:00 дан 18:00 гача қуйидаги маҳаллаларда электр таъминоти вақтинча узилади:

▪️ Қишлиқ МФЙ
▪️ Чинобод МФЙ
▪️ Истиқлол МФЙ

📌 Ноқулайликлар учун олдиндан узр сўраймиз.

Таъмирлаш ишлари якунига етгач, электр таъминоти тикланади.

🔌 Яккабоғ тумани электр таъминоти корхонаси
“Шўртан қалдирғочи” оромгоҳида болалар учун унутилмас учрашув

“Янги Ўзбекистоннинг бахтли болажонлари” шиори остида Яккабоғ туманидаги “Шўртан қалдирғочи” болалар оромгоҳида навбатдаги маънавий-маърифий учрашув бўлиб ўтди.

Тадбир туман ҳокимлиги, Республика Маънавият ва маърифат маркази Яккабоғ туман бўлинмаси ҳамда “Нуроний” жамғармаси туман бўлими ҳамкорлигида ташкил этилди.

Тадбир доирасида болажонлар учун турли танловлар, спорт мусобақалари ва интеллектуал беллашувлар ўтказилди.

Айниқса, “Заковот” беллашуви катта қизиқиш ва мусобақалашув руҳида ўтди.

Унда иштирок этган Қорақалпоғистон Республикасидан ташриф буюрган болалар жамоаси ғолиб деб топилди.

Учрашув якунатида энг фаол қатнашчилар китоблар тўплами ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.
2
ИДОРА ВА ТАШКИЛОТЛАР ЎРТАСИДА “БЕШ ТАШАББУС ОЛИМПИАДАСИ”НИНГ ТУМАН БОСҚИЧИ БЎЛИБ ЎТДИ

Яккабоғ туманидаБеш ташаббус олимпидаси” доирасида идора ва ташкилотлар ходимлари ўртасида оммавий спорт мусобақасининг туман босқичи ташкил этилди.

Мусобақа соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, ходимлар ўртасида жисмоний фаолликни ошириш ҳамда спорт орқали жамоавийлик ва бирдамлик руҳини мустаҳкамлаш мақсадида ўтказилди.

Беллашувлар давомида иштирокчилар спортнинг турли йўналишлари бўйича ўз маҳоратларини синовдан ўтказиб, мусобақа қизғин ва муросаларга бой тарзда ўтди.

Ғолиб ва совриндор жамоалар тегишли йўналишлар бўйича вилоят босқичида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритди.
1👍1
Ўзбекистон халқига Халқлар дўстлиги куни муносабати билан байрам табриги

Поздравление народу Узбекистана с Днем дружбы народов

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
Президент Шавкат Мирзиёев маиший коррупцияга қарши курашиш ва унинг олдини олиш чора-тадбирлари бўйича тақдимот билан танишди.

Президент Шавкат Мирзиёев ознакомился с презентацией о мерах по противодействию и предотвращению бытовой коррупции.

#Mirziyoyev #taqdimot #korrupsiya #qarshikurash

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
1
Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Бир гуруҳ давлат хизматчиларини мукофотлаш тўғрисида"ги Фармони

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
2