Германиянинг «Berliner Telegraph» ойномасида Ўзбекистон ҳақида катта мақола чоп этилди. «Ўзбекистоннинг янги имижи: очиқлик ва ҳамкорликка тайёрлик» деб номланган мақолада сўнгги йилларда юртимизда турли соҳаларда бўлаётган ўзгаришлар таҳлил қилинган.
«Berliner Telegraph» («Берлин телеграфи») журнали 2014 йилдан буён немис ва рус тилларида чоп этилади. Тиражи - 30 минг.
👉 @xushnudbek 👈

Декабрь ойида совуқ қотишдан 2 киши вафот этди
Шу ойнинг ўзида Қорақалпоғистон Республикасининг Хўжайли туманида бир нафар ва Самарқанд вилоятининг Пахтачи тумани бир нафар фуқаро совуқ қотишдан вафот этипти.
Манба: “Постда” газетаси

Авиачипталар бўйича мавзуни давом эттирамиз: Uzbekistan Airways маҳаллий рейслар учун айрим фуқароларга Янги йил чегирмасини эълон қилди
Uzbekistan Airways ахборот хизматининг хабар беришича, фақат 2021 йил 1-3 январь кунлари Ўзбекистон аҳолиси учун Янги йил байрамини нишонлаш даврида авиакомпаниянинг барча маҳаллий қатновларига чегирмалар жорий этилди.
Чегирма қуйидаги тоифадаги фуқароларга амал қилади:
• индивидуал йўловчилар учун - 30%;
• туристик гуруҳлар (5 ва ундан ортиқ киши), мактаб ўқувчилари, коллеж ўқувчилари, лицейлар, олий ўқув юртлари, ИИВ, МВ, ДХХ, ДСҚ, ЎзР ДБҚ ва бошқа идораларнинг махсус ўқув юртлари талабалари ва тингловчилари учун - 40%;
• оила (2 ва ундан ортиқ киши, яъни: эр ва хотин, эр ва хотин ва уларнинг 18 ёшгача бўлган болалари, 18 ёшгача боласи бўлган ота ёки 18 ёшгача боласи бўлган оналар) учун - 50%;
• пенсионерлар учун - 50%;
• ногиронлар учун - 50%;
• 1941-1945 йиллардаги уруш қатнашчилари ва уларга тенглаштирилган шахслар учун - 50%;
• 1941-1945 йиллардаги уруш пайтида фронт ортида фидокорона меҳнати ва бенуқсон ҳарбий хизмати учун орден ва медаллар билан тақдирланган шахслар учун - 50%;
• Чернобил АЭСидаги фалокат оқибатларини бартараф этишда иштирок этганлар учун - 50%.

❓Янги йил байрамида ўзбекистонликлар неча кун дам олишади?
Яқинлашиб келаётган Янги йил байрамида иш ҳафтасининг давомийлигидан қатъи назар барча ходимлар кетма-кет 3 кун дам олишади. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.
Иш ҳафтасининг давомийлигидан қатъи назар барча ходимларга қуйидаги саналар дам олиш куни ҳисобланади:
👉 1 январь – жума;
👉 2 январь – шанба;
👉 3 январь – якшанба.
@xushnudbek

