❗️Магистратура имтиҳонлари онлайн тест шаклида бўлади
#abituriyent
Магистратурага қабул коронавирус пандемияси шароитидан келиб чиқиб, он-лайн тест ўтказиш орқали белгиланган давлат гранти ва тўлов-контракт асосида қабул параметрларига мувофиқ амалга оширилади. Бу ҳақда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан тегишли қарор қабул қилинган.
✅ Магистратурага кириш синовлари таркибига (хусусан, мутахассислик фанлари бўйича кириш синовлари таркибига) тегишли мутахассисликлар соҳаларида талабгорларни илмий-педагогик лаёқати (ёки илм олиш қобилияти)ни аниқлаш бўйича тест саволлари ҳам киритилади.
Асос: Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М. Мирзиёев ҳузурида 2020 йил 30 апрель куни ўтказилган йиғилишнинг 28-сонли баёни 5-бандида белгиланган вазифалар.
👉 @xushnudbek 👈

КВОТА-2020
#abituriyent
📚 БАКАЛАВР:
➖ КУНДУЗГИ - 103 575 нафар;
➖ СИРТҚИ - 31 350 нафар;
➖ КЕЧКИ - 5 025 нафар.
🎓 МАГИСТРАТУРА - 10 425 нафар.
❇️ МАҚСАДЛИ ҚАБУЛ:
➖ Соғлиқни сақлаш;
➖ Халқ таълими;
➖ Ветеринария.
👆ИМТИЁЗЛАР КВОТАСИ:
➖ Ички ишлар органларининг амалдаги ходимлари фарзандлари учун - ТАНИШИШ;
➖ Ҳарбий қўмондонлик тавсияномасини олганлар учун - ТАНИШИШ;
➖ Қуроллик кучларнинг ҳарбий хизматчилари фарзандлари учун - ТАНИШИШ;
➖ Хотин-қизлар учун - ТАНИШИШ;
➖ Ногиронлиги бўлган шахслар учун - ТАНИШИШ.

Forwarded from Huquqiy axborot
#Тайинлов
Ҳукумат қарори (415-сон, 01.07.2020 й.) билан Хушнуд Ғайратович Худайбердиев Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги бош директорининг ўринбосари этиб тайинланди.
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot

Аллоҳнинг инояти билан шунақа бўлиб қолди. Сизлардан дуо умидворман, ўзи хайрли қилсин. Тўғри йўлдан адаштирмасин, илоҳим.
Магистратурада турдош бўлмаган йўналишларга ҳам ҳужжат топшириш мумкин
#abituriyent
2019 йил 17 июндаги Президент қарори билан ўтган йилдан бошлаб магистратурага фақат турдош йўналишларни битирган бакалаврлар ҳужжат топшира олишига оид тақиқ бекор қилинган эди.
Давлат қабул комиссияси ўтган йил учун турдош олий таълим йўналишларининг рўйхатини тасдиқлаганди.
❗️Аммо жорий йил учун ҳалигача турдош олий таълим йўналишлари рўйхати тасдиқланмади. Ваҳоланки, магистратура учун ҳужжат қабул қилиш бошланиб бўлди.
Келинг, ўтган йилги рўйхатдан келиб чиқиб, магистратурада турдош бўлмаган йўналишларга ҳужжат топшириш тартибини тушунтириб ўтаман. Чунки амалиётда фалончи йўналишдан пистончига топшира оламанми, деган саволлар жуда кўп берилади.
Аслида барчаси жуда оддий ва содда.
Ўтган йилги рўйхатда 6 та гуруҳ берилган. Биз уларни умумий қилиб қўйидагича гуруҳларга ажратимиз:
1) спорт;
2) мусиқа;
3) тасвирий санъат;
4) санъатшунослик;
5) техноген санъат;
6) соғлиқни сақлаш.
Мана шу юқоридаги 6та гуруҳда турдош таълим йўналишлари учун ҳужжат топширишда қатъий чеклов бор, бундан чиқиш мумкин эмас.
Бундан ташқари яна 6 та алоҳида номдаги йўналишлар саналган, булар:
1) “Чақириққача ҳарбий таълим”;
2) “Хореография (турлари бўйича)”;
3) “Дирижёрлик (турлари бўйича)”;
4) “Режиссёрлик (турлари бўйича)”;
5) “Актёрлик санъати (турлари бўйича)”;
6) “Ветеринария”.
Ушбу 6 та йўналишга ҳам чеклов бор, улар фақат ўзларига мос йўналиш бўйича магистратурага ҳужжат топшира олади холос. Яъни “Дирижёрлик” фақат “Дирижёрлик”ка, “Ветеринария” фақат “Ветеринария”га ва ҳ.к.
Шу жойигача тушунарлими? Демак, хулоса қиламиз: қуйида илова қилинган рўйхатда фақат чеклов қўйиладиган йўналишлар номи саналган.
Ана энди асосий қисмига етиб келдик. Бу рўйхатда йўқ йўналишлар билан нима бўлади?
☝️ЖАВОБ: юқорида номи тилга олинмаган таълим йўналишлари исталган магистратура мутахассисликлари бўйича танловда қатнашиш ҳуқуқига эга. Яъни ҳеч қанақа чеклов йўқ.
Математикани тугатган юриспруденцияга топшира олади.
Физикани тугатган журналистикага топшира олади.
Филологияни тугатган нефть-газга топшира олади.
Ирригацияни тугатган халқаро муносабатлар ва жаҳон сиёсатига топшира олади.
(булар шунчаки мисоллар, ўзингиз хоҳлаган йўналиш номи чиқмаса, бизга мумкинмасми, деб ўйланиб ўтирманг)
Хуллас, тушунтира олдим деб ўйлайман.
✅ Яна бир жойи. Ҳов, тепадаги чекловлар рўйхати бор эдику. Ўша рўйхат фақат "кириш" учун чеклов. Яъни шу магистратура мутахассисликларига ҳужжат топшираётганлар бакалаврда айни ўша йўналишларни тугатган бўлиши шарт. "Чиқиш" учун эса ҳеч қандай чеклов йўқ. Масалан, тиббиётни тугатган юриспруденцияга топшира олади, лекин юриспруденцияни тугатган тиббиётга топширолмайди. Ёки санъатни тугатган иқтисодга топшира олади, иқтисодни тугатган санъатга топшира олмайди. Ва ҳ.к.
🎓 Шунингдек, ўтган йили айрим қабул комиссиялари бошқа турдош йўналишни тугатган абитуриентларга уларни фақат контракт бўйича қабул қилишларини, давлат грантига даъвогарлик қила олмасликларини таъкидлашганди. Аммо бу каби гаплар мутлақо нотўғри. Турдош бўлмаган йўналишни тугатганлар ҳам магистратурада бюджетда ўқиши мумкин. Масалан, иқтисодни тугатганлар журналистикага топширса, фақат контрактда ўқийди, деган гаплар асоссиз.
P.S.: юқорида номлари тилга олинган 12 та йўналиш ўтган йилги рўйхат бўйича эсланди. Жорий йилги рўйхат ҳозирча тасдиқланмаган.

Telegram
Xushnudbek.uz
⚡️ Магистратура қабулига оид ажойиб янгилик!
2019/2020 ўқув йили учун магистратурага қабул бўйича турдош олий таълим йўналишларининг рўйхати тасдиқланди, дея хабар бермоқда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги.
Барча бакалавриат таълим йўналишлари битирувчилари…

Магистратурада турдош бўлмаган йўналишларга ҳам ҳужжат топшириш мумкин #abituriyent 2019 йил 17 июндаги Президент қарори билан ўтган йилдан бошлаб магистратурага фақат турдош йўналишларни битирган бакалаврлар ҳужжат топшира олишига оид тақиқ бекор қилинган…
Айтишларича, магистратурага қабул бўйича турдош олий таълим йўналишларининг рўйхати кеча тасдиқланибди, бугун эълон қилинар экан.
Шунда қайси мутахассисликларга исталган йўналишни битирганлар топшириши мумкин, қайсиларига мумкин эмаслиги бўйича яна ҳам аниғини билиб олиш мумкин бўлади.

