Xushnudbek.uz
662K subscribers
11.2K photos
2.85K videos
251 files
9.37K links
Huquqshunos Xushnudbek Xudoyberdiyevning kanaliga xush kelibsiz!

O‘ta shaxsiy kanal: @xushnudbekuz

instagram.com/xushnudbek

youtube.com/c/xushnudbekxudoyberdiyev

x.com/xushnudbeck

tiktok.com/@xushnudbekofficial

Reklama uchun:
@xushnudbekreklama
Download Telegram
2020 йил 13 октябрь куни Бирлашган Миллатлар Ташкилотига аъзо 169 давлат Ўзбекистон номзодини БМТнинг энг нуфузли ва муҳим институтларидан бири – Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгаши (ИҲК)га аъзолигини қўллаб-қувватлаб овоз берди.

Ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Шерзод Асадов ушбу тарихий воқеанинг аҳамияти ҳақида сўзлаб берди:

– Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, Ўзбекистон номзоди Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашга Осиё-Тинч океани минтақасидан илгари сурилган мамлакатлар ичида энг кўп овоз тўплашга муваффақ бўлди.

Агар бошқа минтақавий гуруҳларда бўш ўринларга давлатлар ўртасида рақобат йўқлиги кузатилган бўлса, Ўзбекистон кирадиган Осиё-Тинч океани минтақаси гуруҳида ИҲКдаги 4 та бўш ўрин учун мамлакатимиз билан бирга Хитой, Непал, Покистон ва Саудия Арабистони даъвогарлик қилди.

Яширин овоз бериш натижасида ва кучли рақобат давомида Ўзбекистон ўз гуруҳидаги давлатлар орасида энг кўп овоз олди ва ИҲКга 2021 йил 1 январдан бошланадиган навбатдаги уч йиллик муддатга сайланди. Мамлакатимиз билан бирга Кенгашга Хитой, Непал ва Покистон ҳам сайланди.

Манба: ЎзА


👉 @xushnudbek 👈
Ютуқли чек ўйинлари IV тиражининг омадли ғолиблари аниқланди

Бугун Давлат солиқ қўмитаси ютуқли чек ўйинларининг тўртинчи тиражи бўлиб ўтди. Ушбу тираж учун рўйхатдан ўтказилган Тошкент шаҳридаги онлайн назорат-касса машиналари ва виртуал кассаларнинг чеклари сони – 45 997 тани ташкил этди. (таққослаш учун – биринчи тиражда 9 947 та, учинчисида 32 815 та).

Бахтли юртдошимизга Nexia 3 автомашинаси ҳамда 12 млн сўм насиб қилди.

❗️Маълумот учун: Тошкент шаҳрида июль ойидан буён ютуқли чек лотереяси ўтказилмоқда. Яъни сиз харид қилган пайтингиз берилган чекни ташлаб юбормасдан, унинг 12 хонали фискал кодини рўйхатдан ўтказсангиз, машина ютиб олиш имконига эга бўлишингиз мумкин.

Ғолиб бўлиш эҳтимоли харид миқдорига боғлиқ эмас. Чеклар сони ғолиб бўлиш имкониятини оширади.

Рўйхатдан ўтказиш:
📌SOLIQ📲 мобил иловасида чекнинг QR кодини сканерлаш;

📌чекнинг 12 хонали фискал белгисини 1077 рақамига SMS тарзида юбориш.

Ўйинда иштирок этувчи чеклар:
💊дорихоналар;
🚬🍾алкоголь ва тамаки маҳсулотлари савдо шохобчалари;
⛽️ АЁҚШлар;
🛍🛒 йирик савдо тармоқларида берилади.

Ҳозирча ушбу лотерея фақат Тошкент шаҳрида ўтказилмоқда, келгусида бутун республика бўйлаб ўтказиш режалаштирилган.

Батафсил маълумот

Канал обуначиларига ҳам тавсия қиламан, лотереяда қатнашиб кўринг, сиздан нима кетди? Барибир чекни қаерларгадир ташлаб юборасизку, тўғрими?

