Президент мактабларига ўқувчилар қабули келгуси ўқув йилида ўтказилади
Жорий йилда Президент мактабларига ўқувчилар қабули келгуси ўқув йилида ўтказилади. Бунга пандемия вазиятидан келиб чиқиб, карантин даврида ёш авлод соғлигини асраш, пандемия бутунлай бартараф этилмаган шароитда вояга етмаган ўқувчиларнинг катта сиғимли биноларда саралаш имтиҳонлари вақтида узоқ вақт қолиб кетишига йўл қўйиб бўлмаслиги, шунингдек, Cambridge Assessment ташкилоти вакилларининг мамлакатга карантин даврида ташрифини белгиланган саналарда ташкил этиш имкони йўқлиги сабабдир.
Бухоро, Жиззах, Қарши, Самарқанд ва Фарғона шаҳарларида очиладиган Президент мактабларига (бешинчи синфдан ўнинчи синфгача) ҳамда жорий йилда очилиши режалаштирилган Сурхондарё вилоятидаги Рўзи Чориев ва Бухоро вилоятидаги Мухтор Ашрафий номидаги ижод мактабларига (еттинчи синфдан) ўқувчилар қабули келгуси йилда ўтказилади.
Тошкент, Нукус, Наманган ва Хива шаҳарларида фаолият юритаётган Президент мактабларига 2020/2021 ўқув йилига ўқувчиларни бешинчи синфларга қабул қилиш имтиҳонлари 2021 йилга қолдирилиб, 2021/2022 ўқув йилида ўқувчилар бешинчи ва олтинчи синфларга қабул қилинади.
Ҳукумат қарорига биноан, 2020/2021 ўқув йилидан бошлаб ижод мактабларига қабул еттинчи синфдан амалга оширилади. Бугунги кунга келиб, мавжуд ижод мактабларидаги синфлар контингенти тўлиқлигини инобатга олган ҳолда, 2020/2021 ўқув йилида янги синфлар очилиши назарда тутилмаган.
Агентлик тизимидаги ихтисослаштирилган мактаблар, яъни Муҳаммад ал-Хоразмий, Мирзо Улуғбек ҳамда Абу Али ибн Сино номларидаги ихтисослаштирилган мактабларга 2020/2021 ўқув йилига ўқувчиларни қабул қилиш масаласига оид маълумот тегишли ўрганишлардан сўнг маълум қилинади.
👉 @xushnudbek 👈

⚡️Қозоғистоннинг биринчи президенти Нурсултан Назарбоев коронавирус юқтириб олди
Қозоғистоннинг собиқ президенти Нурсултан Назарбоевда коронавирус инфекцияси аниқланган. Бу ҳақда Элбошининг расмий сайтида хабар берилди.
Ҳозирда Нурсултон Назарбоев ўзини ўзи яккалаш режимида бўлиб турибди.
«Хавотирга ўрин йўқ. Нурсултон Назарбоев масофадан туриб ишлашда давом этмоқда», дейилади хабарда.

❗️Вазирлар Маҳкамасининг 2 нафар ходимида коронавирус аниқланган
Аҳоли орасида коронавирус аниқланиш ҳолатлари кўпаймоқда.
Жумладан, қуйидагиларда коронавирус аниқланган:
- Вазирлар Маҳкамасининг икки нафар ходимида;
- Тошкент шаҳри ички ишлар тизими терговчисида;
- - “Ўзбекистон ҳаво йўллари” АЖнинг 2 нафар мутахассисида;
- Миробод туманида яшовчи фуқарода;
- Сурхондарё вилояти Бойсун тумани Халқ банки филиали ходими ва унинг онасида;
- Сирдарё вилоятидаги электр станцияси ишчиси ва унинг ўғлида;
- Чирчиқ туманида яшовчи фуқарода;
- Бухоро вилояти кўз касалликлари шифохонасининг 3 нафар тиббиёт ходимида ҳам инфекция аниқланган.
❗️Мазкур ҳолатда, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, такрор бўлса-да, аҳолини ҳар қадамда хушёр ва огоҳ бўлишларини, карантин ва санитария қоидаларига қатъий амал қилишларини сўрайди.