6 кишининг умрига зомин бўлган Юнусобод метроси қурилишидаги ҳалокат бўйича жиноят иши тугатилган, ҳеч ким жавобгарликка тортилмаган
Ёдингизда бўлса, 1 йил олдин, аниқроғи 2019 йил 18 декабрь куни Тошкент шаҳридаги Юнусобод метро линияси қурилиши участкасида фавқулодда ҳодиса рўй бериб, тупроқ кўчиши натижасида 6 киши вафот этганди. Ҳалок бўлганларнинг энг ёши каттаси 38 ёшда, энг ёши эса 20 ёшда эди.
Ўшанда тўрт оиланинг ҳар бирига 261 млн 938 минг 888 сўмдан ва яна бир оила учун — 281 млн 62 минг 782 сўм миқдорида бир марталик нафақа белгиланган эди.
Ва ўша куниёқ жиноят иши қўзғатилиб, 4 нафар кичик лавозимдаги ходимлар жиноят ишига жалб қилинганди. Уларга Жиноят кодексининг 2 та моддаси бўйича айб қўйилган: 257-моддаси 2- қисми «а» банди (Техника хавфсизлиги, саноат санитарияси ёки меҳнатни муҳофаза қилишнинг бошқа қоидаларини шу қоидаларга риоя этилиши учун масъул бўлган шахс томонидан бузилиши одам ўлишига сабаб бўлса), 258-модда 2-қисми «а» банди (Тоғ-кон, қурилиш ёки портлатиш ишлари хавфсизлиги қоидаларини бузиш одам ўлишига сабаб бўлса).
Аммо кейинчалик бу жиноят иши нима билан тугагани ҳақида ҳеч ким ҳеч қаерда хабар бермади. Балки масъулларнинг эсидан чиқиб қолгандир, балки бу арзимас маълумот деб ўйлашгандир.
Шу воқеага 1 йил тўлгани муносабати билан Газета.уз нашри Тошкент шаҳар прокуратурасига сўров юбориб, жавоб олибди.
Жавобда айтилишича, ушбу фавқулодда ҳолат бўйича очилган жиноят иши март ойидаёқ айблилик масаласини ҳал этмасдан тугатилган экан.
Прокуратура жиноят ишини тугатилишига қонуний асос сифатида қуйидагиларни келтирган:
1) қўйилган айблов унча оғир бўлмаган жиноятлар сирасига киради (максимум 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси белгиланган);
2) жиноят эҳтиётсизлик оқибатида содир бўлган;
3) гумон қилинаётганлар ўз айбига иқрор бўлишган;
4) етказилган зарарларни қоплашган (қурилишнинг ўпирилиши, фалокатнинг бартараф этилиши, ўша жойнинг қайта қурилишига давлатдан кетган зарар ҳам қопланганмикин?);
5) марҳумларнинг оилалари эътироз қилмаган (қандайин кечиримли халқимиз бор-а);
6) метро қуришга масъул бўлган «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ бошқарувидаги мансабдор шахслар юқоридаги кичик лавозимдаги ходимларга ижобий тавсифнома берган.
Хуллас, мана шуларни инобатга олиб жиноят иши ЖПК 84-моддаси 5-қисм 2-бандига асосан (ижтимоий хавфи катта бўлмаган ёки унча оғир бўлмаган жиноятни биринчи марта содир этган шахс айбини бўйнига олиш тўғрисида арз қилган, чин кўнгилдан пушаймон бўлган, жиноятнинг очилишига фаол ёрдам берган ва келтирилган зарарни бартараф қилган бўлса) тугатилган. Яъни ким айбдор ёки айбдор эмаслиги ҳам кўриб чиқилмайдиган бўлган. Ва ўз-ўзидан бу ҳалокат бўйича ҳеч ким жавобгарликка тортилмаган.
Умуман олганда, барчаси қонунларимизга тўғри келяпти, бир қарашда ҳеч қандай ҳайрон қоладиган жойи йўқдек.
Лекин ҳар доим ҳам қонуний қарор, адолатли қарор бўлавермайди.
Кимларнингдир масъулиятсизлиги, бепарволиги, ўз ишини виждонан бажармаганининг ортидан 6 нафар гулдек йигитлар ўлиб кетсаю, ҳеч ким номига бўлса-да жавобгарликка тортилмаса, қурилишнинг тепасида турганлар истеъфога чиқарилмаса, аксинча уларга навбатдаги катта-катта объектлар қўш-қўллаб топширилса, жиноят ишлари ими-жимида тугатилиб кетаверса, шу адолатданми?
P.S.: Пастдаги суратда Юнусобод метросида ҳалок бўлган 6 нафар юртдошларимизнинг суратлари келтирилган. Дарё.уз нашри марҳумлар ҳақида яхши материал тайёрлаган эди. Фожиада ҳалок бўлган ака-укаларимизнинг жойлари жаннатдан бўлсин, илоҳим.

Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тойлоқ туманидаги "мардикор бозори" ўрнида вақтинча бир марталик иш билан таъминлаш бюроси ўз фаолиятини бошлабди.
Бюрода эркаклар ва аёллар кутиш заллари, 20 ўринли ошхона ва ётоқхона, иш қуролларини ижарага бериш хонаси, ички ишлар ва тиббиёт ходими хоналари, бюро ходимлари хонаси, маънавият хонаси ва ювиниш хоналари мавжуд.
Бюро томонидан иш изловчи фуқароларга ҳам, иш берувчи хусусий шахсларга хизматлар текин кўрсатилар экан.

