Xushnudbek.uz
646K subscribers
11.5K photos
2.92K videos
258 files
9.62K links
Huquqshunos Xushnudbek Xudoyberdiyevning kanaliga xush kelibsiz!

O‘ta shaxsiy kanal: @xushnudbekuz

instagram.com/xushnudbek

youtube.com/c/xushnudbekxudoyberdiyev

x.com/xushnudbeck

tiktok.com/@xushnudbekofficial

Reklama uchun:
@xushnudbekreklama
Download Telegram
Ижтимоий тармоқлардаги қонунга зид изоҳларга оид қарор лойиҳаси ОАВ ва блогерларнинг таклифларини инобатга олиб қабул қилинди

Ёдингизда бўлса, ўтган йили "энди ОАВ ва блогерлар қолдирилган комментлар учун ҳам жавобгар бўлади" деган хабарлар тарқалган ва бу жуда катта муҳокамаларга сабаб бўлганди.

Бу бўйича ўзим ҳам каналимда муносабат билдиргандим (1, 2).

Шундан сўнг, АОКАда 60 дан ортиқ журналист ва блогерларни йиғиб, мазкур қарор лойиҳаси муҳокама қилинган эди. Учрашувда медиа соҳа вакиллари бир қатор таклифларини ва бу қарор бўйича ўзларининг хавотирларини билдиришганди.

Олинган маълумотларга кўра, ўша лойиҳа 23 декабрь куни Вазирлар Маҳкамасининг 807-сонли қарори билан тасдиқланибди, аниқроғи мавжуд қарорга тегишли ўзгариш киритилибди.

Қарорда нималар назарда тутилмоқда?

Энг аввало, муштарийлар томонидан қолдирилган коммент учун ОАВ ва блогерлар жавобгар бўлади, деган қоида йўқ. Гап фақат Ўзбекистон қонунчилиги билан тарқатилиши тақиқланган ахборотларни олиб ташлаш тўғрисида хабарнома юбориш ҳақида кетмоқда.

Хабарнома юбориш тартиби қандай бўлади?

айтайлик қайсидир ОАВ ёки блогернинг ижтимоий тармоқдаги саҳифасига кимдир қонунга зид комментарий (терроризм, диний ёки миллий адоват, жиноятчиликка даъват, ҳақорат ва шу кабиларга оид) қолдирди;

агар комментлар жуда кўп бўлса, буни ОАВ ёки блогер доимий назорат қила олмайди. Шу сабабли кўрмай қолган комменти учун жавоб бермайди. Бу мантиқан ҳам тўғри.

бундай комментни АОКАнинг Мониторинг маркази аниқласа, унда ОАВ ёки блогерга электрон равишда скриншотлари билан хабарнома юборади.

унда ОАВ ёки блогердан хабарномани олгандан кейин (изоҳ қолдирилгандан кейин эмас) 24 соат ичида ўша комментни ўчириш сўралади.

ОАВ ёки блогер ўша комментни ўчиради.

Аммо бир муҳим жойи, мазкур хабарнома ОАВ ёки блогерга албатта ўша комментни ўчириш мажбуриятини юкламайди. Бу ўз номи билан хабарнома холос. Яъни хоҳласа ўчиради, агар хоҳласа, аниқроқ айтганда бу коммент қонунга зид эмас, деб ҳисобласа, ўчирмаслиги ҳам мумкин. Унда нима бўлади? Унда АОКА агар лозим топса, судга мурожаат қилиши мумкин.

❗️Кўриб турганингиздек, ўчириш мажбуриятини фақат суд белгилай олади. Бошқа органлар эмас. Ҳуқуқий давлатларда фақат суд охирги сўзни айтиши керак ва бу қоида мазкур қарорда ҳам акс этгани қувонарли.

Шу мавзу бўйича аввал ҳам айтгандим, менимча, ўзини ҳурмат қилган ОАВ ёки блогерлар шундоқ ҳам қонунга зид материалларни, изоҳларни эълон қилиш мумкин эмаслигини яхши билишади ва буни кўрган заҳоти ҳеч бир хабарномасиз ҳам ўчиришади. Чунки сўз эркинлиги - бу қонун доирасида исталган фикрни айта олиш дегани, қонунни ва ўзгалар ҳуқуқларини бузган ҳолда айтилган сўзлар, эркинлик бўлмаса керак. ИМХО.