⚡️Мажбурий ижро бюросининг қатор ваколатлари тегишли ташкилотларга ўтказилади
“Табиий газ ва электр энергиясини сотиш механизмини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” Президент Фармони (ПФ-6010-сон, 18.06.2020 й.) қабул қилинди.
✅ Фармонга мувофиқ, 2020 йил 1 августдан Мажбурий ижро бюросининг қўйидаги ваколатлари тегишли ташкилотларга ўтказилади:
🔻 электр энергияси ва табиий газ истеъмолини назорат қилиш ва ҳисобга олишнинг замонавий автоматлаштирилган тизимлари, шунингдек, муқобил энергия манбаларини жорий этилишини ташкил этиш ва ушбу жараёнлар устидан мониторинг ўтказишга доир вазифа ва ваколатлар – Энергетика вазирлигига;
🔻 электр энергияси ва табиий газ учун тўловларни ўз вақтида ва тўлиқ ундирилишини таъминлаш, истеъмолчиларнинг қарздорлигини камайтириш, шунингдек, электр энергияси ва табиий газ сотуви ва истеъмолини ҳисобга олишга олиш бўйича вазифа ва ваколатлари – “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ ва “Ҳудудгазтаъминоти” АЖнинг ҳудудий ташкилотларига;
🔻 электр ва газ тақсимлаш тармоқларига ноқонуний уланиш, талон-тарож ҳолатларини аниқлаш, бартараф этиш ва олдини олишга доир ваколатлар – “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ ва “Ҳудудгазтаъминоти” АЖнинг ҳудудий ташкилотларига ҳамда тегишли ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга;
🔻 электр энергияси ва табиий газни эҳтиёт қилиш ва улардан фойдаланиш юзасидан истеъмолчиларнинг ҳуқуқий маданиятини ва масъулиятини оширишга доир вазифа ва ваколатлар – Энергетика вазирлиги, Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ ва “Ҳудудгазтаъминоти” АЖга;
🔻 энергия ресурслари учун ҳисоб-китоб қилинишини таъминлаш тизимини комплекс таҳлил қилиш, тизимли муаммоларни аниқлаш, такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқишга доир вазифалар – Энергетика вазирлигига.

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ АХБОРОТИ
Жорий йил 17 июнь куни Вазирлар Маҳкамаси ходимларининг икки нафаридан COVID-19 инфекцияси аниқланди. Ўрганишлар натижасида коронавирус уларда клиник белгиларсиз (симптомларсиз) кечаётгани маълум бўлди.
Белгиланган тартибда зарур чоралар кўрилиб ушбу ходимлар шифокорлар назоратига олинди. Улар билан иш жараёнида мулоқотда бўлган ходимлар икки ҳафта муддатга карантинга ўтказилди ва айни пайтда Вазирлар Маҳкамаси доимий тартибда ишламоқда.
Шуни алоҳида қайд этиш лозимки, ҳукумат пандемия даврида мунтазам равишда фаолият юритиб келмоқда.
Бош вазирнинг матбуот хизмати

❗️ЖШШИР (ПИНФЛ) нима ва уни қандай аниқлаш мумкин?
#abituriyent
20 июндан бошлаб abitur.dtm.uz сайти орқали ОТМларга онлайн ҳужжат қабул қилишга старт берилади.
Онлайн рўйхатдан ўтишда фотосурат ёки паспорт нусхаси шарт эмас. Шунчаки ЖШШИР, паспорт серия ва рақами киритилса кифоя.
Паспорт серия ва рақами тушунарли.
Хўш, ЖШШИР (ПИНФЛ) нима? Ва уни қандай аниқлаш мумкин?
ЖШШИР – жисмоний шахснинг шахсий идентификацион рақами бўлиб, у ҳар бир фуқаронинг паспортида ёзилган бўлади. Паспортни янгисига алмаштирсангиз ҳам, серия ва рақам ўзгариши мумкин, аммо ЖШШИР ўзгармайди (ўта камдан-кам учрайдиган ҳоллар бундан мустасно).
Уни аниқлаш жуда осон. Қуйида кўрсатилган сурат орқали паспортингиздан 14 та рақамни топинг, ана шу Сизнинг ЖШШИРингиз бўлади.
☝️Шу ўринда, 16 ёшга тўлган, лекин ҳали паспорт олмаган абитуриентлар тезроқ паспорт олишга ҳаракат қилишлари керак. Чунки паспорт бўлмаса ЖШШИР рақам ҳам бўлмайди, бу дегани абитуриентлар ҳужжат топшира олмай қолишлари мумкин. Паспортини йўқотган/шикастлаган абитуриентлар ҳам паспортини тезроқ янгилаши лозим.

