Аҳолига ва мактаб/боғчаларга йўналтирилган газга ўзбошимчалик билан уланган цемент заводи газдан узиб қўйилди
Ижтимоий тармоқларда газ улаб беришни сўраб кўчага чиққан ходимлар видеоси тарқалганди. “Ҳудудгаз Фарғона” бу бўйича маълумот берди.
Унга кўра, Ўзбекистон тумани «Шўрсув» шаҳарчасидаги «Шўрсув цемент» (Албус) корхонасининг ишчилари ўз корхоналарини табиий газдан узмасликларини сўраб чиқишган.
Ваҳоланки, Республика ҳудуди бўйлаб магистрал газ қувурларидаги босим минимал қийматгача камайиб кетганлиги сабабли биринчи навбатда ижтимоий соҳа объектлари, жумладан мактаблар, боғчалар, тиббиёт муассасаларини табиий газ билан таъминлашда босимни барқарор ушлаб туриш учун вақтинчалик чоралар кўрилмоқда.
Бу вақтинчалик чоралар доирасида нафақат «Шўрсув цемент» учун, балки ушбу ҳудуддаги «Турон Эко Цемент», «Турон ПФК», «Шаффофцемент саноат», «Қурулиш ашё Сифат» МЧЖларга қарашли ишлаб чиқариш корхоналари қонун доирасида 2022 йил 27 ноябрь куни табиий газ тармоғидан муҳрлаш йўли орқали узилган.
Шунга қарамасдан жорий йилнинг 29 ноябрь куни юқорида номлари кўрсатиб ўтилган улгуржи истеъмолчилар табиий газ тармоғидан узилганлик ҳолати қайта назорат қилинганда ўзбошимчалик билан табиий газ тармоғига қайта уланиб, табиий газдан фойдаланаётганлиги аниқланган.
Шунингдек, мурожаатда номи зикр этилган “Кнауф” корхонаси ҳам ишлаб чиқариш учун табиий газ олмаётгани маълум қилинган.
👉 @xushnudbek 👈

#worldcup2022
🇶🇦 Испанияни пенальтилар сериясида мағлуб этган Марокаш, Швейцарияни аяб ўтирмаган Португалия.
6 декабрда ўтказилган учрашувлар натижалари:
🇶🇦 Марокаш 0:0 (пен 3:0) 🇶🇦 Испания
🇶🇦 Португалия 6:1 🇶🇦 Швейцария
Голлар: Рамос 17ʼ, 51ʼ, 67ʼ, Пепе 33ʼ, Геррейру 55ʼ, Леау 90+2ʼ — Аканжи 58ʼ
➖➖➖➖➖➖➖
Чорак финал жуфтликлари:
9 декабрь, 20:00🇶🇦 Хорватия — 🇶🇦 Бразилия
9 декабрь, 23:59🇶🇦 Нидерландия — 🇶🇦 Аргентина
10 декабрь, 20:00🇶🇦 Марокаш — 🇶🇦 Португалия
10 декабрь, 23:59🇶🇦 Англия — 🇶🇦 Франция
👉 @xushnudbek 👈
6 декабрда ўтказилган учрашувлар натижалари:
Голлар: Рамос 17ʼ, 51ʼ, 67ʼ, Пепе 33ʼ, Геррейру 55ʼ, Леау 90+2ʼ — Аканжи 58ʼ
➖➖➖➖➖➖➖
Чорак финал жуфтликлари:
9 декабрь, 20:00
9 декабрь, 23:59
10 декабрь, 20:00
10 декабрь, 23:59
👉 @xushnudbek 👈
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
“Бу об-ҳавода режали чекловлар киритмасак, эртага бундан-да жиддийроқ талафот бўлиши мумкин” — бош вазир ўринбосари
Ўзбекистон бош вазири ўринбосари – энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов энерготаъминотдаги узилишлар юзасидан изоҳ берди. Унинг сўзларига кўра, ҳозирги об-ҳаво жиддийроқ талафотларнинг олдини олиш мақсадида режали чекловлар ўрнатишни тақозо этмоқда.
Жўрабек Мирзамаҳмудов Фарғонанинг Ўзбекистон туманидаги цемент заводи ишчиларининг интернетда тарқалган жамоавий мурожаатига ҳам муносабат билдирди.

Усманов Алишер Атаханович бошқа ишга ўтиши муносабати билан Президентнинг Фуқаролар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва мурожаатлар билан ишлаш масалалари бўйича маслаҳатчиси ўринбосари лавозимидан озод этилди.
У Наманган вилояти суди раиси этиб тайинланди.
👉 @xushnudbek 👈
У Наманган вилояти суди раиси этиб тайинланди.
👉 @xushnudbek 👈
Бугун ҳамма ходимлар 1 соат вақтли кетиши керак!
Меҳнат кодекси 121-моддасига биноан, байрам (ишланмайдиган) кунлари арафасида кундалик иш (смена) муддати барча ходимлар учун камида бир соатга қисқартирилади.
Эртага 8 декабрь — Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинган кун, яъни ишланмайдиган байрам куни. Демак, бугун ишга чиққан барча ходимлар 1 соат вақтлироқ уйига кетишига қонуний ҳаққи бор.

