Xushnudbek.uz
637K subscribers
12K photos
3.09K videos
263 files
10K links
Huquqshunos Xushnudbek Xudoyberdiyevning kanaliga xush kelibsiz!

O‘ta shaxsiy kanal: @xushnudbekuz

instagram.com/xushnudbek

youtube.com/c/xushnudbekxudoyberdiyev

x.com/xushnudbeck

tiktok.com/@xushnudbekofficial

Reklama uchun:
@xushnudbekreklama
Download Telegram
Наманганда бирйўла тўрт ўғил эгизаклар дунёга келгани хабар берилганди.

Уларга Абдуллоҳ, Абдураззоқ, Абдураҳмон, Абдубосит деб исм беришди.

ДХА Наманган вилоят бошқармасига қарашли 1-сонли ФҲДЁ бўлими ходимлари туғилганлик ҳақидаги гувоҳномаларни сайёр тарзда топширдилар.

Шифокорларнинг таъкидлашича, чақалоқларнинг барчаси соғлом.

Илоҳим, Аллоҳ умри билан берган бўлсин, элга, юртга фойдаси тегадиган фарзандлар бўлишсин.


👉 @xushnudbek 👈
2
​​Соғлиқни сақлаш вазирига 4та янги ўринбосар тайинланди

Президентнинг бугунги қарорига асосан Соғлиқни сақлаш вазирига тўртта ўринбосар тайинланди. Улар қуйидагилар:

1) Сабиров Улуғбек Юсупхонович - тайинловга қадар Республика ихтисослаштирилган дерматология ва косметология илмий-амалий тиббиёт маркази директори эди;

2) Баситханова Эльмира Иркиновна - тайинловга қадар Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирининг биринчи ўринбосари эди;

3) ​Шарахметов Шахрух Шатургунович - тайинловга қадар Молия вазири ўринбосари эди;

4) ​Азизов Абдулла Абдисаламович - тайинловга қадар Солиқ қўмитаси раиси ўринбосари эди.


👉 @xushnudbek 👈
👍1
МАГИСТРАТУРАГА ЎҚИШГА КИРИШ УЧУН ҲУЖЖАТЛАРИНИ РЎЙХАТДАН ЎТКАЗУВЧИЛАР ДИҚҚАТИГА!

#abituriyent

Давлат олий таълим муассасаларининг магистратура мутахассисликларига қабул қилиш учун ҳужжатларни рўйхатдан ўтказиш жараёни 2020 йил 1 июлдан бошлаб, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий веб-сайти орқали амалга оширилмоқда.

Мазкур ҳужжат топшириш жараёнида ТЕСТ СИНОВЛАРИ топшириладиган ҲУДУД белгиланиши лозим.

‼️ Ҳозирги коронавирус пандемияси шароитида республика ҳудудларини “сариқ” ва “қизил” ҳудудларга ўзгариш эҳтимоллиги сақланиб қолмоқда. Шу боис, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги талабгорларга ТЕСТ СИНОВЛАРИ топшириладиган ҳудуд сифатида ЎЗИ бугунги кунда ЯШАБ ТУРГАН ҳудудни белгилашни ТАВСИЯ ЭТМОҚДА.

Шундагина вақтни ортиқча сарфлаш чекланади ва масофани босиб ўтишга эҳтиёж юзага келмайди.

➡️ Веб-сайтга бу ердан ўтиш мумкин: magistr.edu.uz


👉 @xushnudbek 👈
Ўзбекистонликларни хориждан олиб келиш бўйича рейслар рўйхати

Жорий йилнинг 6 июлидан 19 июль кунига қадар 19та рейс орқали хориждаги фуқаролар эвакуация қилинади.

6-12 июль кунларига белгиланган рейслар жадвали:

6 июль. Сеул-Тошкент-Сеул

6 июль. Тошкент-Москва-Тошкент

7 июль. Тошкент-Истанбул-Тошкент

8 июль. Ташкент-Сеул-Тошкент

8 июль. Минск-Тошкент-Минск

9 июль. Тошкент-Москва-Тошкент

10 июль. Сеул-Тошкент-Сеул

10 июль. Тошкент-Дубай-Тошкент

11 июль. Тошкент-Москва-Тошкент.

