This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🚘 Ҳуқуқбузарлик учун ҳайдовчиларга жарима баллари ҳисоблаш тизими тест режимида ишга тушади
2022 йил 1 декабрдан бошлаб йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун жарима баллари тизими синов тариқасида - тест режимида ишга тушади.
Тест режими давомида дастурдаги хатолик ва камчиликлар аниқлаб, тўғриланади.
❗️Тест режими даврида ҳайдовчиларга жарима баллари ҳисобланмайди.
Тизим қачон расман ишга тушиши оммавий ахборот воситаларида қўшимча эълон қилинади.
👉 @xushnudbek 👈

Тарихий фото
2000 йилларда урф бўлган мобил телефонлар коллекцияси.
Шунақа телефон ишлатганлар борми? 😀
👉 @xushnudbek 👈
2000 йилларда урф бўлган мобил телефонлар коллекцияси.
Шунақа телефон ишлатганлар борми? 😀
👉 @xushnudbek 👈
Қишлоқ мактабига берилган 22 тонна кўмирдан 17 тоннаси яроқсиз чиқди
Яқинда Халқ таълими вазири Бахтиёр Саидов мактабларнинг куз-қиш мавсумига тайёргарлик жараёнида кузатилаётган муаммо ва камчиликлар муҳокамасига бағишланган йиғилишда Қашқадарё вилояти Деҳқонобод туманидаги Ойбек маҳалласидаги 58-сонли мактаб ва унинг филиалларига яроқсиз кўмир етказиб берилганлиги сабаб мактаб ота-оналар томонидан олиб келинадиган ўтинда, “буржуйка” печкаларда иситиб келинаётганлигини танқид қилган эди.
ЎзА мухбирлари ўша мактабга бориб, суриштирув ўтказишди. Унда вазир айтган фактлар ўз исботини топган.
Қишлоқ туман марказидан қарийб 200 километр масофа узоқликда. Мактаб биноси 2008 йилда қурилган. Ҳақиқатдан ҳам мактаб синфхоналари совуқ. “Буржуйка” печлардан фойдаланилмоқда. Эрталаб енгил-елпи ёқилган печ кўп ўтмай совиб қолган. Энг ёмони синфхоналарнинг кўпчилиги пол қилинмаган. Ўқувчилар зах бетонда таълим олмоқда.
Тумандан берилган 22 тонна кўмир элаб олинганда тахминан 5 тоннага яқин яроқли кўмир чиққан. Қолгани яроқсиз.
Мақоланинг тўлиқ матнини ўқиш:
https://uza.uz/posts/430534

