Xushnudbek.uz
666K subscribers
11.2K photos
2.84K videos
251 files
9.35K links
Huquqshunos Xushnudbek Xudoyberdiyevning kanaliga xush kelibsiz!

O‘ta shaxsiy kanal: @xushnudbekuz

instagram.com/xushnudbek

youtube.com/c/xushnudbekxudoyberdiyev

x.com/xushnudbeck

tiktok.com/@xushnudbekofficial

Reklama uchun:
@xushnudbekreklama
Download Telegram
Журналистлар ижодий уюшмаси раиси, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими, таниқли журналист ва шоир Саъдулла Ҳакимов 69 ёшида вафот этибди.

Инна лиллаҳи ва инна илайҳи рожиъун. Марҳумнинг яқинларига ҳамдардлик билдирамиз.


👉 @xushnudbek 👈
Академик лицейларда жорий йил 15 октябрдан анъанавий дарслар бошланади

Бу ҳақда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги хабар берди.

Янги ўқув йилини анъанавий тарзда бошлашга тайёр бўлган академик лицейларда ўқув жараёнини бошлаш масаласи туман (шаҳар) халқ депутатлари кенгаши муҳокамасидан ўтказилади.

Ота-оналарнинг фикрини ўрганиш бўйича сўровномалар ҳам ўтказилади.

Таълим муассасасига ўқувчиларнинг анъанавий тарзда келиб ўқишлари мажбурий ҳисобланмайди.

Карантин талабларидан келиб чиқиб, таълим муассасаларида ўқувчилар турар жойлари ҳамда ошхона/буфетлар фаолият юритмайди.


👉 @xushnudbek 👈
Кеча Тожикистонда президентлик сайловлари бўлиб ўтди. Бугун эрта тонгда Тожикистон Марказий сайлов комиссияси эълон қилган натижаларга кўра, сайловда тенг ва адолатли курашлардан сўнг амалдаги президент Эмомали Раҳмон 90,92% овоз билан яна бир бор ғолиб бўлибди. Бундай натижани, менимча, ҳеч ким кутмаган бўлса керак.

Маълумот учун, Эмомали Раҳмон 1994 йилдан буён давлат раҳбари бўлиб турибди. Кечаги сайловлардан кейин у яна 7 йилга сайланди ва 2027 йилгача давлатни бошқаради.


👉 @xushnudbek 👈
Forwarded from Xushnudbek.uz
⚡️Супер-контракт бўйича қўшимча маълумотлар эълон қилинди

Давлат қабул комиссияси қарори билан супер-контракт бўйича қўшимча енгилликлар белгиланди.

Энг катта янгилик, бу абитуриент ўзи танлаган БИРИНЧИ йўналишга кира олмаган, лекин 2, 3, 4 ёки 5-йўналишлардан бирига ўқишга кирган бўлса, унда ўз хоҳиши билан БИРИНЧИ танлаган йўналишида супер-контрактда ўқишига рухсат берилади.

Ўтган йиллари абитуриент қайсидир йўналишга ўқишга кирдими, тамом, у бошқа йўналишда супер-контрактда ўқий олмас эди. Бу йил эса истисно тариқасида БИРИНЧИ йўналишда ўқишга рухсат берилди. Бу истисно 2, 3 ёки 4-йўналишга тааллуқли эмас.

Шунингдек, танлаган бешала йўналишига ҳам ўқишга кира олмаган абитуриентлар исталган бешта йўналишдан бирини танлаб, супер-контрактда ўқишига рухсат берилади.

👉 КУНДУЗГИ ТАЪЛИМ УЧУН СУПЕР-КОНТРАКТ НАРХЛАРИ
👉 СИРТҚИ ВА КЕЧКИ ТАЪЛИМ УЧУН СУПЕР-КОНТРАКТ НАРХЛАРИ

Супер-контракт нархлари билан юқоридаги ҳаволалар орқали ўтиб, танишишингиз мумкин.


👉 @xushnudbek 👈
Forwarded from Xushnudbek.uz
Супер-контракт бўйича охирги чиққан янгиликларга оғзаки изоҳ


👉
@xushnudbek 👈
Forwarded from UzA | Tezkor xabarlar
Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси директори лавозимида ишлаб келаётган Қудратходжаев Ботир Бахромович Хоразм вилояти прокурори этиб тайинланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

Хоразм вилоятининг собиқ прокурори Жаҳонгир Ҳотамов куни-кеча Наманган вилоятига прокурор этиб тайинланган эди.


Каналга уланиш:
@uzauz
2020 йилги Нобель мукофотининг барча ғолиблари маълум бўлди.

Жумладан, адабиёт бўйича америкалик шоира Луиза Глюк тақдирланган бўлса, тинчлик йўналиши бўйича очарчиликдан азият чекаётганларга озиқ-овқат етказиб берадиган БМТнинг инсонпарварлик ташкилоти - Бутунжаҳон озиқ-овқат дастури (World Food Programme (WFP) мукофотга лойиқ дея топилди.

