Xushnudbek.uz
693K subscribers
11.2K photos
2.85K videos
251 files
9.37K links
Huquqshunos Xushnudbek Xudoyberdiyevning kanaliga xush kelibsiz!

O‘ta shaxsiy kanal: @xushnudbekuz

instagram.com/xushnudbek

youtube.com/c/xushnudbekxudoyberdiyev

x.com/xushnudbeck

tiktok.com/@xushnudbekofficial

Reklama uchun:
@xushnudbekreklama
Download Telegram
#abituriyent
Бош вазир ўринбосари Беҳзод Мусаев:

“Агар айрим ҳудудларда эпидемиологик вазият яхшиланмаса ўша ҳудудда тест топшириш кунлари яна ортга сурилиши мумкин. Мақсад тезгина тестларни ўтказиб олиб, 1 сентябрдан ўқишни бошлаш эмас. Асосий мақсад абитуриентларнинг саломатлигини хавф остига қолдирмаслик бўлади”.


👉 @xushnudbek 👈
#abituriyent
Бугунги матбуот анжуманида “сариқ” ҳудуддаги ўқув марказлари ва репетиторлар фаолиятига рухсат бериш масаласини кўтардим.

Бош вазир ўринбосари Беҳзод Мусаев бу масалани тез орада ҳал қилишга ҳаракат қилишини маълум қилди.


👉 @xushnudbek 👈
⚡️Абитуриентлар учун махсус гуруҳ ташкил этилди

Ҳурматли абитуриентлар ва уларнинг ота-оналари!

Яқин кунларда республикамиздаги 100 дан ортиқ ОТМларда қабул жараёнлари бошланади. Бу мамлакат келажаги учун шу даражада муҳим тадбирки, унда миллиондан ошиқ ёшларнинг тақдири, қувончлари, қайғуси мужассам.

Шу сабабли мазкур жараёнларни шаффоф, адолатли ўтказиш жуда муҳим. Бунда эса жамоатчилик назоратининг ўрни катта.

Берилган жуда кўплаб таклифларни инобатга олган ҳолда 2020 йилги қабул жараёнларида абитуриентлар ва уларнинг ота-оналарига ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш, уларни қизиқтирган барча саволлар, муаммолар ва таклифларни кўриб чиқиш, агар эҳтиёж бўлса, билдирилган фикрларни тегишли мутасаддиларга етказиш мақсадида Телеграмда абитуриентлар учун махсус гуруҳ ташкил этилди.

Шунингдек, гуруҳда абитуриентлар ўзаро фикр алмашиши, тажрибалари билан ўртоқлашиши, қабул жараёнига оид масалалар юзасидан муҳокама қилишлари мумкин.

👉 @abituriyentguruh 👈

Гуруҳ менинг ташаббусим билан очилди ва бир нечта модераторлар назоратида, қатъий қоидалар асосида фаолият юритади.

Барча абитуриентларга омад тилаймиз!

Гуруҳга аъзо бўлиш:

👉 @abituriyentguruh 👈
#abituriyent

❗️IELTS ёки CEFR сертификатини кеч олган абитуриентларга имтиёз берилмайди

Кечаги йиғилишда кўпчилик абитуриентлар томонидан берилаётган хорижий тилни билиш сертификатини олишдаги муаммолар ҳақида ҳам мутасаддиларга савол бердим.

Яъни карантин сабабли март ойидан буён IELTS, CEFR ёки шу каби тизимлар бўйича имтиҳонлар ўтказилиши номаълум муддатга қолдирилди. Қачон ўтказилиши ҳам ҳозирча номаълум.

Жорий йилда абитуриентда B2 даражадаги сертификат бўлса, у чет тилидан тест топширмайди ва унга ўша блок бўйича максимал балл берилади. Шу сабабли имтиҳонга ариза бериб, пулини тўлаб қўйган абитуриентлар томонидан "биз сертификатни кечроқ берсак ҳам имтиёз қўлланадими?" деган саволлар берилаётган эди.

Ушбу саволга жавоб берган Олий ва ўрта махсус таълим вазири Иномжон Мажидов агар абитуриентлар ҳужжат топширишнинг охирги куни, яъни 20 июлга қадар сертификатни олишга улгурмаса, унда уларга имтиёз тақдим этишнинг техник имкони йўқлигини маълум қилди. Чунки 20 июлдан кейин ДТМ базаси ёпилади ва кейинчалик унга янги маълумот қўшиб бўлмайди.