Қозоғистон Республикаси Биринчи Президенти – Элбоши Нурсултон Назарбоев Жаноби Олийларига
Муҳтарам Нурсултон Абишевич!
Сизнинг коронавирус касаллигига чалинганингиз тўғрисидаги хабарни чуқур безовталик ва катта хавотир билан қабул қилдим.
Ҳаётингиздаги ушбу синовли ва мураккаб пайтларда биз учун ҳамиша чексиз эҳтиромга сазовор бўлиб келган Сиз, азиз оғамни
ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга тайёрлигимни ва яқин кўмакдош эканлигимни яна бир бор чин қалбдан маълум этмоқчиман.
Ҳеч шубҳасиз, қисқа фурсатларда мазкур вирусни муваффақиятли енгиб ўтиб, шифо топишингизга ва тузалиб кетишингизга ишончим комилдир.
Қадрли Нурсултон Абишевич, Сизга, Қодир Аллоҳдан мустаҳкам сиҳат-саломатлик, куч-қувват, узоқ умр ва янги зафарлар ато қилишини сўраб қоламан.
Тез орада Сиз билан дийдор кўришиш бахтига муяссарлик насиб этишига умид қиламан.
Ҳурмат билан,
Ўзбекистон Республикаси Президенти
Шавкат Мирзиёев

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг бешинчи ялпи мажлиси бошланиш арафасида.
Мажлисни қуйидаги ҳавола орқали онлайн жонли эфирда томоша қилишингиз мумкин:
https://senat.uz/uz/site/live

Forwarded from Xushnudbek.uz
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ахбороти
Ижтимоий тармоқларда 2020/2021 ўқув йилида умумтаълим мактаблари ва академик лицей битирувчилари имтиҳонсиз ўқишга қабул қилиниши тўғрисида тарқалган хабарлар ҳақиқатга зиддир. Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан бундай хабар тарқатилмаган.
Вазирлик ўқишга қабул қилиш тартибига ҳеч қандай ўзгартириш киритилмаганини маълум қилади. Абитуриентларни эса ёзги имтиҳон ва синовларга пухта тайёргарлик кўришга чақиради.

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Охирги 2 йилда тез тиббий ёрдам машиналарининг ўз вақтида етиб келмаслиги натижасида 48 мингдан ортиқ ўлим ҳолати юз берган (даҳшат!!!).
Охирги 3 йилда ҳайдовчилар томонидан махсус хизмат машиналарига йўл бермасликка оид 700 дан ортиқ ҳолат аниқланган.
Бу ҳақда Сенат раиси Танзила Нарбаева маълум қилди.
👉 @xushnudbek 👈
Охирги 3 йилда ҳайдовчилар томонидан махсус хизмат машиналарига йўл бермасликка оид 700 дан ортиқ ҳолат аниқланган.
Бу ҳақда Сенат раиси Танзила Нарбаева маълум қилди.
👉 @xushnudbek 👈
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❗️Танзила Нарбаева ота-оналарга мурожаат қилиб, ўқитувчиларни ҳурмат қилишга чақирди
Сенат раиси бугунги мажлисда жумладан шундай деди:
«Барчамиз – онамиз, отамиз ва ўз фарзандларимиз таълим-тарбияси учун масъулмиз. Лекин тан олиб айтишимиз керак, бугунги ўқувчи ҳам, ота-оналар ҳам кечаги эмас. Мактабларда эркак ўқитувчиларнинг камайиб кетгани ҳам катта муаммо, аслида.
Фарзандининг арзимаган шикояти учун мактабга югуриб келиб ўқитувчига «ташланиш»дан кўпчилик ота-оналар уялмай қўйди. Бу эса жамиятда ўқитувчи мақомининг обрўсизланишига олиб келмоқда.
Ҳурматли ота-оналарга мурожаат қилмоқчиман: фарзандим ҳаётда ўз ўрнини топишда қийналмасин, мустақил фикрли, мулоҳазали инсон бўлиб вояга етсин десангиз болангиз қалбида ўқитувчига эҳтиром ҳиссини тарбияланг ва ўзингиз ҳам устозларни эъзозланг.
Ўқитувчи ўқувчи ёки унинг ота-онаси томонидан оёқости қилинадиган одам эмас, балки зиё тарқатувчи инсон, керак бўлса ҳаммадан бир поғона юқори турувчи шахсдир».

Ўқитувчининг баҳо қўйишига аралашган фуқаро ва мансабдор шахслар жавобгарликка тортилади
Бугун бўлиб ўтаётган Сенатнинг бешинчи ялпи мажлисида Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга ўзгартириш киритишга оид қонун сенаторлар томонидан маъқулланди. Қонунга кўра, ўқитувчиларнинг касбий фаолиятига ноқонуний аралашиш ёки унинг хизмат вазифаларини бажаришига тўсқинлик қилиш учун жазо белгиланмоқда.
Янги қонуннинг мазмуни шундаки, ўқитувчининг талабалар билимини баҳолашига қонунга хилоф равишда аралашиш ёки бошқа ҳолларда унинг ишига тўсқинлик қилганлик учун фуқаролар базавий ҳисоблашнинг 10 бараваригача (2 млн 230 минг сўм), мансабдор шахслар эса 15 бараваригача (3 млн 345 минг сўм) жаримага тортилади.
Бу қонун ўқитувчилардан баҳо талаб қиладиган, уларнинг баҳолаш ишига аралашадиган ёхуд ўқитувчилик фаолиятини амалга оширишга тўсқинлик қиладиган шахсларга нисбатан қўлланади.