‼️Шавкат Мирзиёев Қирғизистон билан чегара ва Андижон сув омборига оид қонунларни имзолади
Ўзбекистон Президенти бугун, 30 ноябрь куни Ўзбекистон билан Қирғиз Республикаси ўртасидаги давлат чегарасининг алоҳида участкалари тўғрисидаги шартнома ҳамда Андижон (Кампиробод) сув омборининг сув ресурсларини биргаликда бошқариш тўғрисидаги битимни ратификация қилишга оид қонунларни имзолади.
Ваниҳоят кўрсатилган сиёсий ирода натижасида икки қардош халқ ўртасидаги яхши қўшничилик мустаҳкамланиб, 30 йилдан бери ҳал бўлмаёган низоларга қонуний ечим топилди.
Шартномаларнинг асосий мазмуни:
1️⃣ ўзбек-қирғиз Давлат чегарасининг 35 та участкадаги умумий узунлиги 302,29 км бўлган чизиғи белгиланди;
2️⃣ Ўзбекистонга 4 минг 957 гектардаги Андижон сув омбори ҳудуди ҳамда тўғонга хизмат кўрсатиш ва уни муҳофаза қилиш учун қўшимча 19,5 гектар ер майдони ўтказилади, яъни сув омбори тўлиқлигича Ўзбекистон ҳудудида бўлади. Қирғизистонга эса компенсация тарзида 1 минг 19 гектар яйлов ерлари берилади;
3️⃣ Қирғизистонга Андижон сув омборининг қурилмай қолган Кампиробод чап қирғоқ канали учун “Ғовасой” участкасидан 12 минг 849 гектар ер майдони компенсация тарзида берилади. Бунда, Қирғизистон томони “Ғовасой” дарёсининг табиий оқимига тўсқинлик қиладиган гидротехник ва бошқа иншоотларни қурмаслик, сувнинг техник ифлосланишига йўл қўймаслик мажбуриятини олади;
4️⃣ Ўзбек томони сув омборидаги сув сатҳини 900 горизонталдан юқори бўлмаган сатҳда ушлаб туриш, Қирғизистон фуқароларининг сув омбори сувига эркин кириши ва ундан фойдаланишини (ҳайвонларга сув бериш, суғориш, балиқ овлаш) таъминлаш, атрофида муҳандислик-техник иншоотларни ўрнатмаслик мажбуриятларини олган. Қирғизистон томони сувни муҳофаза қилиш зоналари ўрнатилиши, ундан фойдаланиш режимига риоя этилишини таъминлаш мажбуриятларини олган;
5️⃣ Ўзбекистон томони сув омборининг хавфсизлигини таъминлайди, эксплуатация қилади, техник хизмат кўрсатади, Қирғизистон томони билан келишилган лимитлар доирасида сув чиқаради.
❗️Имзоланган шартномалар натижасида Ўзбекистонда 2,5 миллион тонна қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш ва 500 миллион доллар миқдоридаги маҳсулотларни экспорт қилиш учун 8 мингга яқин фермер хўжаликларини сув билан узлуксиз таъминлаш имконияти пайдо бўлмоқда.
Ва энг асосийси узоқ йиллар давомида доимий хавотир пайдо қилиб келаётган чегара низоларига барҳам берилмоқда. Қаер кимники эканлиги узил-кесил ҳал бўлиб, икки давлатнинг бир-бирига даъволарига ечим топилди. Бу албатта, шубҳасиз дипломатиянинг катта ютуғи. Энди бошқа қўшни давлатлар Ҳукуматлари ҳам шунақа сиёсий ирода кўрсатса ва чегараларга оид барча баҳсли масалага нуқта қўйишса, яхши бўларди. Ўзбекистон томони бунга тайёр ва энг кўп манфаатдор ҳам айнан биз. Умид қиламанки, тез орада бу ҳам бўлади.

Қайғули рақамлар:
Ўзбекистонда 2022 йил январь-октябрь ойларида юз берган 7 минг 636 та йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида 1 минг 931 киши ҳалок бўлди, уларнинг 226 нафари — болалар.
Тасаввур қиляпсизми, йўлларимизда 10 ойда салкам 2 минг киши вафот этди. Даҳшат.

1 декабрь, 00:01.
Юртимизга қиш кириб келди. Айтишларича, у кейинги йил — 2023 йилда қайтиб кетармиш.
Йилнинг сўнгги ойи.
Скриншот Твиттердан олинди.