Уй ва машинани сотганда тўланадиган давлат божи камайтирилди
“Давлат божи тўғрисида”ги қонунга ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди.
Унга кўра, эндиликда давлат божи қуйидаги миқдорларда ундирилади:
🏠 кўчмас мол-мулкни бошқа шахсга ўтказиш билан боғлиқ шартномаларни тасдиқлаганлик учун:
➖ агар кўчмас мол-мулк Тошкент, Нукус шаҳарларида ва вилоят марказларида жойлашган бўлса, БҲМнинг 1 баравари (илгари кўчмас мол-мулкнинг умумий майдонига қараб БҲМнинг 1 бараваридан 3 бараваригача);
➖ агар кўчмас мол-мулк бошқа аҳоли пунктларида жойлашган бўлса, БҲМнинг 50 фоизи (илгари кўчмас мол-мулкнинг умумий майдонига қараб БҲМнинг 50 фоизидан 1,5 бараваригача).
🚙 автомототранспортни бошқа шахсга ўтказиш шартномаларини тасдиқлаганлик учун давлат божи қуйидаги миқдорларда ундирилади:
➖ автомототранспорт воситалари учун – БҲМнинг 3 баравари (илгари транспорт воситаси двигателининг қуввати, яъни от кучига ва ишлаб чиқарилган санасига қараб БҲМнинг 2 бараваридан 10 бараваригача);
➖ битта мототранспорт, мотоаравача, мотоқайиқ учун – БҲМнинг 25 фоизи (илгари ишлаб чиқарилган санасига қараб БҲМнинг 10 фоизидан 50 фоизигача).
✅ автомототранспорт воситаларини бошқаришга ва тасарруф қилишга оид ишончномаларни, шунингдек автомототранспорт воситаларидан текин фойдаланиш шартномаларини тасдиқлаганлик учун:
➖ мулкдорнинг хотинига (эрига), унинг ва хотинининг (эрининг) ота-онаси, болалари ва уларнинг эрига ёки хотинига, набираларига, бувиларига, буваларига, ака-укалари ва опа- сингилларига, жиянларига – БҲМнинг 50 фоизи;
➖ бошқа шахсларга – БҲМнинг 2 баравари (илгари БҲМнинг 3 баравари).
✅ мол-мулкни ижарага бериш шартномасини тасдиқлаганлик ёки унга ўзгартишлар киритганлик учун:
➖ мулкдорнинг хотинига (эрига), унинг ва хотинининг (эрининг) ота-онаси, болалари ва уларнинг эрига ёки хотинига, набираларига, бувиларига, буваларига, ака-укалари ва опа-сингилларига – БҲМнинг 10 фоизи (илгари БҲМнинг 25 фоизи);
➖ жисмоний шахслар учун – БҲМнинг 25 фоизи (илгари БҲМнинг 50 фоизи);
➖ юридик шахслар учун ёки агар тарафлардан бири юридик шахс бўлса – БҲМнинг 50 фоизи (илгари БҲМнинг 1 баравари).
✅ мол-мулкдан текин фойдаланиш шартномаларини тасдиқлаганлик учун – БҲМнинг 25 фоизи (илгари БҲМнинг 50 фоизи).
✅ гаров, ипотека ва лизинг шартномаларини тасдиқлаганлик учун:
➖ жисмоний шахслар учун – БҲМнинг 1 баравари (илгари шартнома суммасига қараб БҲМнинг 1 бараваридан 2 бараваригача);
➖ юридик шахслар учун ёки агар тарафлардан бири юридик шахс бўлса – БҲМнинг 2 баравари (илгари шартнома суммасига қараб БҲМнинг 2 бараваридан 4 бараваригача).
✅ қарз шартномаларини тасдиқлаганлик учун – БҲМнинг 25 фоизи (илгари шартнома суммасига қараб БҲМнинг 25 фоизидан 1 бараваригача).
Қарз шартномасидан келиб чиқадиган пул суммаларини ундириш тўғрисидаги ижро варақаларини берганлик учун давлат божи белгиланган ставканинг 50 фоизи миқдорида ундирилади.

