Xushnudbek.uz
666K subscribers
11.2K photos
2.84K videos
251 files
9.35K links
Huquqshunos Xushnudbek Xudoyberdiyevning kanaliga xush kelibsiz!

O‘ta shaxsiy kanal: @xushnudbekuz

instagram.com/xushnudbek

youtube.com/c/xushnudbekxudoyberdiyev

x.com/xushnudbeck

tiktok.com/@xushnudbekofficial

Reklama uchun:
@xushnudbekreklama
Download Telegram
Парагвайлик афсонавий дарвозабон Хосе Луис Чилаверт 2023 йили бўлиб ўтадиган президентлик сайловида номзод сифатида қатнашишини маълум қилди. Twitter'да эълон қилинган постерда «Chila 2023» ва «Парагвайлик эканлигимдан фахрланаман» деган сўзлар ёзилган.

Парагвайнинг ҳозирги президенти Марио Абдо Бенитес 2018 йили 5 йил муддатга сайланган.

Дунё сиёсий харитасида ҳозирда президент сифатида фаолият олиб бораётган футболчи бор: 2018 йили либериялик машҳур футболчи, «Олтин тўп»нинг европалик бўлмаган илк соҳиби Жорж Веа ўз мамлакатида президентлик сайловларида ғалаба қозонган эди.


👉 @xushnudbek 👈
Ёшлар форуми жуда кўтаринки руҳда ўтди. Унда Президент Шавкат Мирзиёев ҳам иштирок этиб, нутқ сўзлади, ёшлар билан мулоқот қилди. Тадбирга келган ва ҳудудлардаги студиялардаги ёшлар таклиф ва фикрларини билдирди. Кўп қизиқ ҳолатлар ҳам бўлди :)

Умуман олганда ёшлар мазза қилди. Охирида айниқса Севара Назархон ижросида аввал “Улуғимсан, Ватаним”, ундан кейин эса мусиқасиз, жонли ижрода давлат мадҳияси айтилгани тадбирни энг юқори нотада тугатди. Пандемия сабаб бўлиб, одам бунақа тадбирларни соғинган экан.
Форумда Президент нутқида айтилган таклифлардан:

«Вилоят ҳокимлари ҳар қайси туман ва шаҳардан 5 нафаргача ёшларни маданият ва санъат олийгоҳларида маҳаллий бюджет ҳисобидан ўқитади. Келгусида уларни ўз ҳудудида уй-жой ва мутахассислиги бўйича иш билан таъминлаш чораларини кўради. Агар 10 январгача ушбу таклиф бўйича тегишли ташкилий ишларни кўришга улгурсак, унда ўша ёшларни шу ўқув йилининг ўзидаёқ 1-курсдан қабул қиламиз. Барибир пандемия сабаб ярим йиллик ўқишлар онлайн бўлди».

Демак, тахминан минг нафарга яқин ёшлар келгусида ўз туманида ишлаб бериш шарти билан маданият ва санъат олийгоҳларида маҳаллий бюджет ҳисобидан ўқишга кириши мумкин.


👉 @xushnudbek 👈
Форумда Президент нутқида айтилган таклифлардан:

«Кейинги йилдан олий таълим муассасаларига кириш имтиҳонларида энг юқори балл тўплаган 200 нафар ёшлар учун Президент гранти жорий этилади. Агар мавжуд Президент стипендияси фақат бир ўқув йили учун мўлжалланган бўлса, ушбу грант талаба ўқишни битиргунига қадар, яъни, тўрт йил давомида тўлаб борилади.

Шунингдек, келгуси ўқув йилидан бошлаб, республикамиздаги хорижий олий ўқув юртларининг бакалавриат босқичи талабалари учун ҳам Президент ва давлат стипендиялари жорий этилади. Чунки, бундай таълим масканларида таълим олаётган ёшлар ҳам ўзимизнинг фарзандларимиз. Улар ҳам эртага юртимиз тараққиёти учун хизмат қилади. Шундай экан, уларга бугун ғамхўрлик қилиб, истеъдодини рағбатлантирсак, ўйлайманки, бу ҳам адолатдан бўлади».


👉 @xushnudbek 👈
Форумда Президент нутқида айтилган таклифлардан:

«Илм йўлини танлаган иқтидорли ёшларимизни қўллаб-қувватлаш мақсадида, кейинги йилдан бошлаб магистратура ва докторантура босқичлари учун Президент стипендияси квотасини икки баробарга оширамиз».


👉 @xushnudbek 👈
Форумда Президент нутқида айтилган таклифлардан:

«Яна бир долзарб масала. Юртимизда бир неча фарзанди олийгоҳларда таҳсил олаётган ота-оналарнинг аксарияти, очиғини айтганда, ўқиш харажатларини қоплашда қийналадилар. Шунинг учун икки ва ундан ортиқ фарзанди олий ўқув юртида шартнома асосида ўқиётган оилаларга имтиёзли таълим кредити бериш тартиби ишлаб чиқилади. Бунда кредитни ўқиш даври тугаб, ёшларимиз ишга жойлашгандан сўнг қайтариш назарда тутилади.

Молия вазирлиги тижорат банкларига ушбу арзон кредитлар учун мақсадли ресурслар ажратилишини таъминласин».


👉 @xushnudbek 👈
Талабалар ўртасида Интеллектуал ўйинлар ҳафталиги ўтказилади

Кечаги форумда Президент нутқида айтилган таклифлар ичида мени энг хурсанд қилгани - бу олий ўқув юртлари ўртасида Интеллектуал ўйинлар ҳафталиги ўтказилиши ҳақидаги таклиф бўлди. Буни анчадан буён орзу қилиб юрар эдим.