Вазирнинг яна бир фикрни қўшимча қилди, яъни B2 даража оладиган билими бор абитуриентлар сертификат олишга улгура олмасликдан қўрқмаса ҳам бўлади, улар бемалол ўзи тестдан максимал натижани қўлга кирита олади.

Шунингдек, ДТМ директори Мажид Каримов ҳам вазиятга изоҳ берар экан, миллий CEFR сертификати олиш учун 600 нафар абитуриентлар ариза топшириб, тўлов қилганини, улардан тест олиш учун барча нарса тайёрлигини, фақатгина ҳозирда ДТМ тестларни ўтказиш учун Ҳукуматдан тегишли рухсат кутиб турганини, агар эпидемиологик вазият яхшиланиб, санитар қоидалар асосида тест ўтказишга рухсат берилса, 3-4 кун ичида жавобларни чиқариб бериши мумкинлигини билдирди.

Демак, хулоса:

- рухсат берилиши билан хорижий тилни билиш сертификати учун тестлар ўтказилади, лекин буни аниқ бўлиш-бўлмаслигини олдиндан ҳеч ким айтолмайди;

- агар абитуриент 20 июлга қадар сертификат олишга улгурмаса, унга имтиёз қўлланмайди ва ҳамма қатори тест топширади.


👉 @xushnudbek 👈
#abituriyent

Аввалги йилда битирган абитуриентлар тўлов қилиши керакми?

Ҳа, керак. Жорий йилда ҳам мактаб, коллеж ва лицейни аввалги йилларда битирган абитуриентлар тестга кириш учун тўлов қилишади.

Тўлов миқдори - 111 минг 500 сўм.

Тўловни қандай тўлаш мумкин?

- Онлайн. Пластик карталар орқали онлайн тўлаш мумкин. Бунда онлайн ҳужжат топшираётганда пластик карта маълумотларини киритиб, тўлаш тугмасини боссангиз, пластик карта уланган картага SMS келади ва шу орқали тўлайсиз;

- Банкларда. ДТМ сайтида ёки Давлат хизматлари марказида чиқариб берилган инвойс орқали исталган банк филиалларида тўлашингиз мумкин.

5 та йўналишга алоҳида тўланадими?

Йўқ, абитуриент нечта йўналишга ҳужжат топширишидан қатъи назар, фақат бир марта 111 минг 500 сўм тўлайди.

Ўқишга кира олмаса пул қайтариб бериладими?

Йўқ, бу тўлов тест жараёнларига кириш учун бериладиган тўловдир. Абитуриент ўқишга кирган ёки кирмаганидан қатъи назар, бу тўлов қайтариб берилмайди.

Абитуриент тестга келмаса пул қайтариб бериладими?

Йўқ, қайтариб берилмайди.

Фақат ижодий (касбий) имтиҳон топширадиганлар ҳам тўлов қиладими?

Йўқ, ушбу тўлов фақат тестга кириш учун тўланади. Тест мавжуд бўлмаган, фақат ижодий имтиҳонлардан иборат бўлган йўналишларга топширган абитуриентлардан тўлов ундирилмайди. Агар ижодий имтиҳонлардан иборат йўналишларни танлаган абитуриентлар адашиб тўлов қилиб қўйса, уларга пуллари қайтариб берилади.

Кимлардан пул олинмайди?

Ногиронлиги бўлган ёки тўлиқ давлат таъминотидаги шахслар тўловдан озод этилади.


👉 @xushnudbek 👈
Ёшлар симфоник оркестри бадиий раҳбари ва бош дирижёри, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Камолиддин Ўринбаев Ўзбекистон давлат консерваторияси ректори этиб тайинланибди.

Иқтидорли ижодкорнинг таълим соҳасидаги келгуси ишларида омадлар тилаймиз!


👉 @xushnudbek 👈
Самарқанд вилояти “ГАИ”си ноқонуний баённома учун моддий ва маънавий зарарларни тўлайдиган бўлди

2018 йил 17 май куни Анвар (исм ўзгартирилган) бошқариб келаётган “Дамас” русумли автомашинани Оқдарё тумани Лойиш шаҳарчасига киришда вилоят ИИБ йўл ҳаракати бошқармаси ходими тўхтатади.