Ўзбекистон четдан газ сотиб оляпти. Ҳозирги энерготизим ҳолати ташқи таъсирлар натижасида сунъий яратиляптими?
Бош вазир ўринбосари, энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов бу саволга жавоб берар экан, ҳозирги ҳолат ички истеъмолнинг кескин ошиши натижасида юзага келгани, бунга ташқи таъсирларнинг алоқаси йўқлигини маълум қилди.
Ўзбекистон Хитойга газ экспорт қилишни тўхтатган, аксинча аҳолига газ етказиб бериш мақсадида четдан газ сотиб оляпти ва яна кўпроқ сотиб олиш режаси бор.
Аммо Ўзбекистон қўшни давлатлардан энергоресурсларни “аллақандай алянс ёки иттифоқ” доирасида эмас, импорт шартномалари орқали сотиб олиш бўйича музокаралар ўтказмоқда, деди энергетика вазири.

Шавкат Мирзиёев ер ости сувларини муҳофаза қилишга қаратилган чора-тадбирлар тақдимоти билан танишди.
Ер ости сувлари табиат ва аҳоли учун энг зарур чучук сув манбаларидан бири. Ундан тартибсиз фойдаланиш оқибатида Навоий, Самарқанд, Жиззах, Қашқадарё, Наманган, Фарғона ва Андижон вилоятларининг айрим ҳудудларида унинг сатҳи 5 метргача пасайиб кетган.
Шу сабабли, ер ости сувининг сатҳи 5 метрдан зиёд пасайган ҳудудларда қудуқлар бурғилаш ва ер ости сувларидан фойдаланишга мораторий жорий қилинади.
➖ Ер ости сувларидан фойдаланувчиларга 2024 йил 1 январга қадар ўз тасарруфидаги иншоотларни сув ҳисоблагич билан жиҳозлаш мажбурияти қўйилади;
➖ 2023 йил 1 апрелдан бошлаб ҳар бир қудуққа алоҳида эмас, балки қудуқларни бурғилаш фаолиятига рухсатнома бериш йўлга қўйилади.

❗️402 киши афв этилди
Президент фармони асосида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 30 йиллиги муносабати билан 402 нафар шахс афв этилди.
Бу ҳақда ЎзА (@uzauz) хабар бермоқда.
Уларнинг 128 нафари асосий жазодан тўлиқ озод этилди, 201 нафари жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди, 15 нафарининг озодликдан маҳрум этиш жазоси енгилроқ жазо билан алмаштирилди.
Шунингдек, 58 нафар шахсга тайинланган озодликдан маҳрум этиш жазосининг муддатлари қисқартирилди.
Афв этилганларнинг 17 нафарини чет эл фуқаролари, 63 нафарини аёл, 26 нафарини 60 ёшдан ошган шахслар ҳамда 19 нафарини тақиқланган ташкилотлар фаолиятида қатнашган шахслар ташкил этади.

❗️Айни дақиқаларда Администрация раҳбари Сардор Умурзаков раислигида кескин танқидий руҳда ўтаётган йиғилишда аҳоли ва иқтисодиёт тармоқларини энергия ресурслари билан мутаносиб таъминлаш масалаларини тезкор ва тизимли ҳал этиб бориш мақсадида куну тун ишлайдиган штаблар ташкил этилиши маълум қилинди.
Бу масалалар бўйича кунлик назорат ўрнатиш учун Президент маслаҳатчилари ва Бош вазир ўринбосарлари ҳар бир вилоят ҳокимига бириктириладиган бўлди.
Манба: ЎзА

Xushnudbek.uz
❗️Айни дақиқаларда Администрация раҳбари Сардор Умурзаков раислигида кескин танқидий руҳда ўтаётган йиғилишда аҳоли ва иқтисодиёт тармоқларини энергия ресурслари билан мутаносиб таъминлаш масалаларини тезкор ва тизимли ҳал этиб бориш мақсадида куну тун ишлайдиган…
⚡️2023 йил 1 мартга қадар давлат идоралари тасарруфидаги сиқилган газда ҳаракатланадиган автомобиллардан фойдаланиш тақиқланди, улар бензинга ўтказилади.
Манба: ЎзА
👉 @xushnudbek 👈
Манба: ЎзА
👉 @xushnudbek 👈
❗️2 ой муддатга АИ-80 бензини импорти учун акциз солиғи ва уни чакана сотиш учун акциз солиғини ҳисоблаш ва ундириш тўхтатиб турилади.
✅ Биржа сотувларига қўйилаётган АИ-80 бензининг кунлик ҳажми оширилади.
Манба: ЎзА
👉 @xushnudbek 👈
✅ Биржа сотувларига қўйилаётган АИ-80 бензининг кунлик ҳажми оширилади.
Манба: ЎзА
👉 @xushnudbek 👈
Қўшимча чоралар:
➖ товар газ етказиб бериш ҳажми суткасига 5 миллион куб метрга оширилади;
➖ АИ-80 бензини нархининг асоссиз оширилишига йўл қўйилмайди, нарх ошиши бошланғич нархнинг 5 фоизидан ортиқ бўлмаслиги таъминланади;
➖ барча ишлаб чиқарувчилар ва трейдерларга суюлтирилган газни экспорт қилиш тақиқланади;
➖ табиий газ етказиб бериш имконияти мавжуд бўлмаган ҳолларда аҳолига суюлтирилган газ етказиб беришга рухсат берилади;
➖ Сув хўжалиги вазирлиги тизимидаги насос станцияларига электр энергияси етказиб беришга ўрнатилган вақтинча чекловлар йил якунига қадар узайтирилди;
➖ бензин ва дизель ёқилғиси ишлаб чиқариш учун хомашё ҳамда тайёр бензин импорти оширилади;
➖ биржада АИ-80 бензини савдосига воситачи компанияларнинг иштирок этишига йўл қўйилмайди.