P.S.: худди шунақа лотерея ўтказиш кераклиги ҳақида ўтган йили каналим орқали Литвани мисол келтириб таклиф бергандим, лойиҳа бизда ҳам амалга ошгани яхши бўлди.

P.S.-2: мен ҳам ўйнаб кўрдим, лекин ҳозирча ютуқ чиқмади :)


👉 @xushnudbek 👈
ШАХСИЙ ТАВСИЯМ!

Қадрдон дўстим Баҳриддин Чустий ва унинг жамоаси «Gashtak» ресторанини очиб, юритишмоқда.

Эндиликда, «Gashtak» ресторанида палов шинавандалари ҳар куни соат 11:00 дан бошлаб мазали ошдан баҳраманд бўлишлари мумкин.

Манзил: Мирзо Улуғбек тумани, Қори Ниёзий 1- тор кўча, 20-уй

Мўлжал: Республика Кардиология маркази, Макро (Новомосковская)

Телефон: 95 513 5555
“Бюджет пулидан эмас”. Унда қаердан?

Кеча Инвестиция ва ташқи савдо вазирлигининг 84 нафар ходими 22 кун меҳмонхонада тургани учун 1 млрд пул сарфлангани хабар қилинганди. Кейинчалик маълум бўлишича, аслида 2 млрд сўм сарфланган.

Вазирнинг биринчи ўринбосари Азиз Воитов Газета.уз нашрига бу харажатлар бюджет маблағлари ҳисобидан амалга оширилмаганини айтибди.

Унинг бу гапидан ҳайратланган иқтисодчи Беҳзод Ҳошимов ўз каналида қуйидагича фикр билдирди:

“Қизиқ замонлар. Ҳукумат харажатлари бюджет ҳисобидан бўлмаслиги жуда қизиқ.

“Бюджет” деган сўз нотўғри талқин қилиниши катта муаммо. Шунинг учун ҳам, бюджет ва солиқ сиёсатини, конституцияга биноан, фақат қонун қабул қилувчилар қабул қилиши керак. Ихтиёрий давлат ҳокимияти органи пули, айниқса ҳукуматнинг пули, шартли равишда — халқ пули. Яъни “бюджет” пули бўлиши керак. Халқ пули бўлгани учун, барча бюджет қонун қоидаларига амал қилиниши керак.

Aгар фавқулодда ҳодиса бўлиб, халқ пули ҳисобидан, яъни бюджет ҳисобидан кўпроқ сарф этиш талаб этилса, конституцияга биноан, ижро ҳокимияти қонун ишлаб чиқарувчилардан харажатларни ошириб беришни сўраши мумкин. Улар рухсат берсагина, ишлатиши мумкин бўлади.

Сув суюқ бўлгани каби, бюджетдан ташқари “бюджет” ҳам ёмон нарса. Бир пайтлар бюджет билан бюджетдан ташқари давлат харажатлари ҳажми тахминан тенг эди. Шуни ислоҳ қилиш режада бор эди. Халқ пулини мингта чўнтакка солиб, биттасини кўрсатиш яхши амалиёт эмас. Бу чўнтакларни бир нарса деб санамаслик — мантиқсиз.

“Яширин иқтисодиёт” билан курашиш анча қийин ва уддасидан чиқиш мушкул бўлган масала.

Лекин “яширин бюджет”ни йўқ қилиш учун эса кўп куч кетмайди, ва аниқ айтиш мумкинки, иқтисодий ривожланиш учун, “яширин бюджет”дан воз кечиш анча самаралироқ иш бўлар эди.

“Яширин бюджет”дан воз кечсак, менимча, кўп давлат харажатлари самарасизлигини ва давлатнинг иқтисоддаги ўрни ҳақидаги мулоҳазага ҳам келар эдик. Бюджет деганда, фақат ўқитувчиларни ойлик маошлари эмас, жамиятга тегишли барча маблағларни санаш керак. Ўшанда, нисбий равишда қаерга қанча кетказаётганимиз анча яхшироқ кўриниб қолади. Қисқаси, яширин бюджет — йўқ қилиниши керак, бу тарихимиздаги қора хотира бўлиши керак. Шарқий пост-коммунист Европада ҳам, фискал ислоҳотлар, яъни шундай чўнтаклардан воз кечиш муҳим сиёсий ўзгариш деб аталган эди.