12 июль. Санкт-Петербург - Тошкент - Санкт-Петербург

13–19 июль кунларига белгиланган рейслар жадвали:

13 июль. Сеул-Тошкент-Сеул

13 июль. Тошкент-Москва-Тошкент

14 июль. Тошкент - Санкт-Петербург - Тошкент

15 июль. Москва-Тошкент-Москва

15 июль. Тошкент-Сеул-Тошкент

16 июль. Истанбул-Тошкент- Истанбул

17 июль. Тошкент - Нью-Йорк - Тошкент

18 июль. Тошкент-Москва-Тошкент

19 июль. Тошкент-Владивосток-Тошкент.


👉 @xushnudbek 👈
Учта ОТМга ректор тайинланди

Ҳукумат қарори (420-сон, 03.07.2020 й.) билан:

Гайрат Азатович Муратов Тошкент шаҳридаги Аджу университетининг ректори этиб;

Камал Саидакбарович Ризаев Тошкент фармацевтика институтининг ректори этиб;

Жамшид Шухратуллаевич Иноятходжаев Тошкент шаҳридаги Турин политехника университети ректори вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.


👉 @xushnudbek 👈
​​❗️Абитуриентлар ва уларнинг ота-оналари диққатига: «Қабул-2020» лойиҳаси ишга тушди!

Мана, қабул жараёнларининг бир неча куни ортда қолди ва 400 мингга яқин абитуриентлар онлайн рўйхатдан ўтиб бўлишди. Лекин шундай бўлса-да жуда кўп абитуриентлар онлайн рўйхатдан ўтишда бироз муаммоларга дуч келаётганини ёки 5та йўналиш танлашда қийналишаётганини маълум қилишмоқда.

Кўплаб талаб ва истакларни инобатга олиб, гарчи бироз кечроқ бўлса ҳам, Сизлар учун янги хизматни таклиф қилмоқчимиз.

Абитуриентларни ҳуқуқий ҳимоя қилиш ҳамда уларга қабул жараёнлари бўйича керакли маслаҳатларни бериш мақсадида «Қабул-2020» лойиҳаси ишга тушди.

👉 qabul2020.uz 👈

Ушбу хизматдан фойдаланиш учун абитуриентлар 2 хил тарифни танлаши мумкин.

1) VIP тарифи.

Бунда абитуриентга тўлиқ профессионал хизмат кўрсатилади.

Токи онлайн рўйхатдан ўтишдан тортиб, бешта йўналиш танлашгача, тест натижаларини билиб беришдан тортиб, апелляция жараёнларигача, ҳаттоки, абитуриент талаба бўлгач таълим кредити олишда кўмаклашишдан тортиб, кира олмай қолса супер-контрактни расмийлаштиришгача бўлган барча жараёнларда абитуриентлар ҳуқуқий ҳимояга олинади.

Шунингдек, абитуриент билан телефон орқали малакали репетитор ўқитувчилар боғланиб, улардан бирламчи тест олишади ва билимларини баҳолаб, қайси йўналишларга топшириш кераклиги бўйича маслаҳат беришади.

Абитуриент ўзига бириктирилган мутахассисга қабул жараёнларига оид исталганча ҳуқуқий саволлари ёки тушунмаган жойлари бўйича мурожаат қилиши мумкин бўлади.

2) Оддий тариф.

Бунда абитуриент билан Телеграм орқали доимий алоқа ўрнатилади ва унинг ҳуқуқий саволларига тушунтиришлар бериб борилади. Шунингдек, абитуриент онлайн рўйхатдан ўтказиб берилади, унга бешта йўналиш танлашда кўмак берилади.

Юқоридаги хизматлар — пуллик. Чунки ушбу лойиҳада катта жамоа меҳнат қилади.

Агар Сизда тўлов қилиш имконияти бўлмаса, унда хавотирга ёки тушкунликка тушиш шарт эмас. Сиз бемалол бепул асосда ДТМ сайти ёки Ягона портал орқали ўзингиз ҳужжат топширишингиз ҳам мумкин. Бу унчалик қийин иш эмас аслида.

👉 qabul2020.uz 👈

Лекин ўз ишининг усталаридан профессионал хизматга эҳтиёжингиз бўлса, унда qabul2020.uz сайтига киринг ва ўзингизга маъқул келган хизматга буюртма беринг. Қисқа фурсатларда операторлар Сиз билан боғланишади.