#worldcup2022
🇶🇦 Навбатдаги плей-офф жуфтликлари: Аргентина-Австралия ҳамда Франция-Польша
30 ноябрда ўтказилган учрашувлар натижалари:
🇶🇦 Австралия 1:0 🇶🇦 Дания («D» гуруҳи)
Гол: Леки 60ʼ
🇶🇦 Тунис 1:0 🇶🇦 Франция (D)
Гол: Ҳазри 58ʼ
🇶🇦 Саудия Арабистон 1:2 🇶🇦 Мексика (C)
Голлар: Ал-Довсари 90+5ʼ — Мартин 47ʼ, Чавес 52’
🇶🇦 Польша 0:2 🇶🇦 Аргентина (C)
Голлар: Мак Аллистер 46ʼ, Алварес 68ʼ
➖➖➖➖➖➖➖
Бугунги учрашувлар:
20:00🇶🇦 Канада — 🇶🇦 Марокаш (F)
20:00🇶🇦 Хорватия — 🇶🇦 Бельгия (F)
23:59🇶🇦 Япония — 🇶🇦 Испания (E)
23:59🇶🇦 Коста-Рика — 🇶🇦 Германия (E)
👉 @xushnudbek 👈
30 ноябрда ўтказилган учрашувлар натижалари:
Гол: Леки 60ʼ
Гол: Ҳазри 58ʼ
Голлар: Ал-Довсари 90+5ʼ — Мартин 47ʼ, Чавес 52’
Голлар: Мак Аллистер 46ʼ, Алварес 68ʼ
➖➖➖➖➖➖➖
Бугунги учрашувлар:
20:00
20:00
23:59
23:59
👉 @xushnudbek 👈
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
1 декабрь - қорақалпоқ тили куни
Сонша қатал сүргинлерде жоғалмай,
Бул күнлерге жеткениңе қайылман!
Қарақалпақ тилине мәмлекетлик тил бийлигиниң берилген күни мүбәрек болсын, әзиз туўысқан халқым, қарақалпақлар!

Нима учун янги дарсликлар тест синовларига тайёрланиш учун тавсия этилмаганига изоҳ берилди
Шу йил 28 октябрь куни ДТМ ОТМларга кириш тест синовларига тайёргарлик кўриш учун тавсия этилган дарсликлар ва ўқув адабиётлари рўйхатини эълон қилганди.
Унда 2022-2023-ўқув йилида Халқ таълими вазирлиги томонидан таълим тизимига 6-, 7- ва 10-синфлар учун янги жорий этилган ўқув дастурлари асосида яратилган дарсликлар келтирилмаган.
Тестология асосларига кўра, саралаш имтиҳонларида қўлланадиган тест топшириқлари синалувчилар томонидан ўзлаштирилмаган ўқув дастурлари асосида шакллантирилиши мумкин эмас.
Умумтаълим мактабларини жорий ўқув йилида битирадиган ўқувчилар 6-, 7- ва 10-синфлар учун янги жорий этилган ўқув дастурлари ва улар асосида яратилган янги дарсликлар асосида таълим олмаган.
Шу сабабли 2023 йилда ўтказиладиган ОТМларга кириш тест синовларига тайёргарлик кўриш учун тавсия этилган ўқув адабиётлари рўйхатида янги дарсликлар келтирилмаган, дейилади ДТМ изоҳида.
❗️Яқин кунларда ДТМ мутасаддилари иштирокида тест саволлари ва дарсликлар мавзусида овозли чат қилмоқчимиз. Ушбу мавзуга оид саволларингиз бўлса, мана бу ерда қолдиришингиз мумкин.
Овозли чат санаси ва вақти қўшимча хабар қилинади.

Парижда “Campus France–2022” ҳамда Франция-Ўзбекистон университетлари II Форуми бўлиб ўтди
Халқаро анжуманда Франция томонидан 152 та ва Ўзбекистон томонидан 20 та олий таълим муассасаси раҳбарлари, шунингдек вазирлик ва идоралар масъуллари иштирок этди.
Олий ва ўрта махсус таълим вазири А.Тошқулов форум доирасида бир қатор масъуллар билан учрашувлар ўтказди ва келишувлар имзоланди.
2023 йилги ректорлар форумини Ўзбекистонда ўтказиш таклиф қилинди.
Франциянинг INALCO институти билан нодир қўлёзмаларни тадқиқ этишда ҳамкорлик қилишга келишиб олинган.
Шунингдек, Ўзбекистонда француз тилини ўқитишни кенгайтириш ҳақида ҳам келишилган.
Эслатиб ўтамиз, Шавкат Мирзиёевнинг Францияга ташрифи давомида Тошкентда Франциянинг пазандачилик академияси — Le Cordon Bleu институтини очиш бўйича ҳам келишувга эришилганди.