2020 йил 27 декабрь (якшанба) куни COVID-19 пандемияси даврида Тошкент шаҳар Кенгашига бўшаб қолган депутатлик ўринларига сайловлар бўлиб ўтади.
Тошкент шаҳар Кенгашига бўшаб қолган депутатлик ўринлари сайловларини ўтказиш учун 6-Чўпон ота сайлов округи, 29-Қипчоқ сайлов округи, 36- Янгиобод сайлов округи, 52-Уста Ширин сайлов округи, 54-Уч қаҳрамон сайлов округлари тузилган ва комиссия аъзолари шакллантирилган. Мазкур округларнинг тегишли қарорлари билан жами 73 та сайлов участкаси тузилган.
Ҳозирги кунда муддатдан олдин овоз бериш жараёнлари бўлиб ўтмоқда.

Ижтимоий тармоқлардаги қонунга зид изоҳларга оид қарор лойиҳаси ОАВ ва блогерларнинг таклифларини инобатга олиб қабул қилинди
Ёдингизда бўлса, ўтган йили "энди ОАВ ва блогерлар қолдирилган комментлар учун ҳам жавобгар бўлади" деган хабарлар тарқалган ва бу жуда катта муҳокамаларга сабаб бўлганди.
Бу бўйича ўзим ҳам каналимда муносабат билдиргандим (1, 2).
Шундан сўнг, АОКАда 60 дан ортиқ журналист ва блогерларни йиғиб, мазкур қарор лойиҳаси муҳокама қилинган эди. Учрашувда медиа соҳа вакиллари бир қатор таклифларини ва бу қарор бўйича ўзларининг хавотирларини билдиришганди.
Олинган маълумотларга кўра, ўша лойиҳа 23 декабрь куни Вазирлар Маҳкамасининг 807-сонли қарори билан тасдиқланибди, аниқроғи мавжуд қарорга тегишли ўзгариш киритилибди.
Қарорда нималар назарда тутилмоқда?
Энг аввало, муштарийлар томонидан қолдирилган коммент учун ОАВ ва блогерлар жавобгар бўлади, деган қоида йўқ. Гап фақат Ўзбекистон қонунчилиги билан тарқатилиши тақиқланган ахборотларни олиб ташлаш тўғрисида хабарнома юбориш ҳақида кетмоқда.
Хабарнома юбориш тартиби қандай бўлади?
➖ айтайлик қайсидир ОАВ ёки блогернинг ижтимоий тармоқдаги саҳифасига кимдир қонунга зид комментарий (терроризм, диний ёки миллий адоват, жиноятчиликка даъват, ҳақорат ва шу кабиларга оид) қолдирди;
➖ агар комментлар жуда кўп бўлса, буни ОАВ ёки блогер доимий назорат қила олмайди. Шу сабабли кўрмай қолган комменти учун жавоб бермайди. Бу мантиқан ҳам тўғри.
➖ бундай комментни АОКАнинг Мониторинг маркази аниқласа, унда ОАВ ёки блогерга электрон равишда скриншотлари билан хабарнома юборади.
➖ унда ОАВ ёки блогердан хабарномани олгандан кейин (изоҳ қолдирилгандан кейин эмас) 24 соат ичида ўша комментни ўчириш сўралади.
➖ ОАВ ёки блогер ўша комментни ўчиради.
➖Аммо бир муҳим жойи, мазкур хабарнома ОАВ ёки блогерга албатта ўша комментни ўчириш мажбуриятини юкламайди. Бу ўз номи билан хабарнома холос. Яъни хоҳласа ўчиради, агар хоҳласа, аниқроқ айтганда бу коммент қонунга зид эмас, деб ҳисобласа, ўчирмаслиги ҳам мумкин. Унда нима бўлади? Унда АОКА агар лозим топса, судга мурожаат қилиши мумкин.
❗️Кўриб турганингиздек, ўчириш мажбуриятини фақат суд белгилай олади. Бошқа органлар эмас. Ҳуқуқий давлатларда фақат суд охирги сўзни айтиши керак ва бу қоида мазкур қарорда ҳам акс этгани қувонарли.
Шу мавзу бўйича аввал ҳам айтгандим, менимча, ўзини ҳурмат қилган ОАВ ёки блогерлар шундоқ ҳам қонунга зид материалларни, изоҳларни эълон қилиш мумкин эмаслигини яхши билишади ва буни кўрган заҳоти ҳеч бир хабарномасиз ҳам ўчиришади. Чунки сўз эркинлиги - бу қонун доирасида исталган фикрни айта олиш дегани, қонунни ва ўзгалар ҳуқуқларини бузган ҳолда айтилган сўзлар, эркинлик бўлмаса керак. ИМХО.