У ҳайдовчига “Йўл ҳаракати қоидаси”нинг 194 ва 56-бандларида кўрсатилган талабларни бузиб, сидирға чизиғи устида ҳаракатлангани учун маъмурий баённома расмийлаштиради. Оқдарё тумани ИИБ ЙҲХБ унга нисбатан МЖтК 128-моддасига асосан 86 минг 120 сўм маъмурий жарима солиш тўғрисида қарор чиқарган.

Табиийки, Анвар жарима тўлашга мажбур бўлади. У ушбу ҳолатдан норози бўлиб, Оқдарё тумани маъмурий судига шикоят ариза билан мурожаат қилади. Суднинг ҳал қилув қарори билан юқорида келтирилган жарима тайинлаш ҳақидаги қарори бекор қилинади.

Шундан сўнг Анвар жарима қайтарилмаганлиги, ИИБ ЙҲХБ раҳбарияти ва бошқарма ходимининг ноқонуний хатти-ҳаракатлари натижасида у ҳақиқат излаб идорама-идора югуришга мажбур бўлганлиги, фуқаролик ҳақ-ҳуқуқларини оёқ ости қилишлари оқибатида жуда катта маънавий зарар етганлиги, асаблари сурункали равишда бузилиб, соғлиғини йўқотгани учун фуқаролик судига даъво ариза қўзғатиб, моддий ва маънавий зарарни ундиришни сўрайди.

Низо бошиданоқ Анвар тузилган маъмурий баённома юзасидан ўз ҳуқуқларини талаб қилган. У тегишли маъмурий баённомага эътирозларини ёзмоқчи бўлган, бироқ унга бундай имконият берилмаган.

Оқдарё тумани маъмурий судининг ҳал қилув қарори билан юқорида келтирилган ҳолат бўйича Анвар асоссиз равишда, шошма-шошарлик билан маъмурий жазога тортилганлиги сабабли унга нисбатан тайинланган жарима жазоси бекор қилиниб, иш юритиш тўхтатилган.

Кассация инстанцияси суди Анварга ғайриқонуний маъмурий жазо тайинланиб, асоссиз равишда жаримага тортилганлиги оқибатида у маънавий қайғуриш ва ноқулайликни бошидан кечирганлигини, жаримани тўлаб моддий зарар кўрганлигини инобатга олиб, жавобгар Самарқанд вилоят ички ишлар бошқармаси йўл ҳаракати ҳавфсизлиги бошқармасидан даъвогар Анвар фойдасига 86 минг 120 сўм моддий зарар, 1 миллион 500 минг сўм маънавий зарарни ундиришни белгилади. Шунингдек, 608 минг 190 сўм дастлаб тўланган давлат божи, 16 минг 190 сўм почта харажати ҳам ИИБ ЙҲХБдан ундириладиган бўлди.

Б.ХУДАЙБЕРГАНОВ,
фуқаролик ишлари бўйича Самарқанд вилояти суди судьяси.


❗️P.S.: Баракалла, Анвар! Баракалла, одил суд. Мана шунақа ўз ҳаққини талаб қиладиган фуқароларимиз ёрдами билан, ўз касбининг "к" ҳарфини ҳам билмайдиган, қонун-қоидаларни тушунмайдиган лаёқатсиз ходимларнинг эсини киритиб қўйиш мумкин. Лекин энг асосийси фуқарога тўланадиган маънавий зарар давлат бюджетидан эмас, регресс тартибида ўша нотўғри баённома тузган ходимнинг чўнтагидан қопланиши керак. Шунда янада самарали бўлади.


👉 @xushnudbek 👈
Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги Республика таълим марказига янги директор тайинланди.

Халқ таълими вазири буйруғи билан Шуҳрат Сатторов Республика таълим маркази директори лавозимига тайинланди.

Эслатиб ўтамиз, 2020 йилнинг февраль ойидан бери Шуҳрат Сатторов мазкур марказда директор ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди.

Шуҳрат Сатторов 2004-2008 йиллардаЎзбекистон давлат жаҳон тиллари университетининг халқаро журналистика, 2008-2009 йилларда Пуна университети (Ҳиндистон Республикаси)нинг Оммавий алоқалар ва журналистика факультетида таҳсил олган.

2018-2020 йилларда Жанубий Кореянинг Ёнсей университетида Давлат, бизнес ва тадбиркорлик факультетида магистратура йўналишини тамомлаган.