Шундан сўнг, солиқ юки, божхона тўловлари ҳам камаяди. Одамлар оз бўлса ҳам, молиявий аҳволлари яхшиланишига имконият туғилиши мумкин бўлади.

Одамлар ўз пулларини давлат бюрократларидан яхшироқ ишлатишини ва тақсимлашини ҳаммамиз биламиз, шунинг учун ҳам бу масала жуда долзарб.

Бу нарса ҳақида, “яширин бюджет” ҳақида, Федерал резервнинг топган фойдаси AҚШ бюджети, яъни молия вазирлигига берилиши ҳақидаги мулоҳазадан ўрганиш мумкин. Федерал Резерв ташкил топганда, у пул топиши мумкинлиги кўрилган, ўшанда қонун бўйича, Федерал резервнинг барча “даромади” шартли равишда молия вазирлигига берилиши кераклиги қонунга киритилган”.

Пост тугади.


👉 @xushnudbek 👈
Xushnudbek.uz
“Бюджет пулидан эмас”. Унда қаердан? Кеча Инвестиция ва ташқи савдо вазирлигининг 84 нафар ходими 22 кун меҳмонхонада тургани учун 1 млрд пул сарфлангани хабар қилинганди. Кейинчалик маълум бўлишича, аслида 2 млрд сўм сарфланган. Вазирнинг биринчи ўринбосари…
Мавзуга қўшимча:

Ўтган йили Сенатдаги мажлисда ўша пайтдаги молия вазири Жамшид Қўчқоров кўп вазирликлар ўзига чўнтак жамғарма очволганини танқид қилганди.

“Вазирлик бу бизнинг фойда деб кўкрак керади, аслида бу давлатнинг, халқнинг пули. Давлат хизматчилари далада кетмон чопиб пул топаётгани йўқ, давлатни идорасида, давлат берган ваколатдан фойдаланиб даромад оляпти. Шунинг учун давлат ташкилотлари топган барча пуллар бюджетга тушиши ва у тенг тақсимланиши керак” деганди.

Ва бу бўйича ишлар бошланганди ҳам.

Аммо буни истамайдиган коттаконлар кўп, балки улар қаршилик қилаётгани учундир, бу ишлар охирига етмади ҳали. Аксинча янгидан янги чўнтак жамғармалар очиляпти...


👉 @xushnudbek 👈
Ҳамма мажлисга!

Бугун қизиқ бир мажлисда қатнашдим. Республика Маънавият ва маърифат марказида бўлган мажлисда "Қадринг баланд бўлсин, она тилим" танловининг тақдирлаш маросимини ташкил этиш муҳокама қилинди. Тадбир ва мажлис ташкилотчиси Вазирлар Маҳкамасининг Давлат тилини ривожлантириш департаменти. Яхши танлов ташкил қилинибди, бардавом бўлсин.

Мажлисда 20 га яқин вазирлик ва идораларнинг раҳбар ходимлари қатнашди.

Мажлис узоғи 10-15 дақиқа бўлди. Мажлисни олиб борувчи вакил Ташкилий қўмита раиси томонидан тасдиқланган, олдиндан ҳамма ташкилотга тарқатилган ва шундоқ ҳам барчанинг хабари бўлган вазифалар тақсимотини, яъни ким нима қилиши кераклигини яна бир бор ўқиб берди. Биттадан турғизиб, "сиз фалон нарсани қиласиз" деди, бўлди.

Шу билан мажлис тугади ва ҳаммага рухсат берилди.