👉 @xushnudbek 👈
Forwarded from davletovuz
​​Андижон вилояти “Ягона буюртмачи хизмати” ИК раҳбарига тааллуқли бўлган компания қарийб 20 млрд сўмлик давлат буюртмаларини олган

Андижонда "Milano Biznes Servis" деган МЧЖ бюджет маблағларидан қурилаётган қарийб 20 млрд сўмлик учта объектни барпо этиш учун пудратчи сифатида танлаб олинган. Жумладан, Жалақудуқ туманида "Ойим" кўп тармоқли поликлиникасини (6 млрд сўм), Избоскан туманидаги 42-мактабни (6,9 млрд сўм), Қурғонтепа туманидаги 5-умумий мактабни (6,7 млрд сўм) реконструкция қилиш мазкур компаниянинг чекига тушган.

Юридик шахслар реестрига кўра, "Milano Biznes Servis" МЧЖнинг барча улуши Кодиров Мухиддин Абдураимовичга тегишли. Қизиқ тарафи — қарийб 20 млрд сўмлик давлат буюртмасини олган компания эгаси айни пайтда худди ушбу қурилишларга буюртма берган давлат ташкилоти — Андижон вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги “Ягона буюртмачи хизмати” инжиниринг компаниясининг ҳам раҳбари ҳисобланади. Модомики очиқ маълумотлар рост бўлса, бу коррупциянинг энг кўп тарқалган турларидан бири — манфаатлар тўқнашувига яққол мисолдир.

"Milano Biznes Servis" МЧЖ ютиб олган ёки тўғридан-тўғри олган давлат буюртмаларининг айримлари манзилли дастурлардан ҳам ўрин олган.
Объектлар бўйича тузилган турли комиссияларда ҳам буюртмачи сифатида “Ягона буюртмачи хизмати” инжиниринг компанияси раҳбари ҳам ўтирган. “Манфаатлар тўқнашуви” олди олинмаган. Масалан, пудратчи компания улуши Кодиров Мухиддин Абдураимовичга тааллуқли эканлиги бирор-бир танлов ёки тендер ҳужжатларида қайд этилмаган ва “самоотвод” қилмаган.

Яна бир тарафи. 15 апрелдан 1 июлга қадар пандемия сабабали капитал таъмирлашга тақиқ бўлганига қарамасдан — биргина июнь ойининг ўзида икки марта асосий шартномага қўшимча келишувни давлат харидлари порталига юклашга уриниб кўрган. Охир-оқибат 1 июль куни — учинчи уринишда бунинг уддасидан чиқишган.

Умид қиламизки, коррупцияга қарши курашишга масъул бўлган идоралар ушбу ҳолатга ҳуқуқий баҳо беради.
Президент Шавкат Мирзиёев бугун Ўзбекистон ёшлари форумида иштирок этади.

Давлат раҳбари форумда нутқ сўзлайди ва ёшлар билан мулоқот қилади. Тадбирнинг ўзида 3 минг 300 нафардан зиёд, шунингдек, ҳудудлардаги студияларда 26 минг нафар йигит-қиз қатнашиши кутилмоқда.
Forwarded from davletovuz
​​Жиззахнинг 2 млрд сўмлик чиройи

Жиззах вилояти ҳокимлиги Ягона буюртмачи хизмати инжиниринг компанияси 2020 йил ноябрь ойида Жиззах шаҳри кўчаларини кўркам қиёфага келириш ва ободонлаштириш мақсадида Шароф Рашидов кўчасига манзарали дарахтлар ва мавсумий гуллар экиш (арча?) учун буюртмачиларни танлаб олиш мақсадида танлов эълон қилган. Қарийб 1 млрд сўмлик давлат буюртмасини "My Flower" МЧЖ ютган.

Маблағлар вилоят ҳокими Салиев Эргаш Алибекович фармойиши билан маҳаллий бюджетнинг ошириб бажарилган қисмидан ажратилган. Яна бир тарафи: ҳоким мазкур фармойишни тасдиқлаш учун халқ депутатлари вилоят кенгашининг навбатдаги сессиясига киритишни биринчи ўринбосарига топширган.