Бугун Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси қабул қилинганига 30 йил тўлди!
Конституциянинг байрами бу фақат йилда 1 кун эмас. Қачонки Конституцияга тўлиқ амал қилишни бошласак, унда ёзилган қоидалар фақат қоғозда қолиб кетмасдан, амалда сўзсиз ижро этилса, Конституциянинг ҳақиқий байрами аслида шу. Ҳозирча бу билан мақтана олмаймиз афсуски. Лекин албатта ўша байрам кунлари келишига ҳам ишонаман.
Ҳозирча эса 8 декабрь муборак бўлсин!

Россия президенти матбуот котиби Ўзбекистон энергетика вазирининг сўзларини тасдиқлади
Ўзбекистон бош вазири ўринбосари, энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов Россия билан табиий газ бўйича ҳамкорлик ҳеч қандай сиёсий шартлар асосида эмас, фақатгина тижорий келишув бўйича шартнома тузилишини айтган эди.
Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков ҳам вазирнинг ушбу сўзларини тасдиқлаб, газ эвазига сиёсий шартлар қўйилмаётганини таъкидлади. У, шунингдек, Россия—Қозоғистон—Ўзбекистон ўртасидаги газ бўйича уч томонлама ҳамкорлик ҳақида тўхталар экан, жумладан, шундай дейди:
«Ҳар қандай давлат ўз энергоресурсларини сотишда тижорий шартномаларга асосланади. Ҳеч ким газ эвазига сиёсий шартлар қўйилиши ҳақида гапирмади, бу ҳақда умуман гап бўлиши мумкин эмас».

Forwarded from davletovuz
Бугун Бишкекда Евроосиё иқтисодий иттифоқига аъзо давлатлар саммити бўлиб ўтмоқда. Қирғиз матбуотининг ёзишича, Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев саммитда иштирок этмайди, Ўзбекистон раҳбарининг Қирғизистонга давлат ташрифи эса кейинроқ алоҳида амалга оширилади.
Ёзишларича, Евроосиё иқтисодий иттифоқининг Бишкек саммитида Ўзбекистон ҳукумати раҳбари иштирок этади. Ўзбекистон мазкур ташкилотда кузатувчи мақомига эга.
Бундан олдинроқ Шавкат Мирзиёев 10 декабрь куни ушбу мамлакатга ташриф буюриши ҳақида маълум қилинганди, Ўзбекистон расмийлари эса буни тасдиқламаган эди.

Ўзнефтгазинспекциянинг маълум қилишича, нархни оширган ва сифатсиз маҳсулот сотган 299 та АЁҚШга бензин етказиб бериш тўхтатилган.
Жумладан, ижтимоий тармоқларда Сурхондарёда вилоятидаги АЁҚШларда АИ-80 бензин 8 минг сўмдан сотилаётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди. Ҳолат ўрганилганда, Термиз шаҳридаги “ДОН” хусусий фирмасига тегишли АЁҚШ ҳақиқатдан ҳам нархни асоссиз оширгани тасдиқланган ва мазкур АЁҚШга бензин етказиб бериш тўхтатилган.
Ўзбекистондаги 2000 дан ортиқ АЁҚШларга кунига ўртача 3200 тонна бензин ўрнига 4 минг тоннадан зиёд бензин етказиб берилмоқда. Газ тўлдириш шохобчаларидаги вақтинчалик чекловлар автобензин нархининг ошишига олиб келмайди, дейилади хабарда.

Ўзбекистон аҳолиси 36 миллион кишидан ошди!
Бу ҳақда Статистика қўмитаси сайтида маълумот берилмоқда.
Бунда 9 декабрь ҳолатига эркаклар сони 18 млн 76 минг 222 нафарни, аёллар сони 17 млн 849 минг 415 нафарни ташкил этмоқда.