Бугун Нобель мукофотининг охирги ғолиблари номи эълон қилинди. Унда иқтисодиёт йўналиши бўйича ким ошди савдоси назариясини такомиллаштирган ва янги аукцион форматларини ишлаб чиққан америкалик иқтисодчилар - Пол Милгром ва Роберт Уилсон тақдирланди.


👉 @xushnudbek 👈
Президентнинг тегишли қарори билан Каримов Авазжон Қудратиллаевич жисмоний тарбия ва спорт вазирининг ўринбосари этиб тайинланди.

Бунга қадар у Республика олимпия захиралари коллежи директори лавозимида фаолият юритиб келаётган эди.


👉 @xushnudbek 👈
Талабалар контрактини тўлаганда даромад солиғидан кимлар озод бўлади?

Солиқ кодексининг 378-моддаси 16-бандига биноан, Ўзбекистоннинг прoфессионал ва олий таълим ташкилотларида таълим олиш (ўзининг ёки 26 ёшга тўлмаган фарзандларининг ёхуд эрининг (хотинининг) таълим олиши) учун йўналтириладиган солиқ солиниши лозим бўлган иш ҳақи ва бошқа даромадларига солиқ солинмайди.

Демак, қуйидаги 3 тоифанинг контракти учун ўтказилган иш ҳақларидан даромад солиғи ушланмайди:

1) фуқаро ўзининг контрактига ўтказса;
2) ота-оналар 26 ёшга тўлмаган фарзандининг контрактига ўтказса;
3) эр ёки хотин 26 ёшга тўлмаган турмуш ўртоғининг контрактига ўтказса.

Бу имтиёз қайси таълим муассасаларига қўлланади:

1) профессионал таълим (касб-ҳунар мактаблари, коллежлар ва техникумлар) ўқувчиларига;
2) олий таълим талабаларига.

Илгари имтиёз фақат ОТМ талабаларига қўлланар эди, 2022 йилдан бошлаб профессионал таълим муассасалари ўқувчиларига ҳам қўлланадиган бўлди.

Таълим кредитини қоплаганда ҳам имтиёз ўтадими?

Ҳа, ўтади. Яъни тўлов-контрактни тўлаш учун тижорат банкларидан таълим кредити олинган бўлсаю, кейинчалик ўша таълим кредитини қоплаш учун банкларга тўланган суммалардан ҳам даромад солиғи олинмайди.

Имтиёз қандай қўлланади?

Масалан, ота ўз фарзандининг контракти учун иш ҳақининг бир қисмини, айтайлик 1 млн сўмини тўғридан-тўғри университет ҳисобига (ёки банкга) ўтказади дейлик. Бунинг учун институтдан шартнома (ҳисоб-рақам) олиб, ташкилот бухгалтериясига ариза бериб қўйиш керак. Бундай вазиятда агар ота 3 млн сўм ойлик олса, демак фарзандининг контракти учун ўтказган 1 млн сўмдан 12%лик даромад солиғи ушланмайди, фақат қолган 2 млн сўмдан солиқ олинади.

Иш ҳақидан тўғридан-тўғри ўтказмасдан, пластикдан тўланган бўлса ҳам солиқ имтиёзи қўлланади. Бунинг учун йил охирида керакли ҳужжатларни солиқ бўлимларига топшириш керак.

Изоҳ: юқоридаги 3 та тоифадан бошқаларнинг, масалан, ака-укаси, опа-синглиси, куёви ёки келини ёхуд бошқа шахсларнинг контракти учун иш ҳақидан тўлов ўтказилса ҳеч қандай имтиёз қўлланмайди.


👉 @xushnudbek 👈
Расмий баёнот

Бош прокуратура томонидан “Ўзбеккино” Миллий агентлиги мансабдор шахсларига нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 167-моддаси 3-қисми “а” банди ва бошқа моддалари билан қўзғатилган жиноят иши бўйича дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Аниқланишича, 22.06.2018 йилда “Ўзбеккино” Миллий агентлиги ҳамда “Best organaizer” МЧЖ ўртасида “Менман, Жалолиддин”номли фильм яратиш ҳақида дастлабки шартнома тузилиб, шартномага мувофиқ олдиндан аванс сифатида 533 млн. сўм маблағ тўлаб берилган.

Лекин, ушбу фильмни суратга олиш ишлари “Мендирман, Жалолиддин” номи билан Туркия Республикасидаги ҳамкорлар билан олиб борилганлиги, уни ишлаб чиқариш ҳаражатлари бюджетдан эмас, балки бошқа ҳомийлар томонидан молиялаштирилганлиги сабабли, “Ўзбеккино” Миллий агентлигидан ажратилган маблағлар фильмни ишлаб чиқариш учун сарфланмаган ва бугунги кунда бюджетга қайтарилган.

