Xushnudbek.uz
653K subscribers
11.2K photos
2.86K videos
252 files
9.39K links
Huquqshunos Xushnudbek Xudoyberdiyevning kanaliga xush kelibsiz!

O‘ta shaxsiy kanal: @xushnudbekuz

instagram.com/xushnudbek

youtube.com/c/xushnudbekxudoyberdiyev

x.com/xushnudbeck

tiktok.com/@xushnudbekofficial

Reklama uchun:
@xushnudbekreklama
Download Telegram
Audio
Супер-контрактга кирганлар таълим кредити олиши мумкинми?

ЖАВОБ:
Супер-контрактга кирганлар 1-курсда, яъни супер-контракт тўланадиган йили таълим кредити ололмайди. Аммо 2-курсдан бошлаб, бемалол таълим кредити олиши мумкин.

Таълим кредити ҳақида батафсил:
https://t.iss.one/xushnudbek/10956

Таълим кредити мавзусидаги овозли чатни эшитиш:
https://t.iss.one/xushnudbek/10938


👉 @xushnudbek 👈
Forwarded from Xushnudbek.uz
❗️Мустақиллик байрамида ўзбекистонликлар кетма-кет 5 кун дам олишади

Президентнинг тегишли Фармони асосида Мустақиллик байрами арафасида ҳамда байрамдан кейин иш ва дам олиш кунлари ҳафтасига 5 кунлик ишлайдиганларга ҳам, 6 кунлик ишлайдиганларга ҳам бир хил бўлади. Тақвим қуйидагича кўриниш олади:

31 август (сешанба) — иш куни;
1 сентябрь (чоршанба) — Мустақиллик байрами;
2 сентябрь (пайшанба) — қўшимча дам олиш куни;
3 сентябрь (жума) — қўшимча дам олиш куни;
4 сентябрь (шанба) — дам олиш куни;
5 сентябрь (якшанба) — дам олиш куни.
6 сентябрь (душанба) — иш куни.

Маълумот учун:

ℹ️ 4 сентябрь (шанба) куни ҳафтасига 6 кун ишлайдиган ходимлар учун дам олиш куни ҳисобланиши белгиланган. Бунинг эвазига улар бошқа қайсидир куни ишлаб беришлари шарт эмас ёки меҳнат таътили кунидан ҳам қисқартирилмайди;

ℹ️ 2 ва 3 сентябрь қўшимча дам олиш куни деб белгилангани ҳисобига ҳар йилги меҳнат таътилининг давомийлиги 2 кунга қисқартирилади. Аммо меҳнат таътили даврида сақланадиган ўртача ойлик иш ҳақи (халқ тилида — "отпускной пул") камайтирилмайди.


👉 @xushnudbek 👈
⚡️ Умумий овқатланиш корхоналарига солиқ имтиёзлари тақдим этилди

Шавкат Мирзиёев "Умумий овқатланиш ва туризм соҳаларини қўллаб-қувватлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорни имзолади, дея хабар бермоқда ЎзА.

❗️Унга кўра, 2021 йил 1 сентябрдан бошлаб:

2021 йил 31 декабрга қадар умумий овқатланиш корхоналари юридик шахслардан олинадиган ер солиғи ва юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқни тўлашдан озод қилинади;

2023 йил 1 сентябрга қадар туристик (меҳмонхона) йиғимни ҳисоблаш ва тўлаш тўхтатилади.

Шунингдек, умумий овқатланиш корхоналарига маҳаллий давлат ҳокимияти органларига ариза юбормасдан туриб, солиқ органларини хабардор қилган ҳолда:
айланмадан олинадиган солиқ;
фойда солиғи;
сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ;
юридик шахслардан олинадиган ер солиғи;
юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ ва йиғимлар бўйича 2021 йил 15 август ҳолатига кўра мавжуд қарздорликни, шунингдек, барча солиқлар бўйича жарима ва пеняларни 2022 йил 1 январдан 1 июлга қадар фоизларни ундирмасдан тенг миқдорларда кечиктириб (бўлиб-бўлиб) тўлаш ҳуқуқи берилди.


👉@xushnudbek👈
Бироздан сўнг, аниқроғи соат 15:32 да Токиода бўлаётган Паралимпия ўйинларида эркаклар ўртасида 100 метрга баттерфляй усулида сузиш бўйича икки нафар ҳамюртимиз - Ислам Асланов ва Музаффар Турсунхўжаев финал баҳсларида иштирок этади. Бу ҳақда Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси хабар бермоқда.