Forwarded from davletovuz
Андижон вилояти “Ягона буюртмачи хизмати” ИК раҳбарига тааллуқли бўлган компания қарийб 20 млрд сўмлик давлат буюртмаларини олган
Андижонда "Milano Biznes Servis" деган МЧЖ бюджет маблағларидан қурилаётган қарийб 20 млрд сўмлик учта объектни барпо этиш учун пудратчи сифатида танлаб олинган. Жумладан, Жалақудуқ туманида "Ойим" кўп тармоқли поликлиникасини (6 млрд сўм), Избоскан туманидаги 42-мактабни (6,9 млрд сўм), Қурғонтепа туманидаги 5-умумий мактабни (6,7 млрд сўм) реконструкция қилиш мазкур компаниянинг чекига тушган.
Юридик шахслар реестрига кўра, "Milano Biznes Servis" МЧЖнинг барча улуши Кодиров Мухиддин Абдураимовичга тегишли. Қизиқ тарафи — қарийб 20 млрд сўмлик давлат буюртмасини олган компания эгаси айни пайтда худди ушбу қурилишларга буюртма берган давлат ташкилоти — Андижон вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги “Ягона буюртмачи хизмати” инжиниринг компаниясининг ҳам раҳбари ҳисобланади. Модомики очиқ маълумотлар рост бўлса, бу коррупциянинг энг кўп тарқалган турларидан бири — манфаатлар тўқнашувига яққол мисолдир.
"Milano Biznes Servis" МЧЖ ютиб олган ёки тўғридан-тўғри олган давлат буюртмаларининг айримлари манзилли дастурлардан ҳам ўрин олган. Объектлар бўйича тузилган турли комиссияларда ҳам буюртмачи сифатида “Ягона буюртмачи хизмати” инжиниринг компанияси раҳбари ҳам ўтирган. “Манфаатлар тўқнашуви” олди олинмаган. Масалан, пудратчи компания улуши Кодиров Мухиддин Абдураимовичга тааллуқли эканлиги бирор-бир танлов ёки тендер ҳужжатларида қайд этилмаган ва “самоотвод” қилмаган.
Яна бир тарафи. 15 апрелдан 1 июлга қадар пандемия сабабали капитал таъмирлашга тақиқ бўлганига қарамасдан — биргина июнь ойининг ўзида икки марта асосий шартномага қўшимча келишувни давлат харидлари порталига юклашга уриниб кўрган. Охир-оқибат 1 июль куни — учинчи уринишда бунинг уддасидан чиқишган.
Умид қиламизки, коррупцияга қарши курашишга масъул бўлган идоралар ушбу ҳолатга ҳуқуқий баҳо беради.