Ишонинг, бу лойиҳа Сиз учун жуда қизиқ бўлади. Ва биз учун ҳам, албатта.
❗️18:00 да премьера!

Ёдингизда бўлса, йил бошида О, ТМТ - Олий Таълим Муассасалари Таҳлили лойиҳасини бошлаб, илк сонини суратга олгандик. Аммо кейинчалик карантин сабаб, бу тўхтаб қолди.

Бугун Сизларга ушбу лойиҳа доирасидаги иккинчи сонни ҳавола этамиз.

Биз Ўзбекистондаги илк хусусий тиббиёт университети бўлган - AKFA Университетида меҳмон бўлдик ва маъмурият ҳамда талабалар билан суҳбатлашдик.

Суҳбат фақат университет ҳақида бўлгани йўқ, шунингдек, қуйидаги мавзуларда ҳам гаплашдик:

- юртимиздаги таълим тизими;
- талабаларни қийнаётган муаммолар;
- сифатни ошириш учун нималар қилиш кераклиги;
- контракт нархлари нега бунча қимматлиги;
- кредит-модул тизими ва ҳ.к.

Очиғи суҳбат менда жуда илиқ таассурот қолдирди. Айниқса университет талабалари билан таълим тизими ҳақида гаплашиб, мазза қилдим. Уларнинг фикрлари, дунёқараши ва орзулари мен учун қизиқ бўлди.

Сиз ҳам бир томоша қилинг, чин дилдан тавсия қиламан. Хулосаларингизни изоҳларда кутиб қоламан.

👉 https://youtu.be/dCr99iHR7JY


P.S.: ушбу сон 23 июнда суратга олинган, шу сабабли 25 июнда чиққан АКФА Университетига оид лойиҳа ҳақида ҳали маълум эмасди.
👍1
Маслаҳатингиз керак

Ёдингизда бўлса, «Сардоба» фожиасида жабрланганларга ёрдам бериш учун GoFundMe платформасида акция ташкил қилгандик.

Саховатли инсонларнинг ёрдами билан жами 19 минг 949 АҚШ доллари йиғилди. Бу Марказий банк курси бўйича ҳисобласак, 203 млн сўм бўлади.

Шу билан акцияга якун ясамоқчимиз. Ҳозирда АҚШдаги ватандошларимизнинг кўмаги билан пулни платформадан ечиб олиб, Ўзбекистонга олиб келиш бўйича ташкилий ишлар қилинмоқда.

Энди олдимизда янада масъулиятли иш турибди, яъни бу пулни мақсадли ва нисбатан ижтимоий адолатли қилиб сарфлаш. Очиғини айтсам, шу жойига келганда бошим қотиб турибди.

Ушбу суммани жабрланган аҳолига пул кўринишида тарқатганимиз билан, кўпчиликка урвоқ ҳам бўлмайди. Жами 70 минг аҳоли эвакуация қилинган. Майли, ҳеч бўлмаса 10 минг кишига тарқатамиз десак ҳам, атиги 20 минг сўмдан тўғри келади.

Шу вазиятда маслаҳатингиз керак. Қандай йўлни тавсия қиласизлар? Таклифларингизни ёзсангиз хурсанд бўлардим. Зора бирор оптималроқ ечимини топсак. Раҳмат.


👉 @xushnudbek 👈
Forwarded from Xushnudbek.uz
Online hujjat topshirish jarayoniga oid savollar
#abituriyent

⚡️Bu yil abituriyentlar abitur.dtm.uz yoki my.gov.uz veb saytlari orqali online hujjat topshiradilar.

Shuningdek, Maxsus komissiya tasdiqlab bergan hududlardagi Davlat xizmatlari markazlari orqali ham hujjat topshirish mumkin. Ya'ni DXMlar barcha joyda hujjat qabul qilmaydi, faqat 8ta tumanlarda ishlaydi. Ro’yxati mana bu yerda:
t.iss.one/xushnudbek/6148

OTMga borib hujjat topshirilmaydi. Faqat fuqaroligi bo’lmagan shaxslargina OTMlarga borib hujjat topshiradi.

⚡️Abituriyentlar online ro'yxatdan o'tayotganda JSHSHIR raqam kiritadilar.