Соат 15:38 да эса аёллар ўртасида 100 метрга баттерфляй усулида сузиш бўйича яна бир ҳамюртимиз Шоҳсанамхон Тошпўлатова финал баҳсида стартга чиқади.

Баҳсларни UzReport телеканали орқали томоша қилишингиз мумкин.

🇺🇿💪Спортчиларимизни биргаликда қўллаб-қувватлаймиз ҳамда улардан медаллар кутиб қоламиз!


👉 @xushnudbek 👈
Финал бошланмоқда!


👉 @xushnudbek 👈
Ура!!! Илк медал муборак!

🇺🇿Ҳамюртимиз Ислам Асланов Паралимпия ўйинларида 100 метрга баттерфляй усулида сузиш бўйича бронза медалини қўлга киритди.


👉 @xushnudbek 👈
⚡️ РАСМАН: барча ОТМларда янги ўқув йили анъанавий (офлайн) шаклда бошланади

Олий таълим муассасаларида янги ўқув йили 6 сентябрдан бакалавриат ва магистратура босқичи талабалари учун анъанавий (офлайн) шаклда бошланади.

Бу ҳақда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги хабар берди.


👉@xushnudbek👈
Ҳукумат қарори билан Эржан Кахя Тошкент архитектура-қурилиш институти ректори этиб тайинланди.

Манба: ЎзА


👉 @xushnudbek 👈
Вазирлар, ҳокимлар ва давлат ҳамда нодавлат ташкилот вакиллари тақдирланди

Шавкат Мирзиёевнинг тегишли фармони билан Мустақилликнинг 30 йиллиги муносабати билан давлат хизматчилари ҳамда ишлаб чиқариш
ва ижтимоий-иқтисодий соҳалар ходимларидан бир гуруҳи
мукофотланди. Жумладан:

«Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган иқтисодчи» фахрий унвони билан

Гулямов Равшан Аюбович — Президент маслаҳатчиси

«Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган ихтирочи ва рационализатор» фахрий унвони билан

Абдурахмонов Иброхим Юлчиевич - инновацион ривожланиш вазири

«Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган қурувчи»
фахрий унвони билан

Артикходжаев Жахонгир Абидович - Тошкент шаҳар ҳокими

«Эл-юрт ҳурмати» ордени билан

Рафиков Кудратулла Мирсагатович - Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши раиси

Хусенов Самойдин Касимович - Бухоро вилояти маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғининг ўринбосари

«Фидокорона хизматлари учун» ордени билан

Жўрабеков Исмоил Хакимович - сув хўжалиги вазирининг маслаҳатчиси

«Меҳнат шуҳрати» ордени билан

Низомиддинов Зайнилобиддин Шахоббидинович - Президент Администрацияси раҳбари

Сайфуллаев Бахтиёр Сайфуллаевич - Олий Мажлис Сенатининг Ёшлар, маданият ва спорт масалалари қўмитаси раиси

Салиев Эргаш Алибекович - Жиззах вилояти ҳокими

Сариев Кахраман Раматуллаевич - Қорақалпоғистон Вазирлар Кенгаши раиси

Туляганов Козим Насирович - Қурилиш вазирлиги ҳузуридаги Қурилиш соҳасида назорат инспекцияси бошлиғи

Умурзаков Сардор Уктамович - Бош вазир ўринбосари – инвестициялар ва ташқи савдо вазири

Эрманов Фарход Уразбоевич - Хоразм вилояти ҳокими

«Дўстлик» ордени билан

Мавлонов Бекзот Мардонович - Президент Администрацияси департамент раҳбари

Хашимов Зафар Камилевич - «Korzinka.uz» супермаркетлар тармоғи асосчиси

Шерматов Шерзод Хотамович - халқ таълими вазири

I даражали «Саломатлик» ордени билан

Иноятов Амрилло Шодиевич - соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари


👉 @xushnudbek 👈
Xushnudbek.uz
Вазирлар, ҳокимлар ва давлат ҳамда нодавлат ташкилот вакиллари тақдирланди Шавкат Мирзиёевнинг тегишли фармони билан Мустақилликнинг 30 йиллиги муносабати билан давлат хизматчилари ҳамда ишлаб чиқариш ва ижтимоий-иқтисодий соҳалар ходимларидан бир гуруҳи…
«Содиқ хизматлари учун» медали билан

Бегимкулов Узокбой Шоимкулович - мактабгача таълим вазири ўринбосари

Бобоев Адиз Музафарович - иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири ўринбосари