Айрим йўналишларни танласа, нима учун тўлов қилиш жойи чиқмаяпти?
#abituriyent
ЖАВОБ: Бу хатолик эмас. Аввалги йилларда битирган абитуриентлар фақат ТЕСТГА КИРИШ УЧУН 111 минг 500 сўм миқдорида тўлов тўлайди. Агар абитуриент тест олинмайдиган, фақат ижодий (касбий) имтиҳон топшириладиган йўналишга рўйхатдан ўтса, унда у ҳеч қандай тўловни амалга оширмайди ва ДТМ сайтида тўлов қилиш жойи чиқмайди.
Эслатма: агар абитуриент ҳам ижодий имтиҳон, ҳам тест олинадиган йўналишга топширса, унда тўлов қилади.
👉 @xushnudbek 👈
#abituriyent
Assalomu alaykum, bir masalada maslahatiz yoki malumot kerak. 2018-yil bitirgan talabani QDUga Jismoniy tarbiyaga topshirdi lekin to'lov qilish joyi chiqmadi saytda hatolikmi yoki o'zi to'lanmaydimi?
ЖАВОБ: Бу хатолик эмас. Аввалги йилларда битирган абитуриентлар фақат ТЕСТГА КИРИШ УЧУН 111 минг 500 сўм миқдорида тўлов тўлайди. Агар абитуриент тест олинмайдиган, фақат ижодий (касбий) имтиҳон топшириладиган йўналишга рўйхатдан ўтса, унда у ҳеч қандай тўловни амалга оширмайди ва ДТМ сайтида тўлов қилиш жойи чиқмайди.
Эслатма: агар абитуриент ҳам ижодий имтиҳон, ҳам тест олинадиган йўналишга топширса, унда тўлов қилади.
👉 @xushnudbek 👈
Аввал айтилганидек, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан 2020/2021 ўқув йили учун магистратурага қабул бўйича турдош олий таълим йўналишларининг рўйхати тасдиқланди ва эълон қилинди.
Демак, ушбу рўйхатдагилар учун чеклов амал қилади, рўйхатда йўқ таълим йўналишлари бўйича бемалол турдош бўлмаганлар ҳам ҳужжат топшира олади. Тартибини мана бу ердан батафсил ўқиб олишингиз мумкин: t.iss.one/xushnudbek/6228

Тошкент шаҳар ҳокимлиги капитал қурилиш бошқармаси бошлиғи ўринбосари қамоққа олинди
У 50 минг долларлик пора иши бўйича фигурантлардан бири экани маълум бўлди.
Бир неча кун аввал Чилонзор туман ҳокимлиги бўлим бошлиғи тадбиркорга ерга эгалик ҳуқуқини расмийлаштириб бериш учун 50 минг доллар пора олаётганида қўлга олинганди. Хабарда ҳокимлик вакили тадбиркорга 1 гектар ерга эгалик ҳуқуқини расмийлаштириб бериш эвазига 1,4 миллион доллар сўрагани айтилганди.
Ушбу иш доирасида Тошкент шаҳар ҳокимлиги Капитал қурилиш бошқармаси бошлиғи ўринбосари ҳам қамоққа олинган. Бу ҳақдаги маълумотни Бош прокуратура матбуот хизмати Kun.uz`га тасдиқлади.
Маълум бўлишича, Тошкент шаҳар ҳокимлиги мансабдори – Б.А. (1968 й.т.) 24 июнь куни юқорида қайд этилган мақсад билан 50 минг доллар пора олган вақтида ДХХ ва шаҳар прокуратураси ходимлари томонидан қўлга олинган.
Бир кун ўтиб, 25 июнда Чилонзор туман ҳокимлиги бўлим бошлиғи Х.Ш. (1985 й.т.) ҳам ҳибсга олинган — тезкор тадбир давомида Б.А. пулларни Х.Ш.га олиб бориб бергани айтилмоқда.
Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 210- (пора олиш) ва 212-моддалари (пора олиш-беришда воситачилик қилиш) билан жиноят иши қўзғатилган, айбланувчилар ҳибсда сақланмоқда.