📎 JSHSHIR raqam nima va uni qanday aniqlash mumkinligi bu yerdan bilib olishingiz mumkin:
t.iss.one/xushnudbek/6086

⚡️Online hujjat topshirish jarayonida kerak bo'ladigan hujjatlar:

✔️ Pasport
✔️ Shahodatnoma yoki Diplom
✔️ Imtiyoz beruvchi hujjat (agar ega bo'lsangiz)

❗️Sizdan yuqoridagi hujjatlarning asli yoki skaner qilingan nusxasi talab qilinmaydi. Faqatgina hujjatlardagi ma'lumotlar tizimga kiritiladi xolos.

❗️Ammo imtiyoz beruvchi hujjatlar bundan mustasno. Ya'ni ushbu hujjatning skaner qilingan yoki oddiy rasmga olingan shakli ham jo'natiladi.

Sizdan talab e'tilmaydi:

🔖 Rasm
🔖 MFYdan ma'lumotnoma
🔖 Tibbiy ma'lumotnoma...

❗️Sizda doimiy ishlaydigan telefon raqam bo'lishi kerak. Chunki DTM bazasidan keladigan SMS xabarni siz tasdiqlashingiz kerak bo'ladi.

⚡️Online hujjat topshirish jarayoni 20-iyulga qadar davom etadi.

📝 Ariza topshirganlar keyinchalik arizasiga o’zgartirish kiritish mumkin. Masalan, boshqa yo’nalishga topshirmoqchisiz yoki imtiyoz beradigan hujjatni qo’shib qo’ymoqchisiz, shuningdek xato qilgan bo’lsangiz, tahrirlamoqchisiz - bularning barchasini 20-iyulga qadar bemalol qila olasiz.

1️⃣
Bir kishi faqat bir marta ariza yubora oladi. 2-3 ta telefon raqami orqali 2-3 marta ariza yuborib bo’lmaydi.

📲 Bitta telefon raqami orqali faqat bir marta ariza yuborish mumkin. 2-3 kishi bitta telefon raqami orqali ariza yubora olmaydi.

5️⃣ Beshta yo’nalishni tanlash tartibi haqida mana bu yerda batafsil yozilgan:
t.iss.one/xushnudbek/6078

📎 Batafsil ushbu videoda👇
dtm.uz/post/view/dtm-sayti-orqali-ro-yxatdan-o-tish


👉 @xushnudbek 👈
Forwarded from Xushnudbek.uz
КВОТА-2020

#abituriyent

📚 БАКАЛАВР:

КУНДУЗГИ - 103 575 нафар;

СИРТҚИ - 31 350 нафар;

КЕЧКИ - 5 025 нафар.


🎓 МАГИСТРАТУРА - 10 425 нафар.


❇️ МАҚСАДЛИ ҚАБУЛ
:

Соғлиқни сақлаш;

Халқ таълими;

Ветеринария.


👆ИМТИЁЗЛАР КВОТАСИ:

Ички ишлар органларининг амалдаги ходимлари фарзандлари учун - ТАНИШИШ;

Ҳарбий қўмондонлик тавсияномасини олганлар учун - ТАНИШИШ;

Қуроллик кучларнинг ҳарбий хизматчилари фарзандлари учун - ТАНИШИШ;

Хотин-қизлар учун - ТАНИШИШ;

Ногиронлиги бўлган шахслар учун - ТАНИШИШ.


👉 @xushnudbek 👈
Нима учун ҳалигача қайси йўналишга неча киши ҳужжат топширганини кўриб бўлмаяпти?
#abituriyent

Жуда кўпчилик абитуриентлар савол билан юзланиб, нима учун ҳалигача онлайн рўйхатдан ўтган абитуриентларни ОТМлар ва йўналишлар кесимида сонини кўриб бўлмаяпти, ахир ўтган йилларда qabul.dtm.uz сайти орқали кўрса бўлардику, дея сўрашмоқда.

ДТМ билан боғланиб, ушбу масалага ойдинлик киритишга ҳаракат қилдим. ДТМ вакилининг айтишича, ушбу сайт ҳозир тайёрланмоқда ва яқин кунларда ишга тушар экан.

Нима учун қабул жараёнларининг ярми ортда қолган бўлса ҳам, шунча пайтдан буён тизим тайёрлаб қўйилмаганидан очиғи бехабарман.