2020 йилнинг февраль ойида эса Жиззах шаҳри кўчаларига мавсумий гуллар экиш объекти бўйича ўтказилган танловда ҳам "My Flower" МЧЖ пудратчи сифатида ғолиб бўлади. Лойиҳа қиймати 1 млрд 69 млн сўм.

"My Flower" МЧЖ кимга тегишли? 2019 йилнинг май ойида давлат рўйхатидан ўтказилган мазкур тадбиркорлик субъектининг 50,80% улушига Saliyeva Nargiza Ergashevna (Салиева Наргиза Эргашевна), 49,20%ига эса Xolmo'minov Zohidjon Xolmurod o'g'li (Холмўминов Зоҳиджон Холмурод ўғли) эгалик қилади. Корхона гуллар ва уларнинг уруғларини етиштириш билан шуғулланади.

Бизда тасодифлар бўлмайди. Бюджет пули сарфи ҳокимларнинг қўлида. Ҳокимлар эса кимгадир ота, ака, ука, ўғил. Пул ва қариндошнинг бегонаси бўлмайди.
Тошкентда Россия “Паспорт-виза хизмати” ва Москванинг “Кўп тармоқли миграция маркази” филиаллари очилади

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ва Россия Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги “Паспорт-виза хизмати” ҳамда Москва шаҳрининг “Кўп тармоқли миграция маркази” ўртасида ҳамкорлик тўғрисида келишувлари имзоланди.

Агентлик хабарига кўра, ушбу ҳамкорлик натижасида миграция марказлари офислари очилиши жадаллашади, Ўзбекистон фуқароларининг Россияда меҳнат фаолиятини амалга оширишга рухсат олиш учун зарур бўлган ҳужжатларни тайёрлашда вақти ва харажатлари қисқаради ҳамда Россияга жўнаб кетишдан олдин республика ҳудудида хизматларнинг бир қисмидан фойдаланиш мумкин бўлади.


👉 @xushnudbek 👈
Парагвайлик афсонавий дарвозабон Хосе Луис Чилаверт 2023 йили бўлиб ўтадиган президентлик сайловида номзод сифатида қатнашишини маълум қилди. Twitter'да эълон қилинган постерда «Chila 2023» ва «Парагвайлик эканлигимдан фахрланаман» деган сўзлар ёзилган.

Парагвайнинг ҳозирги президенти Марио Абдо Бенитес 2018 йили 5 йил муддатга сайланган.

Дунё сиёсий харитасида ҳозирда президент сифатида фаолият олиб бораётган футболчи бор: 2018 йили либериялик машҳур футболчи, «Олтин тўп»нинг европалик бўлмаган илк соҳиби Жорж Веа ўз мамлакатида президентлик сайловларида ғалаба қозонган эди.


👉 @xushnudbek 👈
Ёшлар форуми жуда кўтаринки руҳда ўтди. Унда Президент Шавкат Мирзиёев ҳам иштирок этиб, нутқ сўзлади, ёшлар билан мулоқот қилди. Тадбирга келган ва ҳудудлардаги студиялардаги ёшлар таклиф ва фикрларини билдирди. Кўп қизиқ ҳолатлар ҳам бўлди :)

Умуман олганда ёшлар мазза қилди. Охирида айниқса Севара Назархон ижросида аввал “Улуғимсан, Ватаним”, ундан кейин эса мусиқасиз, жонли ижрода давлат мадҳияси айтилгани тадбирни энг юқори нотада тугатди. Пандемия сабаб бўлиб, одам бунақа тадбирларни соғинган экан.
Форумда Президент нутқида айтилган таклифлардан:

«Вилоят ҳокимлари ҳар қайси туман ва шаҳардан 5 нафаргача ёшларни маданият ва санъат олийгоҳларида маҳаллий бюджет ҳисобидан ўқитади. Келгусида уларни ўз ҳудудида уй-жой ва мутахассислиги бўйича иш билан таъминлаш чораларини кўради. Агар 10 январгача ушбу таклиф бўйича тегишли ташкилий ишларни кўришга улгурсак, унда ўша ёшларни шу ўқув йилининг ўзидаёқ 1-курсдан қабул қиламиз. Барибир пандемия сабаб ярим йиллик ўқишлар онлайн бўлди».