Сабаби юртимизда спорт, мода, санъат, кино, IT, ҳаттоки асаларичилик ҳафталиги ўтказиладию, лекин Интеллектуал ҳафталик йўқ эди.

«Заковат» клуби талабалар ўртасида интеллектуал ўйинларни 20 йилдан буён ўтказиб келади. 2018 йилда бутун республика бўйлаб илк марта «Талабалар кубоги»ни ташкил қилгандик. Ўшандан асосий молиявий кўмакни Халқаро меҳнат ташкилоти берганди. Нега халқаро ташкилотлар ёшларимиз ўртасида интеллектуал тадбирлар ўтказишни қўллаб-қувватлайдию, лекин ўзимизникилар бунга етарли эътибор қаратмайди, деб сиқилардим.

Менимча, Президент топшириғидан кейин энди вазият ўзгарса керак. Фақат буёғи қандай ижро этилишига ҳам боғлиқ, албатта.

Лекин талабалар ўртасида даҳшатли даражада зўр интеллектуал турнирлар ўтказса бўлади. Ишонаверинг.


👉 @xushnudbek 👈
Xushnudbek.uz
«Тошкент сити» ўрнида бўлган ресторан учун ҳамон компенсация тўланмаяпти. Бино бузилганига 3 йил бўлди “Мармарис” ресторани 2017 йилда, Тошкентнинг ўша вақтдаги ҳокими Раҳмонбек Усмоновнинг шахсан ўзи ва прокуратура ходимлари келганидан сўнг, ҳокимият вакиллари…
Айтганча, «Тошкент сити» қурилиши муносабати билан бузилган «Мармарис» ресторани эгаларига 14,9 млрд сўм компенсация қоплаб берилибди. Компенсация 3 йилдан буён тўланмаётгани ҳақида каналимизда ҳам ёзган эдик.

Кун.уз маълумотларга кўра, шаҳар ҳокимлиги 17 та тадбиркорлик субъектига жами 79,9 млрд сўм компенсация маблағларини тўлаб берган.

19 декабр куни бўлиб ўтган матбуот анжуманида пойтахт ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев турли даврларда Тошкент шаҳрида давлат ташкилотлари ва ҳокимият эҳтиёжлари учун бузиб ташланган хусусий мулклар эгаларига қарздорлик 2021 йил охиригача қайтарилишини маълум қилган эди.

«Албатта, ҳеч қўрқмасдан айтишим мумкинки, бу йил Тошкент шаҳар ҳокимлиги 2005 йилдан бошлаб бузилиб кетган мулкларнинг пулини тўлади. Айтмоқчиманки, бизнинг ҳисобларимиз бор, келаси йилнинг охиригача жойи бузилган бирорта ҳам одам тўловсиз қолмайди. 2021 йилда 2005 йилдан бугунгача бузилган ҳамма бинолар адолатли бўлса, нарх тафовути тўғри бўлса ёки суд қарори бўлса, пули тўланмасдан қолмайди. Пулини берамиз ёки ер кўринишида берамиз. Ерини беролмасак, бошқа мулк кўринишида берамиз”, — деган эди Тошкент шаҳар ҳокими.


👉 @xushnudbek 👈
Шавкат Мирзиёев:

«Бугун мен айтиб ўтган оилавий ажримлар, маънавият, маърифат, интернет бўйича муаммолар кўп. Ўзбекистон энди очилди, орқага йўлимиз йўқ. Яна бир марта таъкидламоқчиман, оммавий ахборот воситалари тўртинчи ҳокимият бўлиш нуқтаи назаридан кимгадир ёқмайди. Аммо охирги бир йил ичида журналистлар, блогерлар ва ёшларнинг ижтимоий тармоқларда чиққан овозлари бизнинг ислоҳотларимиз ва қарорларимизга катта кўмак беряпти, бу ҳақиқат. Ёқадими, ёқмайдими, уларни эшитишга мажбурмиз. Тўғрисини эшитиб, хулоса чиқарамиз, нотўғрисини тўғри йўлга солиш бурчимиз, вазифамиз».


👉 @xushnudbek 👈
Коррупцияга қарши курашиш агентлиги Андижон вилоятидаги бир нечта объектларнинг таъмирланиши ва қурилишига оид тендерларда қариндош-уруғчилик авж олгани (1, 2, 3, 4), шунингдек Жиззахдаги ободонлаштириш ишларида 2 млрд сўмлик шартнома вилоят ҳокимининг қизи таъсисчилик қиладиган фирма билан тузилганига оид ҳолатларни ўрганишни бошлади.

Агентликнинг хабарига кўра, мазкур тендер жараёнларида коррупцион ҳолат ва манфаатлар тўқнашуви элементлари мавжуд бўлиши мумкинлиги инобатга олинган.


👉 @xushnudbek 👈
Сергелида ерусти метроси ишга туширилди

Шавкат Мирзиёев бугун ушбу транспорт объектини бориб кўрди. Шу ерда давлат ва жамоат ташкилотлари, оммавий ахборот воситалари вакиллари билан мулоқот қилди, жамоатчилик вакиллари билан бирга поездда юриб, шароитларни кўздан кечирди.

Узунлиги 7 километрлик мазкур темир йўлда бешта бекат барпо этилган. Метрополитеннинг “Олмазор” бекати билан оралиқда 580 метрлик тоннел қурилиб, ерусти ва ерости йўллари боғланган. Келгусида Сергели йўналишини Қўйлиқ йўналиши билан боғлаш режалаштирилган.


👉 @xushnudbek 👈