Xushnudbek.uz
667K subscribers
11.2K photos
2.84K videos
251 files
9.35K links
Huquqshunos Xushnudbek Xudoyberdiyevning kanaliga xush kelibsiz!

O‘ta shaxsiy kanal: @xushnudbekuz

instagram.com/xushnudbek

youtube.com/c/xushnudbekxudoyberdiyev

x.com/xushnudbeck

tiktok.com/@xushnudbekofficial

Reklama uchun:
@xushnudbekreklama
Download Telegram
Ўзбек киноижодкорлари Голливудда фильм суратга олмоқда

Кинематография агентлиги буюртмаси билан Ҳужжатли ва хроникал фильмлар киностудияси томонидан Ўзбекистон Қаҳрамони, Ўзбекистон халқ шоири Абдулла Орипов ҳаёти ва ижодий фаолиятига бағишланган фильм яратилмоқда.

Суратга олиш ишлари АҚШнинг Хьюстон, Лос-Анжелес ва Нью-Йорк шаҳарларида олиб борилмоқда.

Абдулла Ориповнинг кексалик даврини Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган артист, Сурхондарё театри актёри Қудратилла Бурхонов, шоирнинг рафиқаси Ханифа Мустафоева ролини эса Ўзбекистон халқ артисти Гулчеҳра Жамилова ижро қилмоқда.

Фильм бош продюсери Фирдавс Абдухолиқов, сценарий муаллифлари Минҳожиддин Мирзо, Муқаддас Усмонова ва Фурқат Усмонов, постановкачи режиссёр Музаффархон Эркинов, постановкачи оператор Равшан Мирзакамолов.


👉 @xushnudbek 👈
Ҳозиргина шахмат бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Қуддус шаҳрида ўтаётган FIDE жамовий жаҳон чемпионатида финал баҳсини бошлади.

Йигитларимиз чемпионлик учун Хитойга қарши дона сурмоқда. Уларга омад тилаймиз!

Ўйинни онлайн томоша қилиш:
https://chess24.com/en/watch/live-tournaments/fide-world-team-championship-2022-knockout/6/1/1

Ўйиннинг ўзбек тилидаги шарҳи:
https://youtu.be/NV09V-hvl1Q

P.S.: терма жамоамиз етакчиси Нодирбек Абдусатторов бошқа йирик турнирда қатнашаётгани сабабли, ушбу чемпионатда иштирок этмаяпти.


👉 @xushnudbek 👈
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Луврдаги кўргазма ҳақида репортаж

«Кўргазма мени ҳайратда қолдирди. Чунки илгари Ўзбекистон бундай тарихий маданий меросларга бой деб ўйламагандим.

Келажакда албатта Ўзбекистонга саёҳат қилиш истаги пайдо бўлди», — дейди кўргазма томошабинларидан бири.


👉 @xushnudbek 👈
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бироздан сўнг, аниқроғи соат 21:15 да "Миллий" телеканалида Нодира Турғунова жамоаси 2022 йилнинг Кузги мавсумида ҳал қилувчи бешинчи ўйинни ўтказади.

Мухлисларга қулайлик яратиш мақсадида @zakovat Телеграм каналида овозли ҳамда матнли трансляция ҳам бошланди. Саволларни ушбу каналда биргаликда муҳокама қилишингиз мумкин.

⚡️Томошабинлар учун супер янгилик!

Энди “Заковат”га савол йўллаб катта пул мукофотлари ютиб олишингиз мумкин. Сизни оддий ўйинларда 1 млн сўмдан 6 млн сўмгача, мавсум финалида 50 млн сўмгача мукофот кутмоқда.

‼️ Агар саволингиз йил финалида энг зўр савол деб топилса, унда 1️⃣0️⃣0️⃣ млн сўм (!!!) пул мукофоти берилади🤩💰

📨Савол юбориш шартлари бу ерда.

Эслатма: "Капиталбанк" телетомошабинлар ҳомийси, "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ эса билимдонларни қўллаб-қувватламоқда.

👍 Кўпроқ китоб ўқинг, қизиқарли саволлар тузинг ва миллионерга айланинг! “Заковат”ни кўришни эса канда қилманг!


👉 @xushnudbek 👈
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бойсунда дарахт гуллади

Мавсумга хос бўлмаган давр учун "эрта куртак ёзиш" ҳодисаси туманнинг Панжоб массивида кузатилган.

Бунга жанубдан кириб келган иссиқ ҳаво тўлқинлари қишги уйқуга кетган дарахт танасида сув айланиш жараёнини тезлаштиргани сабаб бўлган.

"Алдамчи баҳор" ушбу олма дарахтларида куртак ёзиш даврини тезлаштирган. Аммо бу ҳосилга кирмайди ва келаётган қишда совуқ уришга учрайди, деб ёзмоқда мутахассис.


👉 @xushnudbek 👈
#worldcup2022

🇶🇦 Қатар гуруҳдан чиқа олмаслиги расман аниқ бўлган биринчи жамоа бўлди. Меҳмонлар ҳурмати шунчалик бўлади-да.