Олдиндан ҳамманинг хабари бўлган нарсани эшитиш учун 20 га яқин ташкилотлар раҳбар ходимларининг 1 соатга яқин вақти олинди (келиш-кетиши билан). Ҳамма бекорчи деб ўйлашса керак-да. Деярли барча мажлис иштирокчилари хизмат машинасида келган, демак ҳайдовчилар билан қўшганда тахминан 40 киши овора, давлат бюджетидан ёқилғи учун беҳуда харажат сарфланди.

Аммо буларни ўйлашмайди. Шу мажлисдаги гапларни онлайн Zoom орқали, Telegram орқали, ёки жуда бўлмаса телефонда ҳам айтса бўладику, деган фикр уларнинг хаёлига келмайди.

Йўқ, ҳаммани мажлисга йиғ, бор нарсани яна бир марта ўқиб бер ва кейин ҳаммага рухсат бериб юбор. Тамом. Бошқачасига ишламаймиз. Ўзимизнинг севимли бюрократик принципимиздан воз кечмаймиз. Ҳатто пандемия пайтида ҳам.

Тугади.


👉 @xushnudbek 👈
Forwarded from UzA | Tezkor xabarlar
Қирғиз Республикаси Президенти Сооронбай Жээнбеков истеъфога чиққанини эълон қилди

У қирғиз халқига мурожаат қилиб, мамлакат яхлитлиги барча нарсадан устунлигини таъкидлади.

“Азиз ватандошларим! Мен учун Қирғизистонда тинчлик, мамлакат яхлитлиги, халқимизнинг бирлиги ва жамиятдаги осойишталик ҳамма нарсадан устундир. Мен учун ҳар бир ватандошимизнинг ҳаётидан азизроқ нарса йўқ.

Мен Қирғизистон тарихида қон тўкиб, ўз фуқароларига ўқ узган президент сифатида қолишни истамайман.

Шу сабабли истеъфога чиқишга қарор қилдим», - дейилади Жээнбеков мурожаатида.


Каналга уланиш:
@uzauz
Ўзбекистон Бош вазири Қирғизистон Бош вазирини табриклади

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов Садир Жапаров номига Қирғиз Республикаси Бош вазири этиб тайинлангани муносабати билан табрик йўллади.

Табрик мактубида Қирғиз Республикаси Бош вазири Садир Жапаровга ўзаро манфаатли ҳамкорликни барча йўналишларда кенгайтиришига, шунингдек, мамлакатларимиз ва халқларимиз манфаати учун стратегик шерикликни янада мустаҳкамлашига умид билдирилган.
 
Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Матбуот хизмати
Президент бошчилигидаги селекторда коррупцияда айбланиб қўлга олинган мансабдорлар ҳақида маълумот берилди

Жорий йилнинг 15 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузурида ўтказилган йиғилишда коррупцияга қарши курашиш масалалари ҳам кўриб чиқилди. Бу ҳақда ЎзА (@uzauz) хабар бермоқда.

Мажлисда охирги олти ойда бу йўналишда олиб борилаётган кескин кураш ўз натижасини бераётгани қайд этилди. Кўрилган чоралар натижасида бир қатор мансабдор шахслар қўлга олинган бўлиб, уларга нисбатан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда ҳамда тегишли жазо чоралари белгиланиши кутилмоқда.

Жумладан, Қибрай тумани ҳокимининг инвестиция масалалари бўйича ўринбосари Ж.Машрабов 2020 йилнинг 11 июнь куни Қибрай туманидан 9 гектар бўш ер майдонини 60 минг АҚШ долларига сотишни таклиф қилиб, 35 минг АҚШ долларига сотаётган вақтда жиноят устида қўлга олинган.

Тошкент шаҳар ҳокимлиги қошидаги капитал қурилиш бош бошқармаси бошлиғи ўринбосари Б.Алламуратов Чилонзор туманидаги инвестициялар ва ташқи савдо бўлими бошлиғи Х.Шукуралиевга 2020 йилнинг 25 июнь куни Чилонзор туманидаги 1 гектар ер майдонини 1 млн. 400 минг АҚШ долларига сотаётган вақтда қўлга олинган.