Президент Шавкат Мирзиёев бугун Ўзбекистон ёшлари форумида иштирок этади.
Давлат раҳбари форумда нутқ сўзлайди ва ёшлар билан мулоқот қилади. Тадбирнинг ўзида 3 минг 300 нафардан зиёд, шунингдек, ҳудудлардаги студияларда 26 минг нафар йигит-қиз қатнашиши кутилмоқда.
Давлат раҳбари форумда нутқ сўзлайди ва ёшлар билан мулоқот қилади. Тадбирнинг ўзида 3 минг 300 нафардан зиёд, шунингдек, ҳудудлардаги студияларда 26 минг нафар йигит-қиз қатнашиши кутилмоқда.
Forwarded from davletovuz
Жиззахнинг 2 млрд сўмлик чиройи
Жиззах вилояти ҳокимлиги Ягона буюртмачи хизмати инжиниринг компанияси 2020 йил ноябрь ойида Жиззах шаҳри кўчаларини кўркам қиёфага келириш ва ободонлаштириш мақсадида Шароф Рашидов кўчасига манзарали дарахтлар ва мавсумий гуллар экиш (арча?) учун буюртмачиларни танлаб олиш мақсадида танлов эълон қилган. Қарийб 1 млрд сўмлик давлат буюртмасини "My Flower" МЧЖ ютган.
Маблағлар вилоят ҳокими Салиев Эргаш Алибекович фармойиши билан маҳаллий бюджетнинг ошириб бажарилган қисмидан ажратилган. Яна бир тарафи: ҳоким мазкур фармойишни тасдиқлаш учун халқ депутатлари вилоят кенгашининг навбатдаги сессиясига киритишни биринчи ўринбосарига топширган.
2020 йилнинг февраль ойида эса Жиззах шаҳри кўчаларига мавсумий гуллар экиш объекти бўйича ўтказилган танловда ҳам "My Flower" МЧЖ пудратчи сифатида ғолиб бўлади. Лойиҳа қиймати 1 млрд 69 млн сўм.
"My Flower" МЧЖ кимга тегишли? 2019 йилнинг май ойида давлат рўйхатидан ўтказилган мазкур тадбиркорлик субъектининг 50,80% улушига Saliyeva Nargiza Ergashevna (Салиева Наргиза Эргашевна), 49,20%ига эса Xolmo'minov Zohidjon Xolmurod o'g'li (Холмўминов Зоҳиджон Холмурод ўғли) эгалик қилади. Корхона гуллар ва уларнинг уруғларини етиштириш билан шуғулланади.
Бизда тасодифлар бўлмайди. Бюджет пули сарфи ҳокимларнинг қўлида. Ҳокимлар эса кимгадир ота, ака, ука, ўғил. Пул ва қариндошнинг бегонаси бўлмайди.

Тошкентда Россия “Паспорт-виза хизмати” ва Москванинг “Кўп тармоқли миграция маркази” филиаллари очилади
Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ва Россия Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги “Паспорт-виза хизмати” ҳамда Москва шаҳрининг “Кўп тармоқли миграция маркази” ўртасида ҳамкорлик тўғрисида келишувлари имзоланди.
Агентлик хабарига кўра, ушбу ҳамкорлик натижасида миграция марказлари офислари очилиши жадаллашади, Ўзбекистон фуқароларининг Россияда меҳнат фаолиятини амалга оширишга рухсат олиш учун зарур бўлган ҳужжатларни тайёрлашда вақти ва харажатлари қисқаради ҳамда Россияга жўнаб кетишдан олдин республика ҳудудида хизматларнинг бир қисмидан фойдаланиш мумкин бўлади.

Парагвайлик афсонавий дарвозабон Хосе Луис Чилаверт 2023 йили бўлиб ўтадиган президентлик сайловида номзод сифатида қатнашишини маълум қилди. Twitter'да эълон қилинган постерда «Chila 2023» ва «Парагвайлик эканлигимдан фахрланаман» деган сўзлар ёзилган.
Парагвайнинг ҳозирги президенти Марио Абдо Бенитес 2018 йили 5 йил муддатга сайланган.
Дунё сиёсий харитасида ҳозирда президент сифатида фаолият олиб бораётган футболчи бор: 2018 йили либериялик машҳур футболчи, «Олтин тўп»нинг европалик бўлмаган илк соҳиби Жорж Веа ўз мамлакатида президентлик сайловларида ғалаба қозонган эди.

Ёшлар форуми жуда кўтаринки руҳда ўтди. Унда Президент Шавкат Мирзиёев ҳам иштирок этиб, нутқ сўзлади, ёшлар билан мулоқот қилди. Тадбирга келган ва ҳудудлардаги студиялардаги ёшлар таклиф ва фикрларини билдирди. Кўп қизиқ ҳолатлар ҳам бўлди :)
Умуман олганда ёшлар мазза қилди. Охирида айниқса Севара Назархон ижросида аввал “Улуғимсан, Ватаним”, ундан кейин эса мусиқасиз, жонли ижрода давлат мадҳияси айтилгани тадбирни энг юқори нотада тугатди. Пандемия сабаб бўлиб, одам бунақа тадбирларни соғинган экан.