Шуни алоҳида қайд этиш жоизки, тергов ҳаракатлари давомида 2020 йил 3 октябрь куни тақдимот маросими бўлиб ўтган “Мендирман, Жалолиддин” фильмига тегишли ҳужжатлар олинмаган ҳамда ушбу фильмни ишлаб чиқарган шахсларнинг жиноят ишига ҳеч қандай алоқадорлиги йўқ.

Бош прокуратура матбуот хизмати


👉 @xushnudbek 👈
Ўзбекистон миллий терма жамоаси ўртоқлик ўйинида БАА устидан ғалаба қозонди.

🇦🇪 БAA 1-2 Ўзбекистон 🇺🇿
Голлар: Себастиан Таглиабуэ 90+1' - Игорь Сергеев 48', 86'


👉 @xushnudbek 👈
Ўзбекистондаги онлайн кинотеатр сайтлари танқид қилинди

Бугун Шавкат Мирзиёев бошчилигида интеллектуал мулк объектлари муҳофазасини такомиллаштириш бўйича йиғилиш ўтказилди.

Унда юртимиздаги санъат ва адабиёт асарларидан муаллифнинг розилигисиз фойдаланиш, ундан даромад олиш ҳолатлари кенг тарқалгани таъкидланди.

Мисол учун, Ўзбекистонда рўйхатдан ўтиб, ойлик тўлов ундирадиган онлайн кинотеатрларда 30 мингдан ортиқ кино, сериал, қўшиқ, мультфильмлар жойлаштирилган бўлишига қарамасдан, бундан муаллифлар моддий манфаат кўрмайди.

АОКА ва Интеллектуал мулк агентлигига мамлакатимизда рўйхатга олинган кўнгилочар сайтлар, радио ва телеканалларни ўрганиб, муаллифлар манфаатларини таъминлаш вазифаси қўйилди.


👉 @xushnudbek 👈
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
“Мендирман Жалолиддин” тарихий сериалининг илк тизери эълон қилинибди.

Айримлар Жавоҳир Зокировни Чингизхон қиёфасида тасаввур қила олмаслигини, умуман бу ролга тушмаслигини ёзган экан. Билмадиму, лекин менимча у ўз вазифасини қойилмақом қилиб уддалаган. Умуман олганда актёрларимиз жуда “очилишган”.

Хўш, Сизга тизер ёқдими?


👉 @xushnudbek 👈
Президент Шавкат Мирзиёев Сардоба сув омбори тўғонининг ёрилганидан буён ўтган даврда амалга оширилган бунёдкорлик ишлари билан танишиш мақсадида Сирдарё вилоятига келди.

Давлатимиз раҳбари дастлаб Мирзаобод туманидаги “Ҳақиқат” маҳалласига ташриф буюрди. Бу ерда 40 та беш қаватли уйдан иборат янги мавзе барпо этилди.


👉 @xushnudbek 👈
15 октябрдан Тошкентда иситиш мавсуми бошланади

Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг йигирма иккинчи сессиясида 2020-2021 йиллардаги иситиш мавсумини бошлаш масаласи депутатлар томонидан атрофлича кўриб чиқилди.

Кенгаш қарорига кўра, 15 октябрдан Тошкент шаҳридаги ижтимоий объектларга, 17 октябрдан кўп қаватли хонадонларга иссиқлик таъминоти етказиб берилади.


👉 @xushnudbek 👈
Ўғлининг машмашалари ортидан Олмалиқ шаҳар ҳокими ишдан олинди

Бугун Тошкент вилояти Oлмалиқ шаҳрига Хамдамов Қобил Муроткулович ҳоким этиб тайинланди. Бунга қадар у Тошкент вилояти ҳокимининг ўринбосари эди.

Йиғилишда аввалги шаҳар ҳокими Усмон Раҳимовнинг ўз шахсий ҳаётига ҳам эътиборли бўлиши, оиласига вақт ажратиши, фарзандлар тарбияси билан жиддий шуғулланиши лозимлиги таъкидланган.

Эслатиб ўтамиз, яқинда Олмалиқ шаҳар ҳокимининг ўғли машинани катта тезликда ҳайдаб, видеосини ТикТок сервисига юклагани, шунингдек бир гуруҳ ўртоқлари билан катта ёшли инсон ва унинг ўғлини дўппослаб, безорилик қилганига оид воқеалар ижтимоий тармоқларда кенг муҳокама қилинган эди.


👉 @xushnudbek 👈
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги турдош бўлмаган таълим йўналишларига ўқишини кўчириш ёки тиклаш бўйича ариза берган фуқароларга мурожаат билан чиқди.

Жорий йилда турдош бўлмаган таълим йўналишлари бўйича 10 мингга яқин аризалар онлайн қабул қилинган. Аризалар сони анча кўплиги учун, уларни кўриб чиқиш вақт талаб қилади.

Талабалар аризалар бўйича 14 октябрь соат 12:00дан бошлаб тегишли олий таълим муассасаларига мурожаат қилишлари мумкин.


👉 Батафсил маълумот 👈