Шуҳрат Сатторовга халқ таълими тизимида сифатни ошириш бўйича яхши ўзгаришлар қилишда куч-қувват тилаймиз!
Қўшни давлатларда масофавий таълимда ўқиётганларнинг ўқишини кўчириш юзасидан

Кеча Бош вазир ўринбосари Беҳзод Мусаев бошчилигидаги анжуманда кўпчилик сўраётган яна бир масала бўйича савол бердим.

Қўшни давлатлардаги ОТМларда масофавий асосда ўқишини кўчириш учун ариза берган талабалар тақдири бироз ҳавода осилиб қолгандек гўё. Кимдир ўқишни кўчиришга рухсат деса, яна кимдир Давлат қабул комиссияси баённомасида рухсат берилмаган, шунинг учун иложи йўқ дейди.

Бу мавҳумлик ортидан минглаб талабалар нима қилишини била олмаяпти.

Ушбу масалага жавоб берган Олий ва ўрта махсус таълими вазири Иномжон Мажидовнинг айтишича, қўшни давлатлардаги ОТМларда масофавий таълим олаётган талабаларни ўқишини кўчиришга тўсқинлик йўқ, бу ҳақда ОТМларга ҳам тегишли кўрсатма берилган.

Аммо бу ерда бир жиҳати муҳим. Муаммо шундаки, қўшни давлатлардан ўқишни кўчириш акцияси эълон қилингач, ушбу қулай вазиятдан фойдаланиб қолиш истагида бўлган "олғирлар" сохта ҳужжатлар тайёрлашга тушиб кетишган. «Натижада қўшни давлатда ўқияпман» дейдиганлар сони кутилмаганда кескин ошиб кетган. Бу ҳолат айниқса масофавий таълим шакли билан кузатилган (чунки бу шаклда сохта ҳужжат қилиш бирмунча осонроқда).

Шунинг учун, масофавий таълимда ўқиётган талабаларнинг маълумотномаларининг ҳақиқийлигини текшириш, уларни ҳақиқатда қўшни давлатга ҳеч бўлмаса бир марта бўлса-да, борган ёки бормаганини аниқлаштириш учун жараён бирмунча чўзилиб кетган.

«Агар ҳақиқатдан масофавий таълимда ўқиганлиги тўлиқ исботланган тақдирда уларнинг ўқишини кўчириш ва Ўзбекистонда талабаликка қабул қилиш бўйича ҳеч қандай муаммо йўқ», - дея таъкидлади Олий ва ўрта махсус таълим вазири.

Йиғилишда ушбу масала кўпчиликни ўйлантираётгани сабабли вазирлик расмий саҳифаларида бу бўйича батафсил тушунтириш беришларини илтимос қилдим. Вазирлик тез орада ана шундай расмий тушунтириш беришга ваъда қилди.


👉 @xushnudbek 👈
Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетида дастлабки имтиҳон ўтказиш тартиби тасдиқланди
#abituriyent

Хабарингиз бор, ЖИДУда тестдан олдинги бирламчи имтиҳон ҳам бўлади. Яъни бирламчи имтиҳондан ўта олмаганлар, тестга киритилмайди.

Бугунги кундаги пандемия ҳолатидаги вазиятдан келиб чиқиб, 2020-2021 ўқув йили ЖИДУ бакалавриат йўналишларига ўқишга қабул қилишда дастлабки имтиҳон масофавий онлайн тарзда ўтказилиши режалаштирлмоқда.

Aбитуриентлар ЖИДУ абитуриентларини электрон рўйхатга олиш тизимида онлайн ариза тўлдиришади (https://admission.uwed.uz) ва рўйхатга олиш пайтида талаб қилинадиган ҳужжатларнинг электрон нусхасини юклайди ва ўз навбатида дастлабки имтиҳонга йўлланма олади.

Aризалар 2020 йил 15 июндан 5 июлгача қабул қилинади.