Forwarded from davletovuz
Кимнинг тавсияси?
Ҳар қандай қарорнинг негизида қандайдир мантиқ, асос ва соҳа мутахассислари билан маслаҳатлашилган бўлиши керак. Осмондан олинган тартиб-таомиллар нафақат самарасиз, одамларда ортиқча саволларнинг кўпайишига, айниқса, харажатларнинг ортишига олиб келади.
Республика махсус комиссиясининг яқинда қабул қилган қарорида айтилишича, жамоат жойлари ва тадбиркорлик объектлари ҳудудларида фуқаролар қўлқопларда бўлишлари керак. Гарчи Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти қўлқоплардан фойдаланишни тавсия этмаган бўлса-да, қўлқоп кийилиши шарт.
Вирусология илмий-тадқиқот институти директори ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги бош инфекционисти Эркин Мусабаев бу талабга изоҳ берар экан, қарор чиқарганлар “мен билан ҳеч ким қўлқоп борасида маслаҳатлашмади. Агар маслаҳатлашганларида, қарор бироз бошқача бўлиши мумкин эди. Нафақат мен билан, балки қанақадир сариқ матбуотни эмас, балки жиддий илмий мақолаларни ўқийдиган бошқа олимлар билан ҳам маслаҳатлашилмади”, деб фикр билдирган.
Бугун @koronavirusinfouz канали германиялик олимлар тадқиқотлари асосида ҳатто дезинфекцияловчи тоннеллар COVID-19 коронавирус инфекциясидан ҳимоя қилмаслигини эълон қилди. Сабаби SARS-CoV2 кўпайишининг асосий ўчоқлари ўпка ва бронхларда жойлашган. Ташқи дезинфекция самара бериши эҳтимоли камроқ. Ўзбекистонда эса бундай тоннеллар ўрнатилган. Аксарияти тадбиркорларнинг маблағлари эвазига ўрнатилган. Бундан аввалроқ, кўчаларни ва очиқ майдонларни дезинфекциялаш орқали қанчадан-қанча ресурс исроф қилинган эди.
Американинг Энтони Фаучи дегани бош инфекционисти бор. Пандемия даврида нафақат Америкада, балки бутун дунёда машҳур бўлиб кетди. Трампга яллоқиланмасдан, вазиятга тўғри баҳо бериши, турли ўзбошимча даволаш ва қарши курашиш чораларига қарши қатъий сўзини айтиши билан ҳам кўпчиликнинг ҳурматига сазовор бўлди. Бизда эса инфекционистлар ҳатто қарор қабул қилиш жараёнида иштирок этмаяпти. Қанчалик ўринли билмадик, лекин бизда пандемия даврида одамлар инфекционистнинг эмас, ички ишлар, миллий гвардия ходимларининг сўзларига амал қиладиган бўлди.
Хўш, Республика махсус комиссияси у ёки бу тартибни жорий қилаётганда, нимага асосланиб қарор чиқармоқда? Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти тавсия қилмаган бўлса, республиканинг бош инфекционисти бехабар бўлса. Кимнинг тавсияси билан? Тоннел ва қўлқоп ишлаб чиқарувчиларнинг тавсияси биланми? Айниқса, иккинчи тўлқин бошланган, карантин чоралари кучайиши эҳтимоли кундан-кунга ортаётган, тиббиёт тизими бу "нагрузка" бардош беришига саволлар кўпаяётган пайти ҳар бир қадам илмий асосланган, сиёсатчиларнинг гапи билан эмас, балки соҳа мутахассисларининг аниқ-тиниқ тавсиялари билан йўлга қўйилиши керак, назаримизда.

Тавсия!
Aҳмад Лутфий Қозончининг «САОДАТ АСРИ ҚИССАЛАРИ» асари тўла ҳолида (4та том) Пайғамбаримиз Муҳаммад (с.а.в.)нинг туғилишларидан то вафотларига қадар муборак ҳаётларидан ҳикоя қилади.
Муаллиф аниқ тарихий воқеа-ҳодисаларни ўзига хос бадиий йўсинда акс эттирган ва натижада у ғоят ўқишли чиққан.
Ушбу тўплам “Фурқон” китоблар дўконида 250 минг сўм эвазига сотилаётган экан. Ўзимга ҳам буюртма бериб кўрдим, олиб келиб беришди.
Боғланиш учун:
👉@furqonkitob
📞 +998971570114
🇺🇿 Ўзбекистон бўйлаб етказиб берилади.❗️
Етказиб бериш пуллик.