Исаков Одилбек Рустамович - молия вазирининг ўринбосари

Касимов Дилмурод Султанмуратович - Бизнес-омбудсман

Кудратов Лазиз Шавкатович - инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг биринчи ўринбосари

Куранбаев Кахрамон Кучкарович - Президент маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари

Магрупов Азиз Юлдашевич - Президент Администрацияси раҳбарининг биринчи ўринбосари

Мамасаидов Хасан Рахманбердиевич - «Dekos» компанияси бош директори

Мамасаидов Хусан Рахманбердиевич - «Deli Torg» компанияси бош директори

Маматкулов Рустам Уктамович - «Агробанк» акциядорлик тижорат банки бошқаруви раиси

Махкамов Илхам Рустамович - транспорт вазири

Пайгамов Алишербек Азизович - Президент Администрацияси раҳбарининг ўринбосари

Саиджанов Дилшод Мадрахимович - Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директорининг биринчи ўринбосари

Хасанов Атабек Абдирашидович - Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги директорининг биринчи ўринбосари


👉 @xushnudbek 👈
33 та туман/шаҳар ҳокимлари тақдирланди

Бугунги фармон билан 28 та туман ҳамда 5 та шаҳар ҳокимлари тақдирланишди. Уларнинг тўлиқ рўйхати қуйидагича:

«Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган қишлоқ хўжалиги ходими» фахрий унвони билан

Негматов Шуҳрат Худойбердиевич - Иштихон тумани ҳокими

Эсанов Муҳиддин Турдиевич - Когон тумани ҳокими

«Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган ёшлар мураббийси» фахрий унвони билан

Атемов Ускенбай - Юқори Чирчиқ тумани ҳокими

«Дўстлик» ордени билан

Давлатов Зиядулла Уракович - Шеробод тумани ҳокими

Машарипов Уктам Рустамович - Ҳазорасп тумани ҳокими

Солиев Суфхонжон Муйдинович - Риштон тумани ҳокими

Тухтаев Абдукаххар Хасанович - Шайхонтоҳур тумани ҳокими

Юсупов Баходир Турсунович - Косонсой тумани ҳокими

«Содиқ хизматлари учун» медали билан

Абдуганиев Алишер Мухаммадиевич - Зомин тумани ҳокими

Дадабаев Тулкинжон Тулянович - Гулистон шаҳар ҳокими

Джураев Хуррам Абдуразикович - Чироқчи тумани ҳокими

Жураев Расулжон Каримович - Бешариқ тумани ҳокими

Йўлдашев Султонбой Ражапбаевич - Амударё тумани ҳокими

Кадиров Дилмурод Гафурович - Норин тумани ҳокими

Мамуров Ўткирбек Комилжонович - Булоқбоши тумани ҳокими

Маҳмудов Шукурулла Насимхонович - Ангрен шаҳар ҳокими

Рахманкулов Бахтиёр Тугамбаевич - Яшнобод тумани ҳокими

Утамбетов Узакберген Тилеуимбетович - Қораўзак тумани ҳокими

Фазилов Дилмурод Тухмакович - Оқолтин тумани ҳокими

Хамдамов Кобил Мураткулович - Олмалиқ шаҳар ҳокими

Хамдамов Музаффар Яздонкулович - Пахтачи тумани ҳокими

Чориев Ўткир Абдузойирович - Бандихон тумани ҳокими

Эгамбердиев Абдужаббор Хусанович - Андижон тумани ҳокими

Эгамқулов Муратхан - Конимех тумани ҳокими

«Шуҳрат» медали билан

Алимбеков Ботир Боходирович - Чиноз тумани ҳокими

Ачилов Муроджон Азаматович - Гурлан тумани ҳокими

Остонов Акмал Анварович - Қоровулбозор тумани ҳокими

Пулатов Шухрат Абдужаббарович - Миробод тумани ҳокими

Пулотов Шерали Давлатович - Газли шаҳар ҳокими

Сайфутдинов Анвар Назарович - Яккасарой тумани ҳокими

Санаев Шерали Чориевич - Миришкор тумани ҳокими

Халилов Умарбек Яхшимуродович - Нурота тумани ҳокими

Холмуродов Комил Адхамович - Жиззах шаҳар ҳокими


👉 @xushnudbek 👈
Хориждан ўқишни кўчириш бўйича тест синовларининг иккинчи куни жавоблари эълон қилинди

Кеча тестга кирган талабалар натижаларини https://mandat.dtm.uz/Transfer/Transfer сайти орқали кўришлари мумкин. Шунингдек, қуйидаги ботлар орқали (Ўқишни кўчириш бўлимини танлаган ҳолда) ҳам натижани билиш мумкин:

👉 @mandat2021bot
👉 @mandat_2021_1_bot
👉 @mandat2021_2_bot
👉 @mandat2021_3_bot
👉 @mandat2021_4_bot

Ўтиш балини тўплаган талабалар мандат сайтидаги рўйхатда сариқ рангда, ўтиш балини тўплай олмаганлар қизил рангда берилган.