Демак, тахминан минг нафарга яқин ёшлар келгусида ўз туманида ишлаб бериш шарти билан маданият ва санъат олийгоҳларида маҳаллий бюджет ҳисобидан ўқишга кириши мумкин.


👉 @xushnudbek 👈
Форумда Президент нутқида айтилган таклифлардан:

«Кейинги йилдан олий таълим муассасаларига кириш имтиҳонларида энг юқори балл тўплаган 200 нафар ёшлар учун Президент гранти жорий этилади. Агар мавжуд Президент стипендияси фақат бир ўқув йили учун мўлжалланган бўлса, ушбу грант талаба ўқишни битиргунига қадар, яъни, тўрт йил давомида тўлаб борилади.

Шунингдек, келгуси ўқув йилидан бошлаб, республикамиздаги хорижий олий ўқув юртларининг бакалавриат босқичи талабалари учун ҳам Президент ва давлат стипендиялари жорий этилади. Чунки, бундай таълим масканларида таълим олаётган ёшлар ҳам ўзимизнинг фарзандларимиз. Улар ҳам эртага юртимиз тараққиёти учун хизмат қилади. Шундай экан, уларга бугун ғамхўрлик қилиб, истеъдодини рағбатлантирсак, ўйлайманки, бу ҳам адолатдан бўлади».


👉 @xushnudbek 👈
Форумда Президент нутқида айтилган таклифлардан:

«Илм йўлини танлаган иқтидорли ёшларимизни қўллаб-қувватлаш мақсадида, кейинги йилдан бошлаб магистратура ва докторантура босқичлари учун Президент стипендияси квотасини икки баробарга оширамиз».


👉 @xushnudbek 👈
Форумда Президент нутқида айтилган таклифлардан:

«Яна бир долзарб масала. Юртимизда бир неча фарзанди олийгоҳларда таҳсил олаётган ота-оналарнинг аксарияти, очиғини айтганда, ўқиш харажатларини қоплашда қийналадилар. Шунинг учун икки ва ундан ортиқ фарзанди олий ўқув юртида шартнома асосида ўқиётган оилаларга имтиёзли таълим кредити бериш тартиби ишлаб чиқилади. Бунда кредитни ўқиш даври тугаб, ёшларимиз ишга жойлашгандан сўнг қайтариш назарда тутилади.

Молия вазирлиги тижорат банкларига ушбу арзон кредитлар учун мақсадли ресурслар ажратилишини таъминласин».


👉 @xushnudbek 👈
Талабалар ўртасида Интеллектуал ўйинлар ҳафталиги ўтказилади

Кечаги форумда Президент нутқида айтилган таклифлар ичида мени энг хурсанд қилгани - бу олий ўқув юртлари ўртасида Интеллектуал ўйинлар ҳафталиги ўтказилиши ҳақидаги таклиф бўлди. Буни анчадан буён орзу қилиб юрар эдим.

Сабаби юртимизда спорт, мода, санъат, кино, IT, ҳаттоки асаларичилик ҳафталиги ўтказиладию, лекин Интеллектуал ҳафталик йўқ эди.

«Заковат» клуби талабалар ўртасида интеллектуал ўйинларни 20 йилдан буён ўтказиб келади. 2018 йилда бутун республика бўйлаб илк марта «Талабалар кубоги»ни ташкил қилгандик. Ўшандан асосий молиявий кўмакни Халқаро меҳнат ташкилоти берганди. Нега халқаро ташкилотлар ёшларимиз ўртасида интеллектуал тадбирлар ўтказишни қўллаб-қувватлайдию, лекин ўзимизникилар бунга етарли эътибор қаратмайди, деб сиқилардим.

Менимча, Президент топшириғидан кейин энди вазият ўзгарса керак. Фақат буёғи қандай ижро этилишига ҳам боғлиқ, албатта.

Лекин талабалар ўртасида даҳшатли даражада зўр интеллектуал турнирлар ўтказса бўлади. Ишонаверинг.


👉 @xushnudbek 👈