Балки бунга сабаб Давлат қабул комиссиясининг 1-баённомаси кеч тасдиқланганидир, ким билсин. Аммо ундай десак, комиссия қарори тарқатилганига ҳам 10 кун бўлди, пойдеворни олдиндан тайёрлаб қўйиб, кейин оператив тарзда базани янгилаш ҳам мумкин эди.

Ҳа, майли, нима ҳам дердик, кутиб турсангиз ишга тушиб қолар.


👉 @xushnudbek 👈
Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони 10 минг нафардан ошди

Соғлиқни сақлаш вазирлиги берган хабарга кўра, юртимизда коронавирусга чалинганларнинг умумий сони 10 минг нафардан ошган. Уларнинг 6584 нафари соғайган.

❗️Аҳоли орасидан коронавирус чиқиш ҳолати кундан-кун кўпайиб бормоқда. Биргина 5 июль куни 121 та ҳолатда аҳоли орасида (шундан 84 та Тошкент шаҳрида, 21 та Тошкент вилоятида, 16 та Самарқанд вилоятида) аниқланган.

🏨 Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 3402 нафар бемордан 25 нафари оғир, 8 нафари эса ўта оғир аҳволда.

😢 Вафот этганлар сони 34 нафарга етди. Жумладан охирги 5 кунда 9 киши ҳаётдан кўз юмди.

26-ўлим: Қорақалпоғистон Республикаси Тахиатош туманида яшовчи 62 ёшли Б.Я. (эркак);
27-ўлим: Қашқадарё вилояти Ғузор туманида яшовчи 64 ёшли С.Ҳ. (эркак);
28-ўлим: Тошкент шаҳрида яшовчи 59 ёшли Ғ.Б. (эркак);
29-ўлим: Тошкент шаҳрида яшовчи 77 ёшли Н. Г. (аёл);
30-ўлим: Тошкент шаҳрида яшовчи 65 ёшли В.М. (эркак);
31-ўлим: Бухоро вилояти Ғиждувон туманида яшовчи 35 ёшли аёл Д.Ш. (аёл);
32-ўлим: Тошкент шаҳрида яшовчи 71 ёшли М.Г. (аёл);
33-ўлим: Тошкент шаҳрида яшовчи 45 ёшли З. (эркак);
34-ўлим: Тошкент шаҳрида яшовчи 49 ёшли Н.У. (аёл).


👉 @xushnudbek 👈
magistr.edu.uz saytida texnik ishlar olib borilmoqda

6-iyul kuni soat 9:30 dan 12:00 ga qadar saytda ariza to'ldirish imkoniyati vaqtincha to'xtatiladi texnik ishlar olib boriladi.

Noqulaylik uchun uzr so‘raymiz!”, - deyiladi vazirlik xabarida.


👉 @xushnudbek 👈
Президент қароридаги вазифа 20 ойдан буён бажарилмаётгани учун ким жавоб беради?

Куни-кеча давлат раҳбари одил судловни таъминлаш ва коррупцияга қарши курашиш борасидаги вазифаларга бағишланган катта селектор ўтказганидан хабарингиз бўлса керак. Унда соҳага оид аччиқ ҳақиқатлар айтилди, муаммоларни бартараф этиш бўйича тегишли топшириқлар берилди.

Хусусан, адвокатура тизимидаги нуқсонлар ҳам тилга олинган. Масалан, қуйидаги гапга эътиборингизни қаратмоқчиман:

«Давлат томонидан тақдим этилган адвокатларни танлашнинг очиқ-ошкора тартиби йўқлиги боис айрим терговчилар ўзига таниш адвокатларни чақириб, айбланувчига таъсир ўтказиш ҳоллари учраб туради. Масалан, Тошкент шаҳрида давлат томонидан адвокатларга ўтган йили 7 миллиард сўмдан зиёд маблағ ажратилган бўлса, ушбу маблағнинг тенг ярми 20 та адвокатлик фирмасига берилган (жами 746 та шундай фирма мавжуд).

Шу сабабли тегишли вазирликларга давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатадиган адвокатларни электрон танлаш тизимини ишга тушириш топшириғи берилди. Бу дастлаб пойтахтимизда эксперимент тариқасида жорий этилади», - дейилади Президент матбуот хизмати берган хабарда.

Таъкидлаш жоиз, давлат раҳбари тилга олган ушбу масала адвокатуранинг жуда ҳам оғриқли жойларидан бири. Халқ тилида «чўнтак» ёки «дежурный» дейиладиган бундай адвокатлар ҳақиқатдан одил судловда томонлар тенглигига болта урадиган иллатдир.