25 ноябрда ўтказилган учрашувлар натижалари:

🇶🇦 Уэлс 0:2 🇶🇦 Эрон («B» гуруҳи)

Голлар: Чешми 90+9ʼ, Ризаян 90+11ʼ

🇶🇦 Қатар 1:3 🇶🇦 Сенегал (A)

Голлар: Мунтари 78ʼ — Диа 41ʼ, Диедиу 48ʼ, 84ʼ

🇶🇦 Нидерландия 1:1 🇶🇦 Эквадор (A)

Голлар: Гакпо 6ʼ — Валенсия 49ʼ

🇶🇦 Англия 0:0 🇶🇦 АҚШ (B)



Бугунги учрашувлар:

15:00
🇶🇦 Тунис — 🇶🇦 Австралия (D)

18:00 🇶🇦 Польша — 🇶🇦 Саудия Арабистони (C)

21:00 🇶🇦 Франция — 🇶🇦 Дания (D)

23:59 🇶🇦 Аргентина — 🇶🇦 Мексика (C)


👉 @xushnudbek 👈
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Қосим-Жўмарт Тўқаев қасамёд қабул қилди

Қозоғистон президентлигига навбатдан ташқари сайловларда ғолиб бўлган Қосим-Жўмарт Тўқаев мамлакат халқига қасамёд қабул қилди ва давлат раҳбари лавозимига расман киришди.

Маълумот учун, Тўқаев 20 ноябрда бўлган сайловларда 81,31 фоиз овоз тўплаб, ғолиб бўлганди.

Қозоғистон Конституциясига киритилган ўзгаришларга биноан, эндиликда Президент бир марталик 7 йил муддатга сайланади.


👉 @xushnudbek 👈
⚡️Сирдарё вилоятига ҳоким вазифасини бажарувчи тайинланди

Президентнинг тегишли Фармони билан Махмудалиев Акмалжон Азимжонович зиммасига Сирдарё вилояти ҳокими вазифасини бажариш юклатилди. Бу ҳақда ЎзА (@uzauz) хабар бермоқда.

Айни дақиқаларда Бош вазир Абдулла Арипов ҳамда Президент Администрацияси раҳбари Сардор Умурзаков бошчилигида Сирдарё вилоятида бўлиб ўтаётган йиғилишда мазкур фармон матни ўқиб эшиттирилган ва янги ҳоким жамоага таништирилган.

А.Махмудалиев бунга қадар Навоий вилояти ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари эди. Шунингдек, у узоқ йиллар Вазирлар Маҳкамаси масъул ходими, Фарғона вилоятининг
Учкўприк тумани ҳокими лавозимларида ишлаган.

Эслатиб ўтамиз, Сирдарё вилоятининг собиқ ҳокими Мирзаев Ғофиржон Ғаниевич Президент маслаҳатчиси лавозимига тайинланган эди.


👉 @xushnudbek 👈
Айни дақиқаларда Сирдарё вилоятида ўтказилаётган йиғилишда ҳудуддаги масъул раҳбарлар олдида турган асосий вазифалар ҳақида ҳам сўз борди, дея хабар бермоқда ЎзА.

Навоий вилоятига бўлган кечаги ташрифда давлатимиз раҳбари томонидан илгари сурилган ташаббуслар Сирдарёга ҳам тегишли эканлиги таъкидланди. Булар:

электр энергиясини тежаш;
 “Яшил макон” лойиҳасини намунавий ташкил этиш;
 яйловларни ишга солиш орқали эчкичилик ва қўйчиликни кескин ривожлантириш;
инфратузилма объектлари қурилишида ресурсларни 30 фоизгача тежаш;
ёшлар билан ишлаш ва уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш.


👉 @xushnudbek 👈
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❗️Эслатма

Эски намунадаги гувоҳномаларни янги намунага алмаштириш муддатлари

2010 йилгача
берилган гувоҳномалар - 2023 йил 1 мартгача;

2010-2012 йилларда берилганлари 2023 йил 30 июнгача;

2013-2015 йилларда
берилганлари 2023 йил 30 сентябргача;

2015 йилдан
кейин берилганлари 2023 йил 31 декабригача янги намунадаги гувоҳномаларга алмаштирилиши мажбурий.


👉 @xushnudbek 👈
#worldcup2022

🇶🇦 Ўзбекистон байроғи олдида ўз голини нишонлаган Мбаппе, осиёликлар ғалабасини давом эттираётган Австралия, плей-оффга чиққан Франция.

26 ноябрда ўтказилган учрашувлар натижалари:

🇶🇦 Тунис 0:1 🇶🇦 Австралия («D» гуруҳи)

Гол: Дюк 24ʼ

🇶🇦 Польша 2:0 🇶🇦 Саудия Арабистони (C)

Голлар: Зелински 39ʼ, Левандовски 82ʼ

🇶🇦 Франция 2:1 🇶🇦 Дания (D)

Голлар: Килиан Мбаппе 61ʼ, 86ʼ — Андрес Кристенсен 68ʼ

🇶🇦 Аргентина 2:0 🇶🇦 Мексика (C)

Голлар: Лионел Месси 64ʼ, Энсо Фернандес 87ʼ



Бугунги учрашувлар:

15:00
🇶🇦 Япония — 🇶🇦 Коста-Рика (E)

18:00 🇶🇦 Белгия — 🇶🇦 Марокаш (F)

21:00 🇶🇦 Хорватия — 🇶🇦 Канада (F)

23:59 🇶🇦 Испания — 🇶🇦 Германия (E)


👉 @xushnudbek 👈
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Айни дақиқаларда ўқитувчилар ўртасида “Заковат” интеллектуал турнирининг республика босқичи ўтказилмоқда.

Илк марта ўтказилган ушбу йирик турнирда юртимиз бўйлаб 4 мингга яқин ўқитувчилар иштирок этди.

Ҳудудий саралаш босқичларидан сўнг республика финал босқичига 42 та жамоа йўл олди.

Турнир ғолиби бўлган ўқитувчиларга қуйидаги мукофотлар берилади:

🥇1-ўрин: 100 млн сўм;
🥈2-ўрин: 60 млн сўм;
🥉3-ўрин: 40 млн сўм.


👉 @xushnudbek 👈