Тестларнинг ҳаммасига тўғри жавоб бериб, бюджетга 1-ўринда кирган абитуриентнинг қувончи 😀
👉 @xushnudbek 👈
👉 @xushnudbek 👈
Тошкент давлат стоматология институтида Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва ЖССТнинг Ўзбекистон Республикасидаги ваколатхонаси кўмагида «COVID-19 тарқалиши даврида Ўзбекистон ва Россияда олий тиббий таълим тизимларининг жавоб концепцияси» халқаро илмий-амалий онлайн конференцияси бўлиб ўтди.
Онлайн конференция Россиянинг Приволжск илмий-текшириш тиббиёт университети ва Самарқанд давлат тиббиёт институти билан ҳамкорликда ташкил қилинди.

Kun.uz
Тошкент давлат стоматология институти: масофавий ўқитиш тиббиёт мутахассисларини бирлаштирди
Тошкент давлат стоматология институтида Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва ЖССТнинг Ўзбекистон Республикасидаги ваколатхонаси кўмагида «COVID-19 тарқалиши даврида Ўзбекистон ва Россияда олий тиббий таълим тизимларининг жавоб концепцияси» халқаро илмий-амалий онлайн…
Адлия вазирлиги Тошкент давлат юридик университетининг бакалавр ҳамда магистратураси учун тиллар кесимида қабул параметрларини эълон қилди.
Эътиборли томони, ТДЮУда яна анча йиллар олдинги анъана қайтмоқда. Яъни қабул битта "юриспруденция" йўналиши бўйича умумий эмас, балки факультетлар кесимида алоҳида қилинадиган бўлибди. Охирги марта бунақаси 2005 йилда бўлганди. 2006 йилдан юридик олийгоҳга умумий қабул бўларди ва талабалар кейинчалик факультетларга бўлиб юбориларди.
❗️Эслатма: абитуриентлар бир пайтнинг ўзида ТДЮУдаги 4та йўналишга ҳужжат топшириш ҳуқуқига эга. Ким қайси факультетни 1-2-3-4 қилиб танлашига қараб, балларга таъсир қилади. Қўшимчасига яна бошқа бирор юридик факультетни танлашлари ҳам мумкин.
☝️Маълумот учун: Жорий йилдан бошлаб Самарқанд, Наманган ва Термиз давлат университетларида ҳам юридик факультетлар очилган. Шунингдек, "юриспруденция" йўналиши бўйича Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетида ва Қорақалпоқ давлат университетида ҳам факультетлар бор.

⚡️Тошкент давлат юридик университетининг тўлов-контракт миқдорлари маълум бўлди
12 июндаги ПҚ–4749-сонли Президент қарорининг 6-бандида ўзини ўзи молиялаштириш тизимига ўтган ОТМларга тўлов-контракт асосида ўқитиш қийматини ўзи белгилаш ҳуқуқи берилган ҳамда 1 ҳафта ичида контракт миқдорларини ОАВларда эълон қилиш топширилган эди. Бугун ўша муддатнинг охирги куни.
Тошкент давлат юридик университети ҳам ўзини-ўзи молиялаштириш тизимига ўтган 10та ОТМнинг бири сифатида тўлов-контракт миқдорларини эълон қилди.
Эътиборлиси кўпчилик кутганидек, контрактлар аввалгидан кўтарилиб кетмаган, аксинча бироз арзонлашган ҳам.
Юқоридаги жадвалда контракт миқдорлари билан танишишингиз мумкин.

Ўзини ўзи молиялаштириш тизимига ўтган яна бир ОТМ - Самарқанд давлат чет тиллар институтининг ҳам тўлов-контракт миқдорлари маълум қилинди.
👉 @xushnudbek 👈
👉 @xushnudbek 👈
Forwarded from Times.uz
Тошкент давлат иқтисодиёт университетининг ҳам тўлов-контракт миқдорлари маълум қилинди. Нархлар ўзгаришсиз қолган. Ушбу ОТМ ҳам ўзини ўзи молиялаштириш тизимига ўтган.
👉 @xushnudbek 👈
👉 @xushnudbek 👈
Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институтининг ҳам тўлов-контракт миқдорлари маълум қилинди. Ушбу ОТМ ҳам ўзини ўзи молиялаштириш тизимига ўтган.
👉 @xushnudbek 👈
👉 @xushnudbek 👈