Андижон вилояти, Марҳамат тумани ҳокими ёрдамчиси У.Алижонов 2020 йилнинг сентябрь ойида яқин алоқалари орқали Марҳамат тумани ҳудудидан 11 га ер майдони ажратиш учун жами 29 000 АҚШ доллари миқдоридаги ноқонуний пулни олаётган вақтда жиноят устида ушланган.

Фарғона вилояти, Бувайда тумани ҳокимининг биринчи ўринбосари М.Деҳқанов жорий йилнинг октябрь ойида Бувайда туманида жойлашган “Эркин иқтисодий ҳудуд”дан тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш учун 50 сотих ер майдонини расмийлаштириб бериш эвазига 20 000 АҚШ доллари олган вақтида жиноят устида қўлга олинган.

Тошкент вилояти Оққўрғон тумани ҳокими ўринбосари А.Тўймачов, Кадастр бўлими бошлиғи И.Қорабоев билан биргаликда 2020 йилнинг 18 март куни Оққўрғон туманида жойлашган 1,5 га ер майдонини 1500 АҚШ долларига сотаётган вақтида жиноят устида қўлга олинган.

Тошкент вилояти Бўстонлиқ тумани ҳокимининг ўринбосари З.Мирзаходжаев 2020 йилнинг октябрь ойида Бўстонлиқ туманида жойлашган 5 сотих ер майдонини 25 минг АҚШ долларига сотаётган вақтида жиноят устида қўлга олинган.


👉 @xushnudbek 👈
ТАДБИРКОРЛАР УЧУН МУҲИМ ЯНГИЛИК

Адлия вазирлиги томонидан тадбиркорлик субъектлари учун ҳуқуқий маслаҳатлар беришга ихтисослашган махсус интерфаол “Biznesga maslahat” (Advice for business) портали www.b-advice.uz манзилида ишга туширилди.

Ҳозир Адлия вазирлиги марказий аппарати биносида мазкур порталнинг тақдимоти бўлиб ўтмоқда.

b-advice.uz сайти ва Advice for Business мобил иловаси (android, iOS) орқали бизнесни бошлаш ва юритиш билан боғлиқ барча жараёнларда юзага келадиган масалаларнинг ҳуқуқий ечими, бизнес учун энг зурур фойдали маълумотлар (ахборотлар, ҳужжатлар наъмуналари ва ҳ.) билан танишиш, давлат хизматларидан фойдаланиш (рўйхатдан ўтиш, лицензия олиш ва ҳ.) ҳамда соҳанинг етук мутахассисларидан онлайн бепул ҳуқуқий маслаҳат олиш имконияти яратилган.

Тақдимотни қуйидаги линклар орқали онлайн кузатиш мумкин:

🔹Адлия вазирлиги расмий сайти
🔹Zoom дастуридаги ведео-конференция
🔹Адлия вазирлигининг YouTube ижтимоий тармоғидаги расмий саҳифаси
🔹Адлия вазирлигининг Facebook ижтимоий тармоғидаги расмий саҳифаси
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Premyera

🇺🇿21-oktabr - O'zbek tili bayrami kuni munosabati bilan Oʼzbekiston yoshlar ittifoqi jamoasi maxsus videorolik tasvirga oldi.

🇺🇿 Qadring baland bo'lsin, Ona tilim!!!
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ижтимоий тармоқларда йўл транспорт ҳодисаси натижасида юк машинасининг тагида қолиб кетган юртдошимиз ҳақида видеолар тарқалди. Албатта, бунақа видеоларни кўриш аянчли. Ҳайдовчилар ҳам, пиёдалар ҳам йўлларда ҳушёр бўлишлари керак.

Бир пайтлар пиёдалар учун ўлим хавфи бор тузоқлар ҳақидаги роликни ўзбек тилига таржима қилгандим. Ўша роликда айнан юк машиналарининг ёнида жуда эҳтиёткор бўлиш кераклиги таъкидланганди.