Батафсил маълумот:
https://uwed.uz/uz/pages/bachelor-degree

ЖИДУ йўналишлари ва тест ўтадиган фанлар рўйхати:

1) Сиёсатшунослик

Тарих (3,2 балл)
Чет тили (3,1 балл)

2) Халқаро иқтисодиёт ва менежмент (минтақалар ва фаолият турлари бўйича)

Математика (3,2 балл)
Чет тили (3,1 балл)

3) Юриспруденция (халқаро ҳуқуқий фаолият)

Тарих (3,2 балл)
Чет тили (3,1 балл)


👉 @xushnudbek 👈
Пойтахт марказидаги Ойбек ва Нукус кўчалари кесишмасида эски кенаф фабрикаси ўрнида турар-жой мажмуаси қурилиши бошланган. Аммо жараён бошланиши билан ўша ерга яқин яшовчи аҳоли ва қурилиш компанияси ўртасида келишмовчилик юзага келибди.

Маълум бўлишича, 2016 йилда аввалига бу ерда 1,5 гектар ҳудудда маданият ва спорт соғломлаштириш парки қурилиши бўйича Тошкент шаҳар ҳокимининг қарори чиққан. Унга кўра, 2017 йил майга қадар парк қурилиб фойдаланишга топширилиши лозим бўлган. Аммо 2018 йилга келиб Тошкент шаҳар ҳокимининг бошқа бир қарори чиқарилиб, бу ерда (ер майдони 1,8 гектарга кенгайтирилган) кўп қаватли уй-жой қурилиши бўйича қарор қабул қилинган. Қарор чиқарилган компания айнан шу ҳужжат бўйича иш бошлаган. У ерда аҳолининг уйи ёки мол-мулки бузилмабди. Аммо аҳоли ҳокимиятнинг дастлабки қарори важи билан бу ерда олиб борилаётган қурилишга қарши чиқмоқда.

Қарорни ҳокимият чиқарган, қурилиш компанияси шу қарор асосида ва доирасида иш олиб боряпти. Унда ким айбдор деган савол туғилади. Биринчидан, нега биринчи қарор бўйича бир йил иш бутунлай тўхтаб қолган? Амалдаги қарор бўйича иш олиб бораётган қурилиш компанияси нима қилиши керак? Саволларга жавоб бериш орқали хулоса қилиш мумкин.


👉 @xushnudbek 👈
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Шавкат Мирзиёев: Пандемияга қарши курашишда ҳушёрлик ва масъулиятни ўн карра оширадиган янги босқич бошланмоқда

Шавкат Мирзиёев: Настал момент значительного усиления бдительности и ответственности в борьбе с пандемией


Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Ҳукумат қарори билан Абдураҳманов Одил Қаландарович Тошкент давлат транспорт университетининг ректори этиб тайинланди.

Бунгача Одил Абдураҳмонов Президентнинг фан, таълим, соғлиқни сақлаш ва спортни ривожлантириш масалалари бўйича давлат маслаҳатчиси ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди. Шунингдек, у маълум муддат Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг биринчи ўринбосари бўлиб ҳам ишлаган эди.


👉 @xushnudbek 👈
Forwarded from davletovuz
Маска тақишни канда қилманг

Тиббий ниқоб тақиш масаласи бошида роса баҳс-мунозараларга сабаб бўлган эди. Яъни аввалига аксарият тиббиёт мутахассислари ҳам маска унчалик фойда бермайди, дейишди. Ҳатто Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ҳам касаллар ва тиббиёт ходимлари тақишигина мақсадга мувофиқ деб юрди. Аммо кейинчалик кўпчилик, жумладан, ЖССТ ҳам ўз тавсияларини ўзгартирди. Чунки тадқиқотлар шуни кўрсатдики, шаҳарни бутунлай ёпиб қўйиш, самоизоляция билан бирга, оддий қўлбола маска тақишнинг ўзи ҳам коронавирус билан касалланишнинг кескин камайишини кўрсатди.

Масалан, Германиянинг Меҳнат иқтисодиёти институти тадқиқотчилари ниқоб тақиш самарадорлигини аниқлади. Маска коронавирус тарқалишини 40 фоизгача секинлаштириши мумкин.

Олимлар биринчилардан бўлиб жамоат транспортида ва дўконларда ниқоб кийишнинг мажбурий тартибини жорий қилган Германиянинг Иена шаҳридаги эпидемиологик вазиятни ўрганишди. Маълум бўлишича, 20 кун ичида Иенада янги ҳолатлар сони 25 фоизга, 60 ёшдан ошган одамлар орасида эса 50 фоизга камайди. Бу тартибни кечроқ жорий қилган аҳоли яшаш пунктларида вирус жадал тарқаган. Айниқса, йирик шаҳарларда масканинг самараси яққол сезилган.