Бугунги кунда ёшлар орасида компьютер графикасини ўрганишга бўлган қизиқишнинг юқорилиги ҳеч кимга сир эмас.
📌 Айнан график ва моушн дизайн, 3D моделинг йўналишида ўқишни истаган юртдошларимиз учун «Тасниф Дизайн Мактаби» ни тавсия қиламиз. У ерда сиз бир неча йиллик тажрибага эга бўлган менторлардан дарс олишингиз ва соҳани мукаммал ўрганишингиз мумкин.
Юқоридаги видеода «Тасниф» жамоасининг ишларидан намуналарни кўришингиз мумкин.
📞 Батафсил маълумот:
+998 93 805 16 66
+998 91 331 09 09
Курсларга рўйхатдан ўтиш учун ҳавола.
💬 Телеграм: @tasnifmaktab
📹 Инстаграм: @tasnifmaktab
📍 Манзил: бу ерда

Таълим рекламаси
#worldcup2022
🇶🇦 ❗️Германия ва Бельгия турнирни тарк этди. Япония Испанияни мағлуб этиб, гуруҳда 1-ўринни эгаллади.
Навбатдаги плей-офф жуфтликлари: Япония-Хорватия ҳамда Испания-Марокаш
1 декабрда ўтказилган учрашувлар натижалари:
🇶🇦 Канада 1:2 🇶🇦 Марокаш («F» гуруҳи)
Голлар: Агерд (автогол) 41ʼ — Зиёш 4ʼ, ан-Несери 23ʼ
🇶🇦 Хорватия 0:0 🇶🇦 Бельгия (F)
🇶🇦 Япония 2:1 🇶🇦 Испания (E)
Голлар: Доан 48ʼ, Танака 51ʼ — Мората 12ʼ
🇶🇦 Коста-Рика 2:4 🇶🇦 Германия (E)
Голлар: Техеда 59ʼ, Варгас 70ʼ — Гнабри 10ʼ, Ҳавертц 73ʼ, 85ʼ, Фуллкруг 90+1ʼ
➖➖➖➖➖➖➖
Бугунги учрашувлар:
20:00🇶🇦 Жанубий Корея — 🇶🇦 Португалия (H)
20:00🇶🇦 Гана — 🇶🇦 Уругвай (H)
23:59🇶🇦 Камерун — 🇶🇦 Бразилия (G)
23:59🇶🇦 Сербия — 🇶🇦 Швецария (G)
👉 @xushnudbek 👈
Навбатдаги плей-офф жуфтликлари: Япония-Хорватия ҳамда Испания-Марокаш
1 декабрда ўтказилган учрашувлар натижалари:
Голлар: Агерд (автогол) 41ʼ — Зиёш 4ʼ, ан-Несери 23ʼ
Голлар: Доан 48ʼ, Танака 51ʼ — Мората 12ʼ
Голлар: Техеда 59ʼ, Варгас 70ʼ — Гнабри 10ʼ, Ҳавертц 73ʼ, 85ʼ, Фуллкруг 90+1ʼ
➖➖➖➖➖➖➖
Бугунги учрашувлар:
20:00
20:00
23:59
23:59
👉 @xushnudbek 👈
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
💉Бир ҳафта ичида Ўзбекистонга Pfizer вакцинасининг 3 млн дозаси олиб келинди
Жумладан:
28 ноябрь куни Pfizer вакцинасининг 142 минг 740 дозалик ва 549 минг 900 дозалик икки партияси, шунингдек бугун тунда яна 2 млн 308 минг 410 дозаси келтирилди.
Сўнгги кунларда ён-атрофимизда коронавирусга чалиниш ҳолатлари кўпайганини кузатяпмиз. Шу сабабли ўзингизни эҳтиёт қилинг, вакцина олинг. Аввал олганлар бустер доза олишлари ҳам мумкин. Вакциналар текин.