Xushnudbek.uz
641K subscribers
11.2K photos
2.87K videos
252 files
9.4K links
Huquqshunos Xushnudbek Xudoyberdiyevning kanaliga xush kelibsiz!

O‘ta shaxsiy kanal: @xushnudbekuz

instagram.com/xushnudbek

youtube.com/c/xushnudbekxudoyberdiyev

x.com/xushnudbeck

tiktok.com/@xushnudbekofficial

Reklama uchun:
@xushnudbekreklama
Download Telegram
Шавкат Мирзиёев Остонада биринчи "Марказий Осиё - Европа Иттифоқи" саммитида иштирок этмоқда.

Шавкат Мирзиёев ўз нутқида Ўзбекистон мазкур форматга амалий ҳамкорликни илгари суриш, ишонч, шериклик ва ўзаро боғлиқликни мустаҳкамлаш учун зарур бўлган муҳим мулоқот майдони сифатида қарашини таъкидлади.

Давлатимиз раҳбари мамлакатимиз «GSP+» имтиёзли савдо тизимига қўшилганидан сўнг жорий йилнинг бошидан буён юқори қўшилган қийматли ўзбек маҳсулотларининг экспорти қарийб икки баробар ошганини қайд этди.

❗️Ўзбекистон Европа инвестиция банкининг минтақавий офисини очиш учун энг қулай шарт-шароитларни яратишга тайёрлиги билдирилди.


👉 @xushnudbek 👈
Техникум ва коллеж ўқувчилари тўлов-шартномани онлайн олиш имкони яратилди

Жорий йилда биринчи босқичга тавсия этилган техникум ва коллеж ўқувчилари тўлов-шартномасини электрон шаклда, ортиқча оворагарчиликларсиз онлайн олишлари мумкин.

Бунинг учун вазирликнинг https://prof-kontrakt.edu.uz платформасидан фойдаланган ҳолда шартномани осонгина юклаб олиш талаб этилади.


👉 @xushnudbek 👈
Forwarded from UzA | Tezkor xabarlar
⚡️⚡️Президент иссиқхоналарнинг газдан узилиш ҳолатини зудлик билан кўриб чиқишни буюрди

Иссиқхоналарни газ таъминотидан узиш ҳолати бўйича тадбиркорларнинг норозилигидан хабар топган Шавкат Мирзиёев зудлик билан мазкур масалани кўриб чиқиш учун Администрация раҳбари Сардор Умурзаковга тегишли топшириқ берди.

Администрация раҳбари бошчилигида ўтган мажлисда иссиқхоналарни табиий газ таъминотидан огоҳлантиришсиз узиш ҳолатлари бўйича жуда кўп эътирозлар билдирилаётгани, хусусан 25 октябрь куни республиканинг турли ҳудудларидан иссиқхоналари газдан узилган тадбиркорлар норозилик билдириб, Тошкентда тўплангани бўйича тегишли масъуллар қаттиқ танқид остига олинди.

Жумладан, Вазирлар Маҳкамаси ва Қишлоқ хўжалиги вазирлиги мутасадди раҳбарларининг ушбу масала билан умуман шуғулланмагани учун, тадбиркорларнинг муаммоларига ечим топмагани учун улар Президент Администрациясига келишмоқда, деди С.Умурзаков.

Каналга уланиш:
@uzauz
Xushnudbek.uz
⚡️⚡️Президент иссиқхоналарнинг газдан узилиш ҳолатини зудлик билан кўриб чиқишни буюрди Иссиқхоналарни газ таъминотидан узиш ҳолати бўйича тадбиркорларнинг норозилигидан хабар топган Шавкат Мирзиёев зудлик билан мазкур масалани кўриб чиқиш учун Администрация…
Газ таъминотидан узилган иссиқхоналар 1 кун ичида газ билан қайта таъминланади

Йиғилиш давомида иссиқхона эгалари бўлган тадбиркорлар ҳам тингланди. Улар ўзларини қийнаётган муаммолар, фаолиятидаги оғриқли масалалар ва улар юзасидан ўз таклифларини билдиришди, дея хабар бермоқда ЎзА (@uzauz).