Аслида муаммонинг ечими учун илк қадамлар ташлаб бўлинган. Аниқроқ айтадиган бўлсак, 2018 йил 12 майда «Адвокатура институти самарадорлигини тубдан ошириш ва адвокатларнинг мустақиллигини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-5441-сонли Президент қарори қабул қилинган эди.

❗️Мазкур қарор билан тасдиқланган адвокатура институтини янада такомиллаштиришга доир комплекс чора-тадбирлар дастурининг 14-бандида гумонланувчи, айбланувчи ва судланувчига давлат ҳисобидан ҳуқуқий ёрдам кўрсатувчи адвокатни автоматик равишда танлаш бўйича махсус электрон тизимни жорий этиш вазифаси белгиланган.

Ушбу банд ижрочиси сифатида иккита ташкилот — Адвокатлар палатаси ва Адлия вазирлиги белгиланган.

Ижро муддати 2018 йил 1 декабрь эди.

Лекин орадан 1 ярим йилдан кўпроқ вақт ўтган бўлса-да, Президент қарорида белгиланган ушбу вазифалар бажарилмади, яъни адвокатни автоматик танлайдиган электрон тизим яратилмади.

Балки шунинг учундир, давлат раҳбари яна бир бор селекторда ушбу вазифа бўйича топшириқ берди.

Ва ишонаманки, ана энди унинг ижроси тезлашиб кетади, тез орада мутасадди ташкилотлар электрон тизим ишга тушгани ҳақида мақтаниб гапиришни ҳам бошласа керак, балки.

🤷‍♂️ Аммо мени бошқа савол ўйлантиради: нима учун расмий норматив-ҳуқуқий ҳужжат бўлган Президент қароридаги банд ижроси салкам 2 йил пайсалга солинган? Бирор қарордаги вазифа бажарилиши учун албатта Президент уни мажлисда оғзаки айтиб, шахсан топшириқ бериши шартми?

Ушбу банд ижроси бажарилмаётгани ҳақида 1 йил олдин Кун.уз сайтида чиққан мақоламда ҳам кўтариб чиққандим. Аммо бу бўйича на Адвокатлар палатаси, на Адлия вазирлиги бирор изоҳ берганини кўрмадим.

Кўрамиз, бу сафар кимдир нима учун Президент қарори ижроси 20 ойдан буён кечикканлигига изоҳ берармикин.

P.S.: агар шу тизим қарорда белгилангандек ўз вақтида яратилганда, балки ўтган давр мобайнида юзлаб фуқароларимизнинг ҳуқуқлари етарли даражада ҳимоя қилинган бўлармиди, ким билсин...


👉 @xushnudbek 👈
“Қизил”, “сариқ” ва “яшил” тоифадаги ҳудудлар рўйхати янгиланди. Аввалгидан ўзгаришлар бор

Туман ва шаҳарларнинг эпидемиологик тоифаларининг рўйхати янгиланди. Рўйхат қуйидагича:

2020 йил 4 июль ҳолатига

Қорақалпоғистон Республикаси

🔴 «қизил» ҳудуд: Нукус шаҳри ҳамда Беруний ва Қўнғирот туманлари
🟡 «сариқ» ҳудуд: Амударё тумани
🟢 қолган барча туман ва шаҳарлар «яшил ҳудуд»


Андижон вилояти

🟡
«сариқ» ҳудуд: Андижон шаҳри ҳамда Олтинкўл, Балиқчи ва Пахтаобод туманлари
🟢 қолган барча шаҳар ва туманлар «яшил ҳудуд»


Бухоро вилояти

🔴 «қизил» ҳудуд: Вобкент, Жондор, Ғиждувон ва Шофиркон туманлари
🟡 «сариқ» ҳудуд: Бухоро шаҳар.
🟢 қолган барча туман ва шаҳарлар «яшил ҳудуд»


Жиззах вилояти

🔴
«қизил» ҳудуд: Ғаллаорол, Дўстлик ва Шароф Рашидов туманлари
🟢 қолган барча шаҳар ва туманлар «яшил ҳудуд»

Навоий вилояти

🔴 «қизил» ҳудуд: Зарафшон шаҳри
🟡 «сариқ» ҳудуд: Навоий шаҳри
🟢 қолган барча туман ва шаҳарлар «яшил ҳудуд»

Наманган вилояти

🔴 «қизил» ҳудуд: Наманган шаҳри ҳамда Норин, Поп, Уйчи, Учқўрғон ва Янгиқўрғон туманлари
🟡 «сариқ» ҳудуд: Наманган, Тўрақўрғон ва Чуст туманлари
🟢 қолган барча туман ва шаҳарлар «яшил ҳудуд»

Қашқадарё вилояти

🔴
«қизил» ҳудуд: Ғузор тумани
🟡 «сариқ» ҳудуд: Қарши шаҳри ҳамда Қарши, Косон,Китоб, Мубоpак ва Чироқчи туманлари.
🟢 қолган барча туман ва шаҳарлар «яшил ҳудуд»

Самарқанд вилояти

🟡 «сариқ» ҳудуд: Самарқанд шаҳри ҳамда Самарқанд, Пайариқ, Тайлоқ, Каттақўрғон, Ургут ва Нарпай туманлари
🟢 қолган барча туман ва шаҳарлар «яшил ҳудуд»

Сирдарё вилояти

🔴 «қизил» ҳудуд: Гулистон шаҳри ҳамда Сайхунобод тумани
🟡 «сариқ» ҳудуд: Боёвут, Гулистон ва Ховос туманлари
🟢 қолган барча туман ва шаҳарлар «яшил ҳудуд»

Сурхондарё вилояти

🔴 «қизил» ҳудуд: Музработ тумани
🟡 «сариқ» ҳудуд: Термиз шаҳри ҳамда Бойсун, Денов, Жарқўрғон, Қумқўрғон ва Шўрчи туманлари
🟢 қолган барча туман ва шаҳарлар «яшил ҳудуд»

Тошкент шаҳри

🟡
барча туманлар "сариқ ҳудуд"

Тошкент вилояти

🔴 «қизил» ҳудуд: Чирчиқ шаҳри ҳамда Бекобод, Зангиота, Қибрай, Ўрта Чирчиқ ва Тошкент туманлари
🟡 «сариқ» ҳудуд: Оҳангарон, Бекобод ва Янгийўл шаҳарлари ҳамда Оққўрғон, Бўстонлиқ, Паркент, Пискент, Янгийўл, Чиноз ва Юқори Чирчиқ туманлари
🟢 қолган барча туман ва шаҳарлар «яшил ҳудуд»

Фарғона вилояти

🟢
барча шаҳар ва туманлар «яшил ҳудуд»


Хоразм вилояти

🔴
«қизил» ҳудуд: Урганч шаҳри
🟡 «сариқ» ҳудуд: Хива шаҳри ҳамда Урганч, Хазорасп ва Хонқа туманлари
🟢 қолган барча туман ва шаҳарлар «яшил ҳудуд»


👉 @xushnudbek 👈
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Дунёнинг энг машҳур бастакорларидан бири, италиялик Эннио Морриконе 91 ёшида вафот этибди.

Буюк ижодкор бизни тарк этди. Унинг мусиқаларини инсоният ҳеч қачон унутмайди. Айниқса, энг манаман деган шедевр киноларни ҳар сафар кўрганимизда Морриконени ёдга олаверамиз.

Эннио Морриконе Тошкентда ҳам концерт берганди. Ушбу видеода маэстро бошчилигида «Маҳаллада дув-дув гап» фильмидан мусиқа ижро этилмоқда.


👉 @xushnudbek 👈
Forwarded from UzA | Tezkor xabarlar
⚡️ @uzauz - тезкор хабарлар канали ишга тушди

Бугунги ахборот асрида тезкорлик жуда муҳим. Ва ўз навбатида ҳам тезкор, ҳам ишончли ва ҳам расмий ахборот олиш мумкин бўлган манбалар саноқли.

Шу сабабдан давлатнинг ягона, бош расмий ахборот агентлиги ЎзА — Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги ишончли ва расмий хабарларни тезкор тарқатадиган @uzauz«UzA | Tezkor xabarlar» телеграм каналини ишга туширди.

Каналда мамлакатимиз ва дунёда содир бўлаётган воқеа-ҳодисалар ҳақида хабарлар бериб борилади.

Расмий ахборот манбасига обуна бўлишни унутманг!

➡️ @uzauz