Худди шундай тадқиқотни британиялик олимлар ҳам ўтказишган. Унга кўра, агар аҳолининг камида 50% маска тақса, коронавирус R0 (базавий репродуктив сон) бирдан паст бўлар экан. Соддароқ тушунтирилса, коронавирус юқтирган 10 кишидан вирус юқтирганлар сони 10 нафардан камроқ бўлади.

Демак, кун иссиқ, нафасим қайтаяпти, демасдан, то вакцина чиқиб, оммалашмагунча, маска тақишни канда қилмаслик лозим.

Яхши янгилик. Британиялик олимлар дексаметазон стероиди коронавирус оғир ўтаётган беморларга ёрдам беришини аниқлашди. Улар мазкур препаратни 2 мингдан ортиқ беморда синовдан ўтказишди. Маълум бўлишича, мазкур дори сунъий нафас олиш аппарати(ИВЛ)да бўлган беморларда ўлим рискини 40%дан 28%га, кислород маскасида бўлган беморларда эса 25%дан 20%га камайтирган. Дексаметазон билан даволаш 10 кун давом этиши мумкин. Дори касалликнинг енгил формаси билан оғриганларга ёрдам бериши эҳтимоли кам.
⚡️16 ёшга тўлган, лекин ҳали паспорт олмаган абитуриентлар ҳужжат топшира олмайди. Улар тезроқ паспорт олиши керак!
#abituriyent

Мазкур йилда ОТМларга ҳужжатларни қабул қилиш онлайн шаклда Давлат тест маркази ва Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали амалга оширилади. Ушбу онлайн қабул тизими абитуриентларнинг фуқаролик паспортидаги жисмоний шахсларнинг идентификация рақами (ПиНФЛ) билан боғланади. Шу боис, ОТМларга ҳужжат топширишда 16 ёшга тўлган битирувчилар паспорт олишлари муҳим ҳисобланади.

Юртимизда карантин чекловлари жорий этилгани сабабли паспорт ёшига (16 ёш) етган 41 000 дан ортиқ битирувчилар фуқаролик паспортини ўз вақтида олиш имкониятига эга бўлмаган.

Халқ таълими вазирлиги ушбу битирувчилар ва уларнинг ота-оналарига мурожаат билан чиқиб, тезроқ паспорт олиш масаласида Ички ишлар органларининг миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармаларига мурожаат этишларини сўрамоқда.

Эслатиб ўтамиз, онлайн қабул жараёнлари жорий йилнинг 20 июнь кунидан бошлаб 20 июль кунига қадар давом этади.


👉 @xushnudbek 👈
Тошкент шаҳрида тахминан 9 минг пропискасиз фуқаролар иккиламчи бозордан уй сотиб олишди

2020 йил 1 апрелдан Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида пропискаси бўлмаган фуқаролар ҳам кўчмас мулк сотиб олиш имкониятига эга бўлган эди.

Ўтган 70 кунда Тошкент шаҳридан 12 799 та, Тошкент вилоятидан эса 2 052 та уй-жой олди-сотди битимлари нотариал идораларда расмийлаштирилган.

Шундан 70 фоизи айнан, пропискаси бошқа ҳудудларда бўлган фуқаролар иштирокидаги битимларга тўғри келади.

Адлия вазирлиги матбуот хизматининг таъкидлашича, 20 йилдан ортиқ амалда бўлган, Тошкентдан уй сотиб олишдаги тўсиқларнинг олиб ташланиши фуқароларнинг уй-жойга эга бўлишида юзага келган турли муаммоларини ҳам барҳам топишига хизмат қилди.

«Хусусан, кўплаб фуқаролар уйни Тошкентда пропискаси бўлган таниши номига расмийлаштириб, кейин “ўз уйида ижарачи” бўлиб яшашга мажбур бўлганлиги ҳам сир эмас. Фармон қабул қилиниши билан яратилган имкониятдан биринчи навбатда шундай фуқаролар фойдаланиб, уйларини ўз номига расмийлаштиришди», - дейилади Адлия хабарида.


👉 @xushnudbek 👈
⚡️Тошкент шаҳрида 71 та маҳалла «қизил» ҳудуд сифатида белгиланди

Сўнгги пайтда Тошкент шаҳрида коронавирус инфекцияси билан касалланганларнинг сони ошиб бормоқда. Натижада «Малика», «Ўрикзор» ва Юнусобод деҳқон бозорлари фаолияти тўхтатилди.