Роликнинг тўлиқ версияси: https://t.iss.one/xushnudbek/2293

Кўринг. Хулоса қилинг. Дўстларингизга ҳам юборинг.


👉 @xushnudbek 👈
Коронавирусга чалинганлар ҳамда ушбу инфекциядан вафот этганлар ҳақида эълон қилинаётган расмий статистикага ишонасизми?
Anonymous Poll
14%
Ҳа, ишонаман
86%
Йўқ, ишонмайман
Юридик техникумларга кириш тест синови натижалари эълон қилинди

2020 йил 5-6-октябрь кунлари Aдлия вазирлигининг юридик техникумларига кириш тест синовлари ўтказилган эди.

Мазкур тест синовларининг натижалари (талабгорларнинг тест синовларида тўплаган баллари) Давлат тест марказининг расмий веб-сайтига жойлаштирилди, деб хабар бермоқда ДТМ.

Тест синовида иштирок этган талабгорлар тест натижалари билан шахсий кабинетлари (texnikum.dtm.uz) орқали танишишлари мумкин.


👉 @xushnudbek 👈
Forwarded from davletovuz
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси 2020 йилнинг август — октябрь ойларида анчагина миқдорда, аниқроғи 28,3 млрд сўмлик транспорт воситаларини харид қилган:

1. Malibu-2 MALBDB2TL (LTZ) — 3 та (1; 2; 3);
2. Malibu-2 MALBDB2TL (2 позиция, турбо) — 14 та (1; 2);
3. Equinox-AT — 30 та (1; 2);
4. Cobalt GS/16MTB — 40 та (1; 2);
5. Lacetti L-Comfort Plus — 26 та (1; 2);
6. Lacetti L-Elegant/AT Plus — 2 та (1; 2);
7. JAC пикапи — 2 та (1);
8. Автобус SAZ HC — 14 та (1);
9. Volkswagen Caddy (Trendline) — 2 та (1).

#davlatxaridi
«Ака, бўлди турп тугади, энди сабзига ўтинг»

19 октябрдан бошлаб
Тошкент шаҳар жамоат транспорти (автобус, метро, маршрутка) хизматидан фойдаланганда йўловчиларнинг тиббий ниқоб 😷 билан биргаликда тиббий қўлқопда🧤 бўлиш тартиби жорий этилди. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги хабар берди.

Кеча туни билан бундан кўзланган мантиқий мақсадни ўйлаб, ўйимга ета олмадим.

Биринчидан, бунинг қандай фойдаси бор? Кимдир аниқ кафолат бера оладими бу қарор фойдали эканлигига. Илмий изланишлар олиб борилганми? Аниқ тадқиқотларнинг хулосаси борми? Ёки шунчаки қайсидир коттаконнинг хаёлига келди, тамомми? Дезинфекция туннелларидан сабоқ чиқармадикми?

Иккинчидан, Транспорт вазирлигининг бунақа қарор қабул қилишга ваколати борми ўзи? Фуқароларга яна қўшимча харажат қилдирадиган мажбурий талабни қўйишга ким уларга ҳуқуқ берди? Ёки текин қўлқоп тарқатишадими ҳамма йўловчиларга?

👮 Ҳа, айтганча, бу ҳали ҳаммаси эмас. Эндиликда Транспорт вазирлигининг инспекторлари ва ҳуқуқ-тартибот идоралари вакилларидан иборат махсус ишчи гуруҳи транспорт объектлари ва жамоат транспортида кучайтирилган тартибда назорат тадбирлари ўтказар экан, яъни ниқоб ҳамда қўлқоп тақмаган фуқароларни аниқлаб, жарима солишса керак-да ҳойнаҳой.

Хуллас, бу қарорни ўқиб, аввалроқ каналимда ёзган латифа яна эсимга тушиб кетди. Кимдир телефон қилган шекилли, "акалар, сабзимиз кетмаяпти, сабзини айтинглар" деб...


👉 @xushnudbek 👈
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
«Японияда таълим» рукнидан.