👉 @xushnudbek 👈
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Опаси: «Ман замминистрнинг иккинчи хотини бўламан. Ҳозир телефон қиламан».

Укаси: «Супуриб ташлайман ҳозир, 'реальный' айтяпман, формангиз ҳам фойда бермайди»

30 июль куни ўтказилган махсус рейд тадбирида «Некция-3» русумли давлат рақами 01 Х 743 DB бўлган автоулов тўхташ ишорасига бўйсунмаган. Сўнгра КХАЙ ва Фарҳод кўчалари кесишмасида тўхтатилган.

Ҳайдовчи 1996 йилда туғилган Э.Мадина автотранспорт воситасини техник қайд этиш гувоҳномасидан ташқари бошқа ҳужжатларни тақдим эта олмаган. Жавобгарликдан қочиб қутулиш мақсадида Э.Мадина ва унинг укаси 1999 йилда туғилган Э.Умидлар ИИО ходимларининг фаолиятига тўсқинлик қилиб, жанжал кўтарган.

Уларга МЖтКнинг тегишли моддаларига асосан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, автоулов вақтинча жарима майдончасига жойлаштирилган, суд томонидан тегишли жазо чоралари қўлланган.

Ўтказилган текширув жараёнида Э.Мадинанинг ҳеч қайси вазир ўринбосарига алоқаси йўқлиги аниқланган (ким ҳам тан оларди).


👉 @xushnudbek 👈
Forwarded from davletovuz
Бугундан янги дизайндаги 5 минг ва 10 мингталик купюралар муомалага чиқарилди.

Расм ижтимоий тармоқлардан олинди.
⚡️ Магистратура учун чет тилидан тест синовлари 28-29 август кунлари бўлади

📆 2021-2022-ўқув йили учун давлат ОТМларининг магистратура мутахассисликларига кириш имтиҳонларининг 2-босқичи, яъни, чет тили бўйича тест синовлари 2021 йил 28-29 август кунлари 3 сменада ўтказилади.

Тест синовлари:

1️⃣-сменада 08:00 дан 09:00 га қадар;
2️⃣-сменада 17:30 дан 18:30 га қадар;
3️⃣-сменада 20:00 дан 21:00 га қадар бўлиб ўтади.

Бунда талабгорларга рўйхатдан ўтиш вақтида ўзлари танлаган чет тили фанидан 30 та тест топшириғи берилади ва 1 соат вақт ажратилади.

📌 Чет тилидан максимал балл 50 баллни ташкил этади.

👨🏻💻 Талабгорлар тест синовида иштирок этиш учун рухсатномани magistr.dtm.uz сайтидан олишлари мумкин.

Талабгорлардан тест синови ўтказиладиган ҳудудга шахсини тасдиқловчи ҳужжат ва тест синовида иштирок этиш учун рухсатнома билан белгиланган вақтдан камида ярим соат олдин келишлари сўралади.


👉 @xushnudbek 👈
Тошкент метроси ҳақида иккита яхши хабар

Айтишларича, тез орада Тошкент метро бекатларида барча алоқа компаниялари ва бепул WI-FI ишлай бошлайди.

Бу ҳақда Транспорт вазирлиги ва "Тошкент метрополитени" ДУК мутасаддилари брифингида маълум қилинган.

Яна бир янгилик: метро қатнови графигига ўзгариш киритилди. 30 августдан бошлаб Тошкент метрополитенининг барча йўналишлари аввалгидек соат 05:00 дан 00:00 гача ишлайди. 2021 йил 21 майдан бугунгача соат 06:00 дан 23:00 гача ишлаб келаётганди.


👉 @xushnudbek 👈
Xushnudbek.uz
⚡️ Магистратура учун чет тилидан тест синовлари 28-29 август кунлари бўлади 📆 2021-2022-ўқув йили учун давлат ОТМларининг магистратура мутахассисликларига кириш имтиҳонларининг 2-босқичи, яъни, чет тили бўйича тест синовлари 2021 йил 28-29 август кунлари…
❗️БУ МУҲИМ: магистратурада чет тилидан тест синовлари учун кимга рухсатнома чиққан бўлса, ўша абитуриентлар тестда қатнашишга келишлари мумкин. Улар мутахассислик фанидан неча балл олганларидан қатъи назар тестда қатнашиш ҳуқуқига эга.