Эпидемиологик хавф бўйича «қизил» тоифага киритилган Тошкент маҳаллалари (туманлар бўйича) рўйхати:

Миробод тумани: «Файзобод»;

Мирзо-Улуғбек тумани: Х. Абдуллаев номидаги, «Оққўрғон», «Авайхон», «Янги Авайхон», «Шўртепа»;

Юнусобод тумани: «Тикланиш», «Туркистон», «Халкабоғ», «Ифтихор», «Нурмакон», «Оқтепа», «Шарқ ҳақиқати», «Собиробод»;

Яшнобод тумани: «Кўксарой», «Қўйлиқобод», «Гўзал», «Машинасозлар», «Тонг», «Катта-Қўйлик», «Ўрта Масжид»;

Учтепа тумани: «Боғистон», «Нишабарик», «Дегрез», «Такачи», «Хайратий», «Ўрикзор», «Кўркамобод»;

Яккасарой тумани: «Муқимий», «Қушбеги»;

Шайхонтоҳур тумани: «Шодлик», О. Хужаев номидаги, «Боғкўча», «Камолон», «Чақар», «Жангоҳ», «Янги Белтепа», «Гулобод», «Зафаробод», «Эшонгузар»;

Сергели тумани: «Ҳабибий», «Янги Сергели», «Эзгулик», 8-чи ва 9-чи саноат ҳудудлари;

Олмазор тумани: «Шодиёна», «Истиқбол», «Ниҳол», «Ёшлик», «Чиғатой Оқтепа», «Гулзор», «Аҳил», «Гуруч ариқ», «Ислом ота», «Чуқурсой», «Себзор», «Хончорбоғ», «Қуштут», «Эски шаҳар», «Университет», Мирзо Ғолиб номидаги, «Аллой», «Олимпия», «Шифокорлар»;

Бектемир тумани: «Бинокор», «Абай»;

Чилонзор тумани: «Қатортол», «Катта Қозиробод», «Катта Чилонзор-2», «Гулистон», «Якка тут».

❗️Ҳурматли юртдошлар, илтимос, хотиржамликка берилиб, карантин қоидаларини унутиб қўйманг. Ижтимоий масофа сақланг, доим тиббий ниқобда юринг, қўлингизни тез-тез совунлаб ювинг, антисептик воситалардан фойдаланинг.


👉 @xushnudbek 👈
Карантин қонунсизлик дегани эмас: жарима майдонига қўйилган автомобиллар қўйиб юборилиши керак

Ушбу мақолага ҳозирча расмийлар ҳеч қандай изоҳ беришмаяпти.

https://kun.uz/73514115

Ўзи карантин пайтидаги қарорлар ва ҳаракатлар қонун доирасида яхшилаб текширилса, салкам ярми ноқонуний бўлиб чиқса керак.

Қонунларга итоаткорлик ҳақида гапирилса, одатда бир хил жавоб айтишяпти: “Эй, закўнчи, ўзингча ақллилик қилма, буларнинг барчаси одамлар саломатлиги, ҳаёти учун қилинмоқда, тушундингми?”

Хўп, тушундик, лекин одамлар саломатлигини қонунларни бузмасдан ҳимоя қилиб бўлмайдими? Нега бунча ўзбошимчалик ва бошбошдоқлик қилиниши керак?

Бу саволимизга ҳам ҳеч ким жавоб бермайди барибир.
❗️Бешта йўналишни танлаш жараёнига оид айрим маълумотлар
#abituriyent

5️⃣ Жорий йилги тест синовларида бештагача таълим йўналишини танлаш имконияти мавжуд;

5та йўналиш дегани, 5та ОТМ дегани эмас. Яъни абитуриент албатта 5та университет ёки институтни танлаши шарт эмас. Битта ОТМнинг 5та йўналишини танлаш ҳам мумкин;

❗️5та йўналиш танлаётганда энг асосий 2та шарт бор:
1) фанлар кетма-кетлиги мос келиши керак;
2) таълим шакли (кундузги, сиртқи, кечки) бир хил бўлиши керак.

фанлар кетма-кетлиги мос бўлсин деганда, 3.1 ва 3.2 балл бериладиган 2та фан тўғри кетма-кетликда жойлашиши керак. Масалан, битта йўналишда фанлар қуйидагича:
- математика (3.2 балл;)
- чет тили (3.1 балл).