Видео Твиттердан олинди


👉 @xushnudbek 👈
Тошкент шаҳар жамоат транспортида 19 октябрдан йўловчиларга қўлқоп бепул тақдим этилар экан.

Шу йўл билан блогерлар ва жамоатчилик вакилларини айримлар хайп қилишда ҳам айблашмоқда. Яъни “мана, биз халққа бепул қўлқоп тарқатяпмиз, сизлар йўқ жойдан ваҳима қиляпсизлар” дегандек.

Кечирасизлару, бу билан муаммо ҳал бўлиб қолгани йўқ. Текин қўлқоп кимни ҳисобидан тарқатилади? Бюджетданми? Демак, бунга ҳам барибир халқ, яъни солиқ тўловчиларнинг пули сарфланадими? Ёки транспорт вазири ўзини чўнтагидан тўлармикин?

Ушбу қарор бўйича қўлқопга ким пул тўлаши иккиламчи масала эди. Биринчи - энг асосий савол: бундан кимга фойда??? Ахир қўлқоп тақиш вирус тарқалишининг олдини олишда умуман бефойдалиги ҳақида Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти аллақачон ўз хулосасини бериб бўлган-ку.

Қўлқопнинг пулини йўловчилар тўлайдими, солиқ тўловчилар тўлайдими, транспорт вазири ёнидан тўлайдими, фарқи йўқ, мантиқсиз қарор мантиқсизлигича қолаверади.


👉 @xushnudbek 👈
Ҳурматли талаба!
Ҳурматли ота-она!

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг ташаббуси билан олий таълим муассасаларида ўқув жараёнини анъанавий ёки масофавий шаклда давом эттириш мақсадида талабалар ва уларнинг ота-она(васий)лари ўртасида ижтимоий сўровнома ўтказилмоқда.

Сизнинг саволларга объектив жавоб беришингиз ўқув жараёнини анъанавий ёки масофавий шаклда давом эттириш масаласига ойдинлик киритиб беришда ёрдам беради. Сўровнома аноним тарзда ўтказилади, унда респондентнинг исм-шарифи кўрсатилмайди.

Сўровнома жорий йилнинг 20 октябрь куни соат 23:59га қадар ўтказилади. Сиздан мазкур сўровномада фаол иштирок этишингизни сўраб қоламиз.

Сизга сўровномадаги иштирокингиз учун аввалдан миннатдорлик билдирамиз.

Сўровномага ўтиш учун қуйидаги ҳаволини босинг!

https://docs.google.com/forms/d/e/1FAIpQLSchsUMH_qyoTZVaJlFKbgU6txA6arEXVFvWWGxjmyioqSmWEg/viewform
Талабалар ва уларнинг ота-оналари учун сўровнома.

Олий таълим муассасаларида анъанавий дарс машғулотлари бошланишини истайсизми?
Anonymous Poll
47%
Ҳа, барча тўлиқ анъанавийга ўтса, таълим сифати ошар эди
21%
Ҳа, аммо истаганларга анъанавий, истамаганларга онлайн бўлсин
32%
Йўқ, онлайнда қолавериш керак, касаллар кўпайиб кетиши мумкин
Ўзбекистон ОТМларининг миллий рейтинги натижалари эълон қилинди

Таълим сифатини назорат қилиш инспекцияси томонидан жорий йилнинг февраль-июнь ойларида Республиканинг 57 та олий таълим муассасалари (филиаллари билан бирга) фаолияти таҳлил қилинди ва 2020 йил
1 январь ҳолатига
уларнинг рейтинг натижалари тайёрланди.

TOP-5:

1. Ўзбекистон миллий университети
2. Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти
3. Самарқанд давлат университети
4. Тошкент ахборот технологиялар университети
5. Тошкент давлат аграр университети

Рейтингнинг охирида:

53. Навоий давлат педагогика институти
54. Жиззах давлат педагогика институти
55. Гулистон давлат университети
56. Қўқон давлат педагогика институти
57. Нукус давлат педагогика институти


👉 @xushnudbek 👈