Энди мен ҳам абитуриентман
#abituriyent
Тасаввур қилинг, олдингизда эшик турибди. Ўша эшик очиқми ёки ёпиқлигини билмайсиз.
Хўш, шунақа вазиятда нима қилиш керак? Кўпчилик ўзгалардан сўраб, суриштиришни бошлайди.
- "Айтолмайсизми, бу эшик очиқми ёки ёпиқми?"
- "Узр, билмайсизми, бу эшик очиқмикин?"
- "Мен шу эшикдан кира оламанми, ким билади?"
Бу саволларингизга турли инсонлар турлича жавоб бериши мумкин. Лекин нима учун ўзингиз ўша эшикни очиб кўра қолмайсиз? Яъни шу эшик очиқ ёки ёпиқлигини билиш учун шундоқ бориб, тутгичидан тортиб кўрсангиз ёки ичкарига итариб кўрсангиз бўлмайдими? Ахир саволга аниқ жавоб олишнинг энг осон йўли шу эмасми?
Менга қуйидаги саволлар кўп бора берилмоқда:
- "Олий маълумотим бор, ДТМ сайти орқали яна бир марта бакалаврга ҳужжат топшира оламанми?"
- "Магистрлик даражам бор, яна бир марта бошқа магистратура мутахассислигига ҳужжат топшира оламанми?"
- "Ҳам магистратурага, ҳам бакалаврга бир пайтда ҳужжат топшира оламанми?"
ва шу каби бошқа саволлар.
Ушбу саволларнинг жавобини ўзим ҳам билмайман, бирор ҳужжатда аниқ жавоби кўрсатилмаган. Жавобни билиш учун энг оддий йўлни танладим — ҳужжат топшириб кўрдим!
Натижа:
👉 ДТМ сайти орқали 5та бакалавр йўналишига ҳужжат топшира олдим. Иқтисодиёт университети, Молия институти, ЎзМУ ва ТАТУни танладим. Тўловни ҳам амалга оширдим. Энди тестга кирсам бўлди;
✅ Демак, олий маълумотлилар яна бир марта бакалаврга онлайн ариза юбора олади!
👉 Магистрлик даражам бўлса ҳам, яна бир бор магистратура учун ҳужжат топширдим. Журналистика университетининг "Сиёсий-ҳуқуқий журналистика" мутахассислигини танладим. Энди имтиҳонга кириб чиқсам бўлди.
✅ Демак, магистрлик даражаси борлар яна бир марта магистратурага ҳужжат топшира олади!
✅ Демак ҳам магистратурага, ҳам бакалаврга ҳужжат топшириш мумкин!
Мана, кўриб турганингиздек, барча саволларга жавоб топдик. Сиз ҳам шунақа қилинг. Нимагадир иккиланяпсизми, ўзингиз амалда синаб кўринг, шунда аниқ жавобга эга бўласиз.
P.S.: айтганча, журналистикани бир амаллашга ҳаракат қиламан, лекин математикадан тайёрланишим керак, тағин тестда шарманда бўлиб ўтирсам-а? 🙈
P.S-2: Х-вариантлар йўқми ҳеч кимда? 🤓

Наманганда бирйўла тўрт ўғил эгизаклар дунёга келгани хабар берилганди.
Уларга Абдуллоҳ, Абдураззоқ, Абдураҳмон, Абдубосит деб исм беришди.
ДХА Наманган вилоят бошқармасига қарашли 1-сонли ФҲДЁ бўлими ходимлари туғилганлик ҳақидаги гувоҳномаларни сайёр тарзда топширдилар.
Шифокорларнинг таъкидлашича, чақалоқларнинг барчаси соғлом.
Илоҳим, Аллоҳ умри билан берган бўлсин, элга, юртга фойдаси тегадиган фарзандлар бўлишсин.

Соғлиқни сақлаш вазирига 4та янги ўринбосар тайинланди
Президентнинг бугунги қарорига асосан Соғлиқни сақлаш вазирига тўртта ўринбосар тайинланди. Улар қуйидагилар:
1) Сабиров Улуғбек Юсупхонович - тайинловга қадар Республика ихтисослаштирилган дерматология ва косметология илмий-амалий тиббиёт маркази директори эди;
2) Баситханова Эльмира Иркиновна - тайинловга қадар Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирининг биринчи ўринбосари эди;
3) Шарахметов Шахрух Шатургунович - тайинловга қадар Молия вазири ўринбосари эди;
4) Азизов Абдулла Абдисаламович - тайинловга қадар Солиқ қўмитаси раиси ўринбосари эди.

МАГИСТРАТУРАГА ЎҚИШГА КИРИШ УЧУН ҲУЖЖАТЛАРИНИ РЎЙХАТДАН ЎТКАЗУВЧИЛАР ДИҚҚАТИГА!
#abituriyent
Давлат олий таълим муассасаларининг магистратура мутахассисликларига қабул қилиш учун ҳужжатларни рўйхатдан ўтказиш жараёни 2020 йил 1 июлдан бошлаб, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий веб-сайти орқали амалга оширилмоқда.
Мазкур ҳужжат топшириш жараёнида ТЕСТ СИНОВЛАРИ топшириладиган ҲУДУД белгиланиши лозим.
‼️ Ҳозирги коронавирус пандемияси шароитида республика ҳудудларини “сариқ” ва “қизил” ҳудудларга ўзгариш эҳтимоллиги сақланиб қолмоқда. Шу боис, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги талабгорларга ТЕСТ СИНОВЛАРИ топшириладиган ҳудуд сифатида ЎЗИ бугунги кунда ЯШАБ ТУРГАН ҳудудни белгилашни ТАВСИЯ ЭТМОҚДА.
Шундагина вақтни ортиқча сарфлаш чекланади ва масофани босиб ўтишга эҳтиёж юзага келмайди.
➡️ Веб-сайтга бу ердан ўтиш мумкин: magistr.edu.uz