Иккинчи йўналишда эса бошқача:
- чет тили (3.2 балл);
- математика (3.1 балл).

Гарчи тест олинадиган 2та фан бир хил бўлса ҳам, лекин уларга бериладиган баллар бошқачалиги сабабли абитуриент ушбу йўналишларга бир пайтда ҳужжат топшира олмайди.

‼️ Таълим шакли ҳам албатта мос бўлиши шарт. Яъни бир пайтнинг ўзида ҳам сиртқи, ҳам кундузги таълимни танлаш мумкин эмас. Абитуриент 1-йўналишга кундузги таълимни танладими, демак қолган 4та йўналиш ҳам албатта кундузги бўлиши шарт. Ёки 1-йўналишга сиртқини танласа, қолган йўналишлар ҳам сиртқи бўлиши керак.

⛔️ Ижодий (касбий) имтиҳон топшириладиган йўналишларда фақат битта йўналиш танлаш мумкин, 5тагача йўналиш танлаб бўлмайди. Бу чеклов ҳам ижодий, ҳам тест топшириладиган йўналишларга ҳам тааллуқли;

🎓 Магистратурада ҳам фақат 1та мутахассислик танлаш мумкин;

5та йўналишларни танлаётганингизда аҳамиятлироқ бўлинг. Чунки танланган биринчи йўналиш устунликка эга. Яъни сизнинг биринчи йўналишдаги тўплаган балларингиз контракт балларига тўғри келсаю, қолган йўналишлардаги тўпланган баллар грант балларига тўғри келса, сиз контракт асосида ўқишга қабул қилинасиз.

🔎 https://abitur.dtm.uz/ - 20 июндан бошлаб, шу сайтга кирилса, қайси фанлар мажмуаси бўйича қайси йўналишларга ҳужжат топшириш мумкинлигини кўрса бўлади.


👉 @xushnudbek 👈
Президент мактабларига ўқувчилар қабули келгуси ўқув йилида ўтказилади

Жорий йилда Президент мактабларига ўқувчилар қабули келгуси ўқув йилида ўтказилади. Бунга пандемия вазиятидан келиб чиқиб, карантин даврида ёш авлод соғлигини асраш, пандемия бутунлай бартараф этилмаган шароитда вояга етмаган ўқувчиларнинг катта сиғимли биноларда саралаш имтиҳонлари вақтида узоқ вақт қолиб кетишига йўл қўйиб бўлмаслиги, шунингдек, Cambridge Assessment ташкилоти вакилларининг мамлакатга карантин даврида ташрифини белгиланган саналарда ташкил этиш имкони йўқлиги сабабдир.

Бухоро, Жиззах, Қарши, Самарқанд ва Фарғона шаҳарларида очиладиган Президент мактабларига (бешинчи синфдан ўнинчи синфгача) ҳамда жорий йилда очилиши режалаштирилган Сурхондарё вилоятидаги Рўзи Чориев ва Бухоро вилоятидаги Мухтор Ашрафий номидаги ижод мактабларига (еттинчи синфдан) ўқувчилар қабули келгуси йилда ўтказилади.

Тошкент, Нукус, Наманган ва Хива шаҳарларида фаолият юритаётган Президент мактабларига 2020/2021 ўқув йилига ўқувчиларни бешинчи синфларга қабул қилиш имтиҳонлари 2021 йилга қолдирилиб, 2021/2022 ўқув йилида ўқувчилар бешинчи ва олтинчи синфларга қабул қилинади.

Ҳукумат қарорига биноан, 2020/2021 ўқув йилидан бошлаб ижод мактабларига қабул еттинчи синфдан амалга оширилади. Бугунги кунга келиб, мавжуд ижод мактабларидаги синфлар контингенти тўлиқлигини инобатга олган ҳолда, 2020/2021 ўқув йилида янги синфлар очилиши назарда тутилмаган.

Агентлик тизимидаги ихтисослаштирилган мактаблар, яъни Муҳаммад ал-Хоразмий, Мирзо Улуғбек ҳамда Абу Али ибн Сино номларидаги ихтисослаштирилган мактабларга 2020/2021 ўқув йилига ўқувчиларни қабул қилиш масаласига оид маълумот тегишли ўрганишлардан сўнг маълум қилинади.


👉 @xushnudbek 👈