Ҳатто мутахассислик фанидан 56% дан кам тўплаганлар ҳам, рухсатнома чиққан бўлса чет тили синовларига келсин ва иштирок этсин. Кейинчалик уларнинг магистрлар сафига қабул қилиниши ёки қилинмаслиги Давлат қабул комиссияси томонидан алоҳида кўриб чиқилади. Бу ҳақда тез орада расмий изоҳ ҳам чиқиши кутилмоқда.

Барчага тавсиям: аввалги имтиҳонда неча балл олган бўлсангиз ҳам тест синовларида албатта қатнашинг.


👉 @xushnudbek 👈
Forwarded from Yosh fermerlar
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🎥 25 sotixga qovunning 4 xil navini ekdim...

👩🏻‍🌾 Bozorboyev Dilmurod vaqtinchalik ishsiz yoshlar daftariga kiritilgan edi.

Unga o'z mahallasida joylashgan mavsumiy foydalanish uchun 25 sotix yer ajratib berildi. Dilmurod imkoniyatdan foydalangan holda ushbu maydonga 4 xil navdagi qovun ekib, yaxshi daromad topmoqda.

❗️ Aytish joizki, Dilmurod yetishtirayotgan qovunlar juda mazali chiqdi.

Bizdan uzoqlashmang, Yoshlar ishlari agentligi huzuridagi Jamoatchilik kengashi tomonidan tasdiqlangan, davlat ijtimoiy buyurtmasi asosida moliyalashtirilgan O‘zbekiston yosh fermerlari Kengashi NNTning “Fermerlikning 12 yoquti” loyihasi doirasida sohamizdagi yosh mirishkor-qahramonlarni Siz azizlar bilan tanishtirib boramiz.

Videoni ko'rish uchun quyidagi havolaga o'ting:
🎥 https://youtu.be/B40mVPglxuo

Yosh fermerlar ijtimoiy tarmoqlarda👇
Web | Telegram | Facebook | Instagram |YouTube
Президент фармонига биноан, таваллудининг 85 йиллиги муносабати билан ўзбек эстрада санъати асосчиси, халқимизнинг ардоқли фарзанди, буюк санъаткор, Ўзбекистон халқ артисти, марҳум Ботир Каримович Зокиров «Эл-юрт ҳурмати» ордени билан мукофотланди.

Бу ҳақда ЎзА (@uzauz) хабар бермоқда.


👉 @xushnudbek 👈
Xushnudbek.uz
❗️БУ МУҲИМ: магистратурада чет тилидан тест синовлари учун кимга рухсатнома чиққан бўлса, ўша абитуриентлар тестда қатнашишга келишлари мумкин. Улар мутахассислик фанидан неча балл олганларидан қатъи назар тестда қатнашиш ҳуқуқига эга. Ҳатто мутахассислик…
⚡️РАСМАН: ДТМ магистратура учун чет тилидан тест синовига БАРЧА даъвогарларнинг келишини сўрамоқда

ДТМ магистратуранинг мутахассислик фанидан 55%дан кам балл тўплаганларга ҳам рухсатнома чиқарилгани бўйича расмий муносабат билдирди.

Унда айтилишича, рухсатномалар Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан ДТМга тақдим этилган маълумотлар асосида шакллантирилган бўлиб, ОТМлар томонидан мутахассислик фани бўйича ўтказилган имтиҳонда неча балл олганидан қатъи назар рухсатнома чиққан барча талабгорлар тест синовларида иштирок эта олади.

Шунга кўра, ҳаммага кўнгилни тўқ қилиб, тест синовларида қатнашишларини тавсия этамиз.

❗️P.S.: 55%дан кам тўплаганлар томонидан "қатнашсак, кейин нима бўлади, натижага қандай ҳисобланади, унақами, мунақами?" деган саволлар, шубҳа-гумонлар кўп билдирилмоқда. Ўртоқлар, охирини ўйлаган қаҳрамон бўла олмайди. Сизга яна бир марта истисно тарзда имконият бериляптими, демак, бундан максимал фойдаланиш керак. Қолгани Аллоҳдан. Бир гап бўлади. Ҳозир бошингизни қотирганингиз билан ҳеч нарса ўзгармайди. Тестга киринг, илмингиз етганича ишланг, уёғи тақдирдан.


👉 @xushnudbek 👈