Маълумки, мавсум пайтида иссиқхонанинг ҳар бир куни ўта муҳим бўлади. Бу нафақат ўша тадбиркор учун, балки Ўзбекистон озиқ-овқат таъминоти ва хавфсизлиги учун ҳам жуда аҳамиятли.

Маълум бўлишича, «Ҳудудгазтаъминот» АЖ 700 гектардаги 268 та иссиқхонани табиий газдан узиб қўйган. Бунинг оқибатида 70 минг тонна ҳосил, 30 миллион долларлик экспорт йўқотилиши, энг асосийси газдан узилган иссиқхоналарда банд бўлган 10 мингга яқин аҳоли ишсиз қолиши мумкин.

Шуни инобатга олиб, Энергетика вазирлигига газ таъминотидан узилган барча иссиқхоналарни 1 кун ичида газ билан қайта таъминлаш топшириғи берилди.

Шунингдек, Ҳисоб палатасига тегишли ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан биргаликда мазкур ҳолат юзасидан «Ҳудудгазтаъминот» АЖнинг ҳудудий бошқарма бошлиқлари ҳаракатига ҳуқуқий баҳо бериш, агар уларнинг ҳаракатида жиноят аломатлари аниқланса, қонуний тартибда жавобгарликка тортиш масаласини кўриб чиқиш юзасидан топшириқ берилди.


👉 @xushnudbek 👈
Xushnudbek.uz
Газ таъминотидан узилган иссиқхоналар 1 кун ичида газ билан қайта таъминланади Йиғилиш давомида иссиқхона эгалари бўлган тадбиркорлар ҳам тингланди. Улар ўзларини қийнаётган муаммолар, фаолиятидаги оғриқли масалалар ва улар юзасидан ўз таклифларини билдиришди…
Иссиқхоналарни кўмирга ўтказиш масаласи муҳокама қилинди

Ўз навбатида йиғилишда иссиқхоналарни муқобил энергия (кўмир)га ўтказиш масаласи ҳам муҳокама қилинди, дея хабар бермоқда ЎзА (@uzauz).

Сўзга чиққан тадбиркорларнинг барчаси иссиқхоналарни кўмир орқали иситишга ўтиш маълум вақт талаб этиши, буни аввал ҳар томонлама ўрганиб чиқиш, синчковлик билан синовдан ўтказиш, тижорий томонларини ҳисоб-китоб қилиш зарурлигини таъкидлади. Мазкур масала юзасидан ишчи гуруҳ тузилиб, тегишли мутахассислар ва тадбиркорлар билан биргаликда ҳолатни батафсил ўрганиб чиқиш юзасидан топшириқ берилди.

Бунда ишчи гуруҳ ҳар бир иссиқхона кесимида уларнинг молиявий аҳволини ўрганиб чиқиб, тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш юзасидан аниқ асосланган таклифлар тайёрлайди. Ўз навбатида иссиқхона юритувчи тадбиркорларга ўз ҳосилларини нес-нобуд қилмасдан етиштириб олиши учун зарур шароитлар яратиш мақсадида 1 кун ичида тегишли манбалардан молиявий маблағ билан таъминлаш бўйича кўрсатмалар берилди.


👉 @xushnudbek 👈
Ногиронлик пенсияси тайинланганидан кейинги ишланган вақт ҳам иш стажига қўшиладиган бўлди

Президент пенсия тайинлаш тартибини такомиллаштиришга қаратилган Қонунни (ЎРҚ–795-сон, 26.10.2022 й.) имзолади. Унга кўра, I ва II гуруҳ ногиронлик пенсияси тайинланганидан кейинги ишланган вақт иш стажига қўшиб ҳисобланади.

❗️I ва II гуруҳ ногиронлик пенсияси тайинланганидан кейин камида 1 йил иш стажига эга бўлса, фуқаронинг аризаси асосида иш стажи ва иш ҳақи инобатга олинган ҳолда пенсия ҳар икки йилда бир маротаба қайта ҳисоблаб чиқилади.

Бунда пенсияни қайта ҳисоблаш фуқаро пенсия миқдорини қайта ҳисоблаш учун мурожаат қилган санадаги ёшга нисбатан талаб қилинган иш стажидан келиб чиққан ҳолда амалга оширилади.


👉 @xushnudbek 👈
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бироздан сўнг Шавкат Мирзиёев ҳамда Европа кенгаши Президенти Шарль Мишель ўртасида олий даражадаги музокаралар бўлиб ўтади.

Мамлакатимизнинг Европа Иттифоқи билан икки ва кўп томонлама ҳамкорлигига оид масалаларнинг кенг доираси кўриб чиқилади. 

Олий мартабали меҳмон юртимизга ташрифи чоғида Самарқанд шаҳрига ташриф буюради.


👉 @xushnudbek 👈
«Кўксарой» қароргоҳида Шавкат Мирзиёев ва Европа кенгаши Президенти Шарль Мишель дастлаб тор доирада, сўнгра кенгайтирилган таркибда олий даражадаги музокаралар олиб борди.

Учрашувлар чоғида мамлакатимизда сўз эркинлигини таъминлаш борасида қилинаётган ишларга алоҳида тўхталиб ўтилди.

Ушбу йўналишдаги ишларнинг натижаларини баҳолаш ва оммавий ахборот воситаларини янада қўллаб-қувватлаш бўйича таклифлар ишлаб чиқишга келишиб олинди.

Шунингдек, халқаро ва минтақавий кун тартиби юзасидан ҳам фикр алмашилди.


👉 @xushnudbek 👈
Тошкент марказидаги Амир Темур хиёбони олдида жойлашган АКТ вазирлиги биноси хусусийлаштириш мақсадида аукционга қўйилибди. Бошланғич нархи 66,5 млрд сўм. Ошиб борувчи савдода қатнашиш учун талаб этиладиган закалат миқдори 3,3 млрд сўм.

Бинонинг умумий майдони 26,4 сотих, 3 қаватли (ертўласи билан) бинонинг умумий майдони 3666 кв.м.

Савдо 31 октябрь куни соат 10:00 да (3 кундан кейин) бошланади. Аризалар 31 октябрь куни соат 09:00 гача қабул қилинади.

Аслини олганда ҳайрон қоладиган жойи йўқ. Давлат навбатдаги ўз мулкини очиқ савдога чиқаряпти. Фақат асосийси бу ким олиши олдиндан аниқ бўлган савдо эмас, балки ҳақиқатдан очиқ ва шаффоф, бозор талаблари асосида бўлади, деб умид қиламиз. Чунки белгиланган бошланғич нарх кўча нархидан сезиларли арзон (албатта, ҳақиқий талабгорлар бўлса, аукцион жараёнида бу нарх каррасига ошиб кетиши мумкин).


👉 @xushnudbek 👈
Xushnudbek.uz
Ногиронлик пенсияси тайинланганидан кейинги ишланган вақт ҳам иш стажига қўшиладиган бўлди Президент пенсия тайинлаш тартибини такомиллаштиришга қаратилган Қонунни (ЎРҚ–795-сон, 26.10.2022 й.) имзолади. Унга кўра, I ва II гуруҳ ногиронлик пенсияси тайинланганидан…
Пенсияга оид янги қонунга кўра:

ихтисослашган тиббий муассасаларнинг шифокорлари ва ўрта тиббий ходимлари
— махсус иш стажи шаҳарчалар, қишлоқлар ҳамда овулларда камида 25 йил бўлган тақдирда охирги иш жойидан қатъи назар, белгиланган ёшни 5 йилга қисқартирилган ҳолда пенсия олиш ҳуқуқига эга бўлади;

ҳисоблаб чиқарилган пенсияларга устама ҳақлар Ўзбекистон олдида алоҳида хизматлари бўлган шахсларга — пенсияни ҳисоблаш базавий миқдорининг 100 фоизидан 150 фоизигача белгиланади.


👉 @xushnudbek 👈
Нодирбек Абдусатторов Фишер шахмати бўйича жаҳон чемпионатининг ярим финалига йўл олди

Исландия пойтахти Рейкьявик шаҳрида ўтаётган World Fischer Random Chess Championship турнирида қатнашаётган 18 ёшли ҳамюртимиз 12 та имкониятдан 10 очко жамғариб, энг яхши натижа билан ярим финалга чиқди. Гуруҳ баҳсларида Нодирбек шахмат тожи учун номзод бўлган Ян Непомняший билан 4 марта ўйнаб, тўрталасида ҳам мағлуб этди. Нодирбекдан фақатгина Фишер шахмати бўйича амалдаги жаҳон чемпиони Уэсли Со очко олишга муваффақ бўлди.

Энди Абдусатторов ярим финалда интернет стримлари билан машҳур шахматчи Ҳикару Накамура билан куч синашади. Нариги жуфтликда эса Магнус Карлсен ва Ян Непомняший иккинчи финалчи номини аниқлаб беради.

Ярим финал баҳслари эртага Тошкент вақти билан соат 20:00 да бошланади.

Мазкур турнир ғолибларига қуйидаги миқдордаги пул мукофотлари берилади:

1-ўрин: 150 минг АҚШ доллари;
2-ўрин: 85 минг АҚШ доллари;
3-ўрин: 55 минг АҚШ доллари;
4-ўрин: 40 минг АҚШ доллари.

Нодирбекка чин дилдан омадлар тилаймиз!

Маълумот учун: Фишер шахмати (Chess960) қоидаларига кўра, пиёдалар худди оддий шахматдек жойлашади, аммо сипоҳларнинг ўрни оддий шахматдан фарқли ўлароқ, ҳар партияда тасодифий катакларга жойлаштирилади. Аммо бунда 3 та асосий қоида бор: филлар албатта турли рангли катакда бўлиши, руҳлар албатта шоҳнинг иккита томонида бўлиши ҳамда оқлар ва қораларнинг сипоҳлари жойлашуви симметрик равишда бир хил бўлиши керак. Фишер шахматида жами 960 та вариантда дастлабки позиция бўлиши мумкин, шу сабабли у Chess960 деб ҳам аталади.


👉 @xushnudbek 👈
2022-2023-ўқув йилида ОТМларнинг бакалавриат таълим йўналишларига кириш тест синовларига тайёргарлик кўриш учун тавсия этилган дарсликлар ва ўқув адабиётлари рўйхати ДТМ сайтидаги https://dtm.uz/info/textbooks саҳифасида эълон қилинди.

Бунда ўзингизга керакли фан ва тилни танлаган ҳолда, дарсликлар рўйхати билан танишишингиз мумкин.


👉 @xushnudbek 👈
Xushnudbek.uz
❗️Расмий муносабат: Ўзбекистонда Эрон қуроллари ишлаб чиқарилмаяпти Ўзбекистон Республикаси Мудофаа саноати давлат қўмитаси баъзи бир оммавий-ахборот воситаларида тарқатилаётган, гўёки Ўзбекистон Украинадаги ҳарбий ҳаракатларда қўлланилаётган эрон жанговар…
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Дмитрий Гордон нотўғри маълумот берганини таъкидлабди. У Тожикистон билан Ўзбекистонни адаштириб юборганини тан олди.

Ўзбекистон халқига Украинани қўллаб-қувватлаётгани учун миннатдорлик билдирибди.


👉